АОРТА: БЎЛИМЛАРИ, АОРТА РАВОҒИ. УМУМИЙ ВА ТАШКИ УЙКУ АРТЕРИЯСИ. БОШ ВА ОРҚА МИЯНИНГ ҚОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ. ЙИРИК ТОМИРЛАР КЛИНИК АНАТОМИЯСИ, ПУЛЬСАЦИЯ НУҚТАЛАРИ
Yuklangan vaqt
2024-10-27
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
8
Faytl hajmi
23,2 KB
АОРТА: БЎЛИМЛАРИ, АОРТА РАВОҒИ. УМУМИЙ ВА ТАШКИ
УЙКУ АРТЕРИЯСИ. БОШ ВА ОРҚА МИЯНИНГ ҚОН БИЛАН
ТАЪМИНЛАНИШИ. ЙИРИК ТОМИРЛАР КЛИНИК АНАТОМИЯСИ,
ПУЛЬСАЦИЯ НУҚТАЛАРИ.
Аорта -aorta.
Одамнинг артерия қонини тарқатадиган асосий қон томир бўли
ҳисобланади. Юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, ўзаро туташган (давом
этадиган) уч қисмга : кўтарилувчи aorta ascendens га,аорта равоғига arcus
aortae, тушувчи аортага aorta descendens г бўлинади.
Артериал найча ductus arteriosus ёки Боталов найчаси - хомила
тараққиёти даврида ўпка артериясини тушувчи аорта билан қўшиб туради ва
олдинги кўкс оралиғи бўшлиғида жойлашади. Бола туғилганидан сўнг (3-5
кунларда) артериал найча пучаяди кейинги 3- ойларда артериал бойлам
ligamentum arteriosum га айланади.
Катта қон айланиш доирасининг артериялари.
Аорта aorta - юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, энг катт артерия бўлиб
ҳисобланади. Аортада уч бўлим тафовут этилиб, унин кўтарилувчи қисми -
pars ascendens aortae; аорта ёйи - arcus aortae; пастга тушувчи қисми - pars
descendens aortae тафовут этилади.
Кўтарилувчи аорта - aortae ascendens дан юракни артериал қо билан
таъминловчи тожсимон артериялар - a. coronariae dextra e sinistra чиқади. Бу
тожсимон артериялар аортанинг яримойсимо клапанларининг остидан
бошланади.
Аорта ёйи - arcus aortae дан : ўнг тарафда елка - бўйи стволи - truncus
brachiocephalicus; чап тарафдаги умумий уйқу артерияси - a. carotis communis
sinistra; чап тарафдаги ўмров ост артерияси - a. subclavia sinistra ажралади.
Бўйин-елка стволи - truncus brachiocephalicus дан қалқонсимон безни
артерияси - a. thyroidea ima ажралганидан сўнг, бўйин-елка стволи иккига :
ўнг умумий уйқу артерияси - a. caroti communis dextra ва ўнг ўмров ости
артерияси - a. subclavia dextr га бўлинади.
Умумий уйқу артериялари - a. carotis communis - ташқи уйқ артерияси -
a. carotis еxterna ва ички уйқу артерияси - a. caroti interna ларга бўлинади.
Ташқи уйқу артерияси.
Ташқи уйку артерияси a. corotis externa нинг тармоқлари 4 гурухга бўлиб
ўрганилади: олдинги, орқа, ички ( медиал ) ва юқориг (охирги-
якуний)тармоқлар.
Ташқи уйку артериясининг олдинги тармоқлари:
1. Юқориги қалқонсимон артерия a. thyroidea superior : қалқонсимо
безларни, тил остки суягини, ҳиқилдоқни ва ўмров-туш-сўрғичсимо
мускулини кон билан таъминлайди. Тармоқлари орасида ҳиқилдоқнин устки
артерияси a. laryngea superior ажралиб туради.
2. Тил артерияси a. lingualis - тилни кон билан таъминлашдан ташкари:
тил ости суягини, тил ости мушаги, тил ости сўлак безини, пастки жағнинг -
тил тарафидаги шиллиқ қабатини ҳам қон билан таъминлайд ва a. sublingualis
тармоғи дейилади.
3. Юз артерияси a. facialis - чайнов мушагининг олдидан ўтиб, оғи
бурчаги соҳасидан-кўзнинг ички бурчагигача йўналади ва шу сабабл охирги
тармоқларини a. angularis дейилади.
Юз артериясидан қуйидаги тармоқлар ажралади:
а) кўтарилувчи танглай артерияси a. palatina ascendens-ҳалқумнин юқори
қисувчи мушагини, юмшоқ танглай мушакларини ва шиллиқ қаватини,
танглай муртакларини қон билан таъминлайди.
б)танглай муртагининг тармоғи a. tonsillaris.
в) жағ ости сўлак безини қон билан таъминлайдиган тармоқ a.
submandibulari г) энгак ости артерияси a. submentalis- тил ости суягининг
устид жойлашган мускулларни қон билан таъминлайди:
е) пастки лабни таъминлайдиган артерия a. labialis inferior;
ж) устки лабни таъминлайдиган артерия a. labialis superior;
Ташқи уйку артериясининг орқа тармоқлари:
1. Туш-ўмров- сўрғичсимон мушагининг қон билан таъминлайдиган
тармок a. sternocleidomastoidea.
2. Энса артерияси a. occipitalis-энса соҳасидаги мушаклар ва тери,қулоқ
супраси ва қисман бош миянинг қаттик пардасини қон била таъминлайди.
3. Қулоқнинг орқа артерияси a. auricularis posterior ҳам энса сохасидаги
мушак ва терисида, ҳамда қулоқ супрасида таркалади.
Ташқи уйку артериясининг ички (медиал) тармоқлари:
1. Ҳалқумнинг кўтарилувчи артерияси a. pharingea ascendens-ҳалқу
мушакларини, юмшок танглай мушакларини ва қисман бош мия қатти
пардасини қон билан таъминлайди.
Ташқи уйку артериясининг охирги (якуний) тармоқлари:
1. Юқори жағ артерияси a. maxillaris - чакка ости чуқурчаси сохасида
жойлашган бўлиб, охирги тармоқлари- канот-танглай чуқурчаси соҳасида
тармоқланади. Шу сабабдан бу артериянинг тармоқлари у соҳага бўлиб
урганилади: пастки жағ соҳасидаги, чакка ости чуқурчаси соҳасидаги ва
канот - танглай чуқурчаси соҳасидаги тармоқлар. Пастки жағ соҳасидан 3 та
артерия ажралади.
а) пастки жағ тишларини таъминлайдиган артерия a. alveolaris inferior-
пастки жағ суягининг канали бўйлаб йўналади ва тишларни,пастки жағ
суягини, милкларни қон билан таъминлайди. Бу қон томирнинг охирги
тармоқлари a. mentalis энгак тешигидан пастки лабнинг шу соҳасида
тармоқланади. Пастки жағ каналига кириш тешигидан юқорироқда пастки
жағ тишларини таъминлайдиган тармоқдан - жағ-тил ости мушагига артери a.
mylohyoidea ажралади.
б) қулоқ супрасининг чуқур артерияси a. auricularis profunda ташқи
эшитув йули ва ноғора пардаларини қон билан таъминлайди.
в) ноғора бўшлиғининг олдинги артерияси a. tympanica anterior fissura
petrotympanica тирқиши орқали ноғора бўшлиғига ўтиб,шиллиқ қаватини қон
билан таъминлайди. Юқори жағ артериясининг чакка ости чуқурчаси
соҳасидаги тармоқлари:
а) бош мия қаттиқ пардасининг ўрта артерияси a. meningea media
понасимон суякнинг қиррали тешиги орқали калла ичига кириб, қаттиқ
парда, уч шохли нерв тугуни ҳамда ноғора бўшлиғининг шиллиқ
қаватларини қон билан таъминлайди.
б) чакка мушагини таъминлайдиган чуқур артериялар aa. temporalis
profundea anterior et posterior.
в) чайнов мушагини қон билан таъминлайдиган артерия а. masseterica.
г) юқори жағ катакчаларнинг орқа артерияси a. alveolaris superio posterior-
юқори жағ суягидаги шу ном билан аталадиган тешикчала орқали йўналиб,
юқори катта жағ тишларини, шу соҳа милкини ҳамд юқори жағ суяги
бўшлиғининг шиллиқ қаватини қон билан таъминлайди.
д) лунж артерияси a. buccalis - лунж соҳасидаги мушакни , шилли44
пардасини, шу соҳа милкини қон билан таъминлайди.
е) ички ва ташқи қанотсимон мушакларни қон билан таъминлайдига
артерия a. pterygoidea.
Юқори
жағ
артериясининг
қанот-танглай
чуқурчаси
соҳасидаги
тармоқлари:
а) кўз косасининг остки девори бўйлаб йўналадиган артерия a.
infraorbitalis. Бу артерия кўз косасига- пастки тирқиш fissura orbitalis inferior
орқали ўтиб пастки девор бўйлаб йўналади ва кў косасининг остидаги тешик
орқали юзда пайдо бўлади. Кўз косасинин пастки девори бўйлаб йўналаетган
артериядан - юқори жағ суягинин ичига ўрта ва олдинги катакча тармоқлари
aa. alveolaris superiore anteriores et media йўналади. Бу тармоқлар юқори жағда
жойлашга кичик озиқ тишларни, кесув тишларини ва милкларини қон била
таъминлайди. А. infraorbitalis кўз косаси бўшлиғида кўз соққасинин
мушакларини қон билан таъминлайди ва охирги тармоқлари кўз косасининг
остидаги тешик орқали ўтиб юзда таркалади. Бу тармоқлар юқори лаб
соҳасидаги мушакларда ва терида тарқалади.
б) Танглайнинг тушувчи артерияси a. palatina descendens – қанот-танглай
чуқурчасидан - катта танглай канали canalis palatinu major орқали ўтади.
Артериянинг тармоқлари қаттиқ ва юмшоқ танглайда тармоқланади ва a.
palatina major et minor дейилади. Асосийтармоқнинг бошланиш жойидан a.
canali pterygoidei ажралади ва ш ном билан аталадиган канал орқали ўтиб
ҳалқумнинг бурун қисмид тармоқланади.
в) Понасимон - танглай артерияси a. sphenopalatina - шу номл тешик
орқали ўтиб, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида тарқалади. Бу тармоқнинг
охирги шохлари - кесув тишлари жойлашадиган катакчалар орасидаги канал
орқали ўтиб, қаттиқ танглайда тармоқланади.
2) Чакканинг юза артерияси a. temporalis superficialis ташқи уйку
артериясининг
охирги
тармоқлари
бўлиб
ҳисобланади
в
қуйидаги
шохчаларга бўлинади:
а) юзнинг кўндаланг артерияси a. transversa faciei - ёно44 равоғи бўйлаб
йўналади;
б) қулоқ олди бези артериялари a. parotidea;
г) Қулоқ супрасининг олдинги артерияси a. auriculari anterior- ташқи
қулоқ ва ташқи эшитув йулини қон билан таъминлайди.
д) Ёноқ - кўз косаси артерияси a. zygomaticoorbitalis кўзнинг латерал
бурчагига таркалади.
е) Пешона артериялари a. frontalis - пешона соҳасини қон била
таъминлайди.
ж) Тепа соҳасида тармоқланадиган тармоқ a. parietalis;
Ички уйқу артерияси - a. carotis interna.
Ички уйқу артерияси - a. carotis communis нинг тармоғи бўлиб,чакка
суягидаги canalis caroticus орқали ўтиб, асосан бош миян қон билан
таъминлашда қатнашади.
Ички уйқу артериясининг тармоқлари :
1) a. caroticotympanici - чакка суягидаги тирқишлар орқали,ўрта қулоқ
бўшлиғига ўтади;
2) a. ophtalmica - кўз артерияси - калланинг ички юзасидан,кўз косасига -
canalis opticus орқали ўтади. Кўз артерияси қуйидаги майда тармоқларни
ажратади : а) қаттиқ пардани артерияси r. meningea; б) кўз ёш безини
артерияси - a. lacrimalis; в) кў соққасининг қон томир пардасини ҳосил этувчи
артерия - a. centralis retinae, a. a. cilliares; г) кўз соққасининг мушакларининг
артерияси - r. muscularis; д) қовоқларни артерияси - a. palpebrale laterales et
mediales; е) бурун бўшлиғининг юқори ҳаво йўлларининг шиллиқ
қаватларининг артериялари - a. a. ethmoidales anterio et posterior; ж) кўз
косасининг юқори тешиги - foramen supraorbitale орқали чиқиб , пешона
соҳасини қон билан таъминлайдиган артерия - a. supraorbitalis; п) бурун
ташқи соҳасининг артерияси a. dorsalis nasi.
в) Чакканинг ўрта артерияси a. temporalis media - чакка мушагида тарқалади;
3) a. cerebri anterior - бош миянинг олдинги артерияси - бо мия пешона
бўлагини қон билан таъминлайди.
Ҳар иккала тарафдаги олдинги бош миянинг артериялари ўзаро олдинги
қўшувчи артериялар - a. communicans anterior - воситасид кўшилиб туради.
4) a. cerebri media - бош миянинг ўрта артерияси. Бу артери бош миянинг
чакка, тепа ва қисман пешона бўлакларини қон била таъминлайди.
5) a. chorioidea - бош миянинг ён қоринчалари ичида қон томир чигалини
ҳосил этади.
6) a. communicans posterior - орқа кўшувчи артерия - энса соҳасини қон
билан таъминлайдиган артерия билан қўшилади.
Бош мияни қон билан таъминлашда ўмров ости артерияси a. subclavia -
нинг умуртқа тармоғи - a. vertebralis қатнашади. Бу артерия бўйин
умуртқаларининг кўндаланг ўсимтасидаги тешиклар - foramen processus
transversus орқали йўналиб, бош мия асосига энс суягининг foramen magnum
тешиги орқали ўтади.
A. vertebralis ўз йўналишида қуйидаги тармоқларни чиқаради :
а) a. spinalis anterior - орқа миянинг бўйин сегментларини қон билан
таъминлайди. Ҳар икки тарафдаги бу тармоқлар ўзаро қўшилади;
б) a. spinalis posterior - орқа миянинг бўйин сегментларини қо билан
таъминлайди;
в) a. cerebelli inferior posterior - миячанинг орқа юзасини қон билан
таъминлайди.
A. vertebralis калла бўшлиғининг ичида, Воролий кўпригинин олдинги
юзасида ўзаро қўшилиб - асосий артерия - a. basilaris н ҳосил этади. Ўз
навбатида a. basilaris икки бош мия нинг орқадаг артерияларига - a. cerebri
posteriores ларга бўлинади. Бу артериялар ички уйқу артериясининг орқа
қўшувчи артерияси a. communicantes posterior билан бирикади.
Бош миянинг орқа артерияси - бош миянинг энса бўлагини, Воролий
кўпригини мияча ва узунчоқ мияни қон билан таъминлайди. Ички уйқу
артерияларининг тармоқларининг ва ўмров ости артериясининг умуртқа
артериясининг тармоқлари ўзаро қўшилиб, бош мия асосида артериал қон
томирлар халқасини - circulus arteriosus cerebri ни ҳосил этади. Бу артериал
халқа қуйидаги артерияларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади : a. communicans
anterior, a. a. cerebri anteriores, a. a. communicantes posteriores, a. cerebri
posteriore
Тавсия этилган адабиётлар:
1.
Баходиров Ф.Н. Одам анатомияси. Тошкент, 2005, 2006
2.
Худайбердыев Р. И. , Захидов Х. З. , Ахмедов Н. К. , Аляви Р. А.
Одам анатомияси. Тошкент, 1975, 1993 й.
3.
Ахмедов Н.К. Одам анатомияси. Атлас., 1997 й.
4.
Ахмедов Н. К. , Шамирзаев Н. Х. Нормал ва топографик
анатомия. Тошкент, 1991.
5.
Привес М. Г. Анатомия человека. М., 1985, 1997 г. г.
6.
Синельников Р. Д. Атлас анатомии человека. М., 1979, 1981 г. г.
7.
Михайлов С. С. Анатомия человека. М., 1973 г.
8.
Крылова Н.В., Наумец Л.В. Анатомия в схемах и рисунках.
Москва, 1991