ҒИШТ-ТОШ ТЕРИШ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Мавзу режаси:
1. Ғишт-тош терим ҳақида умумий маълумот.
2. Терим турлари, ишлатиладиган материаллар, уларга қўйиладиган талаблар.
3. Ғишт-тош теришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар.
4. Ғишт-тош териш жараёни, қоидалари. Ғишт терувчи ишчининг иш жойи.
5. Дераза тўсинларини териш. Арматурали ва безакли териш.
6. Ноқулай иқлим шароитида ғишт-тош териш ишлари технологияси
7. Меҳнат хавфсизлиги талаб ва қоидалари
Таянч сўз ва иборалар
Ғишт-тош
терим,
тычок,
ложок,
пастель,
текис
терим,
енгиллаштирилган терим, қудуқсимон терим, анкер терим, чок, кўндаланг,
вертикал чок, бўйлама вертикал чок,қоришма,ғишт, тош, табиий тош, сунъий
тош,кельма,қоришма куракчаси, текислагич, болға-теша, шовул, қурилиш
шайтони,газ
чўп,режа
ип,бурчак,қулф-калит
қилиб
териш,
буртиқчок,ботиқчок,тенис чок,бўшчок, ишчининг иш жойи, поддон, қоришма
учун
ящик,эркин
зона,иш
зонаси,териш
системаси,манзарали
терим,ҳавоза,сури.
Ғишт-тош терим - қурилиш қоришмасини ишлатиб, тош ва ғиштлардан
маълум тартибда терилган конструкция- девор, устун, пойдевор.
Девор ўзининг хусусий оғирлигини ва унга қўйиладиган конструктив
элементларнинг оғирликларини қабул қилиш билан бирга, иссиқ совуқ ва
товуш ўтказмаслик вазифаларини ҳам бажаради. Деворнинг мустаҳкамлиги
уни тиклашда ишлатилган ғишт (тош) ва қоришманинг хоссаларига боғлиқ.
Ғишт-тош
терим
турлари
билан
танишайлик.
Ишлатиладиган
материалига нисбатан ғиштин терим сунъий ва табиий тош материалларидан
терилган бўлиши мумкин.
Табиий тошларга ҳарсанг тош, тўғри шаклли тошни, сунъий тошларга
эса текис оддий керамик ғишт, енгиллаштирилган ғишт, керамик ва бетон
тошларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Текис терим қурилишда энг кўп қўлланиладиган терим туридир.
Бундай ғиштин теримда юк кўтарувчи ва тўсиқ деворлар тикланади.
Енгиллаштирилган терим икки ен томондан терилган ғишт ва ўртада
тўкилган енгил бетон, сочилувчан материал (керамзит), блок, плита
кўринишидаги
иссиқдан
ҳимоя
қилувчи
материалдан
иборат.
Енгиллаштирилган девор қудуқсимон териш, анкер кўринишида териш ва 3
қаторли ғиштин диафрагма териш билан ҳосил қилинади.
Деворларни бўшликли керамик блоклар, бетон блоклардан ҳам териб
барпо этиш мумкин.
Ғишт-тош девор элементлари. Тўғри бурчак шаклли ғишт ёки тошнинг
олтита томони бўлади (1-расм) . Ғишт ёки тошнинг қоришмага ётқизиладиган
иккита катта қарама-қарши ёки 2-тўшама (постель), узун ён томонлари 3-
бўйлама (ложок), калта томони 1-кўндаланг (тычок) деб аталади.
1-расм. Тош ва ғиштларнинг ёклари ва ғиштин терим элементлари.
1 - кўндаланг томони; 2 - тўшама; 3 - бўйламаси; 4 - ташқи қатор; 5 - ички
қатор; 6 - ўрта қатор; 7 - иккинчи қатор; 8 - биринчи қатор; 9 - горизонтал чок
(тўшама); 10 - вертикал бўйлама чок; 11 - вертикал кўндлаланг чок; 12 - олд
кўриниш; 13 - кўндаланг қатор; 14 - бўйлама қатор.
Девор тиклашда (1-расм, б) ғиштлар горизонтал қаторларга тўшама
томони билан, баъзан, карниз ёки юпқа пойдеворларда ёнламасига яъни ён
бўйлама томони билан терилади.
Девор сиртини ҳосил қиладиган четки ғиштлар чекка қаторлар (верста)
деб аталади. Бинонинг ташқи фасадига қараган сиртлар-ташқи 4, хонанинг
ичига қараганлари - ички қатор 5 дейилади. Деворнинг ташқи қаторига
ғиштнинг узун ён томони қараган бўлса, бўйлама қатор 14, қиска ён томони
қараса-кўндаланг қатор 13 деб аталади. Ички ва ташқи қаторлар орасида
ётқизилган ғиштлар ёни тошлар 6 оралик қатор (забудка) деб ном олган. Қатор
баландлиги ғиштларнинг баландлиги ва горизонтал чокларнинг қалинлиги
10...15 мм (ўртача 12 мм) дан ташкил топган. Вертикал чокларнинг қалинлиги
8...15 мм оралиғида бўлиб, ўртачаси 10 мм дан ошмаслиги керак. Чокнинг
ўртача қалинлигини (12 мм) ҳисобга олганда ҳар бир қаторнинг баландлиги :
қалинлиги 65мм бўлган ғишт учун-ўртача 77 мм, қалинлиги 88 мм бўлган ғишт
учун -100 мм бўлиши керак, 1 м баландликдаги деворга қалинлиги 65 мм
бўлган ғиштдан 13 қатор, 88 мм ли ғиштдан 10 қатор терилади.
Девор қалинлиги ярим ғишт ёни тошга қаррали бўлади ; 1 ғишт-250
мм, 1,5 ғишт-380 мм, 2 ғишт-510 мм, 2,5 ғишт-640 мм ва ҳоказо. Пардеворлар
перегородка) қалинлиги ярим ва чорак ғишт бўлиб, 120 ва 65 ни ташкил
этади.
Ғишт-тош
терим
ишларида
асосан
қуйидаги
материаллардан
фойдаланилади:
ғишт тош материаллари ( оддий, керамик ғишт-250х120х65 мм, оддий
керамик тош 250х120х125 мм, қалинлаштирилган оддий керамик ғишт
250х120х88 мм ва бошқалар) ;
қурилиш қоришмаси (оҳакли, цемент-оҳакли, цементли, цемент-
тупроқли қоришмалар;) ;
арматура сеткалари.
Қурилиш қоришмалари музлашга чидамли, мустаҳкам, пластик,
таркибида сувни ушлаб тура оладиган бўлиши керак. Қоришмалар ,
таркибидаги боғловчи моддалар сонига қараб оддий ва мураккаб бўлиши
мумкин. Қоришмаларга уларнинг қулай жойлашувчанлик, пластиклигини
(ок=9-13 см) таъминлаш мақсадида СНВ, СДБ, С-З, ВРС каби қўшимчалар
қўшилади. Қоришма ўз таркибидаги сувни сақлаб қолиши учун унга кул,
эзилган шлак каби ноорганик қўшимчалар қўшилади.
Арматура сеткалари терилган деворнинг юк кўтариш қобилиятини,
мустаҳкамлилигини, яхлитлилигини, зилзилага бардошлилигини ошириш
мақсадида горизонтал қоришма қатлами орасига ўрнатилади. Арматурани
сеткалар ўрнига алоҳида стерженлар кўринишида ўрнатиш мумкин эмас.
Ғишт-тош териш ишларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарни шартли
равишда ғишт теришда ишлатиладиган ва контрол-ўлчаш асбобларига бўлиш
мумкин.
Ғишт териш жараёнидаги ҳар бир операция маълум асбоблардан
фойдаланиб бажарилади. Улардан асосийлари кельма, қоришма куракчаси,
текислагич, болға-теша.
Кельма-икки томони силлиқланган ёғоч дастали пўлат куракча-ғишт
тераётганда қоришмани текис ёйиш, вертикал чокларни қоришма билан
тўлдириш ва чокдаги ортиқча қоришмани сидириб ташлашга мўлжалланган.
Қоришма куракчаси ёрдамида қоришма деворга узатилади ва ёйилади,
яшикдаги қоришма аралаштирилади. Текислагич билан чокларга ишлов
берилади, яъни уларга маълум шакл берилади.
Болға тешадан ғишт терувчи бутун ғиштни бўлиш ва йунишда
фойдаланади.
Терим сифатини текшириш -ўлчаш асбобларига шовун, «шайтон» газ
чўп, гуния, режа ип киради.
Шовунлар
деворлар,
устунлар,
оралиқ
деворлар
ва
девор
бурчакларининг вертикаллигини, яъни теримнинг тиклигини текшириш учун
ишлатилади.
Қурилиш «шайтон»и теримнинг горизонталлиги ва вертикаллигини
текшириш учун ишлатилади. Унинг узунлиги 300, 500 ёки 700 мм, корпуси
алюмин қотишмадан иборат бўлиб, унга иккита шиша найча ампула
бириктирилган. Найча катта радиус бўйича эгилган ва ичига музламайдиган
суюқлик тўлдирилиб, озгина ҳаво пуфакчаси қолдирилган.
Газ чўп қосими 30х80 мм, узунлиги 1,2-1,5 м бўлган рандаланган ёғоч
рейка бўлиб, унда терим сирти текширилади. Ёғоч гуния 500х700 мм
бурчаклардаги теримнинг тўғрилигини текшириш учун ишлатилади.
Режа ип йуғонлиги 3 мм ли эшилган шнур бўлиб, ташқи ва ички
қаторларни теришда газ чўп ва маяклар орасига тортилиб, ундан терим
қаторларининг тўғрилиги ва горизонталлигини, шунингдек, горизонтал
чокларнинг қалинлигини таъминлашда фойдаланилади.
Деворга таъсир қиладиган кучларни асосан ғишт-тошлар қабул қилади,
чунки теримдаги қоришманинг мустаҳкамлиги ўзи бириктириб турган
тошникидан анча кам бўлади. Тошлар фақат сиқувчи кучларгагина яхши
қаршилик кўрсатади, уларнинг бу хоссасидан фойдаланиш мақсадида тошлар
қулф-калит қоидаларига мувофиқ терилиши лозим.
Тошларни қулф-калит қилиб теришнинг 3 та қоидаси мавжуд :
1. Тошлар тўшамаси деворга таъсир этадиган кучларга тик бўлиши, тошлар эса
деворда горизонтал қаторлар бўйлаб жойланиши лозим.
2. Яхлит девор ─ ўзининг ташқи сиртига параллел (бўйлама чок) ва тик
(кўндаланг чок) бўлган вертикал текисликлар (чоклар) ёрдамида бўлакларга
бўлинади.
3. Ҳар бир қаторнинг вертикал чоки, олдинги қаторга нисбатан бир оз сурилган
бўлиши керак, яъни чок остида чок эмас, ғишт тошлар ётиши лозим.
Ғишт териш жараёни қуйидаги изчилликда бажариладиган иш
операцияларидан иборат: режа чўплар ўрнатиш; ғиштларни тўғри териш учун
режа ип тортиш; ғишт узатиш ва тахлаш; яшикдаги қоришмани аралаштириш,
узатиш ва уни ташқи қаторга ёйиш; ташқи қаторни териш, қоришмани ички
қаторга ёйиш, ички қаторни териш; оралик қаторга қоришма ёйиш; оралик
қаторни териш, терилган қаторнинг тўғрилигини текшириш.
Қоришманинг пластиклик даражасига, девор сиртининг сифатига
қуйиладиган талабларга қараб ғиштларни «қисиб» териш ва «суриб» териш
усуллари мавжуд.
Девор кўраётган ғишт терувчининг иш ўрни барпо этилаётган девор
участкаси ва ҳавозаларнинг материаллар, мослама ва асбоблар қуйиладиган,
ғишт терувчи юриб ишлайдиган қисмидан иборат.
Ғишт терувчининг иш ўрни уч зонадан (2-расм): иш зонаси 1-ғишт
терувчилар ишлайдиган, терим бўйлаб жойлашган бўш полоса, материаллар
зонаси
2-ғишт,
қоришма,
девор
орасига
қўйиб
кетиладиган
деталлар турадиган полоса, транспорт зонаси ─ 3 бу зонада ғишт
терувчиларни материаллар ва қуйма деталлар билан таъминлайдиган
такелажчилар ишлайди. Иш ўрнининг умумий кенглиги 2,5-2,6 м.
Оралиқ девор қурилаётганда ғиштли идишлар девор қаршисига,
қоришма яшиклар эса дераза ўринлари (эшик ўрни) рўпарасига қўйилади.
Устун барпо этилаетганда унинг бир томонига ғишт, иккинчи томонига
қоришма қўйилади.
2-расм. Ғишт терувчининг иш ўрни.
1 - иш зонаси; 2 - материаллар зонаси; 3 - транспорт зонаси.
Маълумки, деворнинг дераза ёки эшик ўрни устига қўйиладиган қисми
перемичка дейилади. Перемичкалар, пролетига қараб оддий, понасимон ва
арчасимон кўринишда ғиштдан терилиши мумкин.
Оддий перемичкалар қаторларнинг горизонталлигига ва теримнинг
қулф-калит қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда бутун ғиштдан терилади.
Оддий перемичканинг баландлиги 4─6 қатор ғиштин терим қалинлигига тенг
бўлиб, узунлиги эшик ва дераза ўрни энидан 50 см катта бўлади.
Перемичкаларни териш учун маркаси 25 дан паст бўлмаган қоришмалар
ишлатилади.
Оддий перемичкани териш учун қалинлиги 40...50 мм.ли тахталардан (2)
қолип қилинади (3-расм). Қолипнинг устига 20-30 мм қалинликда қоришма
ёйиб, унга арматура стерженлари ботирилади, арматура стерженлари оддий
перемичканинг
биринчи
ғиштлари
қатори
остига
қўйилади
(девор
қалинлигининг ҳар ярим ғиштига диаметри 6 мм дан кичик бўлмаган биттадан
пўлат стержен ҳисоблаб қўйилади, лекин перемичкага 3 тадан кам стержен
ўйилмаслиги керак.
3 - расм. Оддий перемичкани териш. а - олд кўриниш; б- тахта қолип бўйича
териш;
1- арматура стерженлари; 2- тахта; 3 - ёғоч кружала;
Понасимон ва ёйсимон перемичкалар керамик ва силикат ғиштдан
терилади (4-расм, а-б) Бунда перемичка остида қалинлиги камида 5 мм, устида
кўпи билан 25 мм.ли понасимон чоклар ҳосил қилинади. Перемичкани
теришдан олдин девор перемичка сатҳигача кўтарилади, айни вақтда андоза
бўйича йўнилган ғиштлардан перемичканинг 1 таянч қисми терилади. Бундай
перемичкаларда қаторлар сони ток бўлиши керак. Марказий ток қатордаги
марказий ғишт (2) қулф ғишт деб аталади. Понасимон ва ёйсимон
перемичкалар икки томондан (асосдан ) қулфга томон бир хилда терилиб
бориб марказий ток ғишт билан поналаниб қўйилади.
4 расм. Понасимон (а) ва ёйсимон (б) перемичкалар.
1 - таянч текислик йуналиши; 2 - қулф ғишт.
Аркасимон перемичкалар, арка ва гумбазлар худди понасимон
перемичкалар каби тартибда терилади. Қаторлар орасидаги чоклар теримнинг
ташқи сиртларига перпендикуляр бўлиши лозим.
Ғиштларни қулф-калит қилиб боғлаш системаси. Қулф-калит қилиб
боғлаш системаси деганда ғишт (тош)ларни бир-бирига нисбатан маълум
тартибда териш тушунилади. Қулф-калит қилиб боғлаш системаси теримнинг
қулф-калит қоидаларига мос келиши лозим.
Ватанимизда энг тарқалган, ғишт деворни қулф-калит қилишнинг асосий
системалари бир қаторли (занжир), кўп қаторли ва уч қаторли системалардир.
Бир қаторли (занжирсимон) қулф-калит қилганда кўндаланг ва бўйлама
қаторлар алмашинади. Туташ қаторлардаги кўндаланг чоклар бир-бирига
нисбатан чорак ғишт, вертикал бўйлама чоклар эса ярим ғиштга силжитилади.
Пастки қатордаги ҳамма вертикал чоклари устки қатор ғиштлари билан
ёпилади.
Кўп қаторли қулф-калит қилиш системасида деворлар бир неча
қаторгача ярим ғишт қалинликда (120 мм) бўйлама қатор билан терилиб,
сўнгра кўндаланг қатор билан қулф-калит қилинади. Қалинлиги 65 мм бўлган
оддий ғиштлардан теришда ҳар олти қаторга битта кўндаланг қатор, қалинлиги
88 мм бўлган ғиштлардан теришда - ҳар турт қаторга битта кўндаланг қатор
тўғри келади. Девор оддий ғиштлардан кўп қаторли қулф-калит қилиб терилса,
бўйлама вертикал чоклар ҳар бешта қатордан кейин кўндаланг қатор билан
қулф-калитланади.
Кўп қаторли қулф-калит қилиш системасида қулф-калит қилишнинг
учинчи қоидасига тўлиқ амал қилинмайди. Бироқ беш қатор баландлигида
бўйлама чокларнинг қулф-калит қилинмаганлиги деворнинг мустаҳкамлигига
таъсир этмайди (3-4% камаяди), аксинча, иссиқ ҳаво йўлида жойлашган
чокларнинг термик қаршилиги катта бўлиши туфайли, деворни иссиқ-совуқни
ўтказмаслик хусусиятлари ортади.
Бинонинг фасадини манзарали пардозлаш. Индустриал қурилиш
шароитида
ғиштин
биноларнинг
олд
томони
ғишт
теришни
мураккаблаштириш йўли билан эмас, балки чокларни турлича боғлаш ва
пардозлаш, ранг-баранг ғиштлар ишлатиш, ғиштларни манзарали териш ва
буртма шакллар ҳосил қилиш ҳисобига безатилади.
Фасадни архитектура жихатдан безаш усулларини келтирамиз:
цоколга сунъий ва табиий тошлар қоплаш;
бинонинг бурчакларида ва деразалар оралиғида бошқа рангдаги
ғиштлардан белбоғлар ҳосил қилиш.
дераза ва эшиклар ўрни атрофини рангли ғиштлар билан безаш;
олд девор юзи ва фасадда ёруғлик нурида соя ҳосил қиладиган буртма
нақшлар солиб безаш;
деворнинг айрим қисмларини шаклдор ғиштлар билан безаш;
Терим сифатини назорат қилиш. Теримнинг сифатини текшириш учун
ғишт терувчи ўз ихтиёридаги қуроллар ва мосламалардан фойдаланади. Бино
қирраларининг тўғри терилганлиги ёғоч гуния билан, девор қаторларининг
горизонталлиги режа чўп ва ватерпас билан теримнинг ҳар ярусида камида
икки марта назорат қилинади. Чокларнинг қалинлиги ҳам вақт-вақти билан
текширилиб турилади. Чокларнинг қоришмага тўғри тўлаётганлигини
текшириш учун терилган қаторлардан айрим ғиштларни кўчириб қуриш
мумкин.
Ғишт тош ишларини бажаришда қатор меҳнат хавфсизлиги чораларига
риоя қилишлари керак. Ишга киришиш олдидан барча қуроллар тузуклигига
ишонч ҳосил қилиш керак. Сури ва ҳавозаларнинг устига меъёридан ортиқ
материаллар тахлаш мумкин эмас. Материалларнинг бир жойда тўпланиб
қолишига йўл қўймаслик керак.
Назорат саволлари:
1.Ғишт-тош девор қандай элементлардан иборат?
2.Ғишт-тош терим ишлатиладиган материалига ва кўринишига қараб қандай
турланади?
3.Ғишт-тош териш ишларини бажаришда ва унинг сифатини назорат
қилишда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланилади?
4.Ғиштларни қулф-калит қилиб теришда қандай қоидаларга риоя қилиш
зарур?
5.Ғишт терувчи ишчининг иш жойини ташкил этиш схемалари
тикланадиган конструкциянинг турига нисбатан қандай кўринишларга эга?
6.Дераза
ва
эшик
тўсинчаларини
ғиштдан
тикланишнинг
қандай
кўринишлари мавжуд?
7.Ғиштларни қулф-калит қилиб боғланишнинг қандай тизимлари (система)
мавжуд?
8.Ғишт-тош териш ишларини бажаришда қандай меҳнат хавфсизлиги
талабларини бажариш зарур бўлади?
9. Ғишт-тош терим материалларига қандай талаблар қўйилади?
10. Қурилиш қоришмасини тўшаш қоидаларини баён этинг.
11. Пардозланган чоклар қандай кўринишларга эга?
12.
Енгиллаштирилган
теримнинг
кўринишларини
схематик
тарзда
келтиринг.
13. Нега қурилиш ишлаб чиқаришда бир қаторли терим тизими кам учрайди?
Адабиётлар:
1. Бадьин Г.М. Мещаниқов А.В. "Технология строительного производства"
Ленинград, СИ, 1997 г. 606 стр.
2. Атоев С.С., Луцкий С.Я. Технология механизация и автоматизация
строительного производства. М.СИ. 1984г.
3. СНиП 3-4-80 техника безопасности в строительстве.
4. Ищенко И.И. Ғишт-тош ишлари Тошкент, Ўқитувчи, 1990 йил
5. Неялов В.А. "Қурилиш монтаж ишлари" Т. Ўқитувчи 1989й.
6. Абдуллаев Т.Ш. "Қурилиш ишлари" Т. Ўқитувчи 1984 йил