АТМОСФЕРА ВА УНИНГ ВЕРТИКАЛ ТУЗИЛИШИ. ТАРКИБИ
КИРИШ:
I.Боб: Атмосфера. Атмосфера ва унинг вертикал тузилиши______
1.1.Атмосфера тушунчаси ва унинг мохияти______________________
1.2.Атмосферанинг вертикал тузилиши__________________________
1.3.Атмосферанинг таркибий тузилиши__________________________
1.4. Атмосфера хаво массалари___________________________________
II.Боб:Атмосферанинг ифлосланиши ва Атмосферани мухофаза килиш
2.1.Атмосферанинг ифлосланиши ва унинг окибатлари___________
2.2.Амосфера ифлосланишининг киши организимига таьсири____
2.3.Атмосферани мухофаза килиш_____________________________
III.Хулоса.
IV.Фойдаланилган адабиётлар.
КИРИШ.
Мавзунинг
долзарблиги
Атмосферанинг
долзарблиги
шундан
иборатки дунё миқиёсида атмосферада экологик вазият жуда оғирлашмоқда,
атмосфера ҳавоси, сувлар, атроф мухит ифлосланиб бормоқда. Шунингдек
Ўзбекистонда хам халқ хўжалигининг 87,2% обoектлари экологик гигиена
талабларига жавоб бермайди ва атмосфера ҳавоси, сув, тупроқни булғаш
манбалари билан Республика саноат обoектлари билан 8670 тасидан атиги
116 таси экологик-гигиена талабига жавоб беради холос.
Аҳоли саломатлик кўрсаткичларини пасайиши орол бўйи минтақасида
айниқса яққол кўринади. Бунинг асосий сабабларидан бири аҳолини сифатли
ичимли
суви
билан
қониқарли
таoминланмаганлиги,
канализация
тармоқларини ва аҳоли истиқомат жойларини санитария жихатини
тозалнишини паст даражада эканлигидир. Яйлов худудларида аксарият одам
нафас олиш йўллари, юрак қон- томир, камқонлик, шиш касалликлари ва
бошқа турдаги касалликлар кўп тарқалмоқда. Республикамизни айрим
жойларида 14 ёшгача бўлган болаларда темир моддаси етишмайдиган,
камқонлик, сил касаллиги ва юқори нафас йўллриг микроблар ўтирадиган
касалликлар тез-тез учраши кузатилмоқда. Орол бўйи шўрланиши ходисаси
кучли рўй бериши, кучли шамол ва чанг тўзонларнинг тез-тез кўтарилиб
туриши, витаминли озиқ-овқат махсулотларини етишмаслиги натижасида
ахолини катта қисми турли касалликларг чалинган.
Ичимлик сувлар ва оқиб турган сувларни зарарсизлантиришни
санитария жихатдан ишончли усуллари ва иншоатлар мустахкамлигини,
саноат ва қишлоқ хўжалигини чиқиндиларига фойдаланишни янги
усулларини гигиеник бахолаш бўйича тадқиқий ва амалий ишларни
фаоллаштириш зарур.
Курс ишининг мақсад ва вазифалари: курс ишининг асосий мақсади ва
вазифалари атмосферани ўрганиш унинг хусусиятлари уларнинг тузулиши
таркиби ва қатламларини иқлимга таъсири ўрганилади.
Курс ишининг мақсадидан келиб чиққан холда қуйидаги вазифалар
белгилаб ўрганилади.
- Атмосфера ва унинг асосий мохияти
- Атмосферанинг
ер
юзасига
таъсири
атмосферанинг
таркибий
тузилиши
- -Атмосферанинг таркибий қатламлари ва уларнинг таркиби
Курс ишининг урганиш объекти ва предмети : Курс ишининг урганиш
объекти сифатида атмосфера хисобланиб, унинг таркиби, катламлари курс
ишининг предмети хисобланади .
Курс ишининг урганиш объекти : Атмосфера (грекча atmos – буғ, sphoira
– шар) сайёрамизнинг ҳаво қобиғидир. Атмосферанинг коинот билан
чегарадош юқори қисми экзосфера ёки ташқи атмосфера деб аталади ва 2 – 3
– минг км. баландликкача давом этади. Юқори атмосферада шу қатламлардан
тарқалган енгил элементлар – водорорд ва гелий атомларининг коинотга
тарқалиб кетиши содир бўлади.
Курс ишиниг урганилиш предметлари :
Тропосфера географик қобиқ таркибига тўла киради ва Ернинг таъсирида
исийди. Тропосферанинг қалинлиги ўрта ҳисобда 10 – 11 км. бўлиб, у
ҳавонинг Ер юзасида исиши натижасида ҳосил бўладиган кўтарилма
оқимнинг баландлиги билан белгиланади.
Стратосфера Ер юзасидан кўтарилган конвектив ҳаво оқими ета олмайдиган
баландликлардан бошланади. Стратосфера 40 – 60км. гача кўтарилади..
Стратосферада атмосферанинг 20% массаси тупланган. Ушбу қатламда
ҳавонинг зичлиги ва босими жуда кам.
Мезосфера стратосферанинг юқори қисмидан, 50 км. баландликдан
бошланади ва 80 км. баландликкача давом этади. ҳарорат яна пасайиб боради
ва юқори қисмида – 900С гача пасаяди. Бу жойда кумушсимон булутлар
ҳосил бўлади. Ҳавонинг зичлиги жуда ҳам кам, Ер юзасидаги зичликдан 200
бравар кам.
Ионосфера ёки термосфера 800 – 1000 км. баландликкача чўзилган.
Атмосферанинг жуда йирик ва мураккаб қатлами. Ер табиатида муҳим ўрин
тутади ва муҳим аҳамиятга эга.
Тадкикод усуллари : Курс ишининг тадкикод жараёнида илмий манбаълар
асосида
тупланган маълумотлардан, турли тадкикод
усулларидан :
картографик тадкикод усули; тарихий тадкикод усули; таккослаш тадкикод
усули; аерокосмик тадкикод усули ва бошка тадкикод усулларидан
фойдаланилди .
Курс ишининг хажми ва тузилиши : Курс ишиниг таркибий тузилиши,
кетма-кет бажарилиши ва мазмунини узида акс этган, шунингдек, хулоса
кисми, фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан таркиб топган. Курс
ишининг умумий хажми 28 сахифа булиб, ишнинг матн кисмида 1та расм ва
1та жадвал киритилган ва адабиётлар руйхатидан таркиб топган.
I Боб .
Атмосфера . Атмосферанинг вертикал тузилиши .
1.1 . Атмосфера тушунчаси ва унинг мохияти .
Атмосфера географик кобикнинг асосий таркибий кисми булиб,(грекча
atmos – буғ, sphoira – шар) сайёрамизнинг ҳаво қобиғидир. Атмосферанинг
коинот билан чегарадош юқори қисми экзосфера ёки ташқи атмосфера деб
аталади ва 2 – 3 – минг км. баландликкача давом этади. Юқори атмосферада
шу қатламлардан тарқалган енгил элементлар – водорорд ва гелий
атомларининг коинотга тарқалиб кетиши содир бўлади.
Ер юзасида ҳаво оғирлик кучи таъсирида ушлаб турилади. Ер юзасида
ҳавонинг зичлиги 1,275 кг/м3. Баландликка кўтарилган сари ҳавонинг
зичлигии камайиб боради: 5 км. баландликда ҳавонинг зичлиги 0,735 кг/м3,
10 кмда 0,411 кг/м3, 20 кмда 0,087 кг/м3, 300 км. баландликда эса зичлик Ер
юзасидаги зичликдан 100 млрд. марта кам, 2 – 3 минг км. баландликда эса
ҳавонинг зичлиги фазонинг зичлигига тенглашиб қолади.
У ернинг бошка кобиклари билан узаро тасир етиб туради. Атмосферанинг
куйи чегараси Ер юзасидан , юкори чегараси 2 минг км баландликдан утади.
Атмосфера массасининг 99,5%и 80 км гача булган куйи катламга тугри
келади.
Атмосферанинг
газ
таркибини
биринчи
булиб,1774-йилда
франсиялик олим А.Лавуазе аниклаган. Хозрунинг таркибида 78%азот,
21%кислород ва 15инерт газлар учрайди. Ер узига тортиш кучи билан хавони
ушлаб туради. Шунинг учун хам саййорамизда атмосфера мавжуд.
Атмосфера катламли тузилишга ега. Улар бир-биридан харорати,
зичлиги,босими каби хусусиятлари билан фаркланади. Куйи катлам
тропосфера (юнонча бурилиш) Куёш нури ва Ердан кайтган нур хисобига
исийди. Хаво харорати денгиз сатхида +14С булса , тропосферанинг
юкоричегарасида -55С гача пасайади. Бу катламга атмосфера хаво
массасининг 80%и тугри келади. Хилма-хил жараёнлар (сувнинг айланма
харакати , ёгинлар, шамоллар) шу катламда кузатилади. Калинлиги екваторда
17 км, куцтбларда 8-9 км. Хаво харорати хар 100метр баландликка
кутарилганда 0.6 С га совийди. Тропосферадан юкорида стротосфера(50-
55км
гача)
,мезосфера(80-85
км
гача),
термосфера(1000
км
гача),
егзосфера(2000 км гача) жойлашган. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт учун
аҳамияти жуда катта. У Ерни қаттиқ исиб ва совиб кетишидан,
метиоритлардан ва Қуёшдан келадиган зарарли нурлардан сақлайди.
1.2. Атмосферанинг вертикал тузилиши
Атмосферада юқорига кўтарилган сари ҳавонинг зичлиги ва ҳарорати
ўзгариб боради. Шу муносабат билан атмосферада маълум бир хусусиятларга
эга бўлган алоҳида қатламлар вужудга келган. Булар тропосфера,
стротосфера, мезосфера, ионосфера ва экзосферадир (26 – расм).
Тропосфера географик қобиқ таркибига тўла киради ва Ернинг
таъсирида исийди. Тропосферанинг қалинлиги ўрта ҳисобда 10 – 11 км.
бўлиб, у ҳавонинг Ер юзасида исиши натижасида ҳосил бўладиган кўтарилма
оқимнинг баландлиги билан белгиланади. Ҳаво экваториал ўлкаларда 16–17
км.гача, мўътадил ўлкаларда 10–11 км.гача, қутбий ўлкаларда 7–8 км.гача
кўтарилади. Тропосферанинг юқори чегараси ана шу баландликлардан ўтади.
Тропосферада атмосфера массасининг 80%и тўпланган. Ернинг тортиш
кучи ва газлар қисилиши туфайли ҳаво Ер юзасида юкорида айтганимиздек,
жуда зич бўлади. Шунинг учун қуйи беш километрлик қатламда атмосфера
массасининг 50%и тўпланган.
Ҳавонинг Ер юзасидан қайтган иссиқлик ҳисобига исиши тропосферада
кўтарилма ва пастлама ҳаво оқимларини вужудга келтиради. Бундай оқимлар
конвектив оқимлар деб аталади. Конвектив оқимларининг йўналиши (юқори
ва паст), уларнинг кечиш суръати вақт ва маконда анча тез ўзгариб туради.
Натижада Ер юзаси яқинида мураккаб ва ўзгариб турадиган барик тизим,
яъни юқори ва паст босим ҳудудлари вужудга келади.
Тропосферада ҳавонинг харакати натижасида турли тезликда эсадиган
шамоллар вужудга келади. Тропосферада булутлар ҳосил бўлиб, ёғинлар
ёғади.
Тропосфера иссиқликни Ер юзасидан олади. Тирик мавжудотлар,
нураш жараёни, ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши ва бошқа жараёнлар
атмосферанинг газ таркибини ташкил қилади. Об-ҳаво ва иқлимни вужудга
келтирадиган барча жараёнлар шу ерда содир бўлади.
Атмосферанинг Ер юзасига яқин қисмида экваторда ҳарорат ўртача
260С, шимолий қутбда эса – 230С ни ташкил қилади. Юқорига кўтарилган
сари ҳавонинг адиабатик совиши натижасида харорат ҳар 100 м баландликда
0,60С дан (ҳар бир километр баландликда 60С дан) пасая боради ва
тропосферанинг юқориги чегарасида экватор устида –700С гача, шимолий
қутб устида –450 дан –650 С гача пасаяди. Ҳавонинг қутбларга нисбатан
экватор тепасида кўпроқ совиб кетиши бу ерда ҳавони баланд кўтарилиши
сабаб бўлади. Тропопуаза тропосфера билан стратосфера оралиғида
жойлашган. Қалинлиги 1 км атрофида. Ҳавонинг конвектив оқимлари
тропопуазадан юқорига кўтарилмайди. Тропопуаза мўътадил минтақада 8 км.
баландликдан ўтади, экватор устида эса 16 – 18 км юқорида жойлашади.
Унинг баландлиги фасллар бўйича ўзгариб туради. Ёзда қишдагидан
баландроқ, циклонларда пастроқ, антициклонларда баландроқ бўлади.
Тропопуаза бир хил ҳаво массалари устида аниқ намоён бўлади. Ҳаво
фронтлари устида эса бир томонга оққан ва бўлинган бўлади.
Стратосфера Ер юзасидан кўтарилган конвектив ҳаво оқими ета
олмайдиган баландликлардан бошланади. Стратосфера 40 – 60 км. гача
кўтарилади. Мазкур қатламда ҳаво хусусиятларининг сифат жиҳатидан секин
ўзгаришига Ер юзаси таъсирининг бирданига камайиши сабаб бўлади.
Стратосферада атмосферанинг 20% массаси тупланган. Ушбу қатламда
ҳавонинг зичлиги ва босими жуда кам. Шунинг учун бу ерда фақат бинафша
рангли нурлар тарқалади, шу сабабли осмон бинафша рангда бўлади.
Стратосфера ҳам тропосферадаги газлардан иборат, аммо бу ерда озоннинг
улуши кўпроқ, аммо миқдори кам. Стратосферада озон 15 – 30 км
баландликлар оралиғида тарқалган. Озоннинг миқдори кам бўлишига
қарамай, у тропосфера хусусиятларининг шаклланишида ва Ер юзасидаги
хаётда жуда муҳим ахамиятга эга. Чунки озон қатлами тирик организмлар
учун хавфли бўлган қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларини ютиб олади.
Стратосферада 20 км. баландликкача харорат ўзгармайди. Бу қатлам қуйи
қатлам дейилади. Мазкур қатлам озон пардаси жойлашган баландликкача
давом этади. Юқори қатламда ҳаво харорати доимо ортиб боради. Бунинг
асосий сабаби озон қатламининг қисқа тўлқинли радиацияни ютиши
натижасида қизиб кетишидир. Мазкур қатлам юқори стратосфера деб
аталади. Стратосферани озоносфера ҳам деб аташади. Тропосфера билан
стратосфера ўртасида газ алмашиниб туради, натижада стратосферада сув
буғлари бўлади ва озон пардасидан пастда, совуқ қатламда ранг – баранг
тусда товланувчи садафранг булутлар вужудга келади.
Мезосфера стратосферанинг юқори қисмидан, 50 км. баландликдан
бошланади ва 80 км. баландликкача давом этади. ҳарорат яна пасайиб боради
ва юқори қисмида – 900С гача пасаяди. Бу жойда кумушсимон булутлар
ҳосил бўлади. Ҳавонинг зичлиги жуда ҳам кам, Ер юзасидаги зичликдан 200
бравар кам.
Ионосфера ёки термосфера 800 – 1000 км. баландликкача чўзилган.
Атмосферанинг жуда йирик ва мураккаб қатлами. Ер табиатида муҳим ўрин
тутади ва муҳим аҳамиятга эга. Азот ва кислород газлари ионлашган ҳолатда
бўлади. Қуёшнинг ультрабинафша ва электр радиацияси таъсирида бу
газларнинг молекула ва атом тузилиши бузилади. Атомларнинг электрон
қобиқларидан айрим электронлар ажралиб чиқади. Ушбу жойдаги фазода
бутун атомлар ҳам, бир қисм электронини йўқотган атомлар ҳам ва алоҳида
электронлар ҳам мавжуд. Моддаларнинг бундай ҳолати ўта газсимон, яъни
плазма ҳолати деб аталади. Битта электрони ажралиб чиққан атом мусбат
зарядга эга бўлиб қолади. Ажралиб чиққан электрон эса манфий зарядга эга
бўлади. Бу электрон нейтрал атом билан қўшилиб, уни хам манфий
зарядлаши мумкин. Шундай қилиб, ионосферада зарядланган заррачалар
қатламлари ҳосил бўлади. Зарядланган энг зич қатлам Ер юзасидан 200 – 400
км. гача баландликда жойлашган. Бу ионлашишнинг асосий максимум
қатламидир. Ионосферада хаво зичлиги кам бўлганлигидан Қуёш нурлари
тарқалмайди ва осмон қора рангда кўринади унда юлдуз ҳамда сайёралар
милтираб туради. Ушбу жойда кучли электр токи оқимлари мавжуд бўлиб,
улар Ер магнит майдонининг ўзгаришига сабаб бўлади ва қутб ёғдуси
вужудга келади. Ионосфера Қуёшнинг рентген нурларини ютиб қолади ва шу
билан Ер юзидаги ҳаётни унинг зарарли таъсиридан сақлайди, 160 км.дан 60
км. гача баландликда метеор жисмлар ёниб кетади. Ионосферанинг 80 км.дан
300 км.гача баландликда бўлган қуйи қисми термосфера деб аталади.
Термосферада юқорига кўтарилган сари харорат оша боради. 150 км.
баландликда ҳаво харорати 2200С, 600 км. баландликда 15000С гача ортади.
Экзосфера 900 – 1000 км. дан баландликда жойлашган. Уни фақат
ракеталар ёрдамида ўрганиш мумкин. Бундай баландликда атмосферадаги
газларнинг харкати критик тезликка – 11,2 км/сек.га яқинлашади ва айрим
заррачалар Ернинг тортиш кучини енгиб чиқиб кетиши мумкин. Олам
фазосига айниқса водород атомлари чиқиб туради. Бу газ экзосферада
кўпчиликни ташкил этса керак. Экзосферанинг юқори чегараси 3000 км.
Ер тортишини енгиб чиққан водород атомлари Ер атрофида тож ҳосил
қилади. Ер тожи 20000 км гача тарқалади. Унда газлар зичлиги жуда кам
бўлса ҳам, лекин сайёралар оралиғидаги фазодагидан 10 баравар каттадир.
Атмосферада иқлим ҳосил қилувчи учта асосий жараён рўй беради: а)
Қуёш радиацияси; б) атмосфера харакати; в) нам айланиши.
Атмосферадаги харакатларнинг асосий манбаи Ер юзасида иссикликни,
намликни ва босимни нотекис таксимланиши хисобланади. Бунинг
окибатида атмосферада турли хил харакатлар (жараёнлар) содир булади ва
улар Географик гобикни ривожланишида мухим урин тутуди.
Атмосферадаги хаво бевосита Куёш нурлари таьсирида емас, балки Ер
юзасидан
кутарилаётган
иссиклик
таьсирида
исийди.
Ер
юзасидан
атмосферага иссиклик хавонинг турбулент алмашиниши ва кутарилаётган
хаводан яширин буг хосил булиш иссиклигини ажралиб чикиши туфайли
келади.
1.3 АТМОСФЕРАНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
1.3. Атмосферанинг таркибий тузилиши.
Атмосферанинг таркиби Ер табиатининг бир қисми сифатида узоқ
геологик давр мобайнида шаклланган. Атмосфера доимий ва вақтинча
таркиблардан иборат.
Атмосферанинг доимий таркиби турли хил газлар аралашмасидан
иборат. Л. П. Шубаев (1975) маълумоти бўйича қуруқ ҳавонинг таркибида
қуйидаги газлар мавжуд: азот (78,10%), кислород (20,93%), аргон (0,93%),
карбонат ангидрид (0,03%), водород, гелий, неон, криптон, ксенон ва
бошқалар (0,01%). Кислород атмосферада озон кўринишида хам учрайди.
Атмосфера таркибини шаклланишида учта босқич ажратилади: 1)
Ернинг дастлабки атмосфераси сув буғлари, водород аммиак ва водород
сульфатидан иборат бўлган. Сув буғлари Қуёшнинг ультрабинафша нурлари
таъсирида водород билан кислородга парчаланиб турган бўлса хам, у
вақтдаги атмосферада эркин кислород бўлмаган. Эркин кислород аммиак
оксидланиб, азот ва сувга айланишига, шунингдек метан билан углероднинг
оксидланишига сарф бўлган. Водороднинг бир қисми космик фазога
тарқалиб турган. Карбонат ангидрид Ер пўстининг бошқа элементлари билан
реакцияга киришиб, охактош ва бошқа карбонатли жинсларни ҳосил қилган;
2) иккинчи босқичда атмосфера карбонат ангидриддан иборат бўлган.
Карбонат ангидрид вулканлар отилганда мантиядан чиқиб келган. Қадимда
вулканлар кўп отилиб турган. Атмосферанинг карбонат ангидридли босқичи
тошкўмир даврида тугаган. Ушбу даврда яшил ўсимликлар фотосинтез
жараёнида карбонат ангидридни ютиб, ҳавога эркин кислород чиқарган; 3)
учинчи босқич палеозойнинг охиридан бошланган. Мазкур даврдан бошлаб
атмосфера таркиби хозирги ҳолатга эга бўлган. Бундай ҳаво таркибининг
таркиб топишида ва сақланиб қолишида тирик мавжудотлар муҳим ўрин
тутган (В.И.Вернадский).
Азот атмосферада катта миқдорни ташкил қилади (78%). Унинг манбаи
аммиак бўлиши мумкин (4NH+3O2=2N2+6H2O). Азот боғланган ҳолда
органик бирикмаларда кенг тарқалган. Бундай азот асосан бактерияларнинг
эркин азотннг тўплашидан ҳосил бўлади. Азотнинг бирикмалардан ажралиб
чиқиши хам асосан бактериялар таъсирида рўй беради. Атмосферада азот
кислород аралашмаси ролини ўйнаб, оксидланиш суръатини ва биологик
жараёнларини тартибга солиб туради. Азот унча фаол эмас, аммо
атмосферада энг кенг тарқалган газ. Азот жуда кўп организмлар томонидан
бевосита ҳаводан эмас, балки азот тўплайдиган бактериялар ва сув ўтлари
орқали ўзлаштирилади.
Кислород кимёвий жихатдан ўта фаол элемент. Кислород Ерда энг кенг
тарқалган элементлардан ҳисобланади. Унинг асосий қисми боғланган ҳолда
мавжуд, барча кислород миқдорининг фақат 0,01 қисмигина эркин ҳолдадир.
Эркин кислород дастлаб, сув буғларининг Қуёшнинг ультрабинафша
нурлари таьсири остида фотохимик парчаланишидан ҳосил бўлган. Лекин
эркин кислороднинг асосий қисми яшил ўсимликлар фотосинтез вақтида
ҳосил бўладиган кислороддан оғирроқдир. Унинг оғирлиги СО2 газнинг
ультрабинафша нурлари таъсирида парчаланишидан ҳосил бўладиган «оғир»
кислород ҳисобига ортади. Кислороднинг атмосферада бўлиши ҳаёт омили –
нафас олишнинг зарурий шартидир. Кислород организмларни ҳосил қилувчи
оšсил, ёғ ва углеводлар таркибига киради. Организмлар ҳаёт кечириш учун
зарур бўлган энергияни оксидланиш ҳисобига олади. Атмосферада тахминан
1015т кислород бор. Фотосинтез жараёнида атмосферага йилига 20 1016г.
кислород чиқарилади.
Вақтинча (ўзгарувчан) таркибларга СО2, О3, сув буғлари, аэрозоллар
киради. Карбонат ангидрид ҳавога вулканлардан, гидросфера сувидан,
мавжудотларнинг
парчаланишидан
келади.
Карбонат
ангидриднинг
атмосферада миқдори кам, аммо у географик қобиқнинг фаолиятида катта
ахамиятга эга. Органик моддаларни ҳосил бўлишида карбонат ангидрид
фотосинтез жараёнида асосий материал бўлиб ҳисобланади
6СO2+6Н2О+энергия=С6Н12О6+6О2
Сув таркибидаги карбонат ангидрид гази сувнинг эритувчанлик
хоссасини оширади ва тоғ жинсларининг нурашида бир омил бўлади. У
Ернинг иссиқлик балансини тартибга солиб турувчи омиллардан биридир,
чунки у қисқа тўлқинли Қуёш радиациясини ўтказиб юбориб, Ер
тарқатадиган узун тўлқинли иссиқлик нурини ютиб қолади.
Атмосферада
озон
ҳам
бор,
у
кислород
молекуласининг
ультрабинафша
нурлар
ва
электр
зарядлари
таъсирида
атомларга
парчаланиши, сўнгра ушбу атомларнинг молекулалар билан қўшилиши
натижасида ҳосил бўлади: О2+О=О3.
Озон беқарор газ ва бунинг устига кучли оксидловчидир. Унинг
миқдори Ер юзасида жуда кам. Чақмоқдан кейин ҳамда тоғларда тепага
кўтарилган сари бир оз ортади. Бу газнинг асосий массаси атмосферада
тўпланган, у жойда озон пардасини ҳосил қилади.
Сув буғлари атмосферага Ер юзасидан келади ва унинг миқдори кескин
ўзгарувчан бўлади ҳамда табиий географик шароитга боғлиқ. Ер юзасида сув
буғларининг миқдори 0,2%дан (қутбий ўлкаларда) 2,5%га (экваторда) тенг.
Баландлик ортган сари камайиб боради. Карбонат ангидрид ва сув буғлари
фильтр сифатида Ернинг узун тўлқинли нурларини ушлаб қолади. Натижада
иссиқхона эффекти вужудга келади.
Аэрозоллар атмосферадаги қаттиқ зарралардир. Уларга вулкан куллари,
ўсимлик уруғлари, ёқилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўлган чанглар, минерал
чанглар ва тузлар киради. Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида
атмосферада чанглар миқдори кескин ошиб кетди. Аэрозолларнинг асосий
қисми тропосферада тўпланади.
Атмосфера табиий ҳолда ўн учта (13) газнинг аралашмасидан ташкил
топган. Уларнинг энг му-ҳимлари қуйидагилар (қурук ҳаво-нинг таркиби):
азот –78,10%, кис-лород -20,93%, аргон –0,93%, карбонат ангидриди –0,03%,
ҳамда енгил гелий, неон ксеон, криптон, водород, азон, аммиак, (0,01%)
иборат.
Атмосферадаги азот (78,1%) асосан микроорганизмлар фао-лияти
туфайли тўпланган. Бир киши суткада нафас олиш орқали 10 минг литрга
яқин азотни ҳаво билан олади. Атмосферадаги азот, кислород аралашмаси
ролини ўйнаб, оксидланиш суръатини ва бинобарин, биологик жараёнларни
тартибга солиб туради.
Атмосферадаги газлар ичида планетамизнинг органик ҳаёти учун энг
зарур кислороддир. Кислород рангсиз газ бўлиб, ўзи ён-майди, балки ёнишга
ёрдам беради. Кислороднинг етишмаслиги киши организмининг ҳамма
аъзоларини нормал ишлашига шикаст етказади. Атмосферада кислороднинг
миқдори 1.5x1015 тонна бўлиб, шундан ер шари бўйича ҳар йили 1x1010
тоннаси ёқилғига сарфланмоқда. Бир автомобиль 1-15 минг км юрганда, бир
кишининг бир йил оладиган кислородини ёқилғи билан бирга ёқиб йўқ
қилади. Агар ер шаридаги яшил ўсимликлар ҳар йили 550 млрд. тонна
кислородни
чиқариб
бермаганда,
ўсимлик
тақдирда
атмосферадаги
кислородини миқдори 200 йил мо-байнида тугаган бўлур эди.
Атмосферадаги карбонат ангидриди рангсиз, лекин ҳидли бўлиб, инсон
ундан бевосита фойдаланмайди. У ўсимликлар учун зарур газ бўлиб,
фотосинтез учун муҳим хом ашёдир. У саноат-лашган районаларда ортиб
бормоқда, агар уни миқдори атмосфе-рада 0,07%дан ошиб кетса одам ва
организмлар ҳолатини ёмон-лаштиради. Лекин 1 гектар кенг баркли ўрмон
ҳар йили 2240 кг карбонат ангидридни ютиб туради ва натижада уни
миқдорини мувозатлаштириб туради. Маълумотларга кўра, дунё бўйича
йили-га ҳар хил ёқилғилар ёқиш орқали атмосферага 5,6 млрд. тонна, ер
шари аҳолиси эса 1.11 млрд. тонна карбонат ангидриди чиқармоқда.
Ер шари бўйича БМТнинг маълумотига кўра, карбонат ан-гидриднинг
миқдори сўнгги 100 йил ичида 10%га ошган. Атмос-ферада CO2ни
миқдорини ортиб бориши ва унинг ифлосланиши-ни олдини олиш бир неча
давлатларнинг, яъни бутун давлатлар иштирокидаги халқаро муаммодир.
Атмосферадан газсимон моддалардан ташқари катталиги, кимёвий
таркиби ва физик хоссаларига кўра фарқ қиладиган майда заррачалар –
аэрозоллар (тутун, чанг, тўзон ва бошқалар) мавжуд.
Махсус текширишлар шуни кўрсатадики, шаҳар устидаги ҳаводан 1
см3 олиб анализ қилинганда, унда 100 минг дона чанг заррачалари борлиги
аниқланган. Денгиз устидаги 1 см3 ҳавода эса 100 дона чанг заррачалари
аниқланган.
Атмосферанинг
табиий
ифлосланишида
космик
чанглар,
вулқонларнинг
отилишидан
вужудга
келган
моддалар,
ўсимлик
ва
ҳайвонларнинг
қолдиқлари;
ўрмон
даштлардаги
ёнғинлар;
денгиз
сувларининг
мавжланиши
билан
ҳавога
чиққан
туз
заррачалари;
аэропланктонлар муҳим рол ўйнайди.
Коинотдан ҳар йили 10000000 т чанг атмосферага тушади. Бир кучли
вулқон отилганда атроф муҳитга 76 млн. м3 чанг чиқади.
1.4. Хаво массалари
Ҳарорати, намлиги ва бошқа ўлчамлари бир хил бўлган ҳавонинг жуда
катта хажмдаги бўлаклари ҳаво массалари деб аталади. Уларнинг ўлчамлари
материкларнинг ёки океанларнинг айрим қисмларига тенг бўлади.
Тропосфера кœндаланг йўналишда ҳаво массаларига бўлинади.
Тропосферада бир пайтнинг ўзида бир неча ўнлаб ҳаво массалари мавжуд
бўлиши мумкин. Улар доимо харакатда бўлади, шунинг учун уларининг
хоссалари доимо ўзгариб туради ва иссиқ, қуруқ, ёмғирли, совуқ об – ҳавони
олиб келиши мумкин.
Икки кўшни ҳаво массалари оралиғида атмосфера фронтлари вужудга
келади. Фронтлар икки ҳаво массасини бир – биридан ажратиб турадиган
оралиқ қатламдир. Унинг кенглиги бир неча ўн километр бўлиши мумкин.
Атмосфера фрортларида ҳаво тез суратларда ҳаракатланади, циклонлар ва
антициклонлар ҳосил бўлади, ёғинлар ёғади, об – ҳаво кескин ўзгаради.
Атмосфера
фрортлари
тропосферанинг
энг
харакатчан
қисмидир.
Тропосферада экваториал, тропик, мўътадил, арктика ва антарктика ҳаво
массалари ажратилади. Улар ўз навбатида континентал ва денгиз турларга
бўлинади.
Экваториал ҳаво массалари (ЭХМ) экваториал кенгликларда вужудга
келади. Йил бўйи харорати ва намлиги юқори. Океан ва қуруқлик ҳаво
массалари бир хил хусусиятга эга, шунинг учун бу ерда денгиз ва қуруқлик
ҳаво
массалари
ажратилмайди.
Ёзда
экваториал
ҳаво
массалари
субэкваториал минтақага бостириб киради ва кўп ёғин ёғишига сабаб бўлади.
Тропик ҳаво массалари. Тропик ва субтропик кенгликларда океан ва
қуруқлик устида вужудга келади (Сахрои Кабир, Арабистон ярим ороли,
Мексика, Австралия). Ёзда тропик хаво массалари мўътадил минтақанинг
қуруқ худудларида хам вужудга келади (Ўрта Осиё, Муғулистон, Шимолий
Хитой, Катта хавза). Континентал тропик ҳаво юқори ҳарорат ва намликнинг
камлиги билан ажралиб туради. Қуруқ худудлардаги ҳаво таркибида чанглар
кўпроқ бўлади. Денгиз тропик хавосида нам кўпроқ бўлади, аммо
ҳароратнинг юқорилиги туфайли тўйиниш чегарасидан анча пастда.
Натижада океанларнинг тропик кенгликларида буғланиш кўп бўлади.
Мўътадил ҳаво массалари мўътадил кенгликларда вужудга келади ва
хилма – ҳиллиги билан ажралиб туради. Мўътадил минтақанинг континентал
ҳавоси материклар устида шаклланади. Улар йил фасллари давомида ўзгариб
туради. Ёзда ҳаво кучли қизийди ва сернам бўлиб қолади. Қишда кучли
совиб кетади ва қуруқ бўлиб қолади. Мўътадил денгиз ҳавоси океанлар
устида таркиб топади, сернамлиги ва мўътадил ҳарорати билан ажралиб
туради. Қишда мазкур ҳаво массалари илиқлик ва ёмғир олиб келади, ёзда
эса салқин, ёмғирли об – ҳавони олиб келади.
Арктика ва Антарктика ҳаво массалари муз ва қорлар устида
шаклланади. Қишда жуда совиб кетади, айниқса қутбий тунлар даврида.
Мазкур ҳаволар паст ҳарорат, нисбий намликнинг камлиги ва тиниқлиги
билан ажралиб туради. Континентал ҳаво массалари Гренландия, Антарктида
ва қутбий ороллар устида таркиб топади. Денгиз ҳаво массалари Шимолий
Муз океани ва жанубий океаннинг очиқ жойларида вужудга келади.
II БОБ. АТМОСФЕРАНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ ВА АТМОСФЕРАНИ
МУХОФАЗА КИЛИШ
2.1.Атмосфера ифлосланиши ва унинг окибатлари.
Атроф-муҳит компонентлари бир-бирига диалектик боғлан-ганлиги
туфайли инсоннинг хўжалик вилояти натижасида ифлос-ланган атмосфера ўз
навбатда табиатнинг бошқа компонентлари-га ҳам таъсир этиб киши,
ҳайвонлар ва ўсимлик организмда сал-бий ўзгаришларни келтириб
чиқармоқда.
Шу
сабабли
биз
атмос-феранинг
ифлосланиши
киши
организмига, ҳайвонлар ва ўсимликларга салбий таъсирини кўриб чиқамиз.
1. ҳавонинг ифлосланиши киши организмига салбий таъсир этиб, улар
саломатлигини ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Айниқ-са, олтингугурт
оксиди, углерод оксиди, углерод сульфид, водо-род сульфид, фтор
бирикмалари, азот оксидлари, ҳар хил саноат чиқиндилари, радиоактив
моддалар ва қишлоқ хўжалик пести-цидлари киши организмида ҳар хил
касалликларни вужудга келтиради.
Олтингугурт оксиди ҳавода кўп тўпланиб қолса кишилардан бронхит,
гастрит ва ўпка касалликларини вужудга келтиради. Уг-лерод оксидининг
ҳавода ортиб кетиши туфайли киши организ-мида гемоглобин сусаяди, юрак,
қон-томир тизимларида бузи-лишлар содир бўлади, атеросклероз касаллиги
ривожланади, бош айланади, оғрийди, юрак тез уриб, уйқу бузилади, киши
тажанг бўлиб қолади.
Водород
сульфид
газининг
ҳаддан
ташқари
кўпайиб
кетиши
натижасида одамнинг боши оғрийди, қайт қилади, дармонсизла-нади ва ҳатто
ҳид билиш қобилияти заифлашади.
Фтор бирикмалари таъсирида эса бурундан қон келади, ту-мов пайдо
бўлади, киши йўталади.
Азот оксидлари туфайли ўпка касалланади, қон босими пас-аяди ва
натижада бош айланиб, ҳушидан кетади, қайт қилади, нафас бўғилади.
Чанг заррачалари киши терисини, хусусан шиллиқ пардаларини
зарарлайди, кўз касаллигини тезлаштиради. Ундан ташқари чанг заррачалари
киши организмга ҳаво билан бирга кириб, улар-дан ҳар хил касалликларни
вужудга келишини тезлаштиради.
Таркибида мишяк, симоб, кўрғошин, асбест ва бошқа моддалар бўлган
чанг киши асабини фалаж қилади, бош мия яллиғ-ланишига сабаб бўлади,
жигар ва буйракни заифлаштиради, бол-ларнинг жисмоний тараққиётини
кечиктиради.
Асбест чанги ўпка касалликларига сабабчи бўлади. Киши организмга
атмосферада чангсимон ҳолда учрайдиган радиоактив моддалар ҳам
хавфлидир. Кам миқдордаги радиоактив моддалар киши асаб фаолиятини,
ошқозон ичак ўйларини, буйрак усти бе-зи ишини, жинсий безлар
фаолиятини, қалқонсимон без фаолия-тини, нормал ишлашга таъсир этади;
қонни шаклли элементлари ва юрак-томир системаси фаолиятини ўзгартириб
юборади, оқи-батда киши умрини қисқартиради.
Атмосферани ифлосланиши туфайли қуёш радиацияси кам-аяди, тўғри
радиация 15%, ультра бинафша нурлари 30% га кам-аяди. Натижада баъзи
зарарли бактерияларнинг кўпайиши учун шароит вужудга келади, ҳар хил
касалликлар кўпаяди. Бунинг устига саноатлашган марказларда ва шаҳарлар
устида ҳаво қишлоққа нисбатан 5-10 марта кўп ифлосланиши туфайли ўртача
ҳарорат қишлоқларга нисбатан 20С га ошади, туман 2-5 мартага кўпаяди.
Ёз пайтларида катта шаҳарларда ҳаво ўта иссиқ бўлиб, ас-фальт
йўллар, ғиштли ва йиғма темир-бетонли уйлар қизиб кета-ди, кўплаб
машиналар қатнаб заҳарли газ, тутунлар чиқаради, бу-ларнинг ҳаммаси киши
организмни заифлаштириб, нафас олишни қийинлаштиради. Натижада иссиқ
ҳаводан кишилар ҳалок бўлишлари ҳам мумкин.
Баъзан шаҳарларда шамол эсмаслиги, ифлос ҳавонинг бир неча кун
туриб қолиши туфайли «СМОГ», яъни зарарли ҳар хил чанг ва газлардан
иборат бўлган туман вужудга келади. Натижада организмни заиф бўлган
кишилар, болалар, қариялар, беморлар бу туманли ифлос ҳавога бардош
бераолмай ҳалок бўладилар.
2. Атмосфера ифлосланиши ўсимликларнинг ва қишлоқ хў-жалик
экинларини
нормал
ўсишига
ҳам
салбий
таъсир
этади.
Са-ноат
марказларидан кўтарилган ҳар хил заҳарли чанг ва газлар яна қайтиб қишлоқ
хўжалик экинларига тушади, улар модда ал-машинишини бузади, натижада
экинлар, ўсимликлар касалланиб кам ҳосил беради ёки қурий бошлайди.
Ўзбек
олимларининг
кузатишларича
карьерларда
ўтказилган
портлатишлардан вужудга келган чанг ва газлар атрофдаги ўсим-ликларнинг
ўсишини 2 йил мобайнида сусайтиради. Шунингдек, кон ағдармаларидан
шамол ёрдамида тарқаладиган ва юк ортиш-тушириш, транспортировка
қилиш вақтида кўтариладиган чанг-лар ҳам ўсимликларга ҳалокатли таъсир
этади.
3. Атмосферани ифлосланиши ҳайвонларга ҳам салбий таъ-сир этади.
ҳайвонлар атмосферадаги ҳаводан нафас олганда ҳам-да ўсимликлар билан
овқатланганда унинг организми заҳарли чанг (фтор, кўрғошин, сурма ва
бошқа) ва ҳар хил газлар билан заҳарланади. ҳозир ҳайвонлар орасида
«саноат флюфоз» касали кенг тарқалиб, ўсимлик сув ва ем-хашак тўпланиб
қолган фтор моддаси туфайли вужудга келган.
Атмосферанинг ифлосланиши тунука томлар занглашни, бинолар ва
бошқа иншоотларнинг нурашини, коррозияга учра-шини ҳам тезлаштиради.
Шу сабабли ҳаво кўпроқ ифлосланиши шаҳарларда коррозия жараёни
қишлоқларга нисбатан 100 марта ортиқдир.
Ақшнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг маълумотига
кўра, ҳаво ифлосланиши туфайли кишиларни ўлиш-дан ва касал бўлишидан
йилига 6 млрд. доллар, коррозия, мате-риалларнинг емирилиши, ўсимлик ва
қишлоқ хўжалиги экинлари заҳарланишидан 4.9 млрд. доллар, умуман
атмосфера ифлосла-нишдан эса йилига 16 млрд. доллар зарар кўради.
Атмосферанинг антропоген ифлосланиш туфайли иқлимнинг глобал
ўзгаришидан ташқари унинг элементларининг (ҳаро-рат, ёнғин, туман ва
бошқалар) ҳолатида ҳам салбий ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Б.
Китанович
маълумотига
кўра,
атмосферанинг
антропоген
ифлосланиши натижасида АқШнинг марказий қисмидаги шаҳарларда иқлим
элементларидан фарқи бўлади. Масалан, шаҳарларда атрофдагига нисбатан
конденсация ядролари ва заррачалари 10 баробар, газ аралашмалари 5-25
баробар, булутлик миқдори 5-10%, кишда туманлар 100%, ёзда 30%, ёғин
миқдори 5-10%, ёғин ёки кунлар сони 10% кўп, йиллик ўртача 0.5-1.00С дан
юқори, ялпи қуёш радиацияси 15-20%, ёзда ультрабинафша нурлар 5%,
қишда эса 30%, қуёшли кунлар бўлади. Бу кўрсаткичлар дунёдаги бошқа
шаҳарлар учун ҳам харакатерлидир.
2.2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши киши организмга таъсири
Бир киши суткада ўртача 25 кг ҳаво билан нафас олади. Натижада ҳаво
таркибидаги зарарли чанг, қурум ва заҳарли газлар киши организмда
тўпланаверади. Бу эса аста-секин киши организмнинг заифланишига олиб
келади ва оқибатда инсон организми турли инфекцияларга етарли даражада
қаршилик
кўрсата
олмайдиган
бўлиб
қолади,
оқибатда
ҳар
хил
касалликларни, чу-нончи астма, кўз касали, жигар циррози қон босими, рак
каби касалликларнинг кўпайиши сабаб бўлади ҳамда нафас олиш йўл-
ларини, юрак қон томири системасини шикастлайди.
Атмосферанинг (чанглар, қурумлар, тутунлар ва бошқа қаттиқ
заррачалар ҳамда заҳарли газлар билан) ифлосланиши сайёрамиз сув
ресурсларига ҳам салбий таъсир этади. Табиатда сув айланмаси (буғёғин-сув)
доимий бўлиб, дарёлар, кўллар, ер ости сувларни тўйинтириб туради.
Шундан кўриниб турибдики, атмос-фера қанча чанг бўлса, уларнинг бир
қисми ёғинлар билан ер ос-ти сувларига келиб қўшилиб, уларни ифлослайди.
ўрта Осиёда атмосферанинг ифлосланиши натижасида уларнинг бир қисми
ёғинлар орқали дарё сувларига қўшилиб минераллашишининг ортишига,
қаттиқлик даражасининг нормадан 1,5-2 марта кўпайи-шига маълум
даражада сабабчи бўлмоқда.
Атрофимизни ўраб олган ҳаво қатлами (атмосфера) табиий муҳитнинг
энг муҳим элементларидан бири бўлиб, тирик организмнинг яшаши учун ҳам
зарурдир. Чунки организм, хусусан ин-сон анча вақтгача сувсиз ва овқат
емасдан яшаши мумкин, лекин ҳавосиз 5 минутдан ортиқ яшаши мумкин
эмас.
Атмосферанинг ифлосланиши деганда, инсоннинг хўжалик фаолияти
туфайли атмосферага чиқарилаётган ҳар хил заҳарли газлар ва радиоактив
моддалар, чанг, қурум, ва дудлар тушини-лади.
Атмосфера таркиби тирик одамнинг хўжалик фаолияти таъсирида
вужудга келган ҳар хил қаттиқ заррачалар билан ҳам иф-лосланиб бормоқда.
Шу сабабли ҳозир таркибида чанг заррачала-ри бўлмаган ҳавони топиш
қийин. Махсус текширишлар шуни кўрсатадики, шаҳар устидаги ҳаводан
1см3 олиб анализ қилин-ганда, унда 100 минг дона чанг заррачалари борлиги
аниқланди. Денгиз устидаги 1см3 ҳаводан эса 100 дона чанг зарралари топил-
ган,
хулоса.
Шундан
кўриниб
турибдики,
ҳавонинг
ифлосланиши
саноатлашган районлар ва шаҳарлар устида кучли, аксинча қишлоқларда ва
океан устидан нисбатан кам.
Тоза ҳаво деганда, киши ва бошқа организм ҳаётига, унинг яшаш
шароитига салбий таъсир этувчи заҳарли газ ва чанг миқдорининг ошиб
кетмаган ҳолати тушинилади. Шу сабабли гигие-нистлар тоза ҳаво деб ҳар
хил зарарли моддалар концентрацияси мавжуд бўлган, лекин инсон
саломатлигига, унинг иш қобилия-тига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг нормал
яшашига путур етказ-майдиган даражада бўлган ҳаво концентрацияси
тушинилади. Заҳарли моддаларни киши саломатлиги учун охириги зарарсиз
бўлган концентрация чегараси ҳар бир давлатда турличадир. Жумладан:
Олтингугурт гази ЙқБК аси ФРГда ҳар 1м3 ҳавода – 0,75мг; АқШ – 4,4мг ва
ҳакозо.
Ўзбекистон
республикасида
5
йил
мобайнида
атмосферага
чиқарилган зарарли моддалар (минг т.) 1 –жадвал.
№
Йиллар
1995 й
1996 й
1997 й
1998 й
1999 й
Шаҳарлар
1
Тошкент
16.0
15.3
13.3
11.8
12.7
2
Андижон
1.0
9.6
8.7
7.7
6.2
3
Навои
48.3
43.7
42.2
42.6
28.2
4
Самарқанд
7.8
7.1
8.1
8.3
8.2
5
Олмалиқ
106.6
105.4
105.9
103.6
100.0
6
Ангрен
91.6
111.2
111.8
101.0
112.6
7
Бекобод
9.1
7.7
6.8
7.4
7.3
8
Чирчиқ
7.5
6.7
6.3
6.5
5.6
9
қўқон
3.9
4.3
5.4
5.3
2.9
10
Фарғона
70.7
72.5
67.8
55.0
49.4
11
Марғилон
0.5
0.4
0.3
0.3
0.1
12
Нукус
2.6
2.9
3.0
3.7
3.4
13
Урганч
6.0
3.4
10.2
13.1
1.3
14
Бухоро
7.1
14.6
9.2
8.0
3.1
15
Жиззах
3.2
2.3
6.5
3.7
3.3
16
қарши
129.0
85.0
75.9
65.4
2.7
17
Наманган
5.7
6.7
6.5
6.7
4.3
18
Термиз
2.1
2.0
1.9
1.4
0.5
19
Гулистон
1.6
1.6
1.4
1.4
1.0
20
Жами:
510.9
492.1
481.4
443.4
147.0
Манба:Вахобов Х. Абдуназаров У.К. Зайнуддинов А. «Умумий ер
билими» Тошкент 2004 йил
Тадқиқотлар
Ўзбекистон
шароитида
умуман
олганда
шамол
энергетикасидан кенг миқёсида фойдаланишнинг самарадорлиги баланд
бўлмаслигини кўрсатади. Аммо айрим туманларнинг туп-роқ ва энергия кам
талаб этадиган объектларида шамол энергия-сидан фойдаланиш яхши самара
берди. Жумладан, яйлов чорва-чилигида суғориш ишларини ташкил этишда
шамол энергияси қўл келади. Оролбўйи ва қарақалпоғистон шимолий
ҳудудларида турли шамол энергетика қурилмаларидан фойдаланиш мумкин,
бу қурилмалар шамолнинг барқарор тезликда эсиши натижасида йил бўйи
самарали ишлаши мумкин.
қуёш энергияси тугамайдиган «доимий» энергия ресурс ҳи-собланиб
ундан фойдаланиш натижасида табиат умуман ифлос-ланмайди. Ер юзасига
тушаётган қуёш энергиясининг қуввати 20 млрд. кВт ёки 1,21014 тонна
шартли ёқилғи эквивалентига тенг. Ваҳоланки, дунё бўйича ёқилғи
ресурсларининг заҳираси 61012 тонна шартли ёқилғи миқдорида тенгдир.
Ўзбекистон ҳудудида қуёш энергиясидан хўжалик мақсадла-рида кенг
миқёсида: иссиқ сув таъминоти, иситишда, мева ва сабзавот қуритишда,
гелио
тузсизлантирувчи
қурилмалар,
музлат-гичлар
ва
бошқаларда
фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон шимоли-да очиқ ҳаво бир йилда 2000
соатни, жанубда 3000 соатни ташкил этади. Бир кунда қуёш 8-10 соат нур
сочиб туради. Текислик-ларда қуёш нури давомийлигнинг тақсимланиши
кенгликка, тоғ олди бундан ташқари уфқнинг тўсилганлигига боғлиқдир.
Ўзбекистоннинг текисликларида қуёшнинг ялпи радиацияси йил
давомида шимолда 4800 мДж/м2 дан жанубда 6500 мДж/м2 гача ўзгаради.
Унинг ўзгариши мавсумий бўлиб, қиш ойларида сурункали булутли кунлар
бўлгани туфайли қуёш нур сочиши им-коният даражасида деярли икки
баробар кам бўлади; шамолда куннинг ёруғ қисми 8 соатни, жанубда 9,5
соатни ташкил этсада, булут туфайли қуёшнинг кўриниши 3-5 соатдан
ошмайди. Ёзда куннинг узунлиги шимолда 16,5 соатни, жанубда 15 соатни
ташкил этади. Бунда қуёш нур сочиб турган вақт кунига 10 соатдан 13
соатгача давом этади.
Горизонтал текисликка тушадиган қуёш радиациясининг ойлик
йиғиндиси миқдори хам йил давомида кескин ўзгаради. Масалан, Тошкент
атрофида қуйидагича тақсимланади: январда – 175, апрелда – 540, июлда –
845 ва октябрда – 370 мДж/м2. Ялпи радиациянинг кунлик миқдори ҳам
шундай ўзгаришда бў-лади ва қиш ойларида шимолда 6 мДж/м2 дан жанубда
8 мДж/м2 гача ўзгаради. Унинг миқдори тегишли равишда апрель ойида 14
ва 20 мДж/м2 га, июль ойида 24 ва 28 мДж/м2 га тенг бўлади.
Атроф-муҳитни тоза сақлашда ва органик ёқилғи ресурсла-рини
тежашда водороддан ёнилғи сифатида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Маълумки атмосфера ҳавоси таркибида жуда катта миқдорда водород
борлигини ҳисобга олинса ундан фойда-ланиш жуда катта экологик
самарадорлик беради. Водород ёнил-ғисидан фойдаланиш афзаллиги: - унинг
заҳираси амалда чеклан-маган бўлиб, саноат миқёсида ишлаб чиқариш
тобора ортиб бор-моқда; - у универсал энергоресурс ҳисобланиб ёнилғи
сифатида электр энергияси олишда фойдаланади, узоқ жойларга газ ва суюқ
ҳолатда ташиш мумкин, транспортда ишлатилиши мумкин; - водородни газ
ёки суюқ ҳолатда узоқ вақт сақлаш мумкин; - экологик тоза ёнилғидир.
Иқлим – жойнинг географик кенглиги, унинг денгиз сатҳи-дан
баландлиги, окендан қандай масофада жойлашганлиги, рель-ефи, юза
қатламининг тури ва атмосфера циркуляциясининг ўза-ро таъсирида вужудга
келувчи об-ҳавонинг кўп йиллик режими-дир, яъни иқлим-муайян жойнинг
энг
муҳим
физик-географик
тавсифидир.
Ўзбекистон
Евро-Осиё
континетининг марказида жойлашган. Мамлакат ҳудудининг бешдан тўрт
қисми ўрта Осиё-нинг чўл ва ярим чўл кенгликларида жойлашган бўлиб,
жануби-шарқ ва шарқ томондан баланд тоғ тизмаларига бориб туташади.
Шимолдан Жанубий қозоғистон чўллари билан чегарадош бўлиб, чегара
шимол-шарқ ва шарқда Тяншан, жануби-шарқда эса ҳисор-Олой тоғ
тизмаларини кесиб ўтади. Жануб ва жануби-ғарбда чегара қизилқумни
қорақумдан ажратиб турган Амударё бўйлаб, ғарб томондан эса унча баланд
бўлмаган Устюрт платосини кесиб ўтади.
Республика ҳудудидаги мавжуд иқлимнинг муҳим омили – ер юзасига
келаётган ва, айниқса, ёз ойларида кучаядиган қуёш радиациясидир.
Келаётган радиуциянинг кўп қисми тупроқнинг юза қатламида ютилиб унинг
ҳарорати баъзан 700С га етади. Ат-мосфера умумий циркуляцияси ҳаракати
жараёнида мўътадил кенгликлардан кириб келадиган ҳаво оқимлари қизиб
турган чўл-лардан ўтиб жуда тез исий бошлайди ва уларнинг нисбий нам-
лиги камаяди.
Уч
асосий
омил
–
шиддатли
қуёш
радиацияси,
атмосфера
циркуляцияси хусусияти ва тоғли рельеф таъсирида Ўзбекистон-нинг катта
қисмида субтропик, кескин континенталь иқлим мав-жуд бўлиб, об-ҳаво ёз
ойлари анча барқарор, қиш ойлари эса ўзгарувчан кечади, ҳаво ҳарорати
катта мавсумий ва кунлига амплитудага эга.
Ўзбекистон ҳудудини асосан уч иқлим зонасига – чўл ва қу-руқ дашт
зонаси, тоғ олди зонаси ва тоғли зоналарга бўлиш мум-кин. Шу билан
биргаликда бир зонада иккинчи зонага ўтиш чегараси кескин бўлмай маълум
жиҳатдан нисбийдир.
ҳаво ҳарорати – об-ҳаво ва иқлим режимини ифодалайди-ган асосий
кўрсатгичлар (ўртача йиллик, ойлик, кунлик ҳарорат ва ҳ.к.) билан
тавсияланади.
Ҳаво намлиги – атмосферадаги сув буғлари миқдори жой-нинг физик-
географик шароитига, йилнинг фасли ва книга, ат-мосфера циркуляциясига
ва туроқ намлигига қараб кескин ўзга-риб туради. ҳавонинг буғ билан
тўйинганлиги даражасини ифо-даловчи кўрсатгич нисбий намлик бўлиб, у
ҳавонинг маълум ҳаж-мида сув буғининг ҳақиқий миқдорининг шу
ҳароратда бўлиши мумкин бўлган максимал миқдорига бўлган нисбатини
кўрсатади ва фоизда ўлчанади.
2.3.Атмосферани муҳофаза қилиш
Атмосфера ҳавоси табиатнинг энг муҳим элементларидан бири бўлиб,
тирик организмнинг яшаши учун жуда ҳам зарурдир. Атмосфера ернинг
ҳимоя қатлами, тирик организмларни, шу жумладан инсонни турли
ультрабинафша
нурлардан,
самодан
ту-шадиган
метиоридларнинг
заррачаларидан, чанг тўзонлардан сақ-лайди. Атмосфера планетамизнинг
иссиқлик режимини тартибга солувчи регуляторлик вазифасини бажаради.
Атмосфера сув буғ-ларини тўпланишида, булутлар ҳосил бўлишида,
ёғинларни ёғи-шида, яъни сувнинг айланма ҳаракатида муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқни унумдорлигини шаклланишида ҳавони циркуляцияси муҳим роль
ўйнайди.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республи-касининг
1996 йили 23 сентябрда қабул қилинган «Атмосфера ҳа-восини муҳофаза
қилиш» тўғрисидаги қонуни асосида амалга оширилади.
Атмосфера ўз-ўзини табиий тозалаш жараёнига эга. Улардаги ёғинлар
ифлос моддаларни, ҳа-вони ювади, шамоллар ҳаводаги ифлословчи
моддаларни учириб, бир жойда тўпланишига йўл қўймайди, тупроққа ёки сув
юзасига тушган ифлос моддалар эса реакцияга киради ва оқибатда нейт-
раллашиб қолади. Лекин саноат айниқса, ёқилғи саноати тарақ-қий этган,
транспорт ривожланган, қишлоқ хўжалиги машина-лашган ва кимёлашган,
аҳолининг кўпайиб, урбанизация жараёни кучаяёттан бизнинг асримизда
атмосферанинг сунъий ифлосла-ниши табиий тозаланишига нисбатан
устунлик қилмоқда. Шу са-бабли атмосфера ўз-ўзини табиий тозалайди, деб
хотиржам ўти-риш катта салбий оқибатларни чиқариши мумкин. Шунинг
учун атмосферанинг суньий ифлосланишдан тозалаш йўлларини жорий
этиш, унинг олдини олиш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Буларга бир
неча чора-тадбирлар мавжуд, уларнинг энг муҳимлари қуйидагилардир:
1.
Тутун
чиқарувчи
трубаларни
баландроқ
қуриш
атмосфера
ифлосланишининг олдини олишнинг энг қадимий йўлларидан биридир; -
бунинг натижасида ифлос чанг ва газлар кенг майдонга ёйилиб, унинг
концентрацияси камаяди. Мисол: баландлиги 100 м бўлган трубадан
чиқаётган чанг ва газлар радиуси 20 км бўлган минтақага тарқалса,
баландлиги 250 м бўлган трубадан чиққан чанг, газлар радиуси 75 км
минтақага тарқалади.
2. Печларга кўмир, торф, қорамой ёқишнинг ўрнига электр энергиядан,
газлардан фойдаланилса - атмосферага чанг, қурум, тутун ва заҳарли газлар
кам чиқарилади. Республикамиз олимла-рининг маълумотига кўра, кўмир
билан
ишловчи
корхоналар
газга
ўтказилса,
ҳавога
чиқариладиган
олтингугурт гази миқдори 10000 марта, углерод оксид миқдори 2000 марта,
азот оксидлари миқдори 5 марта камаяди.
3. Саноат корхоналарида зарарли моддаларни тозаловчи ус-куналар
қуриш. Бунда атмосферани кўплаб ифлословчи чанг, қу-рум, тутун ва
заҳарли моддаларни атмосферага чиқаришдан ол-дин зарарли таъсирини
йўқотадиган тозалаш ускуналари ясаб, ушлаб қолишга ва улардан қайта
фойдаланишга эришиш зарур. Республикамизда атмосферани ифлословчи
1000дан ортиқ йирик ва ўрта корхоналар бор. Уларда ҳавонинг тозалигини
сақлашга қаратилган чора-тадбирлар замон талабига жавоб бермайди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси корхоналаридан йилига 4,5 млн. т
қаттиқ ва газсимон зарарли моддаларнинг 35 фоизи атмос-ферага чиқиб уни
ифлослантирмоқда. Кимё корхоналари йилига атмосферага 120 минг т.
углеводород, 40-50 минг т. углерод окси-ди, чанг, 20-25 минг т. олтингугурт
гази, азот газларни чиқариб Чирчиқ, Фарғона, қўқон, Самарқанд, Навоий,
Тошкент
шаҳарлари
ҳавосини
ифлослантирмоқда.
Ўзбекистон
республикасидаги қора ва рангли металлургия корхоналарида (Олмалиқ,
Бекобод) тозаловчи ускуналарнинг самарали ишламаслиги натижасида йи-
лига атмосферага 220 минг т. ифлос моддалар чиқарилмоқда, унинг 90 фоизи
олтингугурт газидир. Вазифа - шу корхоналар-нинг ишлаш жараёнида янги
замонавий техника билан жиҳозла-ган тозаловчи ускуналар қуришдир.
Натижада, жумҳуриятимиз ҳавоси мусаффо бўлади ва ушлаб қолинган
моддалардан халқ хў-жалигида қайта фойдаланиш туфайли жуда катта фойда
олиш мумкин.
4. Атмосфера ҳавосини тоза сақлашнинг муҳим бир йўли бу саноат
корхоналарида, коммунал хўжаликда ишлаб чиқариш технологиясини
ўзгартириш, чиқиндисиз технология жорий эт-ишдир. Мисол: кабелни
синтетик қоплама билан ўрайдиган янги технологияга ўтиш орқали одам
организми учун зарарли бўлган қўрғошиннинг атмосферага чиқиши
йўқотилди.
Олмалиқ
кимё
заводида
мис
ишлаб
чиқаришда
янги
технологияни қўллаш –атмосферанинг ифлосланишини кескин камайтирди
ва йилига 30 минг т. олтингугурт гази ушлаб қолиняпти.
5. Шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишини камайтиришда ер ости
термал сувларидан фойдаланиш яхши натижалар беряпти (Камчаткада,
Курил
оролларида,
Кавказда,
ўрта
Осиёда,
қизиляр
ва
Избербош
шаҳарларида иссиқ сув ҳарорати 90°дан ортиқроқ-дир). Бундай сувлар
шаҳардаги маиший-коммунал хўжалик ва са-ноат корхоналарини иситиши
мумкин.
6. Атмосфера ҳавосини тоза сақлашда автотранспорт газларини,
дудларини камайтириш жуда муҳимдир. Автотранспорт атмосферага ўта
зaҳapли газ чиқаради. Газларни камайтириш учун бензин ўрнига газ ва
электромобилларга ўтсак атмосфера анча то-за сақланади. Мисол: Тошкент
шаҳрида 1978 йилдан бери бензин ўрнига ёппасига қуюқлаштирилган
пропан-бутан ёқилғиси ишла-тилади.
7. Шаҳар ва қишлоқлар ҳавосини соғломлаштиришда ва ат-мосферани
ифлосланишдан сақлашда ишончли усул –яшил ўс-имликлар ифлос ҳавони
фильтрлайди,
баргларида
чангни
ушлаб
қолади,
ҳаво
ҳароратини
пасайтиради, карбонат ангидридни ют-иб, кислородни ишлаб (фотосинтез
орқали) беради. Маълумки, дарахтлар, буталар ва ўтлар шаҳар ичидаги
чангнинг 80 фоизини, сульфат ангидриднинг 60 фоизини ушлаб қолади. Бўйи
25 метрли битта 80-100 ёшли бук дарахти бир соатда 2 кг карбонат ангид-
ридни ютиб, 2 кг кислород ишлаб беради. 1 гектар қарағайзор 32 т. чангни
ушлаб қолади.
Яшил ўсимликлар атмосфера ҳавосини тоза сақлашдан таш-қари,
инсонларга психофизиологик таъсир этиб, уларга эстетик завқ ҳам беради.
ҳозирги вақтда ўрта Осиё ва қозоғистон шаҳар-лари ичида яшил ўсимликлар
майдонининг катталиги жиҳатидан Бишкек, Олмаота шаҳарлари олдинги
ўриндадир. Олмаотада ҳар бир кишига 100 м2 яшил ўсимлик (кўкаламзор)
тўғри келса, Москвада 25м2, Омскда 8,9 м2, Киевда 18,7 м2, Бокуда 9,5 м2,
Нью-Йоркда 8,6 м2, Лондонда 7,5 м2 ва Парижда 6 м2 (В.Д. Дишлов, В.Н.
Плехов) тўғри келади.
Атмосферанинг 20-30 км оралигида жойлашган ўзига хос ҳимоя
қобиғи-озон (О3) қатламининг сийраклашуви ҳам долзарб экологик
муаммолардан ҳисобланади. Озон қатлами инсонлар ва барча жонзотларни
қуёшнинг ултрабинафша нурларини зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Фреон,
Хлорфторуглеводородлар,
озот
оксидлари
таъсирида
озон
парчаланади. Ер юзи қутубларида, айрим ҳудудлар ва йирик шаҳарлар
устида озон туйнуклари вужудга келган. Ҳозирги кунда озоннинг камайиб
бориши билан юзага келаётган экологик оқибатларининг олдини олиш учун
маҳаллий
минтақавий
ва
умумжаҳон
миқиёсида
тадбирлар
амалга
оширилмоқда. Охирги 10-15 йил ичида кислотали ёмгирлар айрим
давлатларда ҳақиқий экологик фалокатга айланиб қолди. Ҳар қандай қазилма
ёқилғи ёндирилганда чиқинди газлар таркибида олтингугурт ва озот қўш
оксидлари бўлади. Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаётган бу
бирикмалар ёмгирни кислотага айлантиради. Сўнгги йилларда АҚШ, Канада,
Германия, Шветсия, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда
кислотали ёмғирлар таъсирида катта майдондаги ўрмонлар қурий бошлаган.
Бундай
ёмғирлар
ҳосилдорликни
пасайтиради,
бинолар,
тарихий
ёдгорликларни эмиради, инсон соғлиғига зарар этказади. Кислотали
ёмғирларнинг узоқ масофага кўчиши натижасида турли давлатлар ўртасида
келишмовчиликлар юзага келмоқда. Ушбу экологик хатарни бартараф қилиш
учун маҳаллий халқаро миқёсида тадбирлар ўтказилмоқда.
Айрим ҳудудлардаги ҳавонинг ҳаракатсиз туриб қолиши оқибатида
кузатиладиган захарли туман-смог (тутун ва туман аралашмаси) инсонлар
соғлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. 1952 йили 5-9 декабрда Лондонда юз
берган смог оқибатида 4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, кейинги
йилларда дунёнинг йирик шахарларида Лондон типидаги смог Лос-Анжелес
типидаги смоглар қайд қилинган. Фотокимёвий смог деганда саноат ва
транспорт чиқинди газларининг қуёш нурлари таъсирида реаксияга киришиб
хавфли
брикмаларни
хосил
қилиши
тушунилади.
Жумладан
озон,
формалдегид ва бошқа бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва миқдорининг
ортиши кузатилади. Смогнинг олдини олиш муҳим аҳамиятига эга. Ер юзида
атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун тезлик билан зарур
чоралар кўрилиши лозим. Америкалик метеоролог Луис Батган айтганидек:
ёки инсонлар ҳаводаги тутунни камайтирадилар, акс холда тутун ер юзида
инсонларни камайтиради.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши турли ижтимоий-иқтисодий
оқибатларга олиб келади. Инсонлар соғлиғининг ёмонлашуви, бинолар,
тарихий обидаларнинг эмирилиши, ўсимлик ва ҳайвонларнинг нобуд
бўлиши ва бошқа ҳодисалар катта иқтисодий зарар этказади. Фақатгина
АҚШда ҳавонинг ифлосланиши инсон соғлиғига этказилган зиённи ҳисобга
олмаганида, йилига 30 млрд. доллардан ортиқ моддий зарар этказади.
Атмосфера ҳавоси ўз ўзини тозалаш хусусиятига эга. Лекин унинг бу
имконияти чекланган. Юқори даражадаги техноген ифлосланишни бартараф
қилиш инсонларнинг ўзлари амалга оширишлари лозим бcф Иган вазифадир.
Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ва камайтиришнинг турли йўллари
мавжуд.
Корхоналарда
тозалаш
қурилмалари
ўрнатилади,
зарарли
корхоналар шахар чеккасига чиқарилади. Ишлаб чиқариш технологиясини
ўзгартириш, айниқса чиқиндисиз технологияга ўтиш ушбу муаммони ҳал
қилишнинг энг истиқболли йўллари ҳисобланади.
.Ўзбекистон
Республикасида
сувлардан
оқилона
фойдаланиш
мақсадида илғор чет эл тажрибалари жорий қилинмоқда. Томчилаб суғориш,
сувлардан такрор фойдаланиш, оқаваларни тозалаш шулар жумласидандир.
Сув ҳавзаларига тушадиган саноат оқавалари кейинги беш йил ичида икки
ярим марта камайган. Сувларни меъёридан ортиқ ифлослаганлиги учун
жарима ва тўловлар белгиланган. Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш махсус (Сув ва сувдан фойдаланиш тўгврисида". 6 май. 1993 й.)
қонун асосида амалга оширилади. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва сув
ҳавзаларини ифлосланишдан сақлашни таъминлашда кенг жамоатчиликнинг
иштироки, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришнинг аҳамияти
каттадир.
Орол
ва
Оролбўйидаги
экологик
аҳволнинг
кескинлашуви
жаҳон
жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Яқин ўтмишда дунёдаги энг йирик
кўлларидан ҳисобланадиган Орол денгизи тезлик билан қуриб бормоқда.
Охирги 30 йил ичида денгиз сатҳи 16 метрга пасайди ва сув хажми 1062
минг м3 дан 268 минг м3 га тушиб қолди.
Орол денгизининг қуришига асосий сабаб Амударё ва Сирдарё
сувларининг кескин камайиб кетишидир. Суғориладиган ерлар майдонининг
ортиб бориши Орол денгизининг тақдирини ҳал қилиб қўйди. Орол
денгизининг қуриши Оролбўйи минтақасида ижтимоий экологик вазиятнинг
оғирлашишига олиб келди. Ҳар йили Оролнинг қуриган тубидан миллионлаб
тонна туз ва чанг кўтарилиб жуда катта ҳудудда ҳаво, тупроқларнинг
ифлосланишига олиб келмоқда. Аҳоли ўртасида касалланиш ва ўлим
кўрсаткичлари юқори даражага этган. Орол денгизини асл ҳолига қайтариш
муаммоси мунозарали ҳисобланади. З.М.Акрамов ва А.А.Рафиқовларнинг
фикрича, мавжуд сув ресурслари асосида денгизни асл ҳолига қайтариш асло
мумкин эмас. Чунки минтақада денгизни тиклаш учун ортиқча сув мавжуд
эмас.
Баъзи мутахассисларнинг (Ю,В Новиков, 1995 ) фикрига кўра Орол денгизи
ҳавзасида 60 минг км3 дан ортиқ ер ости сувлари мавжуд ва бу сувларни
катта миқдорда чиқариш Оролбўйида ичимлик сув муаммосини ҳал қилади
ва ҳатто денгизни асл ҳолига қайтариш имконини ҳам беради Бунинг учун
50000 қудуқ қазилиб, йилига 100 км3 сув олиш зарурдир. Бу лойиҳанинг
зарарли оқибатлари ҳам жуда катта бўлиши мумкин. Орол муаммосини ҳал
қилиш учун Сибир дарёларининг сувини келтириш, ёмғир ёғдириш, Каспий
денгизидан сув олиш каби лойиҳалар ҳам мавжуд. Албатта, қайси илмий
фаразнинг тўг"рилигини вақт кўрсатади. Яқин келажакдаги асосий ва реал
вазифа Орол денгизининг мавжуд сув сатҳини сақлаб қолишдир. Бунинг
учун денгизга ҳар йили камида 20 км3 сув этиб боришини таъминлаш
зарурдир.
Орол
ва
Оролбўйи
муаммоларини
ҳал
қилишда
Марказий
Осиё
мамлакатлари ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. АҚШ, Япония, Германия,
Франсия
ва
бошқа
ривожланган
давлатлар,
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти, Жаҳон Банки ва бошқа турли давлат ва нодавлат халқаро
ташкилотлари бу аср муаммосини ижобий ҳал қилишгаўз ҳиссаларини
қўшмоқдалар.
Хулоса
Шундан кўриниб турибдики, ҳавонинг ифлосланиши саноатлашган
районлар ва шаҳарлар устида кучли, аксинча қишлоқларда ва океан устидан
нисбатан кам.
Тоза ҳаво деганда, киши ва бошқа организм ҳаётига, унинг яшаш
шароитига салбий таъсир этувчи заҳарли газ ва чанг миқдорининг ошиб
кетмаган ҳолати тушинилади. Шу сабабли гигие-нистлар тоза ҳаво деб ҳар
хил зарарли моддалар концентрацияси мавжуд бўлган, лекин инсон
саломатлигига, унинг иш қобилия-тига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг нормал
яшашига путур етказ-майдиган даражада бўлган ҳаво концентрацияси
тушинилади. Заҳарли моддаларни киши саломатлиги учун охириги зарарсиз
бўлган концентрация чегараси ҳар бир давлатда турличадир. Жумладан:
Олтингугурт гази ЙқБК аси ФРГда ҳар 1м3 ҳавода – 0,75мг; АқШ – 4,4мг ва
ҳакозо. Атмосферанинг (чанглар, қурумлар, тутунлар ва бошқа қаттиқ
заррачалар ҳамда заҳарли газлар билан) ифлосланиши сайёрамиз сув
ресурсларига ҳам салбий таъсир этади. Табиатда сув айланмаси (буғёғин-сув)
доимий бўлиб, дарёлар, кўллар, ер ости сувларни тўйинтириб туради.
Шундан кўриниб турибдики, атмос-фера қанча чанг бўлса, уларнинг бир
қисми ёғинлар билан ер ос-ти сувларига келиб қўшилиб, уларни ифлослайди.
ўрта Осиёда атмосферанинг ифлосланиши натижасида уларнинг бир қисми
ёғинлар орқали дарё сувларига қўшилиб минераллашишининг ортишига,
қаттиқлик даражасининг нормадан 1,5-2 марта кўпайи-шига маълум
даражада сабабчи бўлмоқда.
Атрофимизни ўраб олган ҳаво қатлами (атмосфера) табиий муҳитнинг
энг муҳим элементларидан бири бўлиб, тирик организмнинг яшаши учун ҳам
зарурдир. Чунки организм, хусусан ин-сон анча вақтгача сувсиз ва овқат
емасдан яшаши мумкин, лекин ҳавосиз 5 минутдан ортиқ яшаши мумкин
эмас.
Фойдаланган адабиётлар.
1.Хакимов К.М. Курбонов К Зайнуддинов Д «Узбекистон география жамияти
ахбороти» Тошкент-2015. 233 бет. 46 жилд
2.Мирзаахмедов Х.С. Сатиев У.А. «Узбекистон география жамияти
ахбороти» Тошкент-2015. 233 бет. 46 жилд.
3.Низомов А. Алимкулов Н. Тилахуджаева З. «Табиий географик жараёнлар»
Тошкент-2015 . 112 бет.
4. Назаров И.К. «География фанининг асосий муаммолари» Тошкент-2013
212 бет.
5. Расулов Р. Нурматов О. Холмирзаев, Эшболтаев И. ФарДУ Илмий
хабарлари Фаргона-2015 .№3 107 бет
6.Валиев Х.И. «Экология» фанидан маърузалар тўплами. Т., 2000 йил.
7.Вахобов Х. Абдуназаров У.К. Зайнуддинов А. «Умумий Ер билими»
Тошкент 2004 .
8. . Назаров И.К. «География фанининг асосий муаммолари» Тошкент-2013
212 бет.