Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиниши. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.

Yuklangan vaqt

2025-02-25

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

20

Faytl hajmi

39,6 KB


 
 
 
 
 
 
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиниши. Бозор 
иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари. 
 
Режа: 
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. 
2. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. 
3. Бозорнинг турлари ва тузилиши. 
4. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва асосий 
йўналишлари.
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиниши. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари. Режа: 1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. 2. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. 3. Бозорнинг турлари ва тузилиши. 4. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва асосий йўналишлари.
 
 
 
Таянч иборалар: Бозор иқтисодиёти, Бозор механизми, Бозор, Бозор 
объекти, Бозор субъекти, Бозор инфратузилмаси, Бозор ислоҳотлари, 
Иқтисодий ислоҳотлар, Иқтисодий уклад, Иқтисодиётни эркинлаштириш, 
Ислоҳотлар концепцияси, Иқтисодиётни барқарорлаштириш, Ўтиш даври. 
 
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. 
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти дунёнинг кўпчилик мамлакатлари 
учун хос бўлиб, у турли мамлакатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос 
хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. Бу иқтисодиётнинг амал 
қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги 
даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон 
иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан 
изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал 
қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди.  
Президент Ислом Каримов қайд этганидек,  ўтган 2015-йил бизнинг бош 
мақсадимиз бўлмиш асосий вазифа – одамларимизнинг муносиб ҳаёт 
даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар 
қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш 
йўлида катта муваффақиётлар қўлга киритилганлигини қайд этилди. Энг 
асосийси, узоқни ривожлантириш Дастурининг чуқур таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини 
ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тутилганидек, 
хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор 
ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-
босқич камайтириш соҳасида жиддий ишлар амалга оширилганлиги қайд 
этилди. Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натиажасида
Таянч иборалар: Бозор иқтисодиёти, Бозор механизми, Бозор, Бозор объекти, Бозор субъекти, Бозор инфратузилмаси, Бозор ислоҳотлари, Иқтисодий ислоҳотлар, Иқтисодий уклад, Иқтисодиётни эркинлаштириш, Ислоҳотлар концепцияси, Иқтисодиётни барқарорлаштириш, Ўтиш даври. 1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти дунёнинг кўпчилик мамлакатлари учун хос бўлиб, у турли мамлакатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. Бу иқтисодиётнинг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. Президент Ислом Каримов қайд этганидек, ўтган 2015-йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий вазифа – одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта муваффақиётлар қўлга киритилганлигини қайд этилди. Энг асосийси, узоқни ривожлантириш Дастурининг чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма- босқич камайтириш соҳасида жиддий ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натиажасида
 
 
иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларда ҳамда макроиқтисодий 
мувозанатга эришганлиги қайд этилди1. 
Хусусий 
мулкчиликнинг 
пайдо 
бўлиши 
ва 
ижтимоий 
меҳнат 
тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд 
бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат 
тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб 
чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, 
тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар 
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини 
ташкил этади. 
Бозор иқтисодиёти — бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул 
муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган 
и
қ
т
и
с
о
д
и
й
 
т
и
з
и
м
д
и
р
2
Бундай иқтисодиёт эркин товар—пул муносабатларига асосланади, унинг 
негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий
Шуни ҳам эътиборда тутиш керакки, ҳозирги шароитда ўртача 
ривожланган иқтисодиётда 24 млн.дан ортиқ турдаги товарлар мавжуд бўлиб, 
уларнинг 1/10 қисми ҳар йили янгиланиб туради. Бундай шароитда уларнинг 
турлари, миқдори бўйича талаб ва таклифни тартибга солишни бозорсиз 
тасаввур қилиб бўлмайди. Бу эса бозорнинг вазифасини ҳеч қандай 
марказлаштирилган режалаштириш идоралари муваффақиятли бажара 
олмаслигининг яққол далилидир. Бозор иқтисодиёти эса энг самарали ва 
                                                          
 
1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тўғрисидаги ахборот. Халқ сўзи, 
2016 йил 16 январь. 
2  ECONOMICS  PRINCIPLE, PROBLEMS, AND POLICIES THIRTENTH EDITION. Campbell 
R. McConnell. Professor Economics, Emeritus University of  Nebraska-1999y. (984pp), 134-p.
иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларда ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришганлиги қайд этилди1. Хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади. Бозор иқтисодиёти — бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган и қ т и с о д и й т и з и м д и р 2 Бундай иқтисодиёт эркин товар—пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий Шуни ҳам эътиборда тутиш керакки, ҳозирги шароитда ўртача ривожланган иқтисодиётда 24 млн.дан ортиқ турдаги товарлар мавжуд бўлиб, уларнинг 1/10 қисми ҳар йили янгиланиб туради. Бундай шароитда уларнинг турлари, миқдори бўйича талаб ва таклифни тартибга солишни бозорсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу эса бозорнинг вазифасини ҳеч қандай марказлаштирилган режалаштириш идоралари муваффақиятли бажара олмаслигининг яққол далилидир. Бозор иқтисодиёти эса энг самарали ва 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тўғрисидаги ахборот. Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь. 2 ECONOMICS PRINCIPLE, PROBLEMS, AND POLICIES THIRTENTH EDITION. Campbell R. McConnell. Professor Economics, Emeritus University of Nebraska-1999y. (984pp), 134-p.
 
 
муаммоларни тезлик билан ҳал эта олувчи ижтимоий-иқтисодий тизим 
ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ўз 
меҳнатини сотувчи ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали 
эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор 
хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй 
хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат. 
Уй хўжаликлари — иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият 
қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар 
истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда 
ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий 
ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш 
учун сарфланади. 
Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал 
қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз 
капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу 
капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун 
сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб 
беради. 
Давлат — фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни 
тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва 
муассасалари сифатида намоён бўлади. 
Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси 
ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси. 
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан 
тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат. 
Нархлар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун нарх, ишлаб чиқарувчи учун 
ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич
муаммоларни тезлик билан ҳал эта олувчи ижтимоий-иқтисодий тизим ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ўз меҳнатини сотувчи ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат. Уй хўжаликлари — иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади. Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради. Давлат — фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади. Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси. Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат. Нархлар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун нарх, ишлаб чиқарувчи учун ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич
 
 
бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги 
ўзгаришлар, ўз навбатида, нархлардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради. 
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан 
иборат: 
 турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий 
мулкчиликнинг устун туриши; 
 тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; 
 рақобат курашнинг мавжудлиги; 
 давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви; 
 корхона 
ва 
фирмаларнинг 
ички 
ва 
ташқи 
шарт-шароитлар 
ўзгаришларига мослашувчанлиги. 
 
Классик (мумтоз) ёки соф бозор иқтисодиётининг асосий белгилари:     
а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; 
 б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги;  
 в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг  
     шахсий эркинлиги;  
г)  тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари;  
д)  иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат  
     курашлари асосида тартибланиши;  
е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли 
ижтимоий табақалашувининг кучайиши. 
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган 
бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён 
амал қилади. Унинг асосий белгилари: 
а) 
мулкчиликнинг 
турли 
шаклларига 
асосланиб 
иқтисодий 
ва 
тадбиркорлик фаолияти юритилиши; 
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги; 
в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки;
бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, нархлардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:  турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши;  тадбиркорлик ва танлов эркинлиги;  рақобат курашнинг мавжудлиги;  давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;  корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги. Классик (мумтоз) ёки соф бозор иқтисодиётининг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши. Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари: а) мулкчиликнинг турли шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти юритилиши; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги; в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки;
 
 
г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши; 
(бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш); 
д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши.  
Бозор иқтисодиётида юқорида кўрсатилган белги ва тартиблар билан 
бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-
шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва 
янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг 
ихтисослашиши. 
 Бозор иқтисодиётида доимий ва асосий муаммоларнинг ҳал қилиниши 
Бозор иқтисодиётига йўл тутган ҳар қандай мамлакат бу иқтисодиётнинг 
қандай амал қилишини тушуниб олиш ва олдига қўйган вазифаларни 
муваффақиятли ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг умумий муаммолари бўлган 
бир қатор саволларга жавоб топиши зарур.  
(1) Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? 
(2) Қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? 
(3) Ким учун ишлаб чиқариш зарур? - каби ҳар доим бўладиган умумий 
муаммолар шулар жумласидандир. 
Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг ҳамма 
босқичларига ҳос бўлган умумий жавобларни лўнда қилиб қуйидагича 
тушунтириш мумкин: 
(1) аҳоли эҳтиёжи учун зарур турда ва миқдорда товар ва хизмат ишлаб 
чиқариш; 
(2) мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва 
технология асосида ишлаб чиқариш; 
(3) аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш деб жавоб 
бериш мумкин. 
Лекин бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга ўзгача жавоб берилади. 
Бу жавоблар бозор иқтисодиётининг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг 
талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқади.
г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши; (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш); д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бозор иқтисодиётида юқорида кўрсатилган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт- шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши. Бозор иқтисодиётида доимий ва асосий муаммоларнинг ҳал қилиниши Бозор иқтисодиётига йўл тутган ҳар қандай мамлакат бу иқтисодиётнинг қандай амал қилишини тушуниб олиш ва олдига қўйган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг умумий муаммолари бўлган бир қатор саволларга жавоб топиши зарур. (1) Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? (2) Қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? (3) Ким учун ишлаб чиқариш зарур? - каби ҳар доим бўладиган умумий муаммолар шулар жумласидандир. Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг ҳамма босқичларига ҳос бўлган умумий жавобларни лўнда қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин: (1) аҳоли эҳтиёжи учун зарур турда ва миқдорда товар ва хизмат ишлаб чиқариш; (2) мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технология асосида ишлаб чиқариш; (3) аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш деб жавоб бериш мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга ўзгача жавоб берилади. Бу жавоблар бозор иқтисодиётининг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқади.
 
 
Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлиги бозор иқтисодиёти 
шароитида энг аввало иқтисодий ресурслар билан таъминланиш даражасига, 
талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ. Бунда мавжуд бўлган ресурслар қандай 
ҳажмда банд қилиниши ёки қайси қисми ишлаб чиқариш жараёнида 
фойдаланиши ҳам ҳисобга олиниши лозим. Нима ишлаб чиқариш зарур, деган 
саволга жавоб беришда корхона зарар кўрмаслик ва фойда  олиш учун 
интилиш қоидасига амал қилишни ҳисобга олиб хулоса чиқаришимиз зарур.  
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва миқдорини аниқлашда 
истеъмолчи 
талабининг 
алоҳида 
муҳим 
ролини 
таъкидлаш 
лозим. 
Истеъмолчилар пул даромадларини сарфлаш орқали товарлар бозорига талаб 
билдиради. Агар бундай талаб билдириш етарли даражада кўп миқдорда 
тўпланса, корхона шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёр бўлади. 
Истеъмолчи талабининг кўпайиши, бу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи тармоқ 
учун иқтисодий фойда келтиради. Истеъмолчи талабининг қисқариши 
корхонанинг зарар кўришига ва вақти келиб қийин аҳволга тушиб қолган 
тармоқнинг қисқаришига олиб келади.  
Қисқаси, истеъмолчи ўзининг мақбул кўришини маҳсулотлар бозорига 
билдириладиган талаб шаклида намоён қилади. Ишлаб чиқарувчилар ва 
ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг манфаатларини таъминлаш учун 
шу талабга мос равишда, яъни юқори фойда олиш учун пул тўлаш қобилиятига 
эга бўлган истеъмолчиларга зарур бўлган миқдорда ва турда товарлар ишлаб 
чиқаради ва ресурсларни етказиб беради. 
Товарлар қандай ишлаб чиқарилади ёки ишлаб чиқариш қандай ташкил 
қилинади, деган саволга ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ўзига ҳос жавоб 
бўлади. Бунда учта узвий боғлиқ масалага эътибор берилади: 
-  алоҳида тармоқлар ўртасида ресурслар қандай тақсимланишига; 
-  ишлаб чиқаришни қандай корхоналар амалга ошира олишига; 
- ҳар бир корхона ресурсларнинг қандай уйғунлашувини ва қандай 
технологияни танлашига.
Нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлиги бозор иқтисодиёти шароитида энг аввало иқтисодий ресурслар билан таъминланиш даражасига, талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ. Бунда мавжуд бўлган ресурслар қандай ҳажмда банд қилиниши ёки қайси қисми ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиши ҳам ҳисобга олиниши лозим. Нима ишлаб чиқариш зарур, деган саволга жавоб беришда корхона зарар кўрмаслик ва фойда олиш учун интилиш қоидасига амал қилишни ҳисобга олиб хулоса чиқаришимиз зарур. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва миқдорини аниқлашда истеъмолчи талабининг алоҳида муҳим ролини таъкидлаш лозим. Истеъмолчилар пул даромадларини сарфлаш орқали товарлар бозорига талаб билдиради. Агар бундай талаб билдириш етарли даражада кўп миқдорда тўпланса, корхона шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёр бўлади. Истеъмолчи талабининг кўпайиши, бу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи тармоқ учун иқтисодий фойда келтиради. Истеъмолчи талабининг қисқариши корхонанинг зарар кўришига ва вақти келиб қийин аҳволга тушиб қолган тармоқнинг қисқаришига олиб келади. Қисқаси, истеъмолчи ўзининг мақбул кўришини маҳсулотлар бозорига билдириладиган талаб шаклида намоён қилади. Ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг манфаатларини таъминлаш учун шу талабга мос равишда, яъни юқори фойда олиш учун пул тўлаш қобилиятига эга бўлган истеъмолчиларга зарур бўлган миқдорда ва турда товарлар ишлаб чиқаради ва ресурсларни етказиб беради. Товарлар қандай ишлаб чиқарилади ёки ишлаб чиқариш қандай ташкил қилинади, деган саволга ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ўзига ҳос жавоб бўлади. Бунда учта узвий боғлиқ масалага эътибор берилади: - алоҳида тармоқлар ўртасида ресурслар қандай тақсимланишига; - ишлаб чиқаришни қандай корхоналар амалга ошира олишига; - ҳар бир корхона ресурсларнинг қандай уйғунлашувини ва қандай технологияни танлашига.
 
 
 Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари 
Бозор иқтисодиётининг эътборга молик қуйидаги афзалликлари бор: 
Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни 
самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор 
тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб 
чиқаришга йўналтиради.  
2)  Эркинлик – бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан 
бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Бозор 
иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан 
шу асосда у муваффақиятга эришади. 
3) Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир 
шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда 
бўлишади. Чунки хўжасизлик, сустқашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик 
тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар 
рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун 
курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни 
харакатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради. 
Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган асосий афзалликлари 
билан бир қаторда бошқа кўплаб ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтиш 
мумкин. Жумладан: 
- унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва 
кўникишининг юқори даражаси; 
-  фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга 
жорий этишнинг жадал суръати; 
-   турли-туман эҳтиёжларни қондириш, маҳсулот сифатини ошириш 
қобилияти; 
-   бузилган мувозанатни нисбатан тезлик билан қайта тиклаш; 
-   чекланган ахборот – турли ресурсларнинг нарх даражаси ва уларнинг 
сарфланиш 
даражасига 
йўналган 
ҳолда 
бозор 
иқтисодиётининг 
муваффақиятли амал қила олиш имконияти.
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари Бозор иқтисодиётининг эътборга молик қуйидаги афзалликлари бор: Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. 2) Эркинлик – бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади. 3) Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сустқашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни харакатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради. Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган асосий афзалликлари билан бир қаторда бошқа кўплаб ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтиш мумкин. Жумладан: - унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва кўникишининг юқори даражаси; - фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг жадал суръати; - турли-туман эҳтиёжларни қондириш, маҳсулот сифатини ошириш қобилияти; - бузилган мувозанатни нисбатан тезлик билан қайта тиклаш; - чекланган ахборот – турли ресурсларнинг нарх даражаси ва уларнинг сарфланиш даражасига йўналган ҳолда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли амал қила олиш имконияти.
 
 
Бозор иқтисодиётининг зиддиятлари шундаки, бозор иқтисодиёти 
ўзининг бош назорат механизми — рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди ва 
ҳатто буни рағбатлантиради. Бундай иқтисодиётда рақобат кучсизланишининг 
иккита асосий манбаи мавжуд.  
1)   Бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан 
қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган 
йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, 
компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат — буларнинг ҳаммаси 
рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг 
пасайиб боришига олиб келади. 
2) Бозор тизими рағбатлантирадиган техника тараққиёти ҳам рақобатнинг 
заифлашишига олиб келади.  
Бозор 
иқтисодиётнинг 
навбатдаги 
зиддияти 
жамият 
аъзолари 
даромадларидаги 
тенгсизликнинг 
кучайиб 
бориши 
ва 
аҳолининг 
табақаланиши билан боғлиқ. Бундай иқтисодиёт ҳар қандай юксак даражада 
ривожланмасин даромадлар тенгсизлигини бартараф қила олмайди, фақат уни 
маълум даражада юмшатиш мумкин. 
Товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган 
номувофиқликни бартараф эта олмаслиги ҳам бозор иқтисодиётининг 
зиддияти ҳисобланади ва бу - пулнинг қарсизланиши - инфляция билан бирга 
боради. 
Бозор иқтисодиётининг асосий зиддиятлари билан бир қаторда қуйидаги 
камчилик ёки салбий жиҳатлари ҳам мавжуд: 
- атроф муҳитни ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турлари таъсиридан 
муҳофаза қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги; 
      -  ресурсларнинг қайта тикланмайдиган турларини сақлаш 
имкониятининг йўқлиги; 
           - меҳнат қилиш билан боғлиқ кафолатларнинг мавжуд эмаслиги; 
       - фанда фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ривожланишига 
кўмаклашувнинг йўқлиги;
Бозор иқтисодиётининг зиддиятлари шундаки, бозор иқтисодиёти ўзининг бош назорат механизми — рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди ва ҳатто буни рағбатлантиради. Бундай иқтисодиётда рақобат кучсизланишининг иккита асосий манбаи мавжуд. 1) Бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат — буларнинг ҳаммаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг пасайиб боришига олиб келади. 2) Бозор тизими рағбатлантирадиган техника тараққиёти ҳам рақобатнинг заифлашишига олиб келади. Бозор иқтисодиётнинг навбатдаги зиддияти жамият аъзолари даромадларидаги тенгсизликнинг кучайиб бориши ва аҳолининг табақаланиши билан боғлиқ. Бундай иқтисодиёт ҳар қандай юксак даражада ривожланмасин даромадлар тенгсизлигини бартараф қила олмайди, фақат уни маълум даражада юмшатиш мумкин. Товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликни бартараф эта олмаслиги ҳам бозор иқтисодиётининг зиддияти ҳисобланади ва бу - пулнинг қарсизланиши - инфляция билан бирга боради. Бозор иқтисодиётининг асосий зиддиятлари билан бир қаторда қуйидаги камчилик ёки салбий жиҳатлари ҳам мавжуд: - атроф муҳитни ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турлари таъсиридан муҳофаза қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги; - ресурсларнинг қайта тикланмайдиган турларини сақлаш имкониятининг йўқлиги; - меҳнат қилиш билан боғлиқ кафолатларнинг мавжуд эмаслиги; - фанда фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ривожланишига кўмаклашувнинг йўқлиги;
 
 
       - ривожланишнинг беқарорлиги ҳамда ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва 
инфляция жараёнларининг мавжудлиги. 
2. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. 
Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, 
иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча 
мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. 
Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат 
тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор 
ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор 
иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр 
мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор 
қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий 
тизимни англатади.   
Бозор иқтисодиёти такрор ишлаб чиқаришнинг ҳамма фазаларини: ишлаб 
чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят истеъмол жараёнларини ўз ичига 
олади. Бозор эса фақат битта фазани, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига 
олади. 
Бозор тушунчаси юзаки қараганда оддий тушунчага ўхшаб кўринади, 
айримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жой деб 
ўйлашади. Лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали 
бўлиб,  мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони 
англатишини билиб олиш мумкин. Бозор тушунчаси товар айирбошлашнинг 
келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоий жамоа 
тузумининг охирларида келиб чиққан ва дастлаб товар алмашув, товар 
айирбошлаш жойи ёки майдони деган мазмунни англатган. 
Дастлаб бозор икки ёки бир неча қабилаларнинг аъзолари бир-бирлари 
билан 
товар 
алмашув 
жойи 
сифатида 
намоён 
бўлган 
бўлса, 
ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг келиб чиқиши билан 
алоҳида майдонлар ажратилиб, «бозор жойи» деб эълон қилинган шу 
майдонда (жойда) кишилар олди-сотди қилишган. Пулнинг келиб чиқиши
- ривожланишнинг беқарорлиги ҳамда ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва инфляция жараёнларининг мавжудлиги. 2. Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари. Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади. Бозор иқтисодиёти такрор ишлаб чиқаришнинг ҳамма фазаларини: ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят истеъмол жараёнларини ўз ичига олади. Бозор эса фақат битта фазани, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади. Бозор тушунчаси юзаки қараганда оддий тушунчага ўхшаб кўринади, айримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жой деб ўйлашади. Лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали бўлиб, мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони англатишини билиб олиш мумкин. Бозор тушунчаси товар айирбошлашнинг келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоий жамоа тузумининг охирларида келиб чиққан ва дастлаб товар алмашув, товар айирбошлаш жойи ёки майдони деган мазмунни англатган. Дастлаб бозор икки ёки бир неча қабилаларнинг аъзолари бир-бирлари билан товар алмашув жойи сифатида намоён бўлган бўлса, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг келиб чиқиши билан алоҳида майдонлар ажратилиб, «бозор жойи» деб эълон қилинган шу майдонда (жойда) кишилар олди-сотди қилишган. Пулнинг келиб чиқиши
 
 
билан савдогарлар, яъни товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб истеъмолчига, 
бир жойдан олиб иккинчи жойга сотиш билан шуғулланадиган махсус 
гуруҳлар пайдо бўлди. 
Демак, бозор - бу ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп 
қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган 
таъсирини боғлайдиган бўғиндир, у жамият тараққиётида модда алмашувини 
таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди. 
Бозорнинг асосий белгилари: 
 сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви; 
 эквивалентлилик тамойили асосида айирбошлаш; 
 сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши; 
 пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш; 
 рақобатчиликдан иборатдир.  
Умуман, бозор – бу ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва 
харидорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида 
бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддий 
асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор 
тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, айирбошлаш, 
тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари)дан фақат айирбошлаш жараёнидаги 
иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандай бойлик 
яратилмайди, ишлаб чиқарилмайди, кишиларга бахт, ризқу рўз ҳам 
улашилмайди, лекин унда турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда 
мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб қўли гул 
ишловчилар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, 
иқтисодий ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади. 
Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган 
товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб 
беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-
бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини 
топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади.
билан савдогарлар, яъни товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб истеъмолчига, бир жойдан олиб иккинчи жойга сотиш билан шуғулланадиган махсус гуруҳлар пайдо бўлди. Демак, бозор - бу ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғиндир, у жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди. Бозорнинг асосий белгилари:  сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви;  эквивалентлилик тамойили асосида айирбошлаш;  сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши;  пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш;  рақобатчиликдан иборатдир. Умуман, бозор – бу ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддий асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари)дан фақат айирбошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандай бойлик яратилмайди, ишлаб чиқарилмайди, кишиларга бахт, ризқу рўз ҳам улашилмайди, лекин унда турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб қўли гул ишловчилар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодий ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади. Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир- бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади.
 
 
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, 
рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, 
бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш 
кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни 
товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб 
келишини таъминлайди. Шунингдек, манбаларда бозорнинг бошқа кўплаб 
қўшимча вазифалари ҳам келтирилиб, уларга иқтисодиётни тартибга солиш 
ва соғломлаштириш, рағбатлантириш, нархни ташкил этиш, назорат қилиш, 
интеграциялаш, ахборот бериш, воститачилик, тежамкорлик ва бозор 
субъектларининг манфаатларини рўёбга чиқариш кабилар ҳам киради. 
3. Бозорнинг турлари ва тузилиши. 
Ҳозирги даврдаги бозор мураккаб тузилишга эгадир. Бозорнинг ички 
тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашга ҳар хил мезонлар 
асос қилиб олинади. Булар бозорнинг етуклик даражаси, сотиладиган ва сотиб 
олинадиган маҳсулот тури, бозор субъектлари хусусиятлари, бозор миқёси, 
иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар.  
Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, классик 
(мумтоз, эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади.  
Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий тавсифга эга 
бўлиб, унда товарни товарга айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади.  
Эркин (мумтоз) бозор - товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда 
кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб 
олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида 
эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга 
қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва 
ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади.  
Ҳозирги замон ривожланган бозори — бунда давлат ҳам бозор 
иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли 
хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлайди. Шунингдек, манбаларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча вазифалари ҳам келтирилиб, уларга иқтисодиётни тартибга солиш ва соғломлаштириш, рағбатлантириш, нархни ташкил этиш, назорат қилиш, интеграциялаш, ахборот бериш, воститачилик, тежамкорлик ва бозор субъектларининг манфаатларини рўёбга чиқариш кабилар ҳам киради. 3. Бозорнинг турлари ва тузилиши. Ҳозирги даврдаги бозор мураккаб тузилишга эгадир. Бозорнинг ички тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашга ҳар хил мезонлар асос қилиб олинади. Булар бозорнинг етуклик даражаси, сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури, бозор субъектлари хусусиятлари, бозор миқёси, иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар. Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, классик (мумтоз, эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий тавсифга эга бўлиб, унда товарни товарга айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади. Эркин (мумтоз) бозор - товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади. Ҳозирги замон ривожланган бозори — бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар
 
 
ривожланган 
бўлади, 
рақобат 
курашлари 
аҳолининг 
табақалашуви 
юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.  
Бозор ҳудудий жиҳатдан ҳам турлича бўлиши мумкин: 
маҳаллий бозорлар (Тошкент бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, 
Янгибозор, Лондон бозори, Нью-Йорк бозори, Пекин бозори ва бошқалар);  
миллий бозорлар (Ўзбекистон бозори, Россия бозори, Украина бозори, 
Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар);  
ҳудудий бозорлар (Марказий Осиё бозори, Ғарбий Европа бозори); 
жаҳон бозори. 
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар 
қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, 
ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори 
ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори. 
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва 
чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб 
олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, 
хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода 
давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида 
ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва 
фермерлар хўжаликларидир. 
Шунингдек, деҳқон бозори савдоси ҳам муҳим ўрин тутади. Деҳқон 
бозорида савдони, алоҳида фуқаролар, жамоа ва фермер хўжаликлари ҳамда 
бошқалар амалга оширади. 
Иқтисодий ресурслар бозорининг таркибий қисмини ишчи кучи бозори 
ташкил қилади. Ишчи кучи бозорида – ўзига хос хусусиятга эга бўлган 
иқтисодий ресурснинг олди-сотди битими амалга оширилади. Бу бозорда 
бизнес томонидан ишчи кучига бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан 
билдирилган ишчи кучи таклифи билан тўқнаш келади. Шундай экан, ишчи 
кучи бозорида иқтисодий субъектларнинг икки тури – тадбиркорлар ва 
ёлланма ишчилар ҳаракат қилади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш
ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табақалашуви юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди. Бозор ҳудудий жиҳатдан ҳам турлича бўлиши мумкин: маҳаллий бозорлар (Тошкент бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, Янгибозор, Лондон бозори, Нью-Йорк бозори, Пекин бозори ва бошқалар); миллий бозорлар (Ўзбекистон бозори, Россия бозори, Украина бозори, Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар); ҳудудий бозорлар (Марказий Осиё бозори, Ғарбий Европа бозори); жаҳон бозори. Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори. Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир. Шунингдек, деҳқон бозори савдоси ҳам муҳим ўрин тутади. Деҳқон бозорида савдони, алоҳида фуқаролар, жамоа ва фермер хўжаликлари ҳамда бошқалар амалга оширади. Иқтисодий ресурслар бозорининг таркибий қисмини ишчи кучи бозори ташкил қилади. Ишчи кучи бозорида – ўзига хос хусусиятга эга бўлган иқтисодий ресурснинг олди-сотди битими амалга оширилади. Бу бозорда бизнес томонидан ишчи кучига бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан билдирилган ишчи кучи таклифи билан тўқнаш келади. Шундай экан, ишчи кучи бозорида иқтисодий субъектларнинг икки тури – тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар ҳаракат қилади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш
 
 
қобилияти сифатида товарга айланади, бу қобилият бозор орқали унинг 
эгасидан ажратиб олинишини билдирмайди. Ишчи кучи бозорида инсоннинг 
ўзи эмас, унинг меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади. 
Ишчи кучи бозорининг аниқ намоён бўлиш шаклларидан энг муҳими — 
меҳнат биржасидир. Меҳнат биржаси — ишчилар ва тадбиркорлар 
ўртасидаги ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни 
амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса. 
Молия бозори. Бу бозор турли-туман ва кўп жиҳатли бўлса ҳам, олди-
сотди объекти битта, яъни пул (пулга тенглаштирилган қоғозлар) 
ҳисобланади ва турли хил шаклларда бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлган 
хўжалик субъектлари, бу молиявий ресурсларни, маблағлар камёблигини 
сезган субъектларга таклиф қилади. 
Қимматли қоғозлар бозорида акция, облигация, вексель, чек, депозит 
кабилар олди-сотди қилинади. Булар давлат томонидан чиқарилган узоқ 
муддатли мажбуриятлар ҳамда корпорацияларнинг акция ва облигацияларидан 
иборатдир. Бу бозорда брокер ва дилерлар воситачилик қилади. Мазкур бозор 
амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан иборат бўлади. 
 Бозор  инфратузилмаси  ва  унинг  унсурлари. 
Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир 
маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир.  
Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи 
корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар 
(биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари 
кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк 
туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, 
солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой 
ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) 
киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида 
бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва 
сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.
қобилияти сифатида товарга айланади, бу қобилият бозор орқали унинг эгасидан ажратиб олинишини билдирмайди. Ишчи кучи бозорида инсоннинг ўзи эмас, унинг меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади. Ишчи кучи бозорининг аниқ намоён бўлиш шаклларидан энг муҳими — меҳнат биржасидир. Меҳнат биржаси — ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса. Молия бозори. Бу бозор турли-туман ва кўп жиҳатли бўлса ҳам, олди- сотди объекти битта, яъни пул (пулга тенглаштирилган қоғозлар) ҳисобланади ва турли хил шаклларда бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлган хўжалик субъектлари, бу молиявий ресурсларни, маблағлар камёблигини сезган субъектларга таклиф қилади. Қимматли қоғозлар бозорида акция, облигация, вексель, чек, депозит кабилар олди-сотди қилинади. Булар давлат томонидан чиқарилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳамда корпорацияларнинг акция ва облигацияларидан иборатдир. Бу бозорда брокер ва дилерлар воситачилик қилади. Мазкур бозор амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан иборат бўлади. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.
 
 
Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг 
савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига 
кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини 
амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам 
беради. Уларнинг бир қисми давлат  мулкчилигида жойлашса, бошқалари 
мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун 
ҳақ олади. 
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат 
кўрсатувчи 
муассасалар 
муҳим 
ўрин 
тутиши 
сабабли 
уларнинг 
асосийларининг қисқача тавсифини берамиз. 
Биржа - намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг 
мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. 
Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматли қоғозлар ва чет 
эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи 
эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва 
таклифни бир-бирига боғлайди. 
Аукционлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун 
муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. 
Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий 
сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва 
маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш 
мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар 
рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг 
юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади. 
Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури бўлиб, улар 
ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи 
айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.), универсал 
савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.  
Улгуржи савдо фирмалари товарларни ўз мулкига сотиб олиб, кейин 
истеъмолчиларга сотадиган бўлса, чакана савдо фирмалари ҳар хил шаклни
Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида жойлашса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади. Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосийларининг қисқача тавсифини берамиз. Биржа - намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматли қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди. Аукционлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади. Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури бўлиб, улар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади. Улгуржи савдо фирмалари товарларни ўз мулкига сотиб олиб, кейин истеъмолчиларга сотадиган бўлса, чакана савдо фирмалари ҳар хил шаклни