ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЦИКЛЛИЛИГИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК

Yuklangan vaqt

2025-01-29

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

37

Faytl hajmi

312,5 KB


 
 
358 
 
 
 
 
ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЦИКЛЛИЛИГИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ 
БЕҚАРОРЛИК 
 
Режа: 
1. Макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги 
2. Иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари  
3. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари 
4. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш 
сабаблари ва салбий оқибатлари 
5. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таoсири ҳамда 
унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар 
 
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиш, иқтисодий ресурсларнинг тўла 
бандлиги ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ҳаракат қилади. Аммо 
узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий 
беқарорлик даврлари таoсирида тебраниб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан 
доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан обoектив қонунларнинг 
ўзгартириб бўлмайдиган таoсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида 
айрим вақтларда, айрим бўғинларда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш 
иқтисодиёт 
номутаносибликларининг 
кескин 
шаклда 
намоён 
бўлиши 
ҳисобланади. Бу ҳолат иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг циклли 
ривожланиши деб аталади.  
Кўплаб иқтисодчилар ортиқча ишлаб чиқариш сабабларини очиб беришга 
ҳаракат қилиб, талабнинг кўпайиши ва камайиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг 
ўсиши ёки қисқариши каби ҳодисаларнинг даврий тавсифига эoтибор 
қаратдилар. Бу ҳодисаларнинг рўй бериш кетма-кетлигидаги маoлум изчиллик
358 ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЦИКЛЛИЛИГИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК Режа: 1. Макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг цикллилиги 2. Иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари 3. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари 4. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари 5. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таoсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар Ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиш, иқтисодий ресурсларнинг тўла бандлиги ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ҳаракат қилади. Аммо узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари таoсирида тебраниб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан обoектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таoсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида айрим вақтларда, айрим бўғинларда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳисобланади. Бу ҳолат иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади. Кўплаб иқтисодчилар ортиқча ишлаб чиқариш сабабларини очиб беришга ҳаракат қилиб, талабнинг кўпайиши ва камайиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ёки қисқариши каби ҳодисаларнинг даврий тавсифига эoтибор қаратдилар. Бу ҳодисаларнинг рўй бериш кетма-кетлигидаги маoлум изчиллик
 
 
359 
ҳам аниқланди. Циклли ривожланишнинг обoективлиги ва реаллиги, унинг 
иқтисодий жараёнлар тавсифига таoсири нуқтаи назаридан аҳамиятлилиги 
тўғрисида бир қатор таниқли иқтисодчилар, жумладан, А.Шпитгоф, М.Туган-
Барановский, 
Т.Веблен, 
У
.Митчелл, 
Ж.М.Кларк, 
Ж.Хикс, 
Ж.М.Кейнс, 
Й.Шумпетер ва бошқаларнинг илмий асарларида баён этилган.    
Таoкидлаш лозимки, турли дарслик ва ўқув қўлланмаларда мазкур 
муаммони 
ёритишга 
ҳам 
турлича 
даражада 
ёндашилган. 
Жумладан, 
академиклар В.И.Видяпин, А.И.Добринин, Г.П.Журавлева ва Л.С.Тарасевич 
умумий таҳрири остида тайёрланган дарсликда бу муаммога алоҳида мавзу 
орқали кенг тўхталиб ўтилган1. Унда иқтисодий цикллар назарияси иқтисодий 
ўсиш назарияси билан бир қаторда иқтисодий динамика назариялари таркибига 
кириши, иқтисодий цикл табиатининг ўзи эса мунозарали ва кам ўрганилган 
муаммолардан бири эканлиги таoкидланган. Шунингдек, ижтимоий ҳаётда 
циклли ривожланишни тан олувчи ҳамда инкор этувчи икки йўналишдаги 
тадқиқотчилар мавжудлиги кўрсатилган. циклнинг моҳиятини очиб беришда 
дастлаб унга жисмлар ўзаро таoсир жараёнининг натижаси сифатида қаралиб, 
фалсафий қоидалар нуқтаи назаридан изоҳлашга ҳаракат қилинган. цикл 
фазаларини ажратиб кўрсатишда марксча саноат цикли назариясига кенг тўхтаб 
ўтилган. Шундан сўнг циклларнинг асосий турлари, бугунги кунга қадар 
мавжуд бўлган цикллар тўғрисидаги назариялар баён этилган.  
Баoзи бир дарсликларда эса иқтисодиётнинг циклли ривожланиши 
муаммоларига нисбатан қисқа, умумий тарзда тўхтаб ўтилган2. Ушбу 
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий циклнинг моҳияти ва унинг 
фазалари баёнига тўхталиб ўтамиз.  
Иқтисодий цикл деганда, одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир 
ҳолатидан бошланиб, бирин кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг 
дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади. 
                                                          
 
1 Qaralsin: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеbnik. - Izd., ispr. i dop. / Pod obsh. rеd. akad. V.I.Vidyapina, A.I.Dobrinina, 
G.P.Juravlеvoy, L.S.Tarasеvicha. – M.: INFRA-M, 2005, 465-485-b. 
2 Qaralsin: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеb. dlya stud. vissh. uchеb. zavеdеniy / Pod rеd. V.D.Kamayeva. – 10-е izd., 
pеrеrab. i dop. - M.: Gumanit. izd. tsеntr VLADOS, 2004, 537-541-b.; Borisov ye.F. Ekonomichеskaya tеoriya: 
Uchеbnik. – 3-е izd., pеrеrab. i dop. M.: YUrayt-Izdat, 2005, 301-309-b.
359 ҳам аниқланди. Циклли ривожланишнинг обoективлиги ва реаллиги, унинг иқтисодий жараёнлар тавсифига таoсири нуқтаи назаридан аҳамиятлилиги тўғрисида бир қатор таниқли иқтисодчилар, жумладан, А.Шпитгоф, М.Туган- Барановский, Т.Веблен, У .Митчелл, Ж.М.Кларк, Ж.Хикс, Ж.М.Кейнс, Й.Шумпетер ва бошқаларнинг илмий асарларида баён этилган. Таoкидлаш лозимки, турли дарслик ва ўқув қўлланмаларда мазкур муаммони ёритишга ҳам турлича даражада ёндашилган. Жумладан, академиклар В.И.Видяпин, А.И.Добринин, Г.П.Журавлева ва Л.С.Тарасевич умумий таҳрири остида тайёрланган дарсликда бу муаммога алоҳида мавзу орқали кенг тўхталиб ўтилган1. Унда иқтисодий цикллар назарияси иқтисодий ўсиш назарияси билан бир қаторда иқтисодий динамика назариялари таркибига кириши, иқтисодий цикл табиатининг ўзи эса мунозарали ва кам ўрганилган муаммолардан бири эканлиги таoкидланган. Шунингдек, ижтимоий ҳаётда циклли ривожланишни тан олувчи ҳамда инкор этувчи икки йўналишдаги тадқиқотчилар мавжудлиги кўрсатилган. циклнинг моҳиятини очиб беришда дастлаб унга жисмлар ўзаро таoсир жараёнининг натижаси сифатида қаралиб, фалсафий қоидалар нуқтаи назаридан изоҳлашга ҳаракат қилинган. цикл фазаларини ажратиб кўрсатишда марксча саноат цикли назариясига кенг тўхтаб ўтилган. Шундан сўнг циклларнинг асосий турлари, бугунги кунга қадар мавжуд бўлган цикллар тўғрисидаги назариялар баён этилган. Баoзи бир дарсликларда эса иқтисодиётнинг циклли ривожланиши муаммоларига нисбатан қисқа, умумий тарзда тўхтаб ўтилган2. Ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий циклнинг моҳияти ва унинг фазалари баёнига тўхталиб ўтамиз. Иқтисодий цикл деганда, одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатидан бошланиб, бирин кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади. 1 Qaralsin: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеbnik. - Izd., ispr. i dop. / Pod obsh. rеd. akad. V.I.Vidyapina, A.I.Dobrinina, G.P.Juravlеvoy, L.S.Tarasеvicha. – M.: INFRA-M, 2005, 465-485-b. 2 Qaralsin: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеb. dlya stud. vissh. uchеb. zavеdеniy / Pod rеd. V.D.Kamayeva. – 10-е izd., pеrеrab. i dop. - M.: Gumanit. izd. tsеntr VLADOS, 2004, 537-541-b.; Borisov ye.F. Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеbnik. – 3-е izd., pеrеrab. i dop. M.: YUrayt-Izdat, 2005, 301-309-b.
 
 
360 
Иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳаракати бир цикл билан тўхтаб қолмайди, 
балки у тўхтовсиз тўлқинсимон ҳаракат сифатида давом этади. циклли ҳаракат 
иқтисодий 
ўзгаришнинг 
муҳим 
омили, 
макроиқтисодий 
мувозанат 
унсурларидан бири бўлиб, миллий хўжалик турли таркибий қисмларининг амал 
қилишидаги нотекисликни, унинг ривожланишидаги инқилобий ва тадрижий 
босқичларнинг, иқтисодий тараққиёт жараёнидаги алмашувини акс эттиради.  
Иқтисодий цикл махсус фазалар орқали амалга ошади. Ҳар бир фаза 
иқтисодий ривожланишдаги муайян паллани ифодалаб, ўзига хос хусусиятларга 
эга бўлади. Одатда иқтисодий циклнинг инқироз, турғунлик, жонланиш, 
юксалиш фазалари ажратиб кўрсатилади (19.1-чизма). Ана шу фазаларнинг ҳар 
бири ривожланиши жарёнида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага 
келади. 
19.1-чизма  
Иқтисодий цикл фазалари 
 
Миллий  
маҳсулот  
ҳажми                                                         юксалиш 
 
                                      инқироз 
                         юксалиш 
                                                  жонланиш 
            инқироз                     турғунлик 
 
                        жонланиш 
            турғунлик 
                                                         Вақт
360 Иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳаракати бир цикл билан тўхтаб қолмайди, балки у тўхтовсиз тўлқинсимон ҳаракат сифатида давом этади. циклли ҳаракат иқтисодий ўзгаришнинг муҳим омили, макроиқтисодий мувозанат унсурларидан бири бўлиб, миллий хўжалик турли таркибий қисмларининг амал қилишидаги нотекисликни, унинг ривожланишидаги инқилобий ва тадрижий босқичларнинг, иқтисодий тараққиёт жараёнидаги алмашувини акс эттиради. Иқтисодий цикл махсус фазалар орқали амалга ошади. Ҳар бир фаза иқтисодий ривожланишдаги муайян паллани ифодалаб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Одатда иқтисодий циклнинг инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш фазалари ажратиб кўрсатилади (19.1-чизма). Ана шу фазаларнинг ҳар бири ривожланиши жарёнида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага келади. 19.1-чизма Иқтисодий цикл фазалари Миллий маҳсулот ҳажми юксалиш инқироз юксалиш жонланиш инқироз турғунлик жонланиш турғунлик Вақт
 
 
361 
Иқтисодий циклнинг дастлабки фазаси инқироздан бошланиб, у ишлаб 
чиқаришнинг пасайишида ифодаланади. Инқироз фазасининг асосий белгилари 
ва ўзига хос хусусиятларини мазкур бобнинг 3-бандида батафсил баён этилади. 
Инқироздан кейин турғунлик фазаси бошланиб, у нисбатан узоқроқ давом 
этади. Бу фазада ишлаб чиқариш даражасининг барқарорлиги таoминлансада, у 
инқироз бошланишидан олдинги даражага нисбатан анча паст бўлади. 
Нархларнинг пасайиши тўхтаб, ссуда фоизлари пасаяди, товар захиралари 
барқарорлашади. Бироқ ишсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолади. 
Турғунлик фазаси давомида иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар 
вужудга келиши ниҳоясига етади. 
Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, ишлаб 
чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам аста кўтарилиб, ссуда 
фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг бандлик даражасининг ортиши ва фойда 
ҳажмининг тезлик билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига 
ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси 
ҳисобланади.  
Юксалиш 
фазасида 
ишчи 
кучига 
бўлган 
талабнинг 
кенгайиши 
ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб 
келадики, бунинг оқибатида истеoмол товарларига тўловга қодир талаб 
кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеoмол товарлари ишлаб 
чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат 
ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб 
боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз 
муқаррар бўлиб қолади. 
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги 
бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил 
фазаларга эга бўлади.  
 
2. Иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари
361 Иқтисодий циклнинг дастлабки фазаси инқироздан бошланиб, у ишлаб чиқаришнинг пасайишида ифодаланади. Инқироз фазасининг асосий белгилари ва ўзига хос хусусиятларини мазкур бобнинг 3-бандида батафсил баён этилади. Инқироздан кейин турғунлик фазаси бошланиб, у нисбатан узоқроқ давом этади. Бу фазада ишлаб чиқариш даражасининг барқарорлиги таoминлансада, у инқироз бошланишидан олдинги даражага нисбатан анча паст бўлади. Нархларнинг пасайиши тўхтаб, ссуда фоизлари пасаяди, товар захиралари барқарорлашади. Бироқ ишсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолади. Турғунлик фазаси давомида иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар вужудга келиши ниҳоясига етади. Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, ишлаб чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам аста кўтарилиб, ссуда фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг бандлик даражасининг ортиши ва фойда ҳажмининг тезлик билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеoмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади. Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади. 2. Иқтисодий цикл назариялари. циклларнинг асосий турлари
 
 
362 
Иқтисодий циклларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таoсир 
кўрсатувчи омилларнинг чуқур ва изчил равишда тадқиқ этилиши турли 
кўринишдаги иқтисодий цикл назарияларининг вужудга келишига олиб келди.  
Кўпчилик ҳозирги замон иқтисодчилари иқтисодий циклларнинг обoектив 
тавсифини тан олиб, бу ҳодисани унга таoсир кўрсатувчи ички ва ташқи 
омилларни таҳлил қилиш орқали ўрганишни тавсия қилади. Иқтисодий 
циклларни ташқи омилларнинг мавжудлиги билан тушунтирувчи 
назарияни экстернал назария деб аталади. 
Ташқи омилларга иқтисодий тизимдан ташқарида ётувчи ва иқтисодий 
ҳодисаларнинг даврий такрорланишини келтириб чиқарадиган омиллар 
киритилади. Бу ташқи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
- урушлар, инқилобий ўзгаришлар ва бошқа сиёсий ларзалар; 
- олтин, уран, нефт ва бошқа қимматли ресурслар йирик конларининг 
очилиши; 
- янги ҳудудларнинг очилиши ва бу билан боғлиқ равишда аҳоли 
миграцияси, ер шари аҳолиси сонининг ўзгариб туриши; 
- ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартиришга қодир бўлган 
технология, тадқиқотлар ва инновациялардаги қудратли ўзгаришлар. 
Иқтисодий циклларни иқтисодий тизимнинг ўзига хос ички омиллари 
таoсирида вужудга келишини асословчи назария интернал назария деб 
аталади. 
Асосий капиталнинг жисмоний ва маoнавий жиҳатдан эскириб, хизмат 
муддати тугаши ва унинг янгиланиши кўпчилик иқтисодчилар томонидан 
иқтисодий циклни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири сифатида 
қаралади. 
Агар бир ёки бир неча тармоқда машина-ускуналарга талабнинг кескин 
ортишини келтириб чиқарадиган иқтисодий ўсиш бошланса, табиийки, бу ҳол 
машина ва ускуналар тўлиқ эскирадиган ҳар 10-15 йилдан кейин такрорланади.
362 Иқтисодий циклларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таoсир кўрсатувчи омилларнинг чуқур ва изчил равишда тадқиқ этилиши турли кўринишдаги иқтисодий цикл назарияларининг вужудга келишига олиб келди. Кўпчилик ҳозирги замон иқтисодчилари иқтисодий циклларнинг обoектив тавсифини тан олиб, бу ҳодисани унга таoсир кўрсатувчи ички ва ташқи омилларни таҳлил қилиш орқали ўрганишни тавсия қилади. Иқтисодий циклларни ташқи омилларнинг мавжудлиги билан тушунтирувчи назарияни экстернал назария деб аталади. Ташқи омилларга иқтисодий тизимдан ташқарида ётувчи ва иқтисодий ҳодисаларнинг даврий такрорланишини келтириб чиқарадиган омиллар киритилади. Бу ташқи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: - урушлар, инқилобий ўзгаришлар ва бошқа сиёсий ларзалар; - олтин, уран, нефт ва бошқа қимматли ресурслар йирик конларининг очилиши; - янги ҳудудларнинг очилиши ва бу билан боғлиқ равишда аҳоли миграцияси, ер шари аҳолиси сонининг ўзгариб туриши; - ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартиришга қодир бўлган технология, тадқиқотлар ва инновациялардаги қудратли ўзгаришлар. Иқтисодий циклларни иқтисодий тизимнинг ўзига хос ички омиллари таoсирида вужудга келишини асословчи назария интернал назария деб аталади. Асосий капиталнинг жисмоний ва маoнавий жиҳатдан эскириб, хизмат муддати тугаши ва унинг янгиланиши кўпчилик иқтисодчилар томонидан иқтисодий циклни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири сифатида қаралади. Агар бир ёки бир неча тармоқда машина-ускуналарга талабнинг кескин ортишини келтириб чиқарадиган иқтисодий ўсиш бошланса, табиийки, бу ҳол машина ва ускуналар тўлиқ эскирадиган ҳар 10-15 йилдан кейин такрорланади.
 
 
363 
Фан-техника тараққиёти натижасида бу муддат қисқариб боради ва инқирозлар 
тез такрорланади. 
Шунингдек, қуйидаги бошқа ички омиллар ҳам ажратиб кўрсатилади: 
- шахсий истеoмолнинг ўзгариши (қисқариши ёки кенгайиши);  
- инвестициялар, яoни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни янгилаш ва 
янги иш жойларини вужудга келтиришга йўналтириладиган маблағлар ҳажми;  
- ишлаб чиқариш, талаб ва таклифлар ҳажмига таoсир кўрсатишга 
қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг ўзгариши. 
Иқтисодий циклларнинг келиб чиқишини фақат экстернал ёки интернал 
назария орқали тушунтириш тўғри бўлмайди. Иқтисодий цикл ва умуман 
иқтисодий тизимдаги миқдорий ва сифат ўзгаришлар ташқи ва ички омиллар 
биргаликдаги таoсири оқибатида келиб чиқиши мумкин.  
Шунингдек, иқтисодиётнинг циклли ривожланиши сабабларини изоҳлашда 
бир қатор назариялар ҳам илгари сурилади. Қуйида улардан асосийларини 
кўриб чиқамиз. 
Соф монетар назария. Бу назария тарафдорларининг фикрича бозор 
иқтисодиётида марказий ўринни пул ва кредит эгаллайди. Иқтисодиётнинг 
циклли ўзгариши энг аввало пул массаси оқимини ўзгартиришга боғлиқ. 
Иқтисодий фаолликнинг ўсиши, иқтисодиётнинг равнақ топиши, унинг 
турғунлик 
билан 
алмашиниб 
туришига 
ягона 
сабаб 
пул 
оқимининг 
ўзгаришидир. Товарларга талабнинг ортиши натижасида савдо, чакана нарх 
ўсиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига олиб келади. 
Пул оқими (истеoмол харажатлари суммаси) пул миқдорининг ўзгариши 
натижасида ўзгаради. Пул миқдорининг камайиши иқтисодий фаолият 
фаоллигини пасайтиради. 
Пул ва кредит тизими беқарор тавсифга эга эканлиги сабабли пул оқимини 
барқарорлаштириш мураккаб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кредит пуллари 
тўлов ва муомала воситаси сифатида асосий ролни ўйнайди. Айнан банк тизими 
кредит пулларни яратади, шунга кўра, пул оқимининг ўзгаришида банкларнинг 
ҳисоб ставкалари катта аҳамият касб этади. Бу назариянинг айрим
363 Фан-техника тараққиёти натижасида бу муддат қисқариб боради ва инқирозлар тез такрорланади. Шунингдек, қуйидаги бошқа ички омиллар ҳам ажратиб кўрсатилади: - шахсий истеoмолнинг ўзгариши (қисқариши ёки кенгайиши); - инвестициялар, яoни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни янгилаш ва янги иш жойларини вужудга келтиришга йўналтириладиган маблағлар ҳажми; - ишлаб чиқариш, талаб ва таклифлар ҳажмига таoсир кўрсатишга қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг ўзгариши. Иқтисодий циклларнинг келиб чиқишини фақат экстернал ёки интернал назария орқали тушунтириш тўғри бўлмайди. Иқтисодий цикл ва умуман иқтисодий тизимдаги миқдорий ва сифат ўзгаришлар ташқи ва ички омиллар биргаликдаги таoсири оқибатида келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, иқтисодиётнинг циклли ривожланиши сабабларини изоҳлашда бир қатор назариялар ҳам илгари сурилади. Қуйида улардан асосийларини кўриб чиқамиз. Соф монетар назария. Бу назария тарафдорларининг фикрича бозор иқтисодиётида марказий ўринни пул ва кредит эгаллайди. Иқтисодиётнинг циклли ўзгариши энг аввало пул массаси оқимини ўзгартиришга боғлиқ. Иқтисодий фаолликнинг ўсиши, иқтисодиётнинг равнақ топиши, унинг турғунлик билан алмашиниб туришига ягона сабаб пул оқимининг ўзгаришидир. Товарларга талабнинг ортиши натижасида савдо, чакана нарх ўсиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига олиб келади. Пул оқими (истеoмол харажатлари суммаси) пул миқдорининг ўзгариши натижасида ўзгаради. Пул миқдорининг камайиши иқтисодий фаолият фаоллигини пасайтиради. Пул ва кредит тизими беқарор тавсифга эга эканлиги сабабли пул оқимини барқарорлаштириш мураккаб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кредит пуллари тўлов ва муомала воситаси сифатида асосий ролни ўйнайди. Айнан банк тизими кредит пулларни яратади, шунга кўра, пул оқимининг ўзгаришида банкларнинг ҳисоб ставкалари катта аҳамият касб этади. Бу назариянинг айрим
 
 
364 
намояндалари пулни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида қараб, мувозанатнинг 
бузилишига асосий сабаб деб кўрсатадилар.  
Иккинчи гуруҳи эса пул тизими мутаносибликни бузмайди, фақат 
мутаносибликни бузилишига олиб келувчи бошқа омиллар учун шароит 
яратади, деган фикрни илгари сурадилар. Мувофиқ равишда монетар ва 
номонетар йўналиш вужудга келди. Монетар назариянинг эoтиборли 
томонлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
1) юксалиш фазаси даврида кредитни кенгайтириш туфайли келиб чиққан 
ишлаб чиқариш тузилмаси номутаносибликларини таҳлил қилинади; 
2) мазкур номутаносибликларнинг салбий оқибати сифатида келиб 
чиқувчи инқирозлар таҳлил қилинади. 
Шундай қилиб, бу назария жамғаришнинг даврий равишда ошиб кетиши ва 
мутаносиблик бузилишининг асосий сабаби сифатида пулни кўрсатадилар. 
Номонетар назария тарафдорлари эса технологик ўзгаришлар, янгиликлар, 
ихтироларнинг аҳамиятини алоҳида таoкидлаб, пул жамғаришнинг кўпайиб 
кетишидаги ролини кўрсатишади. Монетар ва номонетар йўналиш ўртасидаги 
фарқ унча катта эмас, бири иккинчисини тўлдиради. 
Ҳар иккала назария ҳам охир-оқибат иқтисодий фаолликнинг кучайишига 
истеoмол эмас, балки инвестиция сабаб бўлади, деган фикрни илгари суради.  
Иқтисодий циклларни истеoмол товарларига талабнинг ўзгаришига боғлаб, 
акселерация принципига эoтибор қаратилади. Бу принцип моҳиятига кўра 
техник сабаблар туфайли истеoмол товарларига бўлган талабнинг озгинагина 
ўзгариши ишлаб чиқариш учун зарур товарларга талабни кескин ўзгаришига 
олиб келади. 
Етарлича истеoмол қилмаслик назарияси. Бу назариянинг моҳияти 
кўпроқ жамғариб, самарали даражада истеoмол қилмаслик жамиятни циклли 
ривожланишининг сабаби қилиб кўрсатилади: 
1) 
маблағни 
жамғариш, 
бошқача 
айтганда 
хазинага 
айлантириш 
турғунликка олиб келиши мумкин, чунки бу маблағ инвестициялаш учун 
фойдаланилмайди;
364 намояндалари пулни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида қараб, мувозанатнинг бузилишига асосий сабаб деб кўрсатадилар. Иккинчи гуруҳи эса пул тизими мутаносибликни бузмайди, фақат мутаносибликни бузилишига олиб келувчи бошқа омиллар учун шароит яратади, деган фикрни илгари сурадилар. Мувофиқ равишда монетар ва номонетар йўналиш вужудга келди. Монетар назариянинг эoтиборли томонлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1) юксалиш фазаси даврида кредитни кенгайтириш туфайли келиб чиққан ишлаб чиқариш тузилмаси номутаносибликларини таҳлил қилинади; 2) мазкур номутаносибликларнинг салбий оқибати сифатида келиб чиқувчи инқирозлар таҳлил қилинади. Шундай қилиб, бу назария жамғаришнинг даврий равишда ошиб кетиши ва мутаносиблик бузилишининг асосий сабаби сифатида пулни кўрсатадилар. Номонетар назария тарафдорлари эса технологик ўзгаришлар, янгиликлар, ихтироларнинг аҳамиятини алоҳида таoкидлаб, пул жамғаришнинг кўпайиб кетишидаги ролини кўрсатишади. Монетар ва номонетар йўналиш ўртасидаги фарқ унча катта эмас, бири иккинчисини тўлдиради. Ҳар иккала назария ҳам охир-оқибат иқтисодий фаолликнинг кучайишига истеoмол эмас, балки инвестиция сабаб бўлади, деган фикрни илгари суради. Иқтисодий циклларни истеoмол товарларига талабнинг ўзгаришига боғлаб, акселерация принципига эoтибор қаратилади. Бу принцип моҳиятига кўра техник сабаблар туфайли истеoмол товарларига бўлган талабнинг озгинагина ўзгариши ишлаб чиқариш учун зарур товарларга талабни кескин ўзгаришига олиб келади. Етарлича истеoмол қилмаслик назарияси. Бу назариянинг моҳияти кўпроқ жамғариб, самарали даражада истеoмол қилмаслик жамиятни циклли ривожланишининг сабаби қилиб кўрсатилади: 1) маблағни жамғариш, бошқача айтганда хазинага айлантириш турғунликка олиб келиши мумкин, чунки бу маблағ инвестициялаш учун фойдаланилмайди;
 
 
365 
2) пулни жамғариш истеoмол товарларига талабнинг қисқаришига олиб 
келади, чунки у истеoмолга сарфланмайди. 
3) натижада инвестицияга нисбатан пул шаклидаги жамғариш ҳажми ўсиб 
бориб, истеoмол товарларига талаб камайиб боради, таклиф эса ортади, нарх 
пасаяди, истеoмол товарлари бозоридаги қийинчиликлар инқирозга олиб 
келади. 
Жамғариш назарияси. Бу назарияга кўра иқтисодий цикл ишлаб чиқариш 
воситалари ёки капиталлашган инвестицион товарлар ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ. Кундалик истеoмол товарлари ишлаб чиқариш билан узоқ муддат 
фойдаланиладиган товарлар ва ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш 
цикллари ўртасида катта фарқ бор. 
Кундалик истеoмол моллари доимий равишда истеoмол қилинади. 
Уларнинг истеoмол миқдори ўзгарган тақдирда ҳам унча катта ўзгаришлар 
содир бўлмайди.  
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни домий равишда харид 
қилинмайди. Балки улар истеoмолчи даромади кўпайган пайтдагина сотиб 
олинади. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга талаб барқарор эмас. 
Ишлаб чиқаришни давом эттириш учун капитал товарлар ишлаб чиқариш 
зарур. 
Истеoмол ўсган сари капитал товарларга талаб ҳам ортади. Бунда ишлаб 
чиқариш таркибида номутаносибликлар юз беради, яoни истеoмол товарлари, 
узоқ муддат фойдаланиладиган ва капитал товарлар ўртасида нисбатлар 
бузилади. 
Инқирознинг сабаби пул етишмаслиги, банк резервларининг камлиги эмас, 
балки ана шу нисбатларнинг бузилишидир. Лекин кўпчилик иқтисодчилар 
етарли даражада истеoмол қилмаслик инқирознинг сабаби эмас, балки унинг 
оқибатидир, деб таoкидлайдилар. яoни истеoмолчилар даромадларини кўпроқ 
жамғаришга ажратганлари учун эмас, балки тўлов қобилиятини етарли 
эмаслиги, яoни харид қилиш учун пулнинг йўқлигидан келиб чиқади.
365 2) пулни жамғариш истеoмол товарларига талабнинг қисқаришига олиб келади, чунки у истеoмолга сарфланмайди. 3) натижада инвестицияга нисбатан пул шаклидаги жамғариш ҳажми ўсиб бориб, истеoмол товарларига талаб камайиб боради, таклиф эса ортади, нарх пасаяди, истеoмол товарлари бозоридаги қийинчиликлар инқирозга олиб келади. Жамғариш назарияси. Бу назарияга кўра иқтисодий цикл ишлаб чиқариш воситалари ёки капиталлашган инвестицион товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Кундалик истеoмол товарлари ишлаб чиқариш билан узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ва ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш цикллари ўртасида катта фарқ бор. Кундалик истеoмол моллари доимий равишда истеoмол қилинади. Уларнинг истеoмол миқдори ўзгарган тақдирда ҳам унча катта ўзгаришлар содир бўлмайди. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни домий равишда харид қилинмайди. Балки улар истеoмолчи даромади кўпайган пайтдагина сотиб олинади. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга талаб барқарор эмас. Ишлаб чиқаришни давом эттириш учун капитал товарлар ишлаб чиқариш зарур. Истеoмол ўсган сари капитал товарларга талаб ҳам ортади. Бунда ишлаб чиқариш таркибида номутаносибликлар юз беради, яoни истеoмол товарлари, узоқ муддат фойдаланиладиган ва капитал товарлар ўртасида нисбатлар бузилади. Инқирознинг сабаби пул етишмаслиги, банк резервларининг камлиги эмас, балки ана шу нисбатларнинг бузилишидир. Лекин кўпчилик иқтисодчилар етарли даражада истеoмол қилмаслик инқирознинг сабаби эмас, балки унинг оқибатидир, деб таoкидлайдилар. яoни истеoмолчилар даромадларини кўпроқ жамғаришга ажратганлари учун эмас, балки тўлов қобилиятини етарли эмаслиги, яoни харид қилиш учун пулнинг йўқлигидан келиб чиқади.
 
 
366 
Психологик 
назария. 
Иқтисодиётнинг 
циклли 
ривожланишини 
тушунтиришда 
иқтисодий 
назариялар 
билан 
бир 
қаторда психологик 
назариялар ҳам кенг ўрин олиб бормоқда. Психологик назария тарафдорларига 
Ж.М.Кейнс, У.Митчелл, Ф.Хайек ва бошқаларни киртиш мумкин. Уларнинг 
фикрича, инсондаги оптимизм ва пессимизм фаолият активлигига обoектив 
иқтисодий омиллар: фоиз меoёри, пул оқими, фойда ва бошқалар таoсир 
кўрсатиб, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ёки кенгайиши 
рўй беради. 
Кредитнинг кенгайиши, талаб ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши одамларнинг 
кайфиятини кўтаради ва аксинча. Бундан ташқари кишилар борган сари 
ликвидлиги юқори бўлган пул жамғаришга мойиллиги ортиб бориши ва ўз 
навбатида иқтисодий ривожланишга таoсир этишини кўрсатишади. 
Ҳозирги замон иқтисодий фанида иқтисодий циклнинг 1380 дан ортиқ 
турлари 
мавжудлиги 
таoкидланади1. 
Қуйидаги 
19.1-жадвалда 
уларнинг 
кўпчилик иқтисодчилар томонидан тан олинган энг асосий турлари 
ифодаланган. 
19.1-жадвал  
Циклларнинг асосий турлари 
Цикл турлари 
Циклнинг 
давомийлиги 
Асосий хусусиятлари 
Китчин цикли 
2–4 йил 
Захиралар миқдори  ЯММ, инфляция, 
бандликнинг тебраниши, тижорат цикллари  
Жуглар цикли 
7–12 йил 
Инвестицион цикл  ЯММ, инфляция ва 
бандликнинг тебраниши  
Кузнец цикли 
16-25 йил 
Даромад  иммиграция  уй-жой қурилиши 
 ялпи талаб  даромад  
Кондратев 
цикли 
40-60 йил 
Техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар 
                                                          
 
1 Qarang: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеbnik. - Izd., ispr. i dop. / Pod obsh. rеd. akad. V.I.Vidyapina, A.I.Dobrinina, 
G.P.Juravlеvoy, L.S.Tarasеvicha. – M.: INFRA-M, 2005, 469-b.
366 Психологик назария. Иқтисодиётнинг циклли ривожланишини тушунтиришда иқтисодий назариялар билан бир қаторда психологик назариялар ҳам кенг ўрин олиб бормоқда. Психологик назария тарафдорларига Ж.М.Кейнс, У.Митчелл, Ф.Хайек ва бошқаларни киртиш мумкин. Уларнинг фикрича, инсондаги оптимизм ва пессимизм фаолият активлигига обoектив иқтисодий омиллар: фоиз меoёри, пул оқими, фойда ва бошқалар таoсир кўрсатиб, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ёки кенгайиши рўй беради. Кредитнинг кенгайиши, талаб ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши одамларнинг кайфиятини кўтаради ва аксинча. Бундан ташқари кишилар борган сари ликвидлиги юқори бўлган пул жамғаришга мойиллиги ортиб бориши ва ўз навбатида иқтисодий ривожланишга таoсир этишини кўрсатишади. Ҳозирги замон иқтисодий фанида иқтисодий циклнинг 1380 дан ортиқ турлари мавжудлиги таoкидланади1. Қуйидаги 19.1-жадвалда уларнинг кўпчилик иқтисодчилар томонидан тан олинган энг асосий турлари ифодаланган. 19.1-жадвал Циклларнинг асосий турлари Цикл турлари Циклнинг давомийлиги Асосий хусусиятлари Китчин цикли 2–4 йил Захиралар миқдори  ЯММ, инфляция, бандликнинг тебраниши, тижорат цикллари Жуглар цикли 7–12 йил Инвестицион цикл  ЯММ, инфляция ва бандликнинг тебраниши Кузнец цикли 16-25 йил Даромад  иммиграция  уй-жой қурилиши  ялпи талаб  даромад Кондратев цикли 40-60 йил Техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар 1 Qarang: Ekonomichеskaya tеoriya: Uchеbnik. - Izd., ispr. i dop. / Pod obsh. rеd. akad. V.I.Vidyapina, A.I.Dobrinina, G.P.Juravlеvoy, L.S.Tarasеvicha. – M.: INFRA-M, 2005, 469-b.
 
 
367 
Форрестер 
цикли 
200 йил 
Энергия ва материаллар 
Тоффлер цикли 
1000-2000 
йил 
Цивилизацияларнинг ривожланиши 
 
Китчин цикли захиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин 
(1926 й.) ўзининг эoтиборини товар захираларининг ҳаракат чоғидаги молиявий 
ҳисоблар ва сотиш нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр 
давомидаги қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга қаратади. Айниқса у циклнинг 
давомийлигини жаҳондаги олтин захираларининг тебранишлари билан боғлаб, 
уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. Бироқ қисқа муддатли цикллар 
сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик иқтисодчиларни 
қониқтирмайди.  
Жуглар цикли «бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта 
цикл» каби номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 
йиллик циклларни ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, 
Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил 
қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган 
Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади. 
Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи 
тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда 
кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга 
ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда АҚШ ва қатор европа давлатларида 
бошланган инқироз туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон саноат инқирози 
бўлган. 
Агар ХИХ асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, ХХ асрда 
унинг давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам кам давргача қисқарган. 
АҚШ ва европанинг ривожланган давлатлари ХХ асрда 12 та саноат 
циклини бошдан кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан 
кейин рўй берган.
367 Форрестер цикли 200 йил Энергия ва материаллар Тоффлер цикли 1000-2000 йил Цивилизацияларнинг ривожланиши Китчин цикли захиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин (1926 й.) ўзининг эoтиборини товар захираларининг ҳаракат чоғидаги молиявий ҳисоблар ва сотиш нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомидаги қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга қаратади. Айниқса у циклнинг давомийлигини жаҳондаги олтин захираларининг тебранишлари билан боғлаб, уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. Бироқ қисқа муддатли цикллар сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик иқтисодчиларни қониқтирмайди. Жуглар цикли «бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта цикл» каби номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 йиллик циклларни ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади. Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда АҚШ ва қатор европа давлатларида бошланган инқироз туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон саноат инқирози бўлган. Агар ХИХ асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, ХХ асрда унинг давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам кам давргача қисқарган. АҚШ ва европанинг ривожланган давлатлари ХХ асрда 12 та саноат циклини бошдан кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан кейин рўй берган.
 
 
368 
Кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 
йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец 
ўзининг «Миллий даромад» (1946 й.) номли китобида миллий даромад, 
истеoмол сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар ҳамда бино ва 
иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ 
тебранишлар мавжуд бўлишини кўрсатиб берган. 1955 йилда америкалик 
иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец 
цикли деб номлашга қарор қилинади. 
Кондратев 
цикли 
«узоқ 
тўлқинлар» 
цикли 
деб 
ҳам 
аталади. 
цикллиликнинг бу назариясини ишлаб чиқишга рус олими Н.Д.Кондратев катта 
ҳисса қўшган. Унинг тадқиқоти Англия, Франция ва АҚШнинг 100-150 йил 
давомидаги ривожланишини қамраб олган. Бунда у иқтисодий ўсишнинг кўп 
омилли таҳлилини ўтказиб, яoни товар нархлари капитал учун фоиз, номинал 
иш ҳақи, ташқи савдо айланмаси каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 
ўртача даражасини умумлаштириш натижасида бир қатор катта циклларни 
ажратиб кўрсатади. 
И-цикл: 1787-1814 йиллар – кўтарувчи тўлқин; 1814-1851 йиллар – 
пасайтирувчи тўлқин. 
ИИ-цикл: 1844-1851 йиллар – кўтарувчи тўлқин; 1870-1896 йиллар – 
пасайтирувчи тўлқин. 
ИИИ-цикл: 1896-1920 йиллар – кўтарувчи тўлқин. 
Кондратев циклининг давомийлиги ўртача 40-60 йилни ташкил қилади ва 
унинг асосий хусусияти техника тараққиёти ҳамда таркибий ўзгаришларни 
ўзида акс эттириши ҳисобланади. 
Кондратев биринчи катта циклнинг юксалиш фазасини Англиядаги саноат 
революцияси, иккинчисини – темир йўл транспортининг ривожланиши, 
учинчисини – электр энергияси, телефон ва радионинг кашф этилиши, 
тўртинчисини – автомобил саноатининг ривожланиши билан боғлайди. Ҳозирги 
замон тадқиқотчилари бешинчи циклни электроника, ген инженерлиги ва 
микропроцессорлар ривожланиши тақозо қилишини кўрсатади.
368 Кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец ўзининг «Миллий даромад» (1946 й.) номли китобида миллий даромад, истеoмол сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини кўрсатиб берган. 1955 йилда америкалик иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец цикли деб номлашга қарор қилинади. Кондратев цикли «узоқ тўлқинлар» цикли деб ҳам аталади. цикллиликнинг бу назариясини ишлаб чиқишга рус олими Н.Д.Кондратев катта ҳисса қўшган. Унинг тадқиқоти Англия, Франция ва АҚШнинг 100-150 йил давомидаги ривожланишини қамраб олган. Бунда у иқтисодий ўсишнинг кўп омилли таҳлилини ўтказиб, яoни товар нархлари капитал учун фоиз, номинал иш ҳақи, ташқи савдо айланмаси каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўртача даражасини умумлаштириш натижасида бир қатор катта циклларни ажратиб кўрсатади. И-цикл: 1787-1814 йиллар – кўтарувчи тўлқин; 1814-1851 йиллар – пасайтирувчи тўлқин. ИИ-цикл: 1844-1851 йиллар – кўтарувчи тўлқин; 1870-1896 йиллар – пасайтирувчи тўлқин. ИИИ-цикл: 1896-1920 йиллар – кўтарувчи тўлқин. Кондратев циклининг давомийлиги ўртача 40-60 йилни ташкил қилади ва унинг асосий хусусияти техника тараққиёти ҳамда таркибий ўзгаришларни ўзида акс эттириши ҳисобланади. Кондратев биринчи катта циклнинг юксалиш фазасини Англиядаги саноат революцияси, иккинчисини – темир йўл транспортининг ривожланиши, учинчисини – электр энергияси, телефон ва радионинг кашф этилиши, тўртинчисини – автомобил саноатининг ривожланиши билан боғлайди. Ҳозирги замон тадқиқотчилари бешинчи циклни электроника, ген инженерлиги ва микропроцессорлар ривожланиши тақозо қилишини кўрсатади.
 
 
369 
Иқтисодий цикл 
барча 
томонлари 
билан 
намоён 
бўлиб, 
амалда 
иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларига сезиларли таoсир кўрсатади. Иқтисодиёт 
таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги сабабли унинг ҳеч бир соҳаси 
инфляция тўлқини ёки турғунликнинг ноҳуш оқибатларидан четда қолмайди. 
Аммо шуни эoтиборга олиш зарурки, иқтисодий цикл алоҳида шахслар турмуш 
даражаси ва корхоналар иқтисодий фаоллигига турли даражада таoсир 
кўрсатади. 
Одатда иқтисодий инқирозлардан саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари 
ва узоқ муддатли фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарадиган 
тармоқлари кўпроқ зарар кўрадилар.  
Уй-жой ва саноат бинолари қурилиши, оғир машинасозлик ҳамда 
инвестицион товарлар, автомобиллар, маиший хўжалик буюмлари ва шунга 
ўхшаш товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ саноат тармоқлари ва уларда 
банд бўлган ишчилар циклнинг инқироз фазасида оғир оқибатга учрайди. 
Бироқ, бу тармоқлар циклнинг юксалиш фазасида ўзининг ривожланиши учун 
юқори даражада рағбат олади.  
Иқтисодиёт 
қийинчиликни 
бошдан 
кечира 
бошлаганда 
ишлаб 
чиқарувчилар кўпинча замонавий ускуналарни сотиб олишни ва янги заводлар 
қуришни тўхтатади ёки қандайдир муддатга кечиктириши мумкин. Бундай 
конoюнктура шароитида инвестицион товарлар захираларини кўпайтириш ҳеч 
қандай иқтисодий мазмунга эга эмас, аксинча корхоналар мавжуд ишлаб 
чиқариш қувватларидан анча тўлароқ фойдаланишлари мумкин бўлади.  
Иқтисодий жиҳатдан қулай даврларда, яoни циклнинг жонланиш ва 
юксалиш фазаларида ишлаб чиқариш воситалари одатда улар тўлиқ эскиргунга 
қадар алмаштирилади. Аммо таназзул даври келганида, корхоналар ўзининг 
эскирган ускуналарини таoмирлаб, уларни ишга туширади. Шу сабабли бу 
даврда ишлаб чиқариш воситаларига инвестициялар кескин қисқаради. Ортиқча 
ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлган айрим корхоналар, ҳатто истеoмол 
қилинган асосий капиталининг ўрнини қоплашга ҳам ҳаракат қилмайди.
369 Иқтисодий цикл барча томонлари билан намоён бўлиб, амалда иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларига сезиларли таoсир кўрсатади. Иқтисодиёт таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги сабабли унинг ҳеч бир соҳаси инфляция тўлқини ёки турғунликнинг ноҳуш оқибатларидан четда қолмайди. Аммо шуни эoтиборга олиш зарурки, иқтисодий цикл алоҳида шахслар турмуш даражаси ва корхоналар иқтисодий фаоллигига турли даражада таoсир кўрсатади. Одатда иқтисодий инқирозлардан саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари ва узоқ муддатли фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарадиган тармоқлари кўпроқ зарар кўрадилар. Уй-жой ва саноат бинолари қурилиши, оғир машинасозлик ҳамда инвестицион товарлар, автомобиллар, маиший хўжалик буюмлари ва шунга ўхшаш товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ саноат тармоқлари ва уларда банд бўлган ишчилар циклнинг инқироз фазасида оғир оқибатга учрайди. Бироқ, бу тармоқлар циклнинг юксалиш фазасида ўзининг ривожланиши учун юқори даражада рағбат олади. Иқтисодиёт қийинчиликни бошдан кечира бошлаганда ишлаб чиқарувчилар кўпинча замонавий ускуналарни сотиб олишни ва янги заводлар қуришни тўхтатади ёки қандайдир муддатга кечиктириши мумкин. Бундай конoюнктура шароитида инвестицион товарлар захираларини кўпайтириш ҳеч қандай иқтисодий мазмунга эга эмас, аксинча корхоналар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан анча тўлароқ фойдаланишлари мумкин бўлади. Иқтисодий жиҳатдан қулай даврларда, яoни циклнинг жонланиш ва юксалиш фазаларида ишлаб чиқариш воситалари одатда улар тўлиқ эскиргунга қадар алмаштирилади. Аммо таназзул даври келганида, корхоналар ўзининг эскирган ускуналарини таoмирлаб, уларни ишга туширади. Шу сабабли бу даврда ишлаб чиқариш воситаларига инвестициялар кескин қисқаради. Ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлган айрим корхоналар, ҳатто истеoмол қилинган асосий капиталининг ўрнини қоплашга ҳам ҳаракат қилмайди.
 
 
370 
Қисқа муддатли фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи 
саноат тармоқлари иқтисодий циклнинг оқибатларини нисбатан камроқ 
даражада сезади. 
Аҳоли ёки кенг истеoмолчилар қатламига иқтисодий цикл турлича таoсир 
кўрсатади. 
Таназзул 
даври 
бошланганда, 
доимий 
даромад 
олувчи 
истеoмолчилар оила буджетини қисқартиришга тўғри келади, маиший техника 
ва автомашина каби узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилишни 
тўхтатади. Ҳар қандай шароитда ҳам оила аoзолари еб-ичиши ва кийиниши 
зарурлиги туфайли, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар, яoни қисқа 
муддатда фойдаланадиган истеoмол товарларини харид қилишни тўхтатиш 
мумкин эмас. Фақат, бундай товарларни харид қилиш миқдори қандайдир 
даражада камайиши мумкин.  
Инвестицион товарлар ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеoмол 
товарлари ишлаб чиқарувчи кўпчилик саноат тармоқлари юқори даражада 
монопол мавқега эгалиги билан фарқланади ва натижада бозорда нисбатан кўп 
бўлмаган йирик фирмалар маoлум давр давомида нархнинг пасайишига қарши 
туриши, талабнинг камайиши сабабли маҳсулот чиқариш ҳажмини чеклаш 
учун етарлича монопол ҳукмронликка эга бўлиши мумкин. Шу сабабли 
талабнинг камайиши биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва бандлик даражасига 
таoсир 
кўрсатади. 
Бунга 
тескари 
бўлган 
ҳолатни 
қисқа 
муддатли 
фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларида 
кузатиш мумкин. Бу тармоқларнинг кўпчилиги ўзларининг рақобатга 
лаёқацизлиги ва ишлаб чиқариш марказлашув даражасининг пастлиги билан 
тавсифланади. Шу сабабли улар циклнинг салбий оқибатларига қарши тура 
олмаслиги мумкин ва маҳсулотларига талабнинг пасайиши ишлаб чиқариш 
даражасига қараганда нархларда кўпроқ акс этади.  
Демак, капиталнинг тўпланиши юқори даражада бўлган тармоқларда 
ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайиши ва нархларнинг нисбатан секин 
тушиши, тўпланиш даражаси паст бўлган тармоқларда нархларнинг сезиларли
370 Қисқа муддатли фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари иқтисодий циклнинг оқибатларини нисбатан камроқ даражада сезади. Аҳоли ёки кенг истеoмолчилар қатламига иқтисодий цикл турлича таoсир кўрсатади. Таназзул даври бошланганда, доимий даромад олувчи истеoмолчилар оила буджетини қисқартиришга тўғри келади, маиший техника ва автомашина каби узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилишни тўхтатади. Ҳар қандай шароитда ҳам оила аoзолари еб-ичиши ва кийиниши зарурлиги туфайли, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар, яoни қисқа муддатда фойдаланадиган истеoмол товарларини харид қилишни тўхтатиш мумкин эмас. Фақат, бундай товарларни харид қилиш миқдори қандайдир даражада камайиши мумкин. Инвестицион товарлар ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи кўпчилик саноат тармоқлари юқори даражада монопол мавқега эгалиги билан фарқланади ва натижада бозорда нисбатан кўп бўлмаган йирик фирмалар маoлум давр давомида нархнинг пасайишига қарши туриши, талабнинг камайиши сабабли маҳсулот чиқариш ҳажмини чеклаш учун етарлича монопол ҳукмронликка эга бўлиши мумкин. Шу сабабли талабнинг камайиши биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва бандлик даражасига таoсир кўрсатади. Бунга тескари бўлган ҳолатни қисқа муддатли фойдаланиладиган истеoмол товарлари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларида кузатиш мумкин. Бу тармоқларнинг кўпчилиги ўзларининг рақобатга лаёқацизлиги ва ишлаб чиқариш марказлашув даражасининг пастлиги билан тавсифланади. Шу сабабли улар циклнинг салбий оқибатларига қарши тура олмаслиги мумкин ва маҳсулотларига талабнинг пасайиши ишлаб чиқариш даражасига қараганда нархларда кўпроқ акс этади. Демак, капиталнинг тўпланиши юқори даражада бўлган тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайиши ва нархларнинг нисбатан секин тушиши, тўпланиш даражаси паст бўлган тармоқларда нархларнинг сезиларли
 
 
371 
тушиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг нисбатан кам қисқариши 
кузатилади.  
 
3. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари 
 
Циклли 
ривожланишнинг 
дастлабки 
ва 
асосий 
фазаси 
инқироз 
ҳисобланади. Шунга кўра ушбу фазанинг мазмуни ва унинг турларини батафсил 
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.  
Инқироз бир циклни ниҳоясига етказиб, яна муқарар равишда инқироз 
билан тугайдиган янгисининг бошланишига асос солади; инқироз вазиятида 
асосий 
капиталнинг 
ортиқча 
жамғарилиши 
унинг ҳамма 
функционал 
шаклларида намоён бўлади. 
Инқироз фазасида ишлаб чиқариш ва бандлик қисқаради, аммо нархлар 
пасайиш тамойилига берилмайди. Бу фазанинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш 
ва бандлик ўзининг энг паст даражасига тушиб кетиши орқали тавсифланади. 
Шунга кўра, иқтисодий инқироз деб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
ҳажмининг кескин тушиб кетишига айтилади. 
Инқирознинг сабаби шундан иборатки, жамиятда ишлаб чиқарилган 
товарлар массаси тўловга қобил талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ёки 
кам бўлади) қолади. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми тўхтаб қолади, 
товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришнинг ўсиш даври унинг 
тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодиётнинг ўсиши инфляция, яoни нарх 
даражасининг асоссиз равишда кескин кўтарилиши сабабли орқага кетади. 
Шундай даврлар ҳам бўладики, бунда иқтисодий ўсиш бандлик ва ишлаб 
чиқаришнинг паст даражасига ўрин беради, айрим ҳолларда нарх даражасининг 
кўтарилиши билан бирга ишсизлик ҳам кескин ўсади. Қисқача айтганда, 
иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли тамойиллари ҳам ишсизлик, ҳам инфляция 
оқибатида узилиб қолади ва мураккаблашади. Инқирозларнинг асосий сабаби – 
такрор ишлаб чиқаришдаги беқарорлик ва номутаносибликлардир. Бу аввало 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
унинг 
натижаларини 
ўзлаштириш 
ўртасидаги
371 тушиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг нисбатан кам қисқариши кузатилади. 3. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари Циклли ривожланишнинг дастлабки ва асосий фазаси инқироз ҳисобланади. Шунга кўра ушбу фазанинг мазмуни ва унинг турларини батафсил кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Инқироз бир циклни ниҳоясига етказиб, яна муқарар равишда инқироз билан тугайдиган янгисининг бошланишига асос солади; инқироз вазиятида асосий капиталнинг ортиқча жамғарилиши унинг ҳамма функционал шаклларида намоён бўлади. Инқироз фазасида ишлаб чиқариш ва бандлик қисқаради, аммо нархлар пасайиш тамойилига берилмайди. Бу фазанинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик ўзининг энг паст даражасига тушиб кетиши орқали тавсифланади. Шунга кўра, иқтисодий инқироз деб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг кескин тушиб кетишига айтилади. Инқирознинг сабаби шундан иборатки, жамиятда ишлаб чиқарилган товарлар массаси тўловга қобил талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ёки кам бўлади) қолади. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми тўхтаб қолади, товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришнинг ўсиш даври унинг тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодиётнинг ўсиши инфляция, яoни нарх даражасининг асоссиз равишда кескин кўтарилиши сабабли орқага кетади. Шундай даврлар ҳам бўладики, бунда иқтисодий ўсиш бандлик ва ишлаб чиқаришнинг паст даражасига ўрин беради, айрим ҳолларда нарх даражасининг кўтарилиши билан бирга ишсизлик ҳам кескин ўсади. Қисқача айтганда, иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли тамойиллари ҳам ишсизлик, ҳам инфляция оқибатида узилиб қолади ва мураккаблашади. Инқирозларнинг асосий сабаби – такрор ишлаб чиқаришдаги беқарорлик ва номутаносибликлардир. Бу аввало ишлаб чиқариш ва унинг натижаларини ўзлаштириш ўртасидаги
 
 
372 
номутаносиблик бўлиб, у турли ишлаб чиқариш усуллари ва иқтисодий 
тизимнинг ҳар хил нусхаларида турли шаклларда намоён бўлади. 
Ишлаб чиқариш билан истеoмол, талаб ва таклиф ўртасидаги вақти-вақти 
билан 
юзага 
келиб 
турадиган 
номутаносибликлар 
ҳам 
иқтисодий 
инқирозларнинг юзага чиқиш имкониятини сақлайди. 
Ривожланган товар хўжалиги пайдо бўлгунга қадар ишлаб чиқаришнинг 
кескин қисқариши одатда табиий офатлар (қурғоқчилик, тошқинлар ва ҳ.к.) ёки 
урушлар ва улар келтирадиган вайронагарчиликлар билан боғлиқ бўлган. 
Йирик машинали ишлаб чиқаришга ўтилган даврдан кейинги вақти-вақти билан 
иқтисодиётни ларзага солиб турувчи иқтисодий инқирозлар ижтимоий такрор 
ишлаб чиқаришга циклик тавсифни касб этади. Инқирозлар турли-туман тарзда 
рўй берсада, уларни умумий, ўхшаш томонларини назарда тутиб, гуруҳларга 
ажратиш мумкин. 
1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқёсига кўра 
инқирозларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган инқирозларга 
бўлиш мумкин. Умумий инқирозлар бутун миллий хўжаликни қамраб олса, 
иккинчиси қисман, яoни айрим соҳалар ёки тармоқлардаги танглик сифатида 
рўй беради. 
Айрим соҳалардаги инқирозлар орасида молиявий инқироз муҳим ўрин 
тутиб, у ўз ичига пул-кредит соҳасидаги инқироз, валюта инқирози, биржа 
инқирози ва бошқаларни олади. Ҳозирги вақтда АҚШ ва европанинг аксарият 
мамлакатларида рўй бераётган инқироз ҳам дастлаб молия соҳасида бошланиб, 
кейинчалик ишлаб чиқариш соҳасига ҳам туташиб кетди. 
Пул-кредит соҳасидаги инқироз. Мамлакатда пул-кредит тизимининг 
танг аҳволга тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити қисқаради. Акция 
ва облигацияларнинг курси, банк фоизи тушиб кетиши натижасида банклар 
синиб, ялпи ҳолда банкротликка учрайдилар. 
Валюта инқирози. Бунда миллий валютанинг обрўси тушиб кетади. 
Банкда валюта захираси тугаб, миллий валюта курси тушиб кетади.
372 номутаносиблик бўлиб, у турли ишлаб чиқариш усуллари ва иқтисодий тизимнинг ҳар хил нусхаларида турли шаклларда намоён бўлади. Ишлаб чиқариш билан истеoмол, талаб ва таклиф ўртасидаги вақти-вақти билан юзага келиб турадиган номутаносибликлар ҳам иқтисодий инқирозларнинг юзага чиқиш имкониятини сақлайди. Ривожланган товар хўжалиги пайдо бўлгунга қадар ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши одатда табиий офатлар (қурғоқчилик, тошқинлар ва ҳ.к.) ёки урушлар ва улар келтирадиган вайронагарчиликлар билан боғлиқ бўлган. Йирик машинали ишлаб чиқаришга ўтилган даврдан кейинги вақти-вақти билан иқтисодиётни ларзага солиб турувчи иқтисодий инқирозлар ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга циклик тавсифни касб этади. Инқирозлар турли-туман тарзда рўй берсада, уларни умумий, ўхшаш томонларини назарда тутиб, гуруҳларга ажратиш мумкин. 1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқёсига кўра инқирозларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган инқирозларга бўлиш мумкин. Умумий инқирозлар бутун миллий хўжаликни қамраб олса, иккинчиси қисман, яoни айрим соҳалар ёки тармоқлардаги танглик сифатида рўй беради. Айрим соҳалардаги инқирозлар орасида молиявий инқироз муҳим ўрин тутиб, у ўз ичига пул-кредит соҳасидаги инқироз, валюта инқирози, биржа инқирози ва бошқаларни олади. Ҳозирги вақтда АҚШ ва европанинг аксарият мамлакатларида рўй бераётган инқироз ҳам дастлаб молия соҳасида бошланиб, кейинчалик ишлаб чиқариш соҳасига ҳам туташиб кетди. Пул-кредит соҳасидаги инқироз. Мамлакатда пул-кредит тизимининг танг аҳволга тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити қисқаради. Акция ва облигацияларнинг курси, банк фоизи тушиб кетиши натижасида банклар синиб, ялпи ҳолда банкротликка учрайдилар. Валюта инқирози. Бунда миллий валютанинг обрўси тушиб кетади. Банкда валюта захираси тугаб, миллий валюта курси тушиб кетади.
 
 
373 
Биржа инқирози. Бу танглик биржада қимматли қоғозлар курсининг тезда 
тушиб кетиши, уларни эмиссия қилишни қисқариши, фонд биржалари 
фаолиятидаги чуқур тушкунликда ифодаланади. 
Экологик инқироз. Атроф-муҳитни энг аввало инсон соғлиғини йўқотиш, 
умрини қисқартиришга олиб келадиган даражада вазиятни вужудга келишида 
ифодаланади. У саноатнинг шиддатли тарзда ўсишига йўл қўймайди. 
Тармоқлар инқирози. Бу миллий хўжаликнинг бирон-бир тармоғини 
қамраб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ёки нормал хўжалик 
алоқаларининг бузилиши туфайли юз беради.  
Таркибий инқирозлар. Иқтисодиётдаги инқирозлардан бир кўриниши ёки 
унинг бир тури таркибий инқирозлардир. Бу инқирозларни ишлаб чиқаришнинг 
айрим 
соҳалари 
билан 
тармоқлар 
ривожланиши 
ўртасидаги 
чуқур 
номутаносибликлар келтириб чиқаради. 
Таркибий инқирозлар билан иқтисодий тебранишлар ва шу жумладан 
иқтисодий фаолликнинг мавсумий тебранишлари ҳам мавжуд бўлади. Масалан, 
байрамлар арафасидаги харид қилиш, истеoмол товарларининг фаоллик 
сурoатида, асосан чакана савдода сезиларли ҳар йиллик тебранишларга олиб 
келади. Қишлоқ хўжалиги, автомобил саноати, қурилиш ҳам қандайдир 
даражада мавсумий тебранишларга дучор бўлади. 
Иқтисодий фаоллик иқтисодиётдаги узоқ муддатли тамойилларга, яoни 
узоқ муддатли давр, масалан, 25, 50 ёки 100 йил давомида иқтисодий 
фаолликнинг ортиши ёки пасайишига боғлиқ. Бу ерда шуни таoкидлаш 
лозимки, айрим мамлакатларда (масалан АҚШ) узоқ муддатли тамойил 
сезиларли иқтисодий ўсиш билан тавсифланса, бошқалари учун иқтисодий 
ўсишнинг секинлашуви хос. 
Иқтисодий фаолликнинг тебранишини тушунтирувчи кўплаб қарашлар 
мавжуд бўлишига қарамасдан, кўпчилик иқтисодчилар ишлаб чиқариш ва 
бандлик даражасини бевосита аниқловчи омил умумий ёки ялпи сарфлар 
даражаси ҳисобланади, деб тасдиқлайди.
373 Биржа инқирози. Бу танглик биржада қимматли қоғозлар курсининг тезда тушиб кетиши, уларни эмиссия қилишни қисқариши, фонд биржалари фаолиятидаги чуқур тушкунликда ифодаланади. Экологик инқироз. Атроф-муҳитни энг аввало инсон соғлиғини йўқотиш, умрини қисқартиришга олиб келадиган даражада вазиятни вужудга келишида ифодаланади. У саноатнинг шиддатли тарзда ўсишига йўл қўймайди. Тармоқлар инқирози. Бу миллий хўжаликнинг бирон-бир тармоғини қамраб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ёки нормал хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз беради. Таркибий инқирозлар. Иқтисодиётдаги инқирозлардан бир кўриниши ёки унинг бир тури таркибий инқирозлардир. Бу инқирозларни ишлаб чиқаришнинг айрим соҳалари билан тармоқлар ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликлар келтириб чиқаради. Таркибий инқирозлар билан иқтисодий тебранишлар ва шу жумладан иқтисодий фаолликнинг мавсумий тебранишлари ҳам мавжуд бўлади. Масалан, байрамлар арафасидаги харид қилиш, истеoмол товарларининг фаоллик сурoатида, асосан чакана савдода сезиларли ҳар йиллик тебранишларга олиб келади. Қишлоқ хўжалиги, автомобил саноати, қурилиш ҳам қандайдир даражада мавсумий тебранишларга дучор бўлади. Иқтисодий фаоллик иқтисодиётдаги узоқ муддатли тамойилларга, яoни узоқ муддатли давр, масалан, 25, 50 ёки 100 йил давомида иқтисодий фаолликнинг ортиши ёки пасайишига боғлиқ. Бу ерда шуни таoкидлаш лозимки, айрим мамлакатларда (масалан АҚШ) узоқ муддатли тамойил сезиларли иқтисодий ўсиш билан тавсифланса, бошқалари учун иқтисодий ўсишнинг секинлашуви хос. Иқтисодий фаолликнинг тебранишини тушунтирувчи кўплаб қарашлар мавжуд бўлишига қарамасдан, кўпчилик иқтисодчилар ишлаб чиқариш ва бандлик даражасини бевосита аниқловчи омил умумий ёки ялпи сарфлар даражаси ҳисобланади, деб тасдиқлайди.
 
 
374 
Аграр инқироз. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий инқирозлар аграр 
инқирозлар деб аталади. Аграр инқирозлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 
1) қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нисбий ортиқча ишлаб чиқарилиши, 
унинг сотилмай қолган жуда катта захираларининг тўпланиши; 2) нархларнинг 
пасайиши, даромадлар ва фойдаларнинг камайиши; 3) фермерларнинг оммавий 
равишда хонавайрон бўлиши, улар қарзларининг ортиши; 4) қишлоқ аҳолиси 
ўртасида ишсизларнинг кўпайиши. 
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлганлиги сабабли, аграр инқирозлар ўзига хос тавсиф касб этади. Аграр 
инқирозлар саноат циклларига қараганда одатда анча узоқ вақт чўзилиб боради. 
Биринчи аграр инқироз ХИХ асрнинг 70-йилларида бошланиб, ҳар хил 
шаклларда 90-йиллар ўртасигача давом этган эди. 
Биринчи жаҳон урушидан кейин, аҳолининг харид қобилияти жуда пасайиб 
кетган шароитда, 1920 йил баҳорида кескин аграр инқироз бошланиб кетди ва 
иккинчи жаҳон урушининг бошланишга қадар давом этди. Учинчи аграр 
инқироз 1948 йилдан бошланиб, 80-йилларгача давом этди. 
Аграр инқирозларнинг чўзилиб кетишининг асосий сабаблари қуйидагилар: 
а) ерга хусусий мулк монополияси шароитида, у қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришининг ривожланишида саноатга нисбатан орқада қолишни тақозо этади; 
б) ер рентасининг мавжуд бўлиши ва унинг узлуксиз сурoатда ўсиб бориши. ер 
рентасининг, 
аввало 
абсолют 
рентанинг 
кўпайиши 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини қимматлаштириб юборади, бунинг натижасида уни сотиш 
қийинлашади; в) кўплаб майда деҳқон хўжаликларининг мавжуд бўлиши. Майда 
ишлаб чиқарувчилар хўжаликни асосан ўзи ва оиласи учун зарур тирикчилик 
воситаларини топиш мақсадида юритади. Инқироз шароитида ҳам улар ишлаб 
чиқаришни қисқартира олмайдилар. Тирикчиликларини ўтказиш ва ижара ҳақини 
тўлаш учун ишлаб чиқаришни илгариги миқиёсларда олиб бораверади. Бу ҳол 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқаришни яна ҳам кўпайтириб 
юборади.
374 Аграр инқироз. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий инқирозлар аграр инқирозлар деб аталади. Аграр инқирозлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 1) қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нисбий ортиқча ишлаб чиқарилиши, унинг сотилмай қолган жуда катта захираларининг тўпланиши; 2) нархларнинг пасайиши, даромадлар ва фойдаларнинг камайиши; 3) фермерларнинг оммавий равишда хонавайрон бўлиши, улар қарзларининг ортиши; 4) қишлоқ аҳолиси ўртасида ишсизларнинг кўпайиши. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли, аграр инқирозлар ўзига хос тавсиф касб этади. Аграр инқирозлар саноат циклларига қараганда одатда анча узоқ вақт чўзилиб боради. Биринчи аграр инқироз ХИХ асрнинг 70-йилларида бошланиб, ҳар хил шаклларда 90-йиллар ўртасигача давом этган эди. Биринчи жаҳон урушидан кейин, аҳолининг харид қобилияти жуда пасайиб кетган шароитда, 1920 йил баҳорида кескин аграр инқироз бошланиб кетди ва иккинчи жаҳон урушининг бошланишга қадар давом этди. Учинчи аграр инқироз 1948 йилдан бошланиб, 80-йилларгача давом этди. Аграр инқирозларнинг чўзилиб кетишининг асосий сабаблари қуйидагилар: а) ерга хусусий мулк монополияси шароитида, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ривожланишида саноатга нисбатан орқада қолишни тақозо этади; б) ер рентасининг мавжуд бўлиши ва унинг узлуксиз сурoатда ўсиб бориши. ер рентасининг, аввало абсолют рентанинг кўпайиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қимматлаштириб юборади, бунинг натижасида уни сотиш қийинлашади; в) кўплаб майда деҳқон хўжаликларининг мавжуд бўлиши. Майда ишлаб чиқарувчилар хўжаликни асосан ўзи ва оиласи учун зарур тирикчилик воситаларини топиш мақсадида юритади. Инқироз шароитида ҳам улар ишлаб чиқаришни қисқартира олмайдилар. Тирикчиликларини ўтказиш ва ижара ҳақини тўлаш учун ишлаб чиқаришни илгариги миқиёсларда олиб бораверади. Бу ҳол қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқаришни яна ҳам кўпайтириб юборади.
 
 
375 
Аграр инқирозлар циклли тавсифга эга бўлмайди. Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқариш абсолют тавсифга эмас, балки нисбий 
тавсифга эга. Чунки инқироз рўй берган мамлакатларда миллион-миллион 
кишилар доимий суратда очликда яшайди. 
2. Иқтисодиётда мувозанатнинг бузилишини мунтазам ёки аксинча 
тарзда юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам инқирозларга ажратиш 
мумкин. 
Даврий инқирозлар маoлум вақт мобайнида такрорланиб туради. 
Оралиқ инқирозлар тўлиқ цикл буйича юз бермайди. циклнинг бирон-бир 
фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур бўлмай, қисқа муддат давом 
этади. 
Номунтазам инқирозлар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. 
Масалан, табиий офат, сел, тўфон, қурғоқчилик туфайли иқтисодиёт танг 
аҳволга тушиб қолиши мумкин. 
3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши тавсифига кўра 
инқирозлар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш 
инқирозларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш инқирози 
турли наф келтирадиган неoматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла 
сота олмасликда намоён бўлади. 
Тақчил ишлаб чиқариш инқирози даврида мувозанат бузилиб, 
етишмовчилик натижасида танг аҳвол келиб чиқади. Шундай қилиб, 
иқтисодиётнинг танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, 
балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади.   
 
4. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб 
чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари 
 
2008 йилда ўзининг кўлами ва салбий таoсир оқибатлари жиҳатидан анча 
жиддий бўлган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланди. Биринчи 
Президентимиз «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида
375 Аграр инқирозлар циклли тавсифга эга бўлмайди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқариш абсолют тавсифга эмас, балки нисбий тавсифга эга. Чунки инқироз рўй берган мамлакатларда миллион-миллион кишилар доимий суратда очликда яшайди. 2. Иқтисодиётда мувозанатнинг бузилишини мунтазам ёки аксинча тарзда юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам инқирозларга ажратиш мумкин. Даврий инқирозлар маoлум вақт мобайнида такрорланиб туради. Оралиқ инқирозлар тўлиқ цикл буйича юз бермайди. циклнинг бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур бўлмай, қисқа муддат давом этади. Номунтазам инқирозлар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. Масалан, табиий офат, сел, тўфон, қурғоқчилик туфайли иқтисодиёт танг аҳволга тушиб қолиши мумкин. 3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши тавсифига кўра инқирозлар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш инқирози турли наф келтирадиган неoматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла сота олмасликда намоён бўлади. Тақчил ишлаб чиқариш инқирози даврида мувозанат бузилиб, етишмовчилик натижасида танг аҳвол келиб чиқади. Шундай қилиб, иқтисодиётнинг танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади. 4. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари 2008 йилда ўзининг кўлами ва салбий таoсир оқибатлари жиҳатидан анча жиддий бўлган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланди. Биринчи Президентимиз «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида
 
 
376 
уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида мазкур 
инқирознинг мазмун-моҳияти ҳамда келиб чиқиш сабабларини қуйидагича баён 
этдилар: «Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш 
тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг 
миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яoни 
тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг 
етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг 
бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг 
барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий 
ўсиш сурoатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа 
салбий оқибатларни келтириб чиқарди»3. 
Бундан кўринадики, дастлаб АҚШ ипотека бозорларида намоён бўлган 
мазкур инқироз етарлича тўлов лаёқатига эга бўлмаган, қарзларни қайтариш 
қобилияти 
шубҳали 
бўлган 
қарздорларга 
ипотека 
кредитлари 
бериш 
амалиётининг жадаллашуви натижасида рўй берди.  
Модомики, ипотека кредити ўзининг моҳияти бўйича кўчмас мулк гарови 
ҳисобига бериладиган кредитлар бўлсада, АҚШ бозорлари бундай ликвидли 
кўчмас мулкларга етарлича «тўйинди» ва уларнинг нархлари кескин туша 
бошлади. 
Бунинг 
устига 
инвестицион 
банкларнинг 
АҚШ 
ипотека 
бозорларидаги 
янги 
молиявий 
«маҳсулот» 
ҳисобланган 
активларни 
секюритизациялаш 
бўйича 
операцияларининг 
авж 
олиши 
ипотека 
бозорларидаги таназзуллик ҳолатлари эҳтимоллигини оширди. 
АҚШ иқтисодиёти яратилган шарт-шароитлар туфайли арзон кредит 
ресурсларига тўйинди ва бу Федерал захира тизими (ФЗТ) амалга ошираётган 
пул-кредит сиёсатини ўзгартиришига олиб келди. Натижада 2004-2006 
йилларда Федерал захира тизими фоиз ставкаларни 6,25% гача кўтарди.  
Кредитларнинг қимматлашуви аҳолини ипотекага нисбатан талабининг 
пасайишига ва кредитларни қайтариш бўйича қарздорлар тўловининг 
қисқаришига олиб келди. Бошқа томондан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия 
                                                          
 
3 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – 
T.: O’zbеkiston, 2009, 4-b.
376 уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида мазкур инқирознинг мазмун-моҳияти ҳамда келиб чиқиш сабабларини қуйидагича баён этдилар: «Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яoни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш сурoатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди»3. Бундан кўринадики, дастлаб АҚШ ипотека бозорларида намоён бўлган мазкур инқироз етарлича тўлов лаёқатига эга бўлмаган, қарзларни қайтариш қобилияти шубҳали бўлган қарздорларга ипотека кредитлари бериш амалиётининг жадаллашуви натижасида рўй берди. Модомики, ипотека кредити ўзининг моҳияти бўйича кўчмас мулк гарови ҳисобига бериладиган кредитлар бўлсада, АҚШ бозорлари бундай ликвидли кўчмас мулкларга етарлича «тўйинди» ва уларнинг нархлари кескин туша бошлади. Бунинг устига инвестицион банкларнинг АҚШ ипотека бозорларидаги янги молиявий «маҳсулот» ҳисобланган активларни секюритизациялаш бўйича операцияларининг авж олиши ипотека бозорларидаги таназзуллик ҳолатлари эҳтимоллигини оширди. АҚШ иқтисодиёти яратилган шарт-шароитлар туфайли арзон кредит ресурсларига тўйинди ва бу Федерал захира тизими (ФЗТ) амалга ошираётган пул-кредит сиёсатини ўзгартиришига олиб келди. Натижада 2004-2006 йилларда Федерал захира тизими фоиз ставкаларни 6,25% гача кўтарди. Кредитларнинг қимматлашуви аҳолини ипотекага нисбатан талабининг пасайишига ва кредитларни қайтариш бўйича қарздорлар тўловининг қисқаришига олиб келди. Бошқа томондан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия 3 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – T.: O’zbеkiston, 2009, 4-b.
 
 
377 
ресурслари нархларининг ўсиши аҳолининг кредитни қайтариш бўйича 
молиявий имкониятларининг чекланишига олиб келди. 2000-2007 йиллар 
мобайнида жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача икки 
баробарга ошди, бензин нархи эса 3,5 баробарга ошди. Нефт нархи рекорд 
даражада, яoни бир баррели 147 доллардан ортди.     
Пировард натижада 2007 йил бошида АҚШда аҳолининг ипотека 
кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо кучайди. Қарздорларнинг 
кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни қайтаришдан кўра тўловларни 
тўлашдан бош тортиш ҳолати кенгайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга 
бўлмаган мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга қўйиши натижасида 
ипотека 
бозоридаги 
таклиф 
кўпайиб, 
бозордаги 
нархларнинг 
кескин 
пасайишига олиб келди. 
Аксарият молиячи-иқтисодчилар вужудга келган молиявий инқирознинг 
ҳақиқий 
сабабларидан 
бири 
сифатида 
ривожланган 
мамлакатларда 
иқтисодиётни ҳаддан зиёд ортиқча эркинлаштириш сиёсатининг «меваси» 
эканлигини, яoни «ўз-ўзини бошқарувчи бозор» ғоясини илгари суриш орқали 
давлатнинг миллий иқтисодиётга ва хусусан молиявий бозорларга аралашувини 
чекланганлиги билан ҳам изоҳламоқдалар.  
Шу ўринда, жаҳон молиявий инқирозининг юзага келишида асосий сабаб – 
молиявий 
ресурслар 
билан 
реал 
ишлаб 
чиқариш 
ҳажми 
ўртасидаги 
мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини таoкидлаш лозим. Пул 
муомаласи қонунларидан маoлумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал 
қилиши учун муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар 
ишлаб чиқариш реал ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим. 
Бироқ, миллий иқтисодиётларнинг байналминаллашуви ва глобаллашув 
жараёнлари пул муомаласининг амал қилишига ҳам ўз таoсирини ўтказиб, 
дастлаб 
айрим 
мамлакатлар, 
масалан 
АҚШда, 
кейинчалик 
кўплаб 
мамлакатларда мазкур қонунга риоя қилишнинг заифлашувига, кейин эса уни 
умуман эoтиборга олмасликка қадар олиб келди. Жумладан, ўтган асрнинг 70-
йилларига қадар амал қилиб келган жаҳон валюта тизимлари пулларнинг олтин
377 ресурслари нархларининг ўсиши аҳолининг кредитни қайтариш бўйича молиявий имкониятларининг чекланишига олиб келди. 2000-2007 йиллар мобайнида жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача икки баробарга ошди, бензин нархи эса 3,5 баробарга ошди. Нефт нархи рекорд даражада, яoни бир баррели 147 доллардан ортди. Пировард натижада 2007 йил бошида АҚШда аҳолининг ипотека кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо кучайди. Қарздорларнинг кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни қайтаришдан кўра тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолати кенгайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаган мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга қўйиши натижасида ипотека бозоридаги таклиф кўпайиб, бозордаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Аксарият молиячи-иқтисодчилар вужудга келган молиявий инқирознинг ҳақиқий сабабларидан бири сифатида ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни ҳаддан зиёд ортиқча эркинлаштириш сиёсатининг «меваси» эканлигини, яoни «ўз-ўзини бошқарувчи бозор» ғоясини илгари суриш орқали давлатнинг миллий иқтисодиётга ва хусусан молиявий бозорларга аралашувини чекланганлиги билан ҳам изоҳламоқдалар. Шу ўринда, жаҳон молиявий инқирозининг юзага келишида асосий сабаб – молиявий ресурслар билан реал ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини таoкидлаш лозим. Пул муомаласи қонунларидан маoлумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал қилиши учун муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим. Бироқ, миллий иқтисодиётларнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнлари пул муомаласининг амал қилишига ҳам ўз таoсирини ўтказиб, дастлаб айрим мамлакатлар, масалан АҚШда, кейинчалик кўплаб мамлакатларда мазкур қонунга риоя қилишнинг заифлашувига, кейин эса уни умуман эoтиборга олмасликка қадар олиб келди. Жумладан, ўтган асрнинг 70- йилларига қадар амал қилиб келган жаҳон валюта тизимлари пулларнинг олтин
 
 
378 
ёки товар мазмунини таoминлаш орқали иқтисодий муносабатларнинг 
барқарорлигига замин яратди. Бироқ, жаҳон амалиётида 1976 йилдан 
бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизимига ўтгач, пулнинг олтин мазмуни 
йўқолиб, асосан АҚШ доллари етакчи валютага айлангач, унинг муомалага 
чиқарилишини назорат қилиб бўлмай қолди. Кейинги йилларда глобаллашув 
жараёнининг жадаллашуви таoсирида халқаро иқтисодий алоқаларда қатoий 
валютага бўлган талабнинг янада кучайиши АҚШ томонидан ҳеч қандай товар 
билан таoминланмаган пулларнинг муомалага чиқарилиш жараёнини янада 
тезлатиб юборди. Маoлумотларга кўра, муомаладаги пул массаси (нақд, кредит 
пуллар ва турли тўлов воситалари)нинг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш 
реал ҳажмидан деярли 10 баравар, агар пулнинг айланиш тезлигини ҳам 
ҳисобга олинса, муомала учун зарур бўлган пул миқдоридан, яoни пулга бўлган 
талабдан бир неча ўн баравар кўпайиб кетганлигини англатади.   
Шу билан бир қаторда, асосан етакчи ривожланган мамлакатларда 
кузатилган қуйидаги салбий ҳолатлар ҳам молиявий инқирознинг вужудга 
келишига асосий сабабларидан ҳисобланади: 
- норационал пул-кредит сиёсатини, ҳамда қайта молиялаш ставкасини 
сурункали равишда паст даражада ушлаб турилиши натижасида қарзга 
яшашнинг одатга ва кундалик ҳолатга айланиши;  
- молиявий институтларнинг мажбуриятлари билан устав маблағлари 
ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши;   
- қимматли қоғозлар бўйича рейтинг ташкилотлари томонидан сохта 
хулосалар берилиши; 
- молиявий аудит ва профессионал этика тамойилларини бузилиши ва 
сохта аудит хулосалари тақдим этилиши; 
- молиявий рағбатлантириш услуби сифат кўрсаткичларига эмас, балки 
миқдорий кўрсаткичларга асосланганлиги; 
- юқори рискли ва мураккаб ҳосилавий қимматбаҳо қоғозларни вужудга 
келиши ва ҳоказо.
378 ёки товар мазмунини таoминлаш орқали иқтисодий муносабатларнинг барқарорлигига замин яратди. Бироқ, жаҳон амалиётида 1976 йилдан бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизимига ўтгач, пулнинг олтин мазмуни йўқолиб, асосан АҚШ доллари етакчи валютага айлангач, унинг муомалага чиқарилишини назорат қилиб бўлмай қолди. Кейинги йилларда глобаллашув жараёнининг жадаллашуви таoсирида халқаро иқтисодий алоқаларда қатoий валютага бўлган талабнинг янада кучайиши АҚШ томонидан ҳеч қандай товар билан таoминланмаган пулларнинг муомалага чиқарилиш жараёнини янада тезлатиб юборди. Маoлумотларга кўра, муомаладаги пул массаси (нақд, кредит пуллар ва турли тўлов воситалари)нинг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажмидан деярли 10 баравар, агар пулнинг айланиш тезлигини ҳам ҳисобга олинса, муомала учун зарур бўлган пул миқдоридан, яoни пулга бўлган талабдан бир неча ўн баравар кўпайиб кетганлигини англатади. Шу билан бир қаторда, асосан етакчи ривожланган мамлакатларда кузатилган қуйидаги салбий ҳолатлар ҳам молиявий инқирознинг вужудга келишига асосий сабабларидан ҳисобланади: - норационал пул-кредит сиёсатини, ҳамда қайта молиялаш ставкасини сурункали равишда паст даражада ушлаб турилиши натижасида қарзга яшашнинг одатга ва кундалик ҳолатга айланиши; - молиявий институтларнинг мажбуриятлари билан устав маблағлари ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши; - қимматли қоғозлар бўйича рейтинг ташкилотлари томонидан сохта хулосалар берилиши; - молиявий аудит ва профессионал этика тамойилларини бузилиши ва сохта аудит хулосалари тақдим этилиши; - молиявий рағбатлантириш услуби сифат кўрсаткичларига эмас, балки миқдорий кўрсаткичларга асосланганлиги; - юқори рискли ва мураккаб ҳосилавий қимматбаҳо қоғозларни вужудга келиши ва ҳоказо.
 
 
379 
Биринчи Президентимиз ўз асарларида дунёнинг ҳозирги вақтда бир қатор 
етакчи таҳлил ва экспертлик марказлари глобал молиявий инқироз ҳолатини ва 
унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш ва 
умумлаштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келаётганлигини таoкидлаб 
ўтдилар. Яoни, «Биринчидан, молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари 
деярли 
бутун 
дунёни 
қамраб 
олаётгани, 
рецессия 
ва 
иқтисодий 
пасайишнинг 
муқаррарлиги, 
инвестициявий 
фаоллик 
кўламининг 
чекланиши, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, 
жаҳоннинг 
кўплаб 
мамлакатларига 
таoсир 
кўрсатадиган 
жиддий 
ижтимоий 
талофотлар 
содир 
бўлиши 
мумкинлиги 
ўз 
тасдиғини 
топмоқда»4.  
Жаҳон иқтисодиётида кузатилган бундай номутаносиблик ҳолатлари, яoни 
ривожланаётган мамлакатлар савдо балансида ижобий салдо ўсаётган шароитда 
айрим ривожланган мамлакатлар ташқи савдо балансидаги йирик миқдордаги 
тақчилликнинг вужудга келиши дунё мамлакатлари валюта захираларининг 
ўзгаришига олиб келди. Хусусан, кейинги йилларда Хитой, Япония, Яқин Шарқ 
мамлакатлари валюта захиралари кескин ўсди. Маoлумотларга кўра, сўнгги 
пайтларда халқаро валюта захираларининг 3,4 трлн. доллари, яoни жами 
захираларнинг қарийб 59% Осиёнинг 10 та йирик мамлакати ҳиссасига тўғри 
келмоқда.  
Аксарият халқаро экспертларнинг эoтироф этишларича 2006 йилда АҚШ 
ипотека бозорларида бошланган инқирознинг авж олиши ва уни жаҳон 
молиявий инқирозининг келиб чиқишига фаол таoсирини АҚШнинг жаҳон 
ялпи ички маҳсулотининг асосий истеoмол қилувчиси ҳисобланганлигини 
келтириб ўтишади. Маoлумотларга қараганда, АҚШнинг жаҳон ялпи ички 
маҳсулотини ишлаб чиқишдаги ҳиссаси 20% ни ташкил қилсада, унинг 
истеoмолидаги ҳиссаси қарийб 40% ни ташкил қилади.  
Ҳозирда кўплаб мутахассис ва экспертлар томонидан жаҳон молиявий 
инқирозининг глобал тус олиши ва иқтисодий инқироз жараёнларининг 
                                                          
 
4 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – 
T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
379 Биринчи Президентимиз ўз асарларида дунёнинг ҳозирги вақтда бир қатор етакчи таҳлил ва экспертлик марказлари глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш ва умумлаштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келаётганлигини таoкидлаб ўтдилар. Яoни, «Биринчидан, молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб олаётгани, рецессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги, инвестициявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таoсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талофотлар содир бўлиши мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда»4. Жаҳон иқтисодиётида кузатилган бундай номутаносиблик ҳолатлари, яoни ривожланаётган мамлакатлар савдо балансида ижобий салдо ўсаётган шароитда айрим ривожланган мамлакатлар ташқи савдо балансидаги йирик миқдордаги тақчилликнинг вужудга келиши дунё мамлакатлари валюта захираларининг ўзгаришига олиб келди. Хусусан, кейинги йилларда Хитой, Япония, Яқин Шарқ мамлакатлари валюта захиралари кескин ўсди. Маoлумотларга кўра, сўнгги пайтларда халқаро валюта захираларининг 3,4 трлн. доллари, яoни жами захираларнинг қарийб 59% Осиёнинг 10 та йирик мамлакати ҳиссасига тўғри келмоқда. Аксарият халқаро экспертларнинг эoтироф этишларича 2006 йилда АҚШ ипотека бозорларида бошланган инқирознинг авж олиши ва уни жаҳон молиявий инқирозининг келиб чиқишига фаол таoсирини АҚШнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотининг асосий истеoмол қилувчиси ҳисобланганлигини келтириб ўтишади. Маoлумотларга қараганда, АҚШнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқишдаги ҳиссаси 20% ни ташкил қилсада, унинг истеoмолидаги ҳиссаси қарийб 40% ни ташкил қилади. Ҳозирда кўплаб мутахассис ва экспертлар томонидан жаҳон молиявий инқирозининг глобал тус олиши ва иқтисодий инқироз жараёнларининг 4 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
 
 
380 
кучайиши рецессия ва иқтисодий пасайишни, инвестициявий фаоллик кўлами 
чекланиб боришини, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши ҳамда 
жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таoсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий 
талофотлар содир бўлиши мумкинлиги эoтироф этилмоқда. 
Хусусан, 2008 йилда жаҳон миқёсида бевосита хорижий инвестициялар 
оқими 20% гача пасайганлиги кузатилган. 2009 йилда жаҳон ялпи ички 
маҳсулотининг пасайиши, бевосита хорижий инвестициялар кўламининг янада 
пасайишини кузатилиши ҳамда халқаро савдо ҳажми қарийб 15% га пасайиши 
эҳтимол қилинмоқда.  
Биринчи Президентимиз ўз асарларида молиявий инқироз ҳолати ва унинг 
таoсирида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга доир фикрларини давом 
эттириб, навбатдаги хулосани таoкидлаб ўтдилар: «Иккинчидан, авж олиб 
бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий 
нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини 
кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини 
кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорларида 
турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти 
устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади»5. 
АҚШ Федерал захира тизими томонидан олиб борилган норационал пул-
кредит сиёсати ҳамда қайта молиялаштириш ставкасини сурункали равишда 
паст даражада ушлаб турилиши натижасида банклар томонидан кредит бериш 
кўлами кескин ўсди. Федерал захира тизимининг экспансион пул-кредит 
сиёсати тижорат банкларига тақдим этадиган кредитлари бўйича фоиз 
ставкаларини 1,25% гача пасайтирилишида намоён бўлган эди. 
Федерал захира тизимининг ипотека бозорларига эoтиборсизлиги, ипотека 
кредитлари бериш талабларининг ҳаддан зиёд эркинлаштирилиши натижасида 
бозорда кўчмас мулкларга талаб ортди ва уй-жой бозорида нархларнинг қисқа 
муддат ичида кескин ўсиши кузатилди.  
                                                          
 
5 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – 
T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
380 кучайиши рецессия ва иқтисодий пасайишни, инвестициявий фаоллик кўлами чекланиб боришини, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши ҳамда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таoсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талофотлар содир бўлиши мумкинлиги эoтироф этилмоқда. Хусусан, 2008 йилда жаҳон миқёсида бевосита хорижий инвестициялар оқими 20% гача пасайганлиги кузатилган. 2009 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг пасайиши, бевосита хорижий инвестициялар кўламининг янада пасайишини кузатилиши ҳамда халқаро савдо ҳажми қарийб 15% га пасайиши эҳтимол қилинмоқда. Биринчи Президентимиз ўз асарларида молиявий инқироз ҳолати ва унинг таoсирида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга доир фикрларини давом эттириб, навбатдаги хулосани таoкидлаб ўтдилар: «Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади»5. АҚШ Федерал захира тизими томонидан олиб борилган норационал пул- кредит сиёсати ҳамда қайта молиялаштириш ставкасини сурункали равишда паст даражада ушлаб турилиши натижасида банклар томонидан кредит бериш кўлами кескин ўсди. Федерал захира тизимининг экспансион пул-кредит сиёсати тижорат банкларига тақдим этадиган кредитлари бўйича фоиз ставкаларини 1,25% гача пасайтирилишида намоён бўлган эди. Федерал захира тизимининг ипотека бозорларига эoтиборсизлиги, ипотека кредитлари бериш талабларининг ҳаддан зиёд эркинлаштирилиши натижасида бозорда кўчмас мулкларга талаб ортди ва уй-жой бозорида нархларнинг қисқа муддат ичида кескин ўсиши кузатилди. 5 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
 
 
381 
Тижорат 
банклари 
фаолиятини 
тартибга 
солиш 
тизимининг 
номувофиқлиги натижасида банклар томонидан кредитлаш тизими талаблари 
ўта енгиллашиб, бу ҳолат кредитлардан фойдаланишда тўловга лаёқатлик 
даражасининг ҳисобга олинмаслигига имкон яратди.  
Шунингдек, мутахассислар томонидан амалдаги банк капиталини халқаро 
тартибга солиш (Базел ИИ) тизими молиявий инқирозни вужудга келиши учун 
замин яратганлиги эoтироф этилмоқда. Маoлумки, 90- йилларнинг бошида 
қабул қилинган банк капиталини халқаро тартибга солишнинг Базел ИИ тизими 
тижорат банклари учун талаб қилинадиган капитал ёки капиталнинг етарлилиги 
активларнинг инвестицион сифатлари ва уларнинг риск даражаси бўйича 
гуруҳлашни кўзда тутади. Натижада Базел ИИ банк капиталларини рейтинг 
агентликлари хулосаларига асосланган ҳолда юқори рискли активларни 
секюритизациялаб, қимматли қоғозларга айлантиришни рағбатлантирган. 
Иқтисодчи олим Н.Жумаевнинг фикрига кўра, Моодйoс, Стандард & 
Поорс ва Фитч каби рейтинг агентликлари рискли ипотекага асосланган 
қимматли қоғозларга ААА рейтингини берганлиги билан инқирозга ўз 
ҳиссасини қўшганликда айбланмоқдалар6. Мазкур рейтинг агентликлари 
томонидан ипотека бозорларидаги қимматли қоғозлар бўйича берилган 
хулосаларига асосланиб фаолият юритаётган тижорат банклари ва барча 
ипотека кредитларининг 70% ни тақдим этувчи давлат ипотека агентликлари 
(Фреддие Маc (тҳе Федерал Ҳоме Лоан Мортгаге Cорпоратион) ва Фанние Мае 
(тҳе 
Федерал 
Натионал 
Мортгаге 
Ассоcиатион)) 
активлари 
сифат 
кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди ва пировардида улар тўлиқ давлат 
назоратига ўтди.  
Юқоридаги 
ҳолатлар 
молия-банк 
тизимида 
жиддий 
нуқсонлар 
мавжудлигини, шунга кўра, ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш орқали янги, 
соғлом молиявий тизимни шакллантириш зарурлигини тасдиқламоқда. 
Биринчи Президентимиз ўз асарларида глобал молиявий инқироз ҳолатини 
ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш 
                                                          
 
6 Jumayev N.Х. Jahon moliyaviy inqirozi: mohiyati, sabablari va uning O’zbеkistonga ta’siri (Elеkron ma’ruza matni).- 
TDIU. - T, 2009.
381 Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш тизимининг номувофиқлиги натижасида банклар томонидан кредитлаш тизими талаблари ўта енгиллашиб, бу ҳолат кредитлардан фойдаланишда тўловга лаёқатлик даражасининг ҳисобга олинмаслигига имкон яратди. Шунингдек, мутахассислар томонидан амалдаги банк капиталини халқаро тартибга солиш (Базел ИИ) тизими молиявий инқирозни вужудга келиши учун замин яратганлиги эoтироф этилмоқда. Маoлумки, 90- йилларнинг бошида қабул қилинган банк капиталини халқаро тартибга солишнинг Базел ИИ тизими тижорат банклари учун талаб қилинадиган капитал ёки капиталнинг етарлилиги активларнинг инвестицион сифатлари ва уларнинг риск даражаси бўйича гуруҳлашни кўзда тутади. Натижада Базел ИИ банк капиталларини рейтинг агентликлари хулосаларига асосланган ҳолда юқори рискли активларни секюритизациялаб, қимматли қоғозларга айлантиришни рағбатлантирган. Иқтисодчи олим Н.Жумаевнинг фикрига кўра, Моодйoс, Стандард & Поорс ва Фитч каби рейтинг агентликлари рискли ипотекага асосланган қимматли қоғозларга ААА рейтингини берганлиги билан инқирозга ўз ҳиссасини қўшганликда айбланмоқдалар6. Мазкур рейтинг агентликлари томонидан ипотека бозорларидаги қимматли қоғозлар бўйича берилган хулосаларига асосланиб фаолият юритаётган тижорат банклари ва барча ипотека кредитларининг 70% ни тақдим этувчи давлат ипотека агентликлари (Фреддие Маc (тҳе Федерал Ҳоме Лоан Мортгаге Cорпоратион) ва Фанние Мае (тҳе Федерал Натионал Мортгаге Ассоcиатион)) активлари сифат кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди ва пировардида улар тўлиқ давлат назоратига ўтди. Юқоридаги ҳолатлар молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлигини, шунга кўра, ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш орқали янги, соғлом молиявий тизимни шакллантириш зарурлигини тасдиқламоқда. Биринчи Президентимиз ўз асарларида глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш 6 Jumayev N.Х. Jahon moliyaviy inqirozi: mohiyati, sabablari va uning O’zbеkistonga ta’siri (Elеkron ma’ruza matni).- TDIU. - T, 2009.
 
 
382 
ва умумлаштириш натижасида келиб чиққан қуйидаги учинчи хулосани 
таoкидлаб ўтдилар: «Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар 
қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп 
жиҳатдан бир қанча омиллардан келиб чиқади. Яoни, бу аввало, ана шу 
давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий 
кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги 
(тўлов имконига), уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига 
қанчалик қарам эканига, шунингдек, олтин-валюта захирасининг ҳажми, 
хорижий кредитларни қайтариш қобилияти ва пировард натижада – 
мамлакат иқтисодиётининг барқарорлик, диверсификация ва рақобатга 
бардошлик даражасига боғлиқ»7.  
ХХ асрнинг охирларида бошланган ва ҳозиргача давом этиб келаётган 
бозорларнинг 
глобаллашуви, 
капиталлар 
халқаро 
ҳаракатининг 
эркинлаштирилиши натижасида АҚШ бозорларида вужудга келган инқироз 
дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам кенг ёйилди. АҚШ банклари ва ипотека 
агентликларининг 
қимматли 
қоғозларига 
қўйилма 
қилинган 
хорижий 
инвесторлар молиявий ҳолатига жиддий таoсир кўрсатди. Бу ўз навбатида дунё 
мамлакатлари иқтисодиётига ҳам ўз таoсирини ўтказди. АҚШ молия 
бозорларидаги инқироз жаҳоннинг йирик фонд бозорларидаги конoюнктурага 
таoсир қилди ва бу ўз навбатида мазкур бозорлардаги фонд индексларида 
(С&П, Доw-Жонес, Насдақ, ФЦЭ, CАC, ДАХ, Никкеи, Ҳанг Сенг, Шанҳаи 
cомпосите, РЦ, ММВБ ва б.) ўз аксини топди. Глобал молиявий бозорнинг 
асосий таркиби ва жаҳоннинг асосий молиявий марказлари ҳисобланган йирик 
фонд бозорларини ўз ичига олувчи мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таoсир 
кўрсатди.  
Биринчи Президентимиз ўз асарларида глобал молиявий инқироз ҳолатини 
ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш 
ва умумлаштириш натижасида келтириб чиқарилган тўртинчи хулосани 
қуйидагича баён этдилар: «Тўртинчидан, жаҳон молиявий инқирозидан 
                                                          
 
7 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – 
T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
382 ва умумлаштириш натижасида келиб чиққан қуйидаги учинчи хулосани таoкидлаб ўтдилар: «Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп жиҳатдан бир қанча омиллардан келиб чиқади. Яoни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлиқ мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги (тўлов имконига), уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига қанчалик қарам эканига, шунингдек, олтин-валюта захирасининг ҳажми, хорижий кредитларни қайтариш қобилияти ва пировард натижада – мамлакат иқтисодиётининг барқарорлик, диверсификация ва рақобатга бардошлик даражасига боғлиқ»7. ХХ асрнинг охирларида бошланган ва ҳозиргача давом этиб келаётган бозорларнинг глобаллашуви, капиталлар халқаро ҳаракатининг эркинлаштирилиши натижасида АҚШ бозорларида вужудга келган инқироз дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам кенг ёйилди. АҚШ банклари ва ипотека агентликларининг қимматли қоғозларига қўйилма қилинган хорижий инвесторлар молиявий ҳолатига жиддий таoсир кўрсатди. Бу ўз навбатида дунё мамлакатлари иқтисодиётига ҳам ўз таoсирини ўтказди. АҚШ молия бозорларидаги инқироз жаҳоннинг йирик фонд бозорларидаги конoюнктурага таoсир қилди ва бу ўз навбатида мазкур бозорлардаги фонд индексларида (С&П, Доw-Жонес, Насдақ, ФЦЭ, CАC, ДАХ, Никкеи, Ҳанг Сенг, Шанҳаи cомпосите, РЦ, ММВБ ва б.) ўз аксини топди. Глобал молиявий бозорнинг асосий таркиби ва жаҳоннинг асосий молиявий марказлари ҳисобланган йирик фонд бозорларини ўз ичига олувчи мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таoсир кўрсатди. Биринчи Президентимиз ўз асарларида глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш ва умумлаштириш натижасида келтириб чиқарилган тўртинчи хулосани қуйидагича баён этдилар: «Тўртинчидан, жаҳон молиявий инқирозидан 7 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – T.: O’zbеkiston, 2009, 5-b.
 
 
383 
имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп 
жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти 
миқёсида 
қабул 
қилинаётган 
чора 
тадбирларнинг 
қанчалик 
самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқ»8. 
Шунингдек, 
2008 
йил 
ноябр 
ойида 
Вашингтонда, 
жаҳон 
ялпи 
маҳсулотининг 85 фоизи ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат иштирокида 
бўлиб ўтган саммит глобал молиявий инқирознинг кўлами тобора кенгайиб 
бораётганини тасдиқлагани, ушбу саммитда бўлиб ўтган муҳокамалар бугун 
жаҳон молиявий инқирозининг олдини олиш ҳақида эмас, балки ундан қандай 
қилиб чиқиш йўллари изланаётганлигидан дарак беришини таoкидлаб ўтдилар. 
Жаҳон молиявий инқирози аксарият ривожланган мамлакатлар молия 
тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини келтириб чиқарди. Шунга кўра, 
АҚШ ва европа Иттифоқи мамлакатлари ўзларининг банк тизимларини 
инқироздан қутқариш учун йирик тижорат банкларининг акцияларини сотиб 
олиб, уларни буджет маблағлари ҳисобига ликвидли активлар билан таoминлай 
бошлади. 
АҚШ ҳукумати иқтисодиётга йирик масштабдаги давлат аралашуви 
сиёсатини юрита бошлади. АҚШнинг собиқ молия вазирининг ташаббуси 
билан Конгресс «Полсон режаси» деб номланувчи режани қабул қилди. Мазкур 
режанинг умумий ҳажми 700 млрд. долларни ташкил қилади.  
Европа Иттифоқи мамлакатлари инқироздан чиқиш бўйича тижорат 
банклари кредитлари учун давлат кафолатлари тизимидан фойдаланишга 
келишиб олишди. Бу ҳолатда кафолатлар банклараро кредитлар бўйича 5 йил 
муддатга тақдим этилади ва ҳукумат банкларнинг имтиёзли акцияларини сотиб 
олиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш имкониятларига эга бўлади.  
Масалан, АҚШда Федерал захира тизими қимматли қоғозларни сотиб 
олиш орқали хусусий секторни тўғридан-тўғри молиялаштириш амалиётига 
ўтиш орқали ликвидлиликни таминлашнинг янги усулига ўтди.  
                                                          
 
8 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – 
T.: O’zbеkiston, 2009, 6-b.
383 имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқ»8. Шунингдек, 2008 йил ноябр ойида Вашингтонда, жаҳон ялпи маҳсулотининг 85 фоизи ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат иштирокида бўлиб ўтган саммит глобал молиявий инқирознинг кўлами тобора кенгайиб бораётганини тасдиқлагани, ушбу саммитда бўлиб ўтган муҳокамалар бугун жаҳон молиявий инқирозининг олдини олиш ҳақида эмас, балки ундан қандай қилиб чиқиш йўллари изланаётганлигидан дарак беришини таoкидлаб ўтдилар. Жаҳон молиявий инқирози аксарият ривожланган мамлакатлар молия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини келтириб чиқарди. Шунга кўра, АҚШ ва европа Иттифоқи мамлакатлари ўзларининг банк тизимларини инқироздан қутқариш учун йирик тижорат банкларининг акцияларини сотиб олиб, уларни буджет маблағлари ҳисобига ликвидли активлар билан таoминлай бошлади. АҚШ ҳукумати иқтисодиётга йирик масштабдаги давлат аралашуви сиёсатини юрита бошлади. АҚШнинг собиқ молия вазирининг ташаббуси билан Конгресс «Полсон режаси» деб номланувчи режани қабул қилди. Мазкур режанинг умумий ҳажми 700 млрд. долларни ташкил қилади. Европа Иттифоқи мамлакатлари инқироздан чиқиш бўйича тижорат банклари кредитлари учун давлат кафолатлари тизимидан фойдаланишга келишиб олишди. Бу ҳолатда кафолатлар банклараро кредитлар бўйича 5 йил муддатга тақдим этилади ва ҳукумат банкларнинг имтиёзли акцияларини сотиб олиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш имкониятларига эга бўлади. Масалан, АҚШда Федерал захира тизими қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали хусусий секторни тўғридан-тўғри молиялаштириш амалиётига ўтиш орқали ликвидлиликни таминлашнинг янги усулига ўтди. 8 Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O’zbеkiston sharoitida uni bartaraf etishning yo’llari va choralari. – T.: O’zbеkiston, 2009, 6-b.