Бино ва иншоотларни совуқ сув билан таъминлаш системалари
Yuklangan vaqt
2024-11-12
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
6
Faytl hajmi
640,9 KB
Бино ва иншоотларни совуқ сув билан таъминлаш системалари
Режа:
1. Умумий таълимотлар.
2. Истеъмолчи учун яроқли бўлган сувга қўйиладиган асосий талаблар.
3. Сувни химиявий ва физикавий усуллар билан тозалаш.
4. Сувни тиндириш процесси.
5. Истеъмолчиларга сув манбаларидан сув етказиб бериш турлари.
6. Шаҳар водопровод тармо\и схемаси ва системаси.
Таянч сўзлар ва иборалар: ташқи водопровод, истеъмолчилари, сув
таъминоти схемаси ва системаси, манба, ичимлик суви, фильтр, очиқ сув
ҳавзаси, ер ости сувлари, булоқ суви.
Сув таъминоти – бу халк ҳўжалигининг асосий тармоқларидан бири
бўлиб, у аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш корхоналари, транспорт ва халқ
хўжалигининг башқа тармоқларини сув билан таъминлашга оид тадбирларни
ўз ичига олади.Сув таъминотида қўлланиладиган муҳандислик қурилмалари
ва иншоотларнинг биргаликда ишлаш тизимини сув билан таъминлаш
системаси дейилади.
Сув таъминоти деганда коммунал (жамоат бинолари ва аҳолини сув
билан таъминлайдиган) ҳамда ишлаб чиқариш (саноат ёки қишлоқ хўжалигини
сув билан таъминлайдиган) объектларини сув билан таъминш. Сув билан
таъминлаш системасини танлашда бино ёки иншоотларнинг, ишлаб чиқариш
корхоналарнинг функционал талаблардан, ён\инга қарши талаблардан келиб
чиққан ҳолда, бинонинг баландлигига, магистрал трубапроводлардаги
босимга, шаҳар водопровод тармо\ининг қурилаётган объектлардан узоқ,
яқинлашишига боглиқ ҳолда танланади.
Ичлаб чиқариш корхоналарида сувни тежаш мақсадида ички водопровод
тармо\ини сув таъминоти айланма ёки кетма-кет сув таъминоти лойиҳалаш
мумкин. Айланма ички сув таъминотида ишлаб чиқариш корхоналаридаги
ифлосланган сувни қайта тозалаб, совитиб, яна технологик жараён учун
фойдаланади. Кетма-кет сув таъминотида ишлаб чиқариш корхоналари
ифласланган сувни ,тозалаб, зарарсизлантириб, бошқа корхона ишлатиш учун
мўлжалланади.
Энди биз бино ва иншоотларни сув билан таъминлашда қандай сув
манбаларидан фойдаланишини кўриб ўтамиз. Бино ва иншоотларни сув билан
таъминлашда сув манбааларидан фойдаланиш. Буларга таббий очиқ сув
ҳавзаларидан ва ер ости сув манбааларидан келади.
Табиий очиқ сув ҳавзаларига (дарё, кўл, денгиз, сув омборлари ва
бошқалар) ер ости сувларига эса (ер ости булоқлари, артезиан сувлари ва
бошқалардан) фойдаланилади. Сув таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқишда
Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тў\рисида» ҳамда
«Табиатни муҳофазалаш тў\рисида»ги қонунга ва амалдаги қМқ ёки шунга
ўхшаш маъёрий хужжатларига амал қилиши зарур.
Аҳолини сифатли, тоза сув билан таъминлаш олдимиздаги турган асосий
вазифалардан бири. Бу аҳолини со\ли\ига ва санитария яшаш шароитларига
бевасита таъсир этишади. Истеъмол учун яроқли сув эпидимиологик жиҳатдан
хавфсиз бўлиш керак, сувда касаллик қўз\атувчи бактериялар ва вируслар
бўлмаслиги лозим. Сув ҳидсиз, таъмсиз ва қуйқаларсиз бўлиши шарт.
Истеъмол учун яроқли бўлган сувлар ГОСТ 2874-82 талабларига жавоб
бериши шарт. Истеъмолчилар табиий сув манбаларидан фойдаланганларида
сувнинг таркибида эриган тузлар концентрацияси кўп бўлиши мумкин. Шу
муносабат билан сув чучуклаштирилади. Кучли минералланган сувларни ҳам
қайта ишланади. Ер юзидаги 40дан ортиқ мамлакатларда чучук сув тансиқ.
Шунинг учун океан, денгиз, ер ости сувлари, маълум қурилмалар билан
чучуклантирилади.
Дунёда 800 дан ортиқ йирик чучуклантириш заводлар бор. Булардан энг
йириги: унумдорлиги 160 минг м3/сутка бўлган Шевченко шаҳрига қурилган
мураккаб қурилма ҳисобланади. Истеъмол учун яроқли бўлган сув қМқ
талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Сув хўжалик эхтиёжлари учун, ишлаб-чиқаришда технологик жараён
учун ҳамда, ён\инга қарши тадбирлар учун ишлатилади.
Канализация
системаларини
қуришдан
мақсад
тупроқ
ва
сув
ҳавзаларини оқизиқ сувлар ва чиқиндилардан ифлосланишига йўл қўймаслик,
хоналар ва аҳоли яшайдиган пунктлар территориясини озода сақлашдир.
Канализация системаларидан оқова сувларни сув ҳавзаларига юборишдан
олдин тозалаш ишловдан ўтказилади.
Бино ва иншоотларни марказлаштирилган усулда иссиқлик билан
таъминлаш соҳасида катта ютуқларга эришилмоқда, Ҳозирги вақтда бино ва
иншоотлар фойдали иш коэффициенти катта бўлган иссиқлик электр
станциялари (ТЭС)дан иссиқлик билан таъминланади. Иссиқлик билан
таъминлашда нафақат марказлаштирилган балки маҳаллий иссиқ сув билан
таъминлаш системаси ҳам мавжуд. Бу системада алоҳида районлар ёки
хонадонлар ўзларини қозонхоналари ёрдамида қисқа масофага узатиладиган
ҳажмдаги сув таъминотига эга.
1–расм. Очиқ сув ҳавзасидан сув билан таъминлаш схемаси.
1-сув
қабул
қилгич;
2-трубалар;3-қудуқ;4-биринчи
кўтариш
насос
станцияси;5,6-тозалаш иншоотлари;7-тоза сув идиши;8-иккинчи кўтариш
насоси;9-сув қувури; 10-сув босим минораси;11-шаҳар водопровод тармо\и;12-
бинонинг ички водопровод тармо\и.
Сувни тиндириш яъни унда қалқиб юрадиган моддаларни йўқотиш учун сув
сув тозалаш, усуллари билан яъни тиндирилади ва фильтрланади. Сувни
сизиш учун, у олдин йирик панжарада тозаланади сўнгра эса сув қабул қилиш
қудуқларига ўрнатилган тўрдан ўтказилади. Сизиш натижасида сув йирик
механик аралашмалардан тозаланади.
Сувни тиндириш учун у тиндиргичлардан 2 мм/сек тезликда
ўтказилади. Сув тиндириш мобайнида (9-8 соат) майда заррачалар тиндиргич
тубига ўтиради.
Тиндиргичда тиндирилган сувда озгина майда қалқиган аралашмалар
қолади, шунинг учун ичимлик суви қўшимча фильтрланади, яъни
фильтрлардаги қум сиртидан ва қисман қум қатларини ичида қолади.
Сувдаги
органик
моддаларни
йўқотилади,
таъм
ва
ҳидларни
жадаллигини пасайтириш учун хлор, калий перманганати, азот ва уларнинг
аралашмаларидан фойдаланилади. Истеъмолчиларни сув билан таъминлашда
очиқ сув ҳавзалари ва ер ости сув ҳавзаларидан фойдаланилади.
Ер ости сув ҳавзаларига артезиан сувлари, булоқ сувлари киради. Одатда ер
ости сувлари ҳар доим тиниқ, унда органик моддалар кам бўлади. Босими паст
бўлган ер ости сувларини й\иш мақсадида горизонтал сув й\иш қурилмалари
қўлланилади. Шунинг учун улардан қўшимча тозаланмай фойдаланиш
мумкин. Лекин ер ости манбаларининг сувида туз кўп бўлганлиги учун анча
қаттиқ бўлади.
Расм -2. Артезиан қудуқларда сув билан таъминлаш схемаси.
1-артезиан қудуқлар;2-резервуар;3-насос станциялари;4-трубапроводлар;5-сув
босим минораси;6-шаҳар водопровод тармо\и;
Аҳолини
хўжалик-ичимлик
эхтиёжларини
қондириш
учун
ишлатиладиган сув қуйидаги санитария-гигиена талабларига жавоб бериши
керак: тиниқ, со\лиқ учун зарарсиз, касал қўз\атадиган бактерияларсиз
бўлиши, ҳиди ва ёқимсиз таъми бўлмаслиги керак.
Водопровод схемалари ва системалари.
Сувни юритиш ва бутун шаҳар бўйлаб истеъмолчиларга тарқатиш учун
мўлжалланган шаҳар водопровод тармо\и ҳалқасимон (берк) ёки тупикли
(тармоқланган) схемалари лойиҳа қилинади.
Боши берк тармоқ айрим истеъмолчиларни таъминлаш учун
мўлжалланган ёнлама тармоқли магистрал линиядан иборат.
расм – 3. Боши берк шаҳар водопровод тармо\и
1-насос станциясини сув таъминоти;2-истеъмолчилар;3-сув босим минораси.
Ҳалқасимон тармоқ берк контурлар системасидан ёки ёнлама тармоқли
ҳалқадан иборат.
Расм -4. Ҳалқасимон шаҳар водопровод тармо\и.
1-насос станциясидан сув таъминоти;2-истеъмолчилар;3-сув босим
минораси.
Ҳалқасимон тармоқнинг афзаллиги ҳар бир нуқтани сув билан икки
томонлама таъманлашга имкон беради. Натижада ҳалқанинг бирор бир
участкасида авария бўлган тақдирда ҳам шаҳарни узлуксиз сув билан
таъминлаш мумкин. Бундан ташқари ҳалқасимон тармоқда сув доимо
ҳаракатланиб турганлиги сабабли қишда музлаб қолмайди. Шу афзалликлари
туфайли, ҳалқасимон водопровод тармоқлари кенг қўлланилади. Бу тармоқ
иқтисод томондан анча қиммат.
Назорат саволари.
1. Муҳандислик тармоқлари ва жиҳозлари фани қандай фан?
2. Истеъмол учун яроқли бўлган сув қандай талабларга жавоб бериш
керак?
3. Истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлашда қандай сув
манбалридан фойдаланилади?