Махсус тарихий фанлар ва улар ҳақида тушунча ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Yuklangan vaqt
2025-02-25
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
4
Faytl hajmi
18,3 KB
Махсус тарихий фанлар ва улар ҳақида тушунча
ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Режа:
1. Maxsus tarixiy fanlar va ular haqida tushuncha
2. Maxsus tarixiy fanlar va ularning turlari
Таянч
тушунча
ва
иборалар:
“Махсус
тарихий
фанлар”
дипломатика,
хронология,
метрология,
сфрагистика,
гералдика,
нумизматика,
археография,
генеалогия,
картография
палеография,
пиктография,
идеография,
эпиграфика,
нумизматика,
топонимика,
хронология, генеалогия
Махсус тарихий фанлар” (кўпинча “ёрдамчи тарихий фанлар” деб ҳам
юритилади) байналминал тушунчадир.
Махсус тарихий фанларга дипломатика, хронология, метрология,
сфрагистика,
гералдика,
нумизматика,
археография,
генеалогия,
картография каби фанлар тааллуқлидир. Тарихий фанлар тизимида яна
эпиграфика ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Кодикология, берестология,
бонистика, фалеристика, векселлология, эмблематика, филократия ва бошқа
фанларнинг ҳам махсус тарихий фанлар сирасига кирганига кўп бўлмади.
Махсус тарихий фанлар асослари тарих фани, архившунослик соҳаси
билан чамбарчас боғлиқдир. Махсус тарихий фанларни билмасдан туриб
тарихчи, архившунос етук мутахассис бўлиб шаклланиши мушкул. Ўрта
асрлардаги йирик тарихчилар манбашунос, дипломатист ва палеограф
бўлганлиги бежиз эмас. Тарих фанидаги ютуқлар қайсидир ма’нода махсус
тарихий фанлар соҳасидаги ривожланиш ютуқларига ҳам боғлиқ. Мазкур
омил тарих фанининг бирлигини исботлаб, уни “асосий”, “махсус” ва
“ёрдамчи” фанларга бўлиш шартли эканлигини билдиради. Махсус тарихий
фанларининг мустақил мақсад ва вазифалари борлиги ҳам уларнинг ҳар
бири алоҳида фан тармоғи эканлигидан далолат беради.
“Махсус тарихий фанлар” (кўпинча “ёрдамчи тарихий фанлар” деб
ҳам юритилади) байналминал тушунчадир.
Немис тилидаги “Die historischen Hilfswissenschaften” атамасидан
келиб чиққан. Худди шундай атама француз, инглиз, поляк ва бошқа
тилларда ҳам мавжуд (“les sciences auxiliaries de l’historie”, “the auхiliary
historical disciplines”, “nauki pomocnicze historii” вa ҳоказо).
Махсус тарихий фанларга дипломатика, хронология, метрология,
сфрагистика,
гералдика,
нумизматика,
археография,
генеалогия,
картография каби фанлар тааллуқлидир. Тарихий фанлар тизимида яна
эпиграфика ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Кодикология, берестология,
бонистика, фалеристика, векселлология, эмблематика, филократия ва бошқа
фанларнинг ҳам махсус тарихий фанлар сирасига кирганига кўп бўлмади.
Палеография -Палеография атамаси грекча “палеос – “қадимги”,
“графио” – “ёзаман” сўзлари, бирикмасидан иборат. Бу атама фанга биринчи
марта илмий палеография асосчиси франциялик монах Бернар де Монфокон
(1665-1741 йиллар) томонидан 1708 йилда киритилган.
Пиктография - расмлардан иборат бўлган ёзув. Ҳозирги ёзувга
ўтишда янги қадам бўлди. Расмлардан иборат ёзувнинг хусусияти шуки,
бунда фикр айрим тушунчаларга ажратиб эмас, балки тўла ифодаланади.
Пиктограмма ҳаракатни, воқеа-ҳодисани тасвирлайди, лекин оғзаки тилни,
буюмларнинг номларини мутлақо акс эттирмайди. Пиктограмма нимани
тасвирласа ўшани ифодалайди, унда символика йўқ.
Идеография. Жумлаларнинг айрим тушунчаларга, сўнгра сўзларга
бўлиниши - идеография ҳозирги ёзувга олиб келадиган йўлдаги
босқичлардан
бири
бўлди.
Пиктограмма
алоҳида
элементларга
бўлинмасдан, фақат тугалланган фикрнигина ифода этарди. Идеография эса
бутун сўз ёки тушунчани ифодаловчи тасвир бўлди. Илк қулдорлик
давридан бошлаб идеография Миср, Шумер, Хитой, Крит ороли ва
Месопотамияда ривожланди.
Эпиграфика-Эпиграфика (юнонча - битик) — махсус, ёрдамчи тарихий
фан бўлиб, қаттиқ жисмлар (тош, металл, сопол ва бошқалардаги) асосан,
қадимги ва ўрта асрларга оид ёзувлар (битиклар)ни тўплаш, нашр этиш ва
шарҳлаш билан шуғулланади.
Нумизматика - - (лотинча - танга) - тангалар ҳақидаги фан бўлиб,
тангаларнинг
тасвирлари,
ёзувлари,
оғирлиги,
қандай
металллдан
ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини
ўрганади. Нумизматика хронология, моддий маданият, ички ва ташқи савдо
тарихи масалаларини текширишга имкон беради, тарих, археология,
палеография, сан’ат тарихи, иқтисод, этнография фанлари учун катта
аҳамиятга эта.
Танга – бу ўз шаклига эга бўлган металлл қуймаси бўлиб, у ўз вазнига,
қард-қийматига ва сифатли таркибига, тасдиқланган тамғаси, икки
томонида ёки бир томонида ба’зида ён томонларида ҳам мавжуд махсус
тамғалари. Танга - қиймат белгиси, моддий шаклга эга бўлган ҳолда товар-
пул муносабатларнинг мавжуд қонунидир ва ушбу муносабатларнинг зарур
асбоб ускунаси бўлиб ҳисобланади.
Топонимика грекча икки сўздан, я’ни топос – “жой” ва онома (ёки
онима) – “ном” сўзларидан таркиб топган бўлиб, жой номлари тўғрисидаги
фандир.
Топонимика шаҳарлар, қишлоқлар, дарёлар, кўллар, тоғлар каби
географик номларни, уларнинг келиб чиқишини, тарихини ўрганар экан, бу
фан географларга ҳам, тарихчиларга ҳам бой илмий ма’лумот беради.
Карта - бу тарихий ҳужжат бўлиб, воқеалар давомийлиги ҳақида
ҳикоя қилувчи, содир бўлган воқеалар, вайрон бўлган ва яна тикланган