Эпиграфика махсус тарихий фан сифатида

Yuklangan vaqt

2025-02-25

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

3

Faytl hajmi

16,0 KB


 
 
 
 
 
 
Эпиграфика махсус тарихий фан сифатида 
 
 
Режа: 
1. 
Epigrafika yordamchi tarixiy fan sifatida  
2. 
Qadimgi yunon yozuvlari epigrafika 
3. 
Slavyan xalqlari epigrafikasi 
 
Таянч тушунча ва иборалар: Эпиграфика, Эпиграфик матнлар,  
Мисрнинг қадимги миххат ёзувлари,  деворларга ўйиб ёзилган матнлар, 
Карфаган эпиграфик матнлар, Финикия эпиграфикаси оромий ва қадимги 
яҳудий мантлари, христиан эпиграфикси намуналари 
 
Эпиграфика (юнонча - битик) — махсус, ёрдамчи тарихий фан бўлиб,   
қаттиқ жисмлар (тош, металл, сопол ва бошқалардаги) асосан, қадимги ва 
ўрта асрларга оид ёзувлар (битиклар)ни тўплаш, нашр этиш ва шарҳлаш 
билан шуғулланади. 
Эпиграфика Ғарбий Европада, Уйғониш даврида шаклланган. XIX-XX 
асрларда эса фан сифатида илмий асослари ишлаб чиқилган. Бу даврда 
Миср миххат (иероглиф)лари ва клинопислри, Микена ёзувларининг 
ўқилиши натижасида эпиграфика соҳаси анча кенгайди. Эпиграфик матнлар 
сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарих бўйича муҳим ма’лумот берувчи ноёб 
манбалар сирасига кириши билан алоҳида ажралиб туради. 
Мисрнинг қадимги миххат ёзувлари эрамиздан аввалги IV-III минг 
йилликка, ба’зи идеографммалар эса ундан ҳам эрта даврга оид. Улар асосан 
эҳромлар ва бошқа иншоотлар, деворларга ўйиб ёзилган матнлардан иборат.
Эпиграфика махсус тарихий фан сифатида Режа: 1. Epigrafika yordamchi tarixiy fan sifatida 2. Qadimgi yunon yozuvlari epigrafika 3. Slavyan xalqlari epigrafikasi Таянч тушунча ва иборалар: Эпиграфика, Эпиграфик матнлар, Мисрнинг қадимги миххат ёзувлари, деворларга ўйиб ёзилган матнлар, Карфаган эпиграфик матнлар, Финикия эпиграфикаси оромий ва қадимги яҳудий мантлари, христиан эпиграфикси намуналари Эпиграфика (юнонча - битик) — махсус, ёрдамчи тарихий фан бўлиб, қаттиқ жисмлар (тош, металл, сопол ва бошқалардаги) асосан, қадимги ва ўрта асрларга оид ёзувлар (битиклар)ни тўплаш, нашр этиш ва шарҳлаш билан шуғулланади. Эпиграфика Ғарбий Европада, Уйғониш даврида шаклланган. XIX-XX асрларда эса фан сифатида илмий асослари ишлаб чиқилган. Бу даврда Миср миххат (иероглиф)лари ва клинопислри, Микена ёзувларининг ўқилиши натижасида эпиграфика соҳаси анча кенгайди. Эпиграфик матнлар сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарих бўйича муҳим ма’лумот берувчи ноёб манбалар сирасига кириши билан алоҳида ажралиб туради. Мисрнинг қадимги миххат ёзувлари эрамиздан аввалги IV-III минг йилликка, ба’зи идеографммалар эса ундан ҳам эрта даврга оид. Улар асосан эҳромлар ва бошқа иншоотлар, деворларга ўйиб ёзилган матнлардан иборат.
 
 
Месопотамия, Сурия ва Кичик Осиёнинг клинопис ёзувлари 
эрамизадан аввалги IV минг йилликка охирларига тўғри келиб, тиллари 
бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади (шумер, аккад, хетт, хуррит, элам, 
урарту). Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда қадимги Эрон клинопис 
ёзувлари эса қоя, сарой деворларига ўйиб ёзилган (Аҳамонийлар 
ҳукмдорлари Доро I, Ксерекс ёзувлари). Қадмиги Шарқ эпиграфикаси тарих 
фани учун муҳим аҳамиятга эга (масалан, Хаммурапи қонунлари). 
Ҳиндистон халқлари тарихи учун Хараппа цивилизацияси (эрамиздан 
аввалги III минг йиллик)га оид идеограммалар подшо Ашоки даврининг 
сиёсий, хўжалик, диний матнларини ўзида жамлаган. Қадимги Хитой 
ёзувлари эса суяк, бамбук, бронза идишларга ўйиб ёзилган ва эрамизадн 
аввалги XIV асрга оид. 
Эрамиздан аввалги II минг йиллик охирларидан Финикия диний 
эпиграфик ёдгорликлари шаклланган бўлиб, улардаги тарихий мазмун  
Инжил, Сидон ва Испаниядаги финикияликларнинг колонияларида ҳам 
учрайди. 
Карфаган эпиграфик матнлари эса пунн ёзувлари деб аталади. Финикия 
эпиграфикаси оромий ва қадимги яҳудий мантларининг (эрамиздан аввалги 
IX аср) шаклланишига туртки берган. 
Қадимги юнон ёзувлари эрамиздан аввалги XI асрда Кипрдан кириб 
келган. Анча кейинроқ (эрамиздан аввалги VII асрлардан) Юнонистон, 
Италия жануби ва Ўрта ер денгизи оролларидаги ёзувлар хилма-хил ва 
мазмунан қонунлар (Гортин қонунлари), фармойиш, халқаро шартномалар, 
амалдорлар рўйхати ва ҳоказо тарихий воқаеларни ўзида жамлагани билан 
аҳамиятлидир. Лотин ёзувидаги эпиграфик ёдгорликлар (эрамиздан аввалги 
VII асрдан) Рим империясининг барча ҳудудлари ва унга қўшни ҳудудлар 
(Шимолий Қора денгиз бўйлари, Кавказ, Олд Осиё)дан топилган. Улар 
орасида ер, хўжалик масаларига оид қонунлар, император Юлий Цезарнинг 
муниципиал қонуни, “Августнинг васиятномаси”, фармойишлар мавжуд.
Месопотамия, Сурия ва Кичик Осиёнинг клинопис ёзувлари эрамизадан аввалги IV минг йилликка охирларига тўғри келиб, тиллари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади (шумер, аккад, хетт, хуррит, элам, урарту). Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда қадимги Эрон клинопис ёзувлари эса қоя, сарой деворларига ўйиб ёзилган (Аҳамонийлар ҳукмдорлари Доро I, Ксерекс ёзувлари). Қадмиги Шарқ эпиграфикаси тарих фани учун муҳим аҳамиятга эга (масалан, Хаммурапи қонунлари). Ҳиндистон халқлари тарихи учун Хараппа цивилизацияси (эрамиздан аввалги III минг йиллик)га оид идеограммалар подшо Ашоки даврининг сиёсий, хўжалик, диний матнларини ўзида жамлаган. Қадимги Хитой ёзувлари эса суяк, бамбук, бронза идишларга ўйиб ёзилган ва эрамизадн аввалги XIV асрга оид. Эрамиздан аввалги II минг йиллик охирларидан Финикия диний эпиграфик ёдгорликлари шаклланган бўлиб, улардаги тарихий мазмун Инжил, Сидон ва Испаниядаги финикияликларнинг колонияларида ҳам учрайди. Карфаган эпиграфик матнлари эса пунн ёзувлари деб аталади. Финикия эпиграфикаси оромий ва қадимги яҳудий мантларининг (эрамиздан аввалги IX аср) шаклланишига туртки берган. Қадимги юнон ёзувлари эрамиздан аввалги XI асрда Кипрдан кириб келган. Анча кейинроқ (эрамиздан аввалги VII асрлардан) Юнонистон, Италия жануби ва Ўрта ер денгизи оролларидаги ёзувлар хилма-хил ва мазмунан қонунлар (Гортин қонунлари), фармойиш, халқаро шартномалар, амалдорлар рўйхати ва ҳоказо тарихий воқаеларни ўзида жамлагани билан аҳамиятлидир. Лотин ёзувидаги эпиграфик ёдгорликлар (эрамиздан аввалги VII асрдан) Рим империясининг барча ҳудудлари ва унга қўшни ҳудудлар (Шимолий Қора денгиз бўйлари, Кавказ, Олд Осиё)дан топилган. Улар орасида ер, хўжалик масаларига оид қонунлар, император Юлий Цезарнинг муниципиал қонуни, “Августнинг васиятномаси”, фармойишлар мавжуд.
 
 
Антик сопол идишларга ёзилган ёзувлар эпиграфик ёдгорликларнинг 
нодир намунаси сифатида хўжалик ва савдо бўйича муҳим манба саналади. 
Ўра аср ва кейинги даврларга доир эпиграфик матнлар юнон ва лотин 
тилларида бўлиб, мазкур ёдгорликлар Болқон мамлакатлари, Ғарбий Европа 
ҳудудларидан топилган ҳамда христиан эпиграфикси намуналари деб 
юритилади. Уларнинг аксарияти қабр тош ва черков биноларига ўйиб 
ёзилган ёзувлардир. 
Қадимги герман қабилалари эса руник ёзувларни қолдиришган. 
Шимолий араб хатига асосланган ёзувлар (VI аср) турли халқларга мансуб 
ва улар  Атлантика соҳилларидан Тинч океанига қадар тарқалган. 
 Кавказ халқлари тарихи учун арман ва грузин ёзулари муҳим саналиб, 
уларда сиёсий ва маданий тарихга доир ма’лумотлар мавжуд. 
Славян халқларининг дастлабки ёзувлари (Х аср) кириллицада бўлиб, 
Мкедония Сербия, Хорватия ва Чехиядан кириб келган.  
Адабиётда эпиграфик ёдгорликлар деб қадимги битиклар айтилади. 
Қадимги туркий тилларга оид ёзма ёдгорликлар ҳам ноёб эпиграфик 
ёдгорлик саналади (V-VIII асрлар).
Антик сопол идишларга ёзилган ёзувлар эпиграфик ёдгорликларнинг нодир намунаси сифатида хўжалик ва савдо бўйича муҳим манба саналади. Ўра аср ва кейинги даврларга доир эпиграфик матнлар юнон ва лотин тилларида бўлиб, мазкур ёдгорликлар Болқон мамлакатлари, Ғарбий Европа ҳудудларидан топилган ҳамда христиан эпиграфикси намуналари деб юритилади. Уларнинг аксарияти қабр тош ва черков биноларига ўйиб ёзилган ёзувлардир. Қадимги герман қабилалари эса руник ёзувларни қолдиришган. Шимолий араб хатига асосланган ёзувлар (VI аср) турли халқларга мансуб ва улар Атлантика соҳилларидан Тинч океанига қадар тарқалган. Кавказ халқлари тарихи учун арман ва грузин ёзулари муҳим саналиб, уларда сиёсий ва маданий тарихга доир ма’лумотлар мавжуд. Славян халқларининг дастлабки ёзувлари (Х аср) кириллицада бўлиб, Мкедония Сербия, Хорватия ва Чехиядан кириб келган. Адабиётда эпиграфик ёдгорликлар деб қадимги битиклар айтилади. Қадимги туркий тилларга оид ёзма ёдгорликлар ҳам ноёб эпиграфик ёдгорлик саналади (V-VIII асрлар).