Археографиянинг мақсад ва вазифалари. Фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши
Yuklangan vaqt
2025-02-25
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
7
Faytl hajmi
20,6 KB
Археографиянинг мақсад ва вазифалари. Фан сифатида
шаклланиши ва ривожланиши
Режа:
1. Arxeografiya maxsus tarix faning maqsad va vazifalari
2. Rus olimlarining Arxeografiya sohasiga qo‘shgan hissassi
3. O‘zbekistonda Arxeografik tadqiqotlarning olib borilishi
Таянч тушунча ва иборалар: Археография, нашр учун манбаларни
танлашнинг принципи ва услубини, шунингдек, тарихий манбаларни нашр
этиш, манбаларни илмий танқидий нашр, “Архивлар иши тўғрисида”ги
Қонун
Тарихнинг долзарб масалаларини ёритишда, илмий тадқиқ қилишда
архив ҳужжатлари катта аҳамиятга эга. Та’лим жараёнида архив
ҳужжатларини нашр қилиш ишини ташкил этишни ўргатиш зарурдир. Ана
шундан келиб чиқиб, “Археография” фанининг аҳамиятини белгилаш
мумкин.
Археография (юнонча arheos-қадимги ва grafo-ёзаман, та’рифлайман)
махсус, ёрдамчи тарих соҳаси бўлиб, у қуйидагиларни ўрганади:
- ёзма манбаларнинг умумий нашрини;
- нашр учун манбаларни танлашнинг принципи ва услубини,
шунингдек, уларни нашрга тайёрлашни;
- нашр билан шуғулланувчи ташкилотлар ишини;
- архив ва тарихий манба (ҳужжат)ларнинг нашр тарихи ва тарихий
манбаларнинг, матнларнинг мазмуни;
- тарихий манбаларни нашр этишни.
Археография ёзма манбаларни нашр этишнинг назарий ва амалий
соҳаларини ўрганувчи фандир, у тарихий ёдгорликларни йиғиб нашр
этишнинг услубларини, манбаларни илмий танқидий нашр этишнинг
қоидаларини ишлаб чиқади.
Археографиянинг вазифаси қўлёзма манбаларни қайти ишлаш
усуллари ва нашрга тайёрлашдан иборатдир.
Археография фан сифатида XII-XVIII асрларда вужудга келган.
Дастлабки ҳужжатларнинг танқидий нашри XVI-XVIII асрларда чоп
этилган.
Дастлабки археографларни тайёрловчи институт 1821 йилда
Францияда асос солинган Париж Хартия мактаби ҳисобланади.
Ҳужжатларни нашр этишда катта ўринни ташқи сиёсат ва тарихга оид
ҳужжатлар ташкил этган. Ҳозирда нашриёт технологиялари ва услублари
ниҳоятда хилма-хил, бунинг устига уни нашр этишдаги услублар ҳам
ниҳоятда кўп.
Ба’зан махсус ҳужжатлар тўлиқ нашр этилса, ба’зан унинг ма’лум
соҳага тегишли қисмлари нашр этилади.
XIX-XX асрларда нашрга ҳужжатларни мавзусига қараб танлаш ва
нашрга тайёрлашнинг принциплари ишлаб чиқила бошлаган. Шу даврда
археография нафақат Европада, балки Шимолий Америка ва Хитойда ҳам
ривожланган. Жумладан, шу даврда араб ва форс манбаларини нашр этиш
оммавий (Германия ва Францияда) тус олди. Кўплаб ҳужжатлар Булоқ
(Қохира яқини)да, Араб қўлёзмалар институти (Миср, Қоҳира)да,
Ҳиндистон, Эрон, Япония, Дамашқ (Сурия)да кўплаб араб ва форс
манбалари нашр этилди.
Россияда ҳужжатларни нашр этишда рус тарих жамияти катта ўрин
тутган. XX асрда эса собиқ СССР Фанлар Академияси бу ишни давом
эттирган. XX аср охири XXI аср бошида Россияда энг кўзга кўринган
археографлари С.О. Шмидт ва А.Д. Степанскийлардир.
XX асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистонда кўплаб ҳужжатлар нашр
этила бошланди. XX асрнинг иккинчи ярмидан эса кўплаб тарихий
ҳужжатлар нашр этила бошланди. Бунда М. Вайс, Б. Бервин, П. Рахимов, А.
Алимов, С. Дмитриева, П. Ким каби олимларнинг хизматлари катта. Бу
даврда Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ҳужжатлар жуда кўп нашр
этилган. Бироқ бунда ҳужжатлар тўлиқ ва ҳаққоний ма’лумотларни
жамлаган эмас эди.
Археография тор илмий фан сифатида, тарихий фанлар талабига кўра
ривожланиши XVIII асрга тўғри келади. XVIII асрга келиб тарихчилар
манбалардан илмий тадқиқотларида фойдалана бошладилар ва манбаларни
нашр этиш зарур деган хулосага келдилар. В.Н. Татишев (1686-1750 йиллар)
“Россиянинг энг қадимги тарихи” асарида бир қатор солномалардан
фойдаланди. В.Н. Татишев тадқиқ қилган ҳужжатларни об’ектив равишда
танқидий нашрларнинг амалга оширди. В.Н.Татишевнинг бу услуби бир
қатор археографларда намуна бўлди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия Фанлар академияси
томонидан
солномаларни
нашр
этиш
бошланди.
Археографияни
ривожланиши учун Ташқи ишлар вазирлиги Москва бош архиви қошида
“Давлат мукофотлари ва битимлар ҳақидаги” комиссия (1811) ва Москва
университети ҳузуридаги “Россия тарихий ва қадимшунослик” Жамияти
(1804), Халқ та’лими вазирлигига қарашли “Археография комиссияси”
(1834), “Рус тарихчилар жамияти” (1866 йилда асос солинган) лари катта
рол ўйнади.
1922 йилда А.С. Лаппо-Данилевский муҳаррилигида “иқтисод
коллегияси ёрлиқлар” тўпламининг биринчи томи чоп этилди Унда
ҳужжатларни нашр қилиш қоидалари берилади. Бу қоидалар 1901 йилда
ишлаб чиқилган эди. 1930 йилнинг бошларида А.А. Сергеев А.С. Лаппо-
Данилевскийнинг
қоидаларни
танқид
қилади.
А.А.
Сергеев
бу
“ҳужжатларни синфийлик жиҳатидан тадқиқ қилиш шарти” йўқлигида
айблайди. XX асрда археографлар 1919 йилга қадар бўлган кўпгина
манбаларни илмий муомалага киритадилар, булар ёрдамчи тарих фанлари
учун катта аҳамият касб этади.
Археография ривожланишига XIX аср охири-XX аср бошларида П.М.
Строев, Я.И. Бередников, Н.В. Калачовлар катта ҳисса қўшдилар. Аммо бу
даврда Россия археографлари фақатгина меҳнаткашларнинг синфий
курашлари, Россия иқтисодий ривожланиши, инқилобий ҳаракатлари
ҳақидаги манбаларни нашр қилдилар.
Совет археографияси синфий мафкурага таяниб асосий э’тиборни
меҳнаткашлар тарихи ҳақидаги манбалар, мамлакат иқтисодий ривожи,
синфий кураш, партия тарихи ҳужжатларига, социалистик қурилиш
ҳақидаги материалларни нашр этишга қаратилган эди. Бу нашр ишлари
билан партия, Фанлар Академиясит институтлари ва Бош архив
бошқармаси шуғулланган. Бу ҳужжатлар асосан тарихий журналларда нашр
қилинган. Археограф мутахассисларни тайёрлаш Москвада жойлашган
тарих-архив институти томонидан амалга оширилган. 1955 йилда “Тарихий
ҳужжатларни нашр қилиш қоидалари”, 1960 йилда эса “Совет даври
ҳужжатларини нашр қилиш қоидалари” қабул қилинган. Бу даврда кўп
томли “Империализм давридаги халқаро муносабатлар”, “Россияда
крепостной мануфактура”, “Декабристлар қўзғолони”, “XIX асрда ишчилар
ҳаракати”, “Россияда 1905-1907 йиллардаги революция” каби ҳужжатлар
тўпламлари нашр қилинган.
Тарихий “Рус ҳақиқати” ,“Рус солномалари” тўлиқ тўплами (25-30
томлар)”, “Император Улуғ Петр хатлари ва қоғозлари” (7-11 томлар) ва
бошқалар.
Совет археографияси ривожида И. Андреев, С.Н. Валк, Б.Д. Греков,
Д.С. Лихачев, М.Н. Тихомиров, Н.В. Максаковлар катта ҳисса қўшган.
Ғарбий Европада XV-XVI асрларда гуманистлар ёзилган манбаларни
солиштириш ва текшириш систематик тарзда йиғиш ва нашр қилиш билан
шуғулланганлар. XV аср ўрталарида китоб нашр қилиш йўлга қўйилган.
XVII асрда мавристлар (Ж. Мабилон) дипломатика ва палеографияга асос
солдилар, қўлёзмаларни ёзилган вақтини аниқлаш танқидий текширишнинг
асосий принципларини баён қилдилар. Франция тарихи, ўрта аср
черковлари тарихига оид манбаларни кенг кўламда чоп эттирдилар. Бунда
илмий манбаларни нашр қилишнинг кенг кўламда бажарилишида
Германиядаги 1819 йилдан ўз фаолиятини бошлаган илк немис тарихини
ўрганиш учун тузилган жамият фаолияти бўлди, бу Monumenta Germanial
hictorica сериясидан бошлади. Бундай серияли нашрларни чоп этишни
бошқа Европа давлатларида ҳам кўриш мумкин. “Франция тарихига оид
нашр қилинмаган ҳужжатларр” (1835), “Италия тарихи манбалари” (1887)
Италияда “ўрта аср инглиз ёзувчилари” (1858-1896) тўпламлари шулар
жумласидандир.
АҚШда XIX асрнинг 30-йилларидан тарихий манбаларнинг нашри
кенг миқёсда бошланди. Бу нашр ишлари штатлар тарихий жамиятлари,
айрим тарихчилар, ҳамда федерал ҳокимият томонидан амалга оширилди.
“Америка давлат ҳужжатлари” шулар жумласидандир. Дастлабки вақтларда
нашрларнинг сифати ва ташкил этилиши Ғарбий Европа нашрларидан
пастроқ эди.
Осиё мамлакатларида нашрларнинг илмий принциплари XX асрнинг
20-40-йиллардан қўлланила бошланди. Бу жараён Японияда илгарироқ XIX
аср охирларидан бошланди. Шу даврга қадар шарқ ёзма ёдгорликларини
нашр қилишни асосан Ғарбий Европа олимлари олиб борардилар. Бунда
муҳим марказлар Лейден, Париж, Оксфорд, Кембридж, Лейпциг
университетлари бўлган. Нашр ишлари Франция, Белгия, Австрия,
Нидерландия, АҚШ, Полша, Германияда юқори савияда олиб борилган.
Шарқда эса манбаларни нашр қилишни университетлар, архивлар
бажарган. Ўзбекистонда XX асрнинг ўрталарида матбуотда фан, маориф,
тилшунослик, адабиёт, сан’ат, матбуот, библиография, тўғрисидаги
китоблар, мақолалар бериб борилган. Шу билан бирга “Ўзбекистонда
ижтимоий
фанлар”
журнали
Ўзбекистон
тарихи
бўйича
чиққан
адабиётларнинг йиллик рўйхатини э’лон қилиб борган. Б.В. Луниннинг