Ички водопровод классификацияси. Ички водопроводлар. Ички водопровод классификацияси схемаси ва системалари. Ички водопровод элементлари
Yuklangan vaqt
2024-11-12
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
8
Faytl hajmi
331,1 KB
Ички водопровод классификацияси. Ички водопроводлар. Ички
водопровод классификацияси схемаси ва системалари. Ички водопровод
элементлари
Режа:
1. Ички водопровод тармо\и тў\рисида умумий маълумот.
2. Вазифасига кўра ички водопровод турлари.
3. Ички водопровод системаси ва схемаси.
4. Схемаларнинг афзалликлари ва камчилиги.
Таянч сўзлар ва иборалар: ички водопровод, сув босими, ички
водопровод системалари, ички водопровод элиментлари, бак, насос,
пневматик қурилмалар.
Ички водопровод классификация.
Ички водопровод тармо\и деганда, бино ёки иноотлардаги санитария-
техника қурилмаларга, ўт ўчириш кранларига, технологик жиҳозларига етарли
даражада ичимлик ёки технологик талабларга тўлиқ жавоб берадиган сув
таъминоти тушунилади. Бинони сув билан таъминлашда бино ёки
иншоотларни фунционал талабларидан, қМқ ва меъёрий хужжатларда
кўрсатилган талабларга мос равишда сув билан таъминланади.
Вазифаларига кўра ички влодопровод тармо\и қуйидагиларга бўлинади:
1. Хўжалик-ичимлик;
2. Ишлаб чиқариш;
3. Ёнгинга қарши водопровод.
1.
Хўжалик-ичимлик таъминоти ичиш учун, овқат тайёрлаш ва ювиниш
учун хизмат қилади. Хўжалик-ичимлик суви ичиш учун ГОСТ 2874-82
талабларига
жавоб
бериш
керак.
Хўжалик
–ичимлик
эҳтиёжларига
узатиладиган сув Ўзбекистон Республикасининг ичимлик сув сифатини
аниқловчи меъёрий хужжатлари талабларига мос бўлиши шарт.
Хўжалик – ичимлик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларни
жўнатиш ва уни сақлашга тайёрлашда реагентлардан, ички занглашга қарши
қопламалардан, шунингдек Ўзбекистан Республикасининг со\ликни сақлаш
вазирлиги санитария-эпидемиологик бош бошқармасининг талабларига мос
бўладиган хўжалик – ичимлик сув таъминоти амалиётда қўлланиладиган
сизгич ашёлари қўллаш лозим.
2.
Ишлаб-чиқариш таъминоти ишлаб чиқариш корхоналарида технологик
жараёнларни таъминлаш учун ишлатилади. Бу тармоқнинг сув сифати
узатилаётган сувнинг сифати ишлаб чиқариладиган маҳсулотга унинг
таъсирини хисобга олган ҳолда технологик талабларга мос бўлмо\и,
хизматчилар учун санитария-гигиена шартлари таъминланган бўлиши керак.
3.
Ён\инга қарши водопровод ён\инни олдини олиш ва ўчириш учун хизмат
қилади. Ўт ўчириш қувурлари аҳоли яшайдиган жойларда, халк хўжалиги
объектларини ён\индан сақлаш мақсадида сув таъминоти си\имларидан
(резервуар, ховузлар) фойдаланиш рухсат этилган. Булар қуйидаги ҳоллардан
иборат бўлади;
5 минг киши аҳолиси бўлган жойларда ҳажми 1000м3 дан ортиқ бўлганда
ён\ин назорати идоралари билан келишилган ҳолда бинолар лойиҳа қилинади.
Айланма ён\инга қарши сув қувирларига эга бўлмаган аҳоли яшайдиган
жойларда ҳажми 1000 м3 гача булган умуимй бинолар ;
Ташқи ўт ўчиришига 10 л./с сув сарфланадиган ишлаб чиқариш тоифалари
в,г ва д бўлган ишлаб чиқариш бинолар;
Ҳажми 1000 м3 гача бўлган да\ал хашаклар омборлари;
Ҳажми 5000 м3 гача бўлган ўгитлар омборлари;
Радио-телевидения узатиш станциялари бинолари;
Мева ва сабзавотлар сақланадиган ва музхонали бинолар;
Ички водопровод тармо\и қуйидаги элементлардан иборат бўлади;кириш
қувури, сув ўлчагич, тарқатиш тармо\и, стояклар, санитар асбобларга сув
етказиб бериш қувурлари киради.
У ёки бу водопровод тармоқларини танлашда уйларнинг қаватлари ва
вазифаларига қараб белгиланади.
Турор жой ва жамоат биноларида хўжалик – ичимлик ва ён\инга қарши
таъминотини бирга ёки алоҳида лойиҳалаш мумкин. Ишлаб-чиқариш
биноларини бирлашган ён\инга қарши таъминоти ёки хўжалик-ичимлик ва
ишлаб чиқариш таъминоти бирлашган хўжалик-ичимлик ва ён\инга қарши
водопровод ёки ишлаб-чиқариш ва ён\инга қарши водопроводлари, алоҳида
водопровод системалари билан биргаликда лойиҳа қилиш мумкин. Уларнинг
ичида бирлашган хўжалик-ичимлик, ишлаб чиқариш ва ён\инга қарши
водопровод кенг тарқалган.
Ички водопровод системалари ва схемалари.
Ички водопровод системаси деб, бинони ёки иншоотнинг ҳар қандай
истеъмол нуқталарига сув билан таъминлайдиган муҳандислик қурилмалар
е\индисининг биргаликда ишлаб принципига айтилади. Ташқи тароқнинг
босимига қараб, сув олиш нуқталарига сув хайдаш учун бино ичида қуйидаги
ичики водопровод системалари қўлланилади:
1. Босим кўтариш қурилмаларисиз;
2. Сув босим бакли;
3. Босим кўтариш насоли;
4. Босим кўтариш насосли ва сув босим бакли;
5. Пневматик қурилмалар.
Системаларни
танлашда
бинога
киритилаётган
кўча
водопровод
тармо\ининг босими ва уларнинг сув сифатига бо\лиқ бўлади.
1. Босим кўтариш қурилмаларисиз система шаҳар водопровод таро\идаги
босим бино ёки иншоотнинг ички сув таъминотида энг баланд ва энг
узоқ нуқталарга ҳам узлуксиз сув етказиб берилишини таъминлайдиган
ва доимий бўлган ҳолларда қўлланилади.
.
.
.
.
.
б
э
б
к
т
Н
Н
5-расм. Бинонинг босим кўтариш қурилмаларисиз лойиҳа қилинган
схемаси
1 – киритиш қувури.2 – сув ўлчагич тугуни.3 – магистрал қувур. 4 –
тарқатиш қувури.5 – хоналараро тармоқ.6 – сув оладиган қурилмалар.
Нт.к.б. – талаб қилинган босим;
Нэ.б. – шаҳар водопровод тармо\ининг эркин босими.
Бу энг кўп тарқалган ва энг оддий система ҳисобланади.
2. Сув босим бакли система ташқи водопровод тармо\идаги босим етарли
бўлмаган вақтда (вақти-вақти билан) қўлланилади. Бино ёки иншоотни биндай
сув билан таъминлаш схемасини қўллашда, бино ёки иншоотлардаги сув
таъминотида сув етказишда вақти-вақти билан узилишларга рухсат этилмаган
ҳолларда қўлланилади.
Сув энг кўп сарф қилинадиган соатларда водопровод тармо\идаги босим
етарли бўлмаган ҳолларда бакдаги захирада сақланган сув истеъмолчиларга
етказиб берилади.
Сув босим бакли система шундай баноларда ўрнатиладиган, ҳар доим
сув тарқатувчи нуқталарда босим ўзгармайди. Сувни бир дақиқа бўлмаслиги
корхоналар иш режимини бузишига олиб келади (масалан хаммомларда, кир
ювиш корхоналарида, корхона цехларида).Бундай водопровод схемаси лойиҳа
қилинади.
Бакнинг ҳажми қуйидаги формула билан аниқланади.
соат
њр
б
б
Q
t
W
.
Бу ерда – Q- ўртача сувни сарфлаш.
tб – бакни сув билан тўлдириш учун кетган вақт.
3. Босим кўтариш насосли система тармоққа зарур миқдордаги сувни
таъминлайдиган, лекин босим ҳар доим етарли бўлмайдиган, яъни энг
узоқдаги ва энг баланд сув олиш нуқтасини таъминлай олмайдиган ҳолларда
қўлланилади. Бундай ҳолда сув ўлчагичдан кейин тармоққа уланган насос
қурилмаси узлуксиз ёки зарур бўлган пайтда у тармоқга сув хайдаб даврий
ишлайди.
6-Расм. Сув босим бакли схема. Сув таъминоти юқоридан бўлган ҳолларда
7 – йўналиши ўзгарувчан қувур.
8 – стояк
9 – бакдан сув тарқалувчи қувур.
10 – тескари клапан.
11 – босимли бак.
12 - марказдан қочма насос
13 – гидропневматик қурилма
4. Босим кўтариш насосли ва сув босим бакли система бутун сутка давомида
шаҳар водопровод тармо\ини босими етарли бўлмаган тақдирда, сув берадиган
бакни ўрнатиш иқтисодий жиҳатдан ноўрин, шунинг учун бир вақтнинг ўзида
насос билан сув босим бакни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлиб, уни калковуч
билан енгил автоматлаштириш мумкин.
7-расм.Босим кўтариш насосли ва сув босим бакли схема.
1-кириш қувури;2-сув ўлчагич;
5. Пневматик қурилмали система: бинолардаги пневматик қурилмалар ички
водопровод тармо\ида босимни кўтариш ва ён\ин чиққан пайтларда сув
захирасини ҳосил қилиш, шунингдек, шаҳар тармо\ида босим пасайиб
кетганда бу сувнинг бир қисми уй тармо\ига бериш учун хизмат қилади. Сув
босимли
баклар
ўрнатиш
мумкин
бўлмаган
биноларда
пневматик
қурилмалардан фойдаланилади.
Пневматик қурилма сув ва ҳаво учун мўлжалланган иккита геометрик
идишдан ва уларни бирлаштирувчи қувурдан иборат.гидропневматик баклар
ташқи емиришдан сақлайдиган металдан тайёрланиши лозим;бунда, ички
емиришдан сақлаш учун Ўзбекистон Республикасининг со\лиқни сақлаш
вазирлиги рухсат этилган материаллар қўллаш лозим. Гидропневматик баклар
узатувчи, тармоқланувчи, туширувчи қувурлар билан, шунингдек, сақлаш
клапанлари, манометр, сатх ўлчаш датчиклари ва ҳаво захирасини ростлаш ва
тўлдириш учун қурилмалар билан жиҳозлаш лозим.
Расм – 8. Гидропневматик қурилма схемаси.
1-Ҳаво баки, 2-сув баки,3-иккита бакни бирлаштирувчи қувур, 4.-
компрессор, 5-.компрессор билан бакни бирлаштирувчи қувур, 6-насосдан сув
бериш, 7-калкавучли клапан,8.-тескари клапан, 9-ички водопровод билан
бирлаштирувчи қувур, 10-11-12- беркитиш жўмраклари (вентилк).
Идишларни бир-биридан ажратиш
учун бириктирувчи
қувурга
беркитиш жўмраги ўрнатилади. ҳаво идишига сиқилган ҳаво компрессор
ёрдамида, сув идишига сув водопровод тармо\идан берилади. Сиқилган ҳаво
босими таъсирида (бириктирувчи қувурдаги беркитиш жўмраги очиқ
турганда) сув идишидаги сув тарқатувчи тармоққа хайдалади. Сув идишидаги
сув босимни маълум даражада ушлаб туриш ва водопровод тармо\ига ҳаво
киришига йўл қўймаслик учун идишга калкавучли клапан ўрнатилади.
Назорат саволлари.
1. Бинонинг ички водопровод тармо\и деганда нимани тушинасиз?
2. Ички водопровод тармо\и вазифасига кўра қандай турлар (классификасия)
га бўлинади?
3. Турбапроводлардаги босимнинг баланд ёки пастлигига қараб, бино ичида
лойиҳа қилинадиган қандай ички водопровод турларини биласиз?