МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК.
РЕЖА:
1.Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг умумий тавсифи
2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси.
3. Маъмурий ҳқуқбузарликнинг умумий хусусиятлари.
4. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг ўзига хос хусусиятлари.
5. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби тушунчаси.
6. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг обекти.
7. Маъмурий ҳуқуқбузарликниг обектив томони.
8. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъекти.
9. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони.
Аксарият юридик адабиётларда маъмурий жавобгарликни қўллашнинг
икки асоси кўрсатиб ўтилган: биринчидан, қонун – ҳуқуқий (норматив) асоси
сифатида; иккинчидан, маъмурий ножўя хатти-ҳаракат (ҳуқуқбузарлик) -
фактик асоси сифатида.
Маъмурий жавобгарликнинг бу иккала асоси ҳам Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1-моддасида
маъмурий жавобгарликнинг ҳуқуқий (норматив) асоси мустаҳкамлаб
қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 10-моддасига биноан эса, маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда
(фактик асоси) - қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка
тортиш
назарда
тутилган,
шахсга,
фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга
тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида)
содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Давлат бошқаруви соҳасида содир этиладиган ва кўп учрайдиган
ҳуқуқбузарлик кўринишларидан бири – бу маъмурий ҳуқуқбузарликдир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни – амалдаги қонунчилигимизда
аниқ кўрсатиб ўтилган бўлиб, қуйидаги умумий хусусиятларга эгадир:
биринчидан,
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
–
ижтимоий
зарарли
ҳисобланади, яъни уларнинг содир этилиши билан жамият ва фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига маълум бир моддий ва маънавий зарар
етказилади;
иккинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик – маъмурий ҳуқуққа хилоф
ҳисобланади, яъни бундай хатти-ҳаракатларни содир этиш қонун ҳужжатлари
билан тўғридан-тўғри тақиқланган.
Айрим ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик маъмурий -ҳуқуқий
нормаларни бузиш маъносида талқин қилинади. Лекин шу нарсага алоҳида
эътибор бериш керакки, маъмурий -ҳуқуқий нормалар турли кўринишга эга,
масалан, намунали хулқ-атвор қоидаларини ўрнатувчи – тартибга солувчи
маъмурий -ҳуқуқий нормалар ва бу қоидаларнинг бузилиши учун
жавобгарликни ўрнатувчи – муҳофаза этувчи маъмурий -ҳуқуқий нормалар;
учинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик – бу қилмишдир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик - бир ёки бир неча инсонларнинг онгли ва
иродали ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида ифодаланади;
тўртинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик – жисмоний шахс томонидан
содир этиладиган қилмишдир. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига биноан маъмурий ҳуқуқбузарликнинг
субъекти сифатида фақатгина жисмоний шахслар намоён бўлиши мумкин;
бешинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликда – айбнинг мавжудлиги, яъни
маъмурий ҳуқуқбузарлик – қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир
этиладиган онгли, иродали қилмиш ҳисобланади;
олтинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик – жазога сазовор қилмишдир.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекси
10-моддасининг
1-қисмига
биноан
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
деганда
–
қонун
ҳужжатларига
биноан
маъмурий
жавобгарликка тортиш назарда тутилган қилмиш тушунилади.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик
назарда тутилган тақдирдагина, бундай хатти-ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик
сифатида
эътироф
этилиши
мумкин.
Жавобгарликка
тортиш
-
ҳуқуқбузарликнинг асосий хусусиятларидан биридир.
Ҳуқуққа хилоф, айбли ва жазога сазовор қилмишнинг хусусиятини
ўзида ифода этган барча ҳуқуқбузарлик ҳам, маъмурий ҳуқуқбузарлик
ҳисобланмайди. Гап шундаки, аниқ бир қилмишда маъмурий ҳуқуқбузарлик
таркиби мавжуд бўлмаслиги мумкин ва бу ҳолат қилмишни содир этган
шахснинг жавобгарликка тортилишига олиб келмайди.
Ҳуқуқбузарлик таркибини ифодаловчи хусусиятлар эса, бу – қонун
ҳужжатларида мустаҳкамланган ва содир этилган қилмишни ҳуқуқбузарлик
сифатида ифодалаш мумкин бўлган хусусиятлардир.
Ҳуқуқбузарлик таркибини ифодаловчи ўзаро яқин хусусиятлар
бирлашиб, ҳуқуқбузарлик таркиби элементларини ташкил этади.
Ҳуқуқшунос
олим
Ю.М.Козловнинг
фикрича,
маъмурий
ҳуқуқбузарликни тавсифлашда унинг юридик таркиби катта аҳамиятга эгадир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби – бу унинг ички тузилишини
англатувчи юридик хусусиятдаги элементлар йиғиндисидир.1
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби тушунчасини англаш ва уни аниқлаш
- маъмурий жавобгарликка тортишнинг қонунийлигини таъминлайди,
маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқини белгилаб
беради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби – бу маъмурий ҳуқуқ нормалари
билан ўрнатилган хусусиятларнинг йиғиндиси бўлиб, уларнинг мавжуд
бўлиши билан аниқ бир қилмишлар – маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида тан
олинади.
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик таркиби сингари, маъмурий ҳуқуқбузарлик
ҳам: ҳуқуқбузарликнинг обекти ва обектив томони, субъекти ва субъектив
томони каби хусусиятлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг обекти – бу маъмурий ҳуқуқ нормалари
билан ўрнатилган ва муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар
ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда давлат бошқаруви соҳасида вужудга
келадиган ижтимоий муносабатлардир. Давлат бошқарувини ташкил этиш ва
амалга ошириш жараёнида нафақат маъмурий ҳуқуқ нормалари билан, балки
маъмурий -ҳуқуқий воситалар билан муҳофаза этиладиган бошқа ҳуқуқ
тармоқлари (Конституциявий, молия, ер, меҳнат ва ҳ.к.лар) нормалари билан
тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳам вужудга келади. Шу
сабабли, маъмурий ҳуқуқбузарлик обектига - маъмурий жавобгарлик
нормалари билан ҳимоя қилинадиган ҳар қандай муносабатларни киритиш
мумкин.
Маъмурий ҳуқуқ назариясида ҳуқуқбузарлик обекти, одатда. уч гуруҳга
бўлинади:
биринчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг умумий обекти – давлат
бошқаруви жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар. Масалан,
ЎзР МЖтКнинг 10-моддаси 1-қисмида маъмурий ҳуқуқбузарлик обекти
умумий ҳолда - “шахс, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари,
мулкчилик, давлат ва жамоат тартиби, табиий муҳит” кўрсатиб ўтилган;
иккинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг турдош обекти – мазмуни ва
ўзаро яқин хусусиятларига қараб ягона тизимга келтирилган обектлардир.
Масалан, ЎзР МЖтКнинг махсус қисмида маъмурий ҳуқуқбузарликлар
қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган:
фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва
эркинликларига
тажовуз
қиладиган
ҳуқуқбузарликлар;
аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар;
мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар;
табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар;
саноатдаги, қурилишдаги ва иссиқлик ҳамда электр энергиясидан
фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар;
қишлоқ
хўжалигидаги
ҳуқуқбузарлик,
ветеринария-санитария
қоидаларини бузиш;
транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар;
фуқароларнинг турар жой ҳуқуқларига таалуқли, коммунал хизмат ва
ободонлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар;
савдо тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар;
одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар;
жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар;
бошқарувнинг
белгиланган
тартибига
тажовуз
қилувчи
ҳуқуқбузарликлар;
учинчидан,
маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг
бевосита
обекти
–
ҳуқуқбузарлик оқибатида бевосита зарар етказилган, аниқ обект ҳисобланади.
Масалан,
ЎзР
МЖтКнинг
40-моддасида
мустаҳкамланган
туҳмат
ҳуқуқбузарлигининг бевосита обекти – фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати
ҳисобланади; ёки, 237-моддасига биноан ҳарбий хизматга ёки муқобил
хизматга чақирилишдан бош тортишда ифодаланган ҳуқуқбузарликнинг
бевосита обекти бўлиб – бошқарув жараёнида ўрнатилган тартиб, яъни
фуқароларнинг ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташ мажбурияти ҳисобланади.
Мъамурий ҳуқуқбузарликнинг обектив томони – бу ҳуқуққа хилоф
қилмишдир, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик обектига қаратилган ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик, унинг хусусиятлари, шунингдек, уни содир этиш (ёки содир
этмаганлик) шароитлари ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик обектив томондан икки кўринишга эга:
биринчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликни ҳаракат натижасида содир
этиш. Ҳаракат – инсоннинг фаол хулқ-атвори ҳисобланади. Аксарият
маъмурий ҳуқуқбузарликлар, обектив томондан шахсларнинг ҳаракати орқали
содир этилади. Масалан, туҳмат, ҳақорат қилиш, енгил тан жароҳати етказиш,
ўрнатилган
турли
умуммажбурий
қоидаларни
бузишда
ифодаланган
ҳуқуқбузарликлар - ҳаракатлар натижасида содир этилади;
иккинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг ҳаракатсизлик натижасида
келиб чиқиши. Ҳаракатсизлик – инсоннинг пассив хулқ-атвори бўлиб, одатда,
белгиланган вазифани, мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганликда ифодаланади. Масалан, мансабдор шахслар томонидан
фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаганлик, ота-
оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича
мажбуриятларни бажармаганлик, ҳокимият вакилининг қонуний талабларини
бажармаганликда
ифодаланган
ҳуқуқбузарликлар
–
ҳаракатсизлик
натижасида келиб чиқади.
Д.Н.Бахрахнинг кўрсатиб ўтишича, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг
обектив томони – ҳуқуқ нормалари билан назарда тутилган, мазкур
ҳуқуқбузарликнинг
ташқи
кўринишини
ифодалайдиган
хусусиятлар
йиғиндисидир. Обектив томон – қилмишни ҳуқуқбузар ташқи хулқ-
атворининг кўриниши сифатида ифодалайди. Обектив томон хусусиятларига:
ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ва уларнинг содир этилиши билан
вужудга келган зарарли оқибат киради. Масалан, транспорт воситалари
ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш – ҳаракат
тезлигини
ошириш
(ҳаракат),
йўл
белгиларига
риоя
этмаслик
(ҳаракатсизлик)да ифодаланувчи турли хатти-ҳаракатларда намоён бўлади.
Бундай қилмишлар натижасида: йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солиниши,
бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига ҳалақит бериш,
авария ҳолатини вужудга келтириш ёки йўл-транспорт ҳодисаларини содир
этилишига олиб келиши мумкин.1
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 13-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган
пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
ЎзР МЖтКнинг 20-моддасига биноан эса, ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс,
яъни сурункали руҳий касаллик, руҳий фаолияти вақтинча бузилганлиги, ақли
заифлиги
ёхуд
бошқа
хил
касаллик
оқибатида
ўз
ҳаракатининг
(ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган
шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Демак, умумий қоидаги кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъекти -
бу 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида маъмурий
жавобгарликнинг субъектлари уч гуруҳга бўлинган:
1) умумий субъект – ҳар қандай 16 ёшга тўлган жисмоний шахс.
Жумладан, ЎзР МЖтКнинг 13-моддасида маъмурий жавобгарлик субъекти
умумий ҳолда кўрсатиб ўтилган;
2) махсус субъект – умумий субъектларга қараганда ўзига хос
хусусиятларга (қўшимча белгиларга) эга бўлган субъектлардир. Мъамурий
ҳуқуқбузарликнинг
махсус
субъектига
-
мансабдор
шахсларни,
ҳайдовчиларни, вояга етмаганларни ва бошқаларни киритиш мумкин. Мазкур
шахслар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ва уларга нисбатан
қўлланиладиган жавобгарлик ўзига хос хусусиятларга эгадир. Масалан,
мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
уларнинг эгаллаб турган лавозими ёки мансаби билан ёхуд улар зиммасига
юкланган вазифалар (мажбуриятлар)нинг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда содир этилади. Мансабдор
шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги фуқароларга (умумий субъект)
қараганда юқори бўлади.
Мисол № 1. ЎзР МЖтКнинг 175-4-моддасига биноан иш ҳақини
тақиқланган шаклларда тўлаш учун фақатгина мансабдор шахсларгина
жавобгарликка тортилиши мумкин. Чунки ходимларга иш ҳақини бериш
мажбурияти корхона, муассаса ва ташкилотнинг мансабдор шахси зиммасига
юкланган.
Мисол № 2. ЎзР МЖтКнинг 125-моддасига биноан фойдаланиш ман
этиладиган даражада носозлиги бўлган транспорт воситаларини бошқариш
учун фақатгина ҳайдовчилар жавобгарликка тортилиши мумкин. Чунки,
ҳайдовчигина - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
Маъмурий жавобгарлик 16 ёшга тўлган фуқароларга нисбатан
қўлланилиши белгиланган. Лекин 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар -
вояга етмаганлар тоифасига киришини ҳам унутмаслик керак. Уларнинг
маъмурий жавобгарлиги, одатда махсус қоидалар билан тартибга солинади;
3) алоҳида субъект – интизом Уставлври ёки хизмат тўғрисидаги
низомлар татбиқ қилинадиган шахслар, масалан, ҳарбий хизматчилар ва
йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ички ишлар органларининг
оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар. Маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг алоҳида субъектлари – махсус субъектларнинг алоҳида
гуруҳини ташкил этади. Алоҳида субъектлар ҳам, махсус субъектлар сингари
ўзига хос хусусиятларга эгадир.
Қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарликнинг у ёки бу
субъектлари доирасига қаратилган жавобгарликнинг қўшимча асослари ёки
унинг юқори ҳажми, бошқаларига нисбатан эса маъмурий жавобгарликни
қўллашда чекланишлар кўрсатиб ўтилади. Масалан, ЎзР МЖтКнинг 53-
моддасига биноан санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини,
қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш, - фуқароларга энг кам иш
ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш
бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ЎзР
МЖтКнинг 16-моддасига биноан муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга
жарима солиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
маъмурий жавобгарлиги ҳам назарда тутилган. Бу тоифадаги шахслар
маъмурий ҳуқуқбузарлик субъектларининг қайси гуруҳига киради, деган
савол вужудга келиши мумкин. Агар, хорижий фуқаролар дипломатик
иммунитет ҳуқуқидан фойдаланмаса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
сингари умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Агар, бундай ҳуқуққа
эга бўлса, уларнинг жавобгарлик масаласи халқаро шартномаларда (ёки
давлатлар ўртасида тузилган халқаро битимларда) назарда тутилган тартибда
ҳал қилинади. Демак, улар маъмурий ҳуқуқбузарликнинг ҳам умумий
субъекти, ҳам махсус субъекти сифатида намоён бўлиши мумкин.
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик сингари, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳам –
ҳуқуққа хилоф айбли содир этилган қилмиш ҳисобланади. Ҳуқуқбузарнинг
ҳуқуққа хилоф қилмишни содир этишда айби мавжуд бўлганида, уни
жавобгарликка тортиш мумкин бўлади. Айб – бу содир этилган қилмишга
нисбатан шахснинг руҳий муносабатидир. Айб икки шаклда: қасд ва
эҳтиётсизликда ифодаланган бўлиши мумкин. Айб - маъмурий ҳуқуқбузарлик
субъектив томонининг мажбурий хусусияти ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони – бу ҳуқуқбузарлик
субъекти (жисмоний шахс)нинг ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
ҳамда унинг оқибатларига нисбатан руҳий муносабати ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик айбнинг икки шаклида ҳам, яъни қасддан ва
эҳтиётсизликдан
содир
этилиши
мумкин.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 11-моддасига
биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки
ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли
оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг
келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий
ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
Масалан, ЎзР МЖтКнинг 61-моддасида мулкчилик шаклидан қатъи
назар
корхона,
муассаса,
ташкилотларнинг
мол-мулкини
ўғирлаш,
ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суистеъмол қилиш ёки