ҲИМОЯЛОВЧИ ҚАТЛАМЛАРНИ ҚУРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Yuklangan vaqt

2024-11-12

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

7

Faytl hajmi

23,6 KB


 
 
 
 
 
 
ҲИМОЯЛОВЧИ ҚАТЛАМЛАРНИ ҚУРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Мавзу режаси: 
  1. Томлар ҳақида маълумот. Томларнинг классификацияси 
  2. Томлар учун ишлатиладиган материаллар, уларга қўйиладиган талаблар. 
  3. Рулон материалидан томлар қуриш технологияси 
  4. Мастикали томлар қуриш технологияси 
  5. Асбесцементли листлардан томлар қуриш технологияси 
  6. Томда иссиқдан ҳимояловчи қатламни қуриш технологияси 
 
Таянч сўз ва иборалар 
  Том, том конструкцияси, кровля, рулон кровля, асбесцементли 
кровля,мастикали кровля, рулон, рубероид, толь,изоль, гидроизоль, битум, 
катрон, мастика, иссиқ мастика, совуқ мастика, цементли стяжка, цементли 
стяжка асос, асфальт бетонли стяжка, нишаблик, том нишаблиги, ҳимоя 
қатлами, асбест цементли тўлқинли лист, кучайтирилган лист, ўрта тўлқинли 
лист, конёк, лоток, стропила, мауэрлат, панжара тахта, иссиқдан ҳимояловчи 
қатлам, керамзит, кўпик бетон, газ бетон, маякрейка. 
 
 
Маълумки, ташқи климатик факторлар таъсирида материаллар бузилади 
ва бунинг натижасида конструкция эскиради (износ).Бино ва иншоотларнинг 
узоққа чидамлилигини оширишнинг йўллари мавжуд: 
емирилишга чидамли конструкцион материалларни ишлаб чиқиш; 
қурилиш худуди климатик шароитидан келиб чиқиб конструктив 
ечимларни қабул қилиш;
ҲИМОЯЛОВЧИ ҚАТЛАМЛАРНИ ҚУРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Мавзу режаси: 1. Томлар ҳақида маълумот. Томларнинг классификацияси 2. Томлар учун ишлатиладиган материаллар, уларга қўйиладиган талаблар. 3. Рулон материалидан томлар қуриш технологияси 4. Мастикали томлар қуриш технологияси 5. Асбесцементли листлардан томлар қуриш технологияси 6. Томда иссиқдан ҳимояловчи қатламни қуриш технологияси Таянч сўз ва иборалар Том, том конструкцияси, кровля, рулон кровля, асбесцементли кровля,мастикали кровля, рулон, рубероид, толь,изоль, гидроизоль, битум, катрон, мастика, иссиқ мастика, совуқ мастика, цементли стяжка, цементли стяжка асос, асфальт бетонли стяжка, нишаблик, том нишаблиги, ҳимоя қатлами, асбест цементли тўлқинли лист, кучайтирилган лист, ўрта тўлқинли лист, конёк, лоток, стропила, мауэрлат, панжара тахта, иссиқдан ҳимояловчи қатлам, керамзит, кўпик бетон, газ бетон, маякрейка. Маълумки, ташқи климатик факторлар таъсирида материаллар бузилади ва бунинг натижасида конструкция эскиради (износ).Бино ва иншоотларнинг узоққа чидамлилигини оширишнинг йўллари мавжуд: емирилишга чидамли конструкцион материалларни ишлаб чиқиш; қурилиш худуди климатик шароитидан келиб чиқиб конструктив ечимларни қабул қилиш;
 
 
конструкциялар сиртларини емирилишдан ҳимояловчи қатламлар билан 
қоплаш. 
Том ёпмаси доим атмосфера таъсирида бўлганлиги сабабли сув 
ўтказмайдиган, узоққа чидамли, мустаҳкам, сувга чидамли, иссиққа чидамли 
бўлиши лозим. Донадор материаллардан қурилган том ёпмаси узоққа 
чидамлидир. Черепицали томларни 60 йил ва ундан ортиқ, асбестоцементли 
томларни 30 йил, рулонли томларни 5-10 й. муддатга таъмирсиз ишлатиш 
мумкин. Том қуриш ишларининг механизациялашганлик даражаси 10% дан 
ошмайди. 
Рулон материалларидан том қопламасини (кровля) қуриш 
Рулонли том қопламаси учун темир бетон плиталар, ёғоч настил, цемент-
қумли ёки асфалтбетонли стяжка (иссиқдан ҳимояловчи қатлам устидан 
тўшалади) асос бўлиб хизмат қилади. Цемент қумли стяжка эни 2-4 м ли, 
қалинлиги =30 мм ли полосалар бўйича М50 дан кам бўлмаган маркали 
қоришмадан қилинади. Асфалтбетон стяжка қаттиқ иссиқдан ҳимояловчи 
материал устидан, том ёпмасининг нишаблиги 20% кам бўлган шароитларида 
қилинади. 
Рулон 
материали 
ёпиштирилишидан 
олдин 
асос 
тозаланиши, 
қуритилиши зарур. 
Битум асосида тайерланган рулон материаллар (рубероид, пергамин, 
изол, гидроизол) битум мастикасида, катрон асосида тайёрланган рулон 
материаллар (тол, тол тери) катрон мастикаси ёпиштирилади. 
Том ёпмасининг юқори қатлами факат иссиқ мастикада, оралиқ 
қатламлар иссиқ ва совуқ мастикаларда клейланади. Иссиқ битум мастикалар 
ҳарорати 16 50С дан, катрон мастикалар  ҳарорати 13 5 0Сдан кам бўлмаслиги 
керак. Рулон материали клейланишидан олдин тошчаларидан тозаланади ва 
махсус станок (СОТ-2)да тескарисига ўралади. 
Том қопламасидаги рулон материалининг сони томнинг нишаблигига 
боғлиқ. Нишаблик 15% дан ортиқ бўлса том қопламаси икки қатламли,
конструкциялар сиртларини емирилишдан ҳимояловчи қатламлар билан қоплаш. Том ёпмаси доим атмосфера таъсирида бўлганлиги сабабли сув ўтказмайдиган, узоққа чидамли, мустаҳкам, сувга чидамли, иссиққа чидамли бўлиши лозим. Донадор материаллардан қурилган том ёпмаси узоққа чидамлидир. Черепицали томларни 60 йил ва ундан ортиқ, асбестоцементли томларни 30 йил, рулонли томларни 5-10 й. муддатга таъмирсиз ишлатиш мумкин. Том қуриш ишларининг механизациялашганлик даражаси 10% дан ошмайди. Рулон материалларидан том қопламасини (кровля) қуриш Рулонли том қопламаси учун темир бетон плиталар, ёғоч настил, цемент- қумли ёки асфалтбетонли стяжка (иссиқдан ҳимояловчи қатлам устидан тўшалади) асос бўлиб хизмат қилади. Цемент қумли стяжка эни 2-4 м ли, қалинлиги =30 мм ли полосалар бўйича М50 дан кам бўлмаган маркали қоришмадан қилинади. Асфалтбетон стяжка қаттиқ иссиқдан ҳимояловчи материал устидан, том ёпмасининг нишаблиги 20% кам бўлган шароитларида қилинади. Рулон материали ёпиштирилишидан олдин асос тозаланиши, қуритилиши зарур. Битум асосида тайерланган рулон материаллар (рубероид, пергамин, изол, гидроизол) битум мастикасида, катрон асосида тайёрланган рулон материаллар (тол, тол тери) катрон мастикаси ёпиштирилади. Том ёпмасининг юқори қатлами факат иссиқ мастикада, оралиқ қатламлар иссиқ ва совуқ мастикаларда клейланади. Иссиқ битум мастикалар ҳарорати 16 50С дан, катрон мастикалар ҳарорати 13 5 0Сдан кам бўлмаслиги керак. Рулон материали клейланишидан олдин тошчаларидан тозаланади ва махсус станок (СОТ-2)да тескарисига ўралади. Том қопламасидаги рулон материалининг сони томнинг нишаблигига боғлиқ. Нишаблик 15% дан ортиқ бўлса том қопламаси икки қатламли,
 
 
нишаблик 15-7% бўлса - уч қатламли, нишаблик 7-2,5% бўлса - тўрт қатламли 
ва нишаблик 2,5% гача бўлса -беш қатламли бўлиши мумкин. 
Том қопламасининг нишаблиги 15% гача бўлса рулон материали сув 
оқими йуналишига кўндаланг йуналишда, нишаблик 15% дан ошса рулон 
материали сув оқими йуналиши бўйича очиб еткизилади ва клейланади. 
Охирги ҳолатда рулон материали томнинг иккинчи нишаби (скат)томонга 250 
мм ўтқазиб (конёкдан) ётқизилади. Рулон материаллари бирининг иккинчиси 
устига миниши рулоннинг эни бўйича 70-100 мм, узунлиги бўйича 100 мм (том 
ёпмасининг ҳар қандай нишаблигида) бўлиши керак. 
Иссиқ ва совуқ мастикалар қурилиш объектига автогудронаторларда, 
битум ташувчи 
котел (козон)ларда 
ташиб келтирилади ва махсус 
қурилмаларда томга узатилади. 
Рулон материаллари  тарқатувчи - каток (каток-раскатчик) ёрдамида 
асосга ёткизилади, клейланади ва зичланади. Ҳимоя қатламини ўрнатишда 
клейлайдиган машинага махсус бункер қистирилиб, у майин шағал ёки тош 
ушоқларидан тўлдирилади. Сепилган мастика устига шағал ушоқлари 
(крошка) маълум қалинликда тўкилади ва дастаки катокда зичлаб 
(пресс)чиқилади. 
Мастикали том қопламаси. Мастикали том қопламасини бир неча қатлам 
мастика ва уларни шиша толаси, шиша турлар билан арматуралаб ҳосил 
қилишлари мумкин. Мастика заводларда битум, асбест, лой, сув ва полимер 
материаллар аралаштирилиб тайерланади. 
Шиша тур билан арматураланган битум -латексли том ёпмасини қуриш 
технологиясига тўхталайлик. Ишни бошлагунга қадар қуйидагиларни 
бажариш зарур: иссиқдан ҳимояловчи қатламни тўшаш, цементли стяжкани 
етқизиш, асосни қуритиш ички сув тарновларини қуриш, сув тўпловчи 
воронкаларни ўрнатиш, лойиҳа асосида ҳарорат-чўқиш чокларини қуриш, 
карниз элементларини ва тўсиқ-чегарани қуриш, махкамлаш. латекс-битумли 
сувдан ҳимояловчи ёпма қатламлар бўйича горизонтал, вертикал ва оғган 
сиртларга етқизилади. Эмулсияни ташқи муҳитнинг ҳарорати 5 5оС дан кам 
бўлмаган, шамол тезлиги 3 м/с дан ортиқ бўлмаган шароитларда ётқизилади.
нишаблик 15-7% бўлса - уч қатламли, нишаблик 7-2,5% бўлса - тўрт қатламли ва нишаблик 2,5% гача бўлса -беш қатламли бўлиши мумкин. Том қопламасининг нишаблиги 15% гача бўлса рулон материали сув оқими йуналишига кўндаланг йуналишда, нишаблик 15% дан ошса рулон материали сув оқими йуналиши бўйича очиб еткизилади ва клейланади. Охирги ҳолатда рулон материали томнинг иккинчи нишаби (скат)томонга 250 мм ўтқазиб (конёкдан) ётқизилади. Рулон материаллари бирининг иккинчиси устига миниши рулоннинг эни бўйича 70-100 мм, узунлиги бўйича 100 мм (том ёпмасининг ҳар қандай нишаблигида) бўлиши керак. Иссиқ ва совуқ мастикалар қурилиш объектига автогудронаторларда, битум ташувчи котел (козон)ларда ташиб келтирилади ва махсус қурилмаларда томга узатилади. Рулон материаллари тарқатувчи - каток (каток-раскатчик) ёрдамида асосга ёткизилади, клейланади ва зичланади. Ҳимоя қатламини ўрнатишда клейлайдиган машинага махсус бункер қистирилиб, у майин шағал ёки тош ушоқларидан тўлдирилади. Сепилган мастика устига шағал ушоқлари (крошка) маълум қалинликда тўкилади ва дастаки катокда зичлаб (пресс)чиқилади. Мастикали том қопламаси. Мастикали том қопламасини бир неча қатлам мастика ва уларни шиша толаси, шиша турлар билан арматуралаб ҳосил қилишлари мумкин. Мастика заводларда битум, асбест, лой, сув ва полимер материаллар аралаштирилиб тайерланади. Шиша тур билан арматураланган битум -латексли том ёпмасини қуриш технологиясига тўхталайлик. Ишни бошлагунга қадар қуйидагиларни бажариш зарур: иссиқдан ҳимояловчи қатламни тўшаш, цементли стяжкани етқизиш, асосни қуритиш ички сув тарновларини қуриш, сув тўпловчи воронкаларни ўрнатиш, лойиҳа асосида ҳарорат-чўқиш чокларини қуриш, карниз элементларини ва тўсиқ-чегарани қуриш, махкамлаш. латекс-битумли сувдан ҳимояловчи ёпма қатламлар бўйича горизонтал, вертикал ва оғган сиртларга етқизилади. Эмулсияни ташқи муҳитнинг ҳарорати 5 5оС дан кам бўлмаган, шамол тезлиги 3 м/с дан ортиқ бўлмаган шароитларда ётқизилади.
 
 
Ётқизиладиган қатламлар қалинлиги мастиканинг турига қараб 2-4 мм 
(қуриган ҳолатда) бўлиши мумкин. Мастикали том ёпмаси нишаблиги 15%дан 
кам бўлган томлар учунгина рухсат этилади. Асос тоза, қуруқ ва БЛК 
мастикасида грунтланган бўлиши лозим. 
Асос бўйича тарқатиб ташланган тур (сетка) кўринмай кетгунча мастика 
сепиб турилади. Аввал турнинг ячейкалари тўлади, сўнгра турнинг ўзи 
кўринмай қолади (мастиканинг остида қолади). Мастика совугандан сўнг 
катокда зичланади. Зичлаш жараёни шиша турнинг (стеклохолст) сирти 
ялтироқ кўринишни олгунча давом эттирилади. 
Асбестцементли варақ (лист)лардан том қопламасини қуриш. 
Асбестцементли том қопламаси ҳар хил профилли, тўлкинли листлардан 
қурилади: 
оддий 
(ВО), 
кучайтирилган 
(ВУ), 
бир 
хил 
тўлқинли 
(унифицированный-УВ), ўрта тўлқинли (ВС). Барча турдаги листларга 
қўшимча шаклдор деталлар ҳам тайёрланади: конёк учун, бурчаклар учун, 
лоток кўринишидаги ва х.к. 
ВУ ва УВ русумли листлар темир-бетон, пулат ва ёғоч прогонлар бўйича, 
ВО русумли листлар эса панжара тахта (обрешетка) бўйича қотирилади. 
Панжара тахта 60х60 мм кўндаланг кесимли бруслардан қурилиб, улар битта 
листга учта брус тўғри келадиган қилиб териб чиқилади. 
Листларнинг бир-бирига миниши листнинг эни бўйича бир тўлқинни 
ташкил этади. Листларнинг бўйлама устма-уст жойлашиши томнинг 
нишаблигига боғлик ва оддий профилли листлар учун 120-140 мм, 
кучайтирилган тўлқинли листлар учун 200 мм. Листлар панжара тахтага 
михларда, шурупларда қотирилади. Листлар томга контейнер-поддонларда 
узатилади. 
Қурилган том қопламаларининг лойиҳавийлиги текширилиб хулоса 
қилинади. Ёткизилган том ёпмаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 
нишабликнинг ҳақиқий (фактический)миқдори лойиҳавий миқдордан 
кўпи билан 0,5% фарқланиши мумкин;
Ётқизиладиган қатламлар қалинлиги мастиканинг турига қараб 2-4 мм (қуриган ҳолатда) бўлиши мумкин. Мастикали том ёпмаси нишаблиги 15%дан кам бўлган томлар учунгина рухсат этилади. Асос тоза, қуруқ ва БЛК мастикасида грунтланган бўлиши лозим. Асос бўйича тарқатиб ташланган тур (сетка) кўринмай кетгунча мастика сепиб турилади. Аввал турнинг ячейкалари тўлади, сўнгра турнинг ўзи кўринмай қолади (мастиканинг остида қолади). Мастика совугандан сўнг катокда зичланади. Зичлаш жараёни шиша турнинг (стеклохолст) сирти ялтироқ кўринишни олгунча давом эттирилади. Асбестцементли варақ (лист)лардан том қопламасини қуриш. Асбестцементли том қопламаси ҳар хил профилли, тўлкинли листлардан қурилади: оддий (ВО), кучайтирилган (ВУ), бир хил тўлқинли (унифицированный-УВ), ўрта тўлқинли (ВС). Барча турдаги листларга қўшимча шаклдор деталлар ҳам тайёрланади: конёк учун, бурчаклар учун, лоток кўринишидаги ва х.к. ВУ ва УВ русумли листлар темир-бетон, пулат ва ёғоч прогонлар бўйича, ВО русумли листлар эса панжара тахта (обрешетка) бўйича қотирилади. Панжара тахта 60х60 мм кўндаланг кесимли бруслардан қурилиб, улар битта листга учта брус тўғри келадиган қилиб териб чиқилади. Листларнинг бир-бирига миниши листнинг эни бўйича бир тўлқинни ташкил этади. Листларнинг бўйлама устма-уст жойлашиши томнинг нишаблигига боғлик ва оддий профилли листлар учун 120-140 мм, кучайтирилган тўлқинли листлар учун 200 мм. Листлар панжара тахтага михларда, шурупларда қотирилади. Листлар томга контейнер-поддонларда узатилади. Қурилган том қопламаларининг лойиҳавийлиги текширилиб хулоса қилинади. Ёткизилган том ёпмаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: нишабликнинг ҳақиқий (фактический)миқдори лойиҳавий миқдордан кўпи билан 0,5% фарқланиши мумкин;
 
 
том ёпмаси устидан (сиртидан) барча сувлар ташқи ва ички 
тарновлардан оқиб тушиши керак; 
рулоннинг клейланганлик даражаси текширилади; 
Асбестцементли том ёпмаси, унинг материаллари қуйидаги талабларга 
жавоб бериши керак: 
тахта панжара рейкаларининг уланган жойлари ҳар жойларга 
тарқатилиши зарур; 
юқоридаги лист пастки лист устига 120-140 мм миниши зарур; 
чердакда туриб қаралганда қуёш нури тушиб турадиган жой бўлмаслиги 
зарур; 
асбестцементли листларнинг ёриқлари, синган жойлари бўлмаслиги 
керак; 
Том қопламасини қуриш ишлари КМК III-4-80 «Қурилишда меҳнат 
хавфсизлиги» меъерий ҳужжати талаб ва қоидалари асосида амалга 
оширилади. 
Том ёпмасини қуриш ишларига ёши 18 дан юқори бўлган, медицина 
кўригидан ўтган, меҳнат хавфсизлиги бўйича умумий инструктаж ўтган 
ишчиларгина рухсат этилади. Томнинг нишаблиги 20%дан ошган ҳолатларда 
ишчилар мухофаза қилувчи белбоғлар билан таъминланиши зарур. Томда 
қурилиш материаллари ИЧЛ да кўрсатилган жойлардагина жойлаштирилиши 
мумкин. Том ёпмасини қуриш ишлари қуриш қийинлашган шароитларда 
(туман, гололед) ва шамолнинг тезлиги 15 м/с дан ошган шароитларда 
бажарилмаслиги керак. 
Иссиқдан ҳимояловчи қатламни қуриш технологияси. 
Иссиқдан ҳимояловчи қатлам тугалланган ҳолда иссиқдан ҳимояловчи 
конструкция кўринишида бўлади ва ўз навбатида иссиқдан ҳимояловчи 
қатлам, уни ҳимояловчи қоплама, махкамлагичлардан иборат. Иссиқдан 
ҳимояловчи қатлам ғовак органик ва ноорганик материаллардан тайёрланади. 
Улар зичлиги, иссиқ утқазиш коэффициенти, хомашёсига қараб турларга 
бўлинади.
том ёпмаси устидан (сиртидан) барча сувлар ташқи ва ички тарновлардан оқиб тушиши керак; рулоннинг клейланганлик даражаси текширилади; Асбестцементли том ёпмаси, унинг материаллари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: тахта панжара рейкаларининг уланган жойлари ҳар жойларга тарқатилиши зарур; юқоридаги лист пастки лист устига 120-140 мм миниши зарур; чердакда туриб қаралганда қуёш нури тушиб турадиган жой бўлмаслиги зарур; асбестцементли листларнинг ёриқлари, синган жойлари бўлмаслиги керак; Том қопламасини қуриш ишлари КМК III-4-80 «Қурилишда меҳнат хавфсизлиги» меъерий ҳужжати талаб ва қоидалари асосида амалга оширилади. Том ёпмасини қуриш ишларига ёши 18 дан юқори бўлган, медицина кўригидан ўтган, меҳнат хавфсизлиги бўйича умумий инструктаж ўтган ишчиларгина рухсат этилади. Томнинг нишаблиги 20%дан ошган ҳолатларда ишчилар мухофаза қилувчи белбоғлар билан таъминланиши зарур. Томда қурилиш материаллари ИЧЛ да кўрсатилган жойлардагина жойлаштирилиши мумкин. Том ёпмасини қуриш ишлари қуриш қийинлашган шароитларда (туман, гололед) ва шамолнинг тезлиги 15 м/с дан ошган шароитларда бажарилмаслиги керак. Иссиқдан ҳимояловчи қатламни қуриш технологияси. Иссиқдан ҳимояловчи қатлам тугалланган ҳолда иссиқдан ҳимояловчи конструкция кўринишида бўлади ва ўз навбатида иссиқдан ҳимояловчи қатлам, уни ҳимояловчи қоплама, махкамлагичлардан иборат. Иссиқдан ҳимояловчи қатлам ғовак органик ва ноорганик материаллардан тайёрланади. Улар зичлиги, иссиқ утқазиш коэффициенти, хомашёсига қараб турларга бўлинади.