МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚИЙ АКТЛАР.

Yuklangan vaqt

2025-03-16

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

31

Faytl hajmi

32,4 KB


 
 
 
 
 
 
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚИЙ АКТЛАР. 
 
 
 
РЕЖА: 
1. Давлат бошқаруви актлари тушунчаси ва аҳамияти 
 2. Давлат бошқаруви актларининг таснифи 
3. Давлат бошқаруви актларига қўйиладиган талаблар 
4. Давлат бошқаруви услублари тушунчаси ва хусусиятлари.
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚИЙ АКТЛАР. РЕЖА: 1. Давлат бошқаруви актлари тушунчаси ва аҳамияти 2. Давлат бошқаруви актларининг таснифи 3. Давлат бошқаруви актларига қўйиладиган талаблар 4. Давлат бошқаруви услублари тушунчаси ва хусусиятлари.
 
 
 
Давлат бошқпруви назариясида бошқарув ҳуқуқий акти институти 
алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг доирасида давлат бошқарувининг энг 
муҳим Функциялари амалга оширилади. Тегишли давлат органлари ва 
мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатлари, қоида бўйича, норматив 
ёки норматив бўлмаган ҳуқуқий актлар кўринишида расмийлаштирилади. 
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари оммавий бошқарув олдида турган 
мақсад ва вазифаларга эришиш учун бошқарув ҳаракатларини амалга 
оширишнинг муҳим ҳуқуқий шакли сифатида намоён бўлади. 
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари муаммосига бўлган ҳуқуқшунос 
олимларининг кўпдан-кўп илмий ишлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти 
ўқув юртларида бошқарув ҳуқуқий актлари (маъмурий ҳуқуқий актлар)ни 
ўрганишга қаратилган махсус фанни киритиш тарафдоридир.1  
Бошқарув ҳуқуқий актлари, ҳозирги вақтда, кенг норматив асосга 
эгадир, яъни бундай актларни қабул қилиш ва унинг тартиби – Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда ўз 
ифодасини топган.1  
Бошқарув ҳуқуқий актларини қабул қилиш – ижро ҳокимияти органлари 
фаолиятининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий актлар орқали 
мазкур субъектларнинг вазифалари, Функциялари ва ваколатлари, яъни 
копетенсияси бевосита амалга оширилади. 
Бошқарувнинг 
ҳуқуқий 
актлари 
деганда 
– 
ижро 
ҳокимияти 
субъектларининг бир томонлама ҳокимият кўрсатмаларини ифодалаш, 
юридик оқибатларни юзага келтириш ва бажарилиши мажбурий бўлган актлар 
тушунилади.  
Ҳуқуқий актлар – бошқарув қарорларининг юридик кўриниши бўлиб 
ҳисобланади. Ижро ҳокимияти органи (мансабдор шахс) ваколат доирасида 
ҳуқуқий акт қабул қилиш орқали умумий (норматив) ёки индивидуал (якка, 
маъмурий) аҳамиятдаги масалаларни ҳал этади.
Давлат бошқпруви назариясида бошқарув ҳуқуқий акти институти алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг доирасида давлат бошқарувининг энг муҳим Функциялари амалга оширилади. Тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатлари, қоида бўйича, норматив ёки норматив бўлмаган ҳуқуқий актлар кўринишида расмийлаштирилади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари оммавий бошқарув олдида турган мақсад ва вазифаларга эришиш учун бошқарув ҳаракатларини амалга оширишнинг муҳим ҳуқуқий шакли сифатида намоён бўлади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари муаммосига бўлган ҳуқуқшунос олимларининг кўпдан-кўп илмий ишлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ўқув юртларида бошқарув ҳуқуқий актлари (маъмурий ҳуқуқий актлар)ни ўрганишга қаратилган махсус фанни киритиш тарафдоридир.1 Бошқарув ҳуқуқий актлари, ҳозирги вақтда, кенг норматив асосга эгадир, яъни бундай актларни қабул қилиш ва унинг тартиби – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда ўз ифодасини топган.1 Бошқарув ҳуқуқий актларини қабул қилиш – ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий актлар орқали мазкур субъектларнинг вазифалари, Функциялари ва ваколатлари, яъни копетенсияси бевосита амалга оширилади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари деганда – ижро ҳокимияти субъектларининг бир томонлама ҳокимият кўрсатмаларини ифодалаш, юридик оқибатларни юзага келтириш ва бажарилиши мажбурий бўлган актлар тушунилади. Ҳуқуқий актлар – бошқарув қарорларининг юридик кўриниши бўлиб ҳисобланади. Ижро ҳокимияти органи (мансабдор шахс) ваколат доирасида ҳуқуқий акт қабул қилиш орқали умумий (норматив) ёки индивидуал (якка, маъмурий) аҳамиятдаги масалаларни ҳал этади.
 
 
Ҳуқуқий акт – ижро ҳокимияти субъектининг бир томонлама юридик 
ҳокимият 
иродасини 
намоён 
этиб, 
биринчидан, 
давлат-бошқарув 
фаолиятининг ҳокимият табиатини ифодалайди; иккинчидан, унинг ёрдамида 
ижро ҳокимияти органларининг вазифа ва Функциялари амалга оширилади. 
Бошқарувнинг ҳуқуқий акти – императивлик хусусиятига эга бўлиб, 
унинг талаблари қайси субъектга қаратилган бўлса, унинг учун мажбурий 
ҳисобланади. 
Ҳуқуқий актларнинг ижроси, унинг талабларини бажармаган ёки лозим 
даражада бажармаган шахсларни юридик жавобгарликка тортиш таҳдиди 
билан таъминланади. 
Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари:  
биринчидан, давлат бошқаруви соҳасида хулқ-атвор қоидаларини 
ўрнатади;  
иккинчидан, аниқ бир ҳуқуқий муносабатларни юзага келтирувчи 
юридик факт сифатида намоён бўлади. Масалан, вазир ўз буйруғи билан 
тегишли соҳада фаолият юритувчи барча давлат органлари, мансабдор 
шахслар, корхона ва муассасалар учун мажбурий бўлган қоидалар ўрнатиши 
мумкин. Шунингдек, унинг шахсни маълум бир лавозимга тайинлаш 
тўғрисидаги буйруғи билан, аниқ давлат-хизмат муносабатлари юзага келиши 
мумкин. 
Бошқарувнинг ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқий акти қонуности 
хусусиятига эга бўлади, яъни улар ваколатли давлат органлари томонидан 
Конституция ва қонунларга асосланиб ва уларни ижро этиш мақсадида қабул 
қилинади. 
Ҳуқуқшунос олим А.Г.Чернявскийнинг фикрича, давлат бошқарув 
актлари ижро ҳокимияти фаолиятининг бошқа шаклларидан фарқ қилган 
ҳолда қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эгадир: 
1) бошқарув актлари – бу бошқарув субъектларининг, яъни ижро 
ҳокимияти органлари ёки корхона ва муассаса маъмуриятининг юридик 
ҳокимият иродасини ифодалашдир. Бу актлар – маъмурий ҳокимиятнинг
Ҳуқуқий акт – ижро ҳокимияти субъектининг бир томонлама юридик ҳокимият иродасини намоён этиб, биринчидан, давлат-бошқарув фаолиятининг ҳокимият табиатини ифодалайди; иккинчидан, унинг ёрдамида ижро ҳокимияти органларининг вазифа ва Функциялари амалга оширилади. Бошқарувнинг ҳуқуқий акти – императивлик хусусиятига эга бўлиб, унинг талаблари қайси субъектга қаратилган бўлса, унинг учун мажбурий ҳисобланади. Ҳуқуқий актларнинг ижроси, унинг талабларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахсларни юридик жавобгарликка тортиш таҳдиди билан таъминланади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари: биринчидан, давлат бошқаруви соҳасида хулқ-атвор қоидаларини ўрнатади; иккинчидан, аниқ бир ҳуқуқий муносабатларни юзага келтирувчи юридик факт сифатида намоён бўлади. Масалан, вазир ўз буйруғи билан тегишли соҳада фаолият юритувчи барча давлат органлари, мансабдор шахслар, корхона ва муассасалар учун мажбурий бўлган қоидалар ўрнатиши мумкин. Шунингдек, унинг шахсни маълум бир лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи билан, аниқ давлат-хизмат муносабатлари юзага келиши мумкин. Бошқарувнинг ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқий акти қонуности хусусиятига эга бўлади, яъни улар ваколатли давлат органлари томонидан Конституция ва қонунларга асосланиб ва уларни ижро этиш мақсадида қабул қилинади. Ҳуқуқшунос олим А.Г.Чернявскийнинг фикрича, давлат бошқарув актлари ижро ҳокимияти фаолиятининг бошқа шаклларидан фарқ қилган ҳолда қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эгадир: 1) бошқарув актлари – бу бошқарув субъектларининг, яъни ижро ҳокимияти органлари ёки корхона ва муассаса маъмуриятининг юридик ҳокимият иродасини ифодалашдир. Бу актлар – маъмурий ҳокимиятнинг
 
 
мақсад ва Функцияларини амалга оширишнинг муҳим воситаларидан бири 
бўлиб, ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятининг асосий шакли 
ҳисобланади. Бошқарув актлари - бошқарув субъектлари томонидан 
мамлакатнинг хўжалик, ижтимоий-маданий, маъмурий-сиёсий соҳаларига 
кундалик ҳамда бевосита раҳбарлик қилиш жараёнида қабул қилинадиган 
қарорлардир. Бошқарув актлари ўртасида ижро ҳокимияти органлари 
(мансабдор шахслар) томонидан қабул қилинадиган актлар алоҳида аҳамиятга 
эгадир; 
2) бошқарув актлари – ижро ҳокимияти ёки ваколатли бошқа субъект 
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бу актлар – бошқарув қарорларининг 
ҳуқуқий кўринишларидан бири ҳисобланади; 
3) бошқарув актлари – адресатга (яъни қайси шахсга қаратилган бўлса) 
императивлик, мажбурийлик хусусиятига эга, унда бир томон (бошқарув 
субъекти)нинг тегишли иродаси ифодаланган бўлади; 
4) бошқарув актлари – хулқ-атвор қоидаларини, маълум бир тартибни 
ўрнатиш ва тартибга солиш хусусиятига эгадир; 
5) бошқарув актлари – ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши, 
ўзгариши ва бекор бўлишида ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилади. 
Демак, бошқарув акти – бу бошқарув қарорларининг ҳуқуқий кўриниши 
бўлиб, давлат бошқарувининг тегишли субъекти (ижро ҳокимияти органи, 
корхона ва муассаса маъмурияти, мансабдор шахс) томонидан бир томонлама 
тартибда эркни ифодалаш актидир; қонунчиликда кўрсатилган шаклга эга 
бўлган ва ижро ҳокимияти соҳасида вазифа ва Функцияларнинг амалга 
оширилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий меъёрларни ўрнатиш ҳамда 
ҳуқуқий муносабатларни юзага келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга 
қаратилган актдир.1 
Бошқарувнинг ҳуқуқий актларига, унинг ёзма шаклда қабул қилиниши 
хосдир. Лекин бошқарув актлари оғзаки шаклда ҳам бўлиши мумкин. 
Масалан, ҳарбий соҳадаги бошқарув муносабатларида ёки раҳбар билан унга
мақсад ва Функцияларини амалга оширишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятининг асосий шакли ҳисобланади. Бошқарув актлари - бошқарув субъектлари томонидан мамлакатнинг хўжалик, ижтимоий-маданий, маъмурий-сиёсий соҳаларига кундалик ҳамда бевосита раҳбарлик қилиш жараёнида қабул қилинадиган қарорлардир. Бошқарув актлари ўртасида ижро ҳокимияти органлари (мансабдор шахслар) томонидан қабул қилинадиган актлар алоҳида аҳамиятга эгадир; 2) бошқарув актлари – ижро ҳокимияти ёки ваколатли бошқа субъект томонидан қабул қилиниши мумкин. Бу актлар – бошқарув қарорларининг ҳуқуқий кўринишларидан бири ҳисобланади; 3) бошқарув актлари – адресатга (яъни қайси шахсга қаратилган бўлса) императивлик, мажбурийлик хусусиятига эга, унда бир томон (бошқарув субъекти)нинг тегишли иродаси ифодаланган бўлади; 4) бошқарув актлари – хулқ-атвор қоидаларини, маълум бир тартибни ўрнатиш ва тартибга солиш хусусиятига эгадир; 5) бошқарув актлари – ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши, ўзгариши ва бекор бўлишида ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилади. Демак, бошқарув акти – бу бошқарув қарорларининг ҳуқуқий кўриниши бўлиб, давлат бошқарувининг тегишли субъекти (ижро ҳокимияти органи, корхона ва муассаса маъмурияти, мансабдор шахс) томонидан бир томонлама тартибда эркни ифодалаш актидир; қонунчиликда кўрсатилган шаклга эга бўлган ва ижро ҳокимияти соҳасида вазифа ва Функцияларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий меъёрларни ўрнатиш ҳамда ҳуқуқий муносабатларни юзага келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган актдир.1 Бошқарувнинг ҳуқуқий актларига, унинг ёзма шаклда қабул қилиниши хосдир. Лекин бошқарув актлари оғзаки шаклда ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ҳарбий соҳадаги бошқарув муносабатларида ёки раҳбар билан унга
 
 
бевосита бўйсинувчи ходим ўртасидаги хизмат муносабатларида оғзаки 
шаклдаги бошқарув актлари қўлланилиши мумкин.  
Бошқарув ҳуқуқий актлари фақатгина бошқарув соҳаси билан 
чегараланмайди. Ҳуқуқий актлар орқали бошқа ҳуқуқ тармоқлари предметини 
ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар ҳам (масалан, молиявий, меҳнат, 
экологик) тартибга солинади.  
Бошқарувнинг 
ҳуқуқий 
актлари 
қонун 
ҳужжатларини 
янада 
аниқлаштириш мақсадида кўпгина масалаларни ҳал этади. 
Бошқарув актларининг асосий хусусиятларидан яна бири – бу уларнинг 
юридик аҳамиятга эга эканлигидир, яъни: 
биринчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари – юридик фактлар сифатида 
намоён бўлади, ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши, ўзгариши ёки бекор 
бўлишида, ҳуқуқ субъектлари ҳуқуқий мақомига янгича тус беришда фактик 
асос бўлиб хизмат қилади (масалан, лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ 
– давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомини юзага келтиради); 
иккинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари – ҳуқуқ меъёрларини ўрнатади, 
ўзгартиради ва бекор қилади; кенг доирадаги шахслар иштирок этган 
муносабатларни бир хилда тартибга солади; бошқарув тартибини, маъмурий 
мажбурлов чораларини қўллаш имкониятини белгилаб беради. 
Бошқарувнинг норматив ёки индивидуал актлари у ёки бу субъектнинг 
хулқ-атворини, унга ҳуқуқлар бериш ёки аниқ мажбуриятлар юклаш орқали 
ёхуд иккаласини ҳам ўрнатиш орқали тартибга солади; 
учинчидан, бошқарув актлари бошқа ҳуқуқий актларнинг қабул 
қилинишида хизмат қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармони асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 
қарори асосида вазирликлар, давлат қўмиталари ёки бошқа органларнинг 
меъёрий ҳужжатлари қабул қилинади; 
тўртинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари маълум бир юридик жараёнда 
(масалан, судлар томонидан фуқаролик, маъмурий ёки жиноий ишларни кўриб 
чиқишда) далил сифатида намоён бўлади;
бевосита бўйсинувчи ходим ўртасидаги хизмат муносабатларида оғзаки шаклдаги бошқарув актлари қўлланилиши мумкин. Бошқарув ҳуқуқий актлари фақатгина бошқарув соҳаси билан чегараланмайди. Ҳуқуқий актлар орқали бошқа ҳуқуқ тармоқлари предметини ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар ҳам (масалан, молиявий, меҳнат, экологик) тартибга солинади. Бошқарувнинг ҳуқуқий актлари қонун ҳужжатларини янада аниқлаштириш мақсадида кўпгина масалаларни ҳал этади. Бошқарув актларининг асосий хусусиятларидан яна бири – бу уларнинг юридик аҳамиятга эга эканлигидир, яъни: биринчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари – юридик фактлар сифатида намоён бўлади, ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлишида, ҳуқуқ субъектлари ҳуқуқий мақомига янгича тус беришда фактик асос бўлиб хизмат қилади (масалан, лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ – давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомини юзага келтиради); иккинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари – ҳуқуқ меъёрларини ўрнатади, ўзгартиради ва бекор қилади; кенг доирадаги шахслар иштирок этган муносабатларни бир хилда тартибга солади; бошқарув тартибини, маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш имкониятини белгилаб беради. Бошқарувнинг норматив ёки индивидуал актлари у ёки бу субъектнинг хулқ-атворини, унга ҳуқуқлар бериш ёки аниқ мажбуриятлар юклаш орқали ёхуд иккаласини ҳам ўрнатиш орқали тартибга солади; учинчидан, бошқарув актлари бошқа ҳуқуқий актларнинг қабул қилинишида хизмат қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида вазирликлар, давлат қўмиталари ёки бошқа органларнинг меъёрий ҳужжатлари қабул қилинади; тўртинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари маълум бир юридик жараёнда (масалан, судлар томонидан фуқаролик, маъмурий ёки жиноий ишларни кўриб чиқишда) далил сифатида намоён бўлади;
 
 
бешинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари у ёки бу ҳаракатларни амалга 
оширишда, шунингдек, бошқа ҳуқуқий актларнинг ҳаракатга келишида ёки 
жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларининг амалга 
оширилишида хизмат қилади. Масалан, юридик шахсни давлат рўйхатига 
олганлик тўғрисидаги қарор мазкур шахснинг турли фуқаролик-ҳуқуқий ёки 
маъмурий -ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш имкониятини беради; 
олтинчидан, бошқарув актлари ҳуқуқий воситалар, жумладан: давлат 
сиёсатини ўз вақтида амалга ошириш; маъмурий ислоҳотларни олиб бориш; 
давлат бошқаруви мақсадларига эришиш; ижро ҳокимияти органлари, 
мансабдор шахслар, давлат ва маҳаллий хизматчилар функцияланишини 
амалга ошириш; фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш 
воситаси сифатида намоён бўлади.  
Бошқарув ҳуқуқий актларининг хусусиятлари унинг моҳиятини ва 
юридик табиатини, шунингдек, унинг ижтимоий муносабатларга таъсирининг 
асосий йўналишларини белгилаб беради.  
 
 
 2. Давлат бошқаруви актларининг таснифи 
 
Бошқарув актларининг таснифи нафақат ҳуқуқий актлар институтининг 
мазмун-моҳиятини ёритиб беришда, балки бошқарув актларини амалда 
қўллаш, уларни излаш ва улар билан ишлаш жараёнида ҳам катта аҳамиятга 
эгадир. 
Ҳуқуқшунос олимларининг аксарияти бошқарув ҳуқуқий актларини 
юридик хусусиятлари (мазмуни)га кўра икки гуруҳга бўлади: 
1) норматив ҳуқуқий актлар. 
Норматив ҳуқуқий акт – бу давлатнинг ваколатли органи томонидан, 
ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий 
тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳуқуқ 
ижодкорлиги актидир.
бешинчидан, бошқарув ҳуқуқий актлари у ёки бу ҳаракатларни амалга оширишда, шунингдек, бошқа ҳуқуқий актларнинг ҳаракатга келишида ёки жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларининг амалга оширилишида хизмат қилади. Масалан, юридик шахсни давлат рўйхатига олганлик тўғрисидаги қарор мазкур шахснинг турли фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий -ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш имкониятини беради; олтинчидан, бошқарув актлари ҳуқуқий воситалар, жумладан: давлат сиёсатини ўз вақтида амалга ошириш; маъмурий ислоҳотларни олиб бориш; давлат бошқаруви мақсадларига эришиш; ижро ҳокимияти органлари, мансабдор шахслар, давлат ва маҳаллий хизматчилар функцияланишини амалга ошириш; фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида намоён бўлади. Бошқарув ҳуқуқий актларининг хусусиятлари унинг моҳиятини ва юридик табиатини, шунингдек, унинг ижтимоий муносабатларга таъсирининг асосий йўналишларини белгилаб беради. 2. Давлат бошқаруви актларининг таснифи Бошқарув актларининг таснифи нафақат ҳуқуқий актлар институтининг мазмун-моҳиятини ёритиб беришда, балки бошқарув актларини амалда қўллаш, уларни излаш ва улар билан ишлаш жараёнида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқшунос олимларининг аксарияти бошқарув ҳуқуқий актларини юридик хусусиятлари (мазмуни)га кўра икки гуруҳга бўлади: 1) норматив ҳуқуқий актлар. Норматив ҳуқуқий акт – бу давлатнинг ваколатли органи томонидан, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳуқуқ ижодкорлиги актидир.
 
 
Норматив ҳуқуқий актлар – қонуности, ҳуқуқ ижодкорлиги (ҳуқуқ 
ўрнатувчи) акти бўлиб, унда: 
ҳуқуқ меъёрлари кўрсатиб ўтилади ва қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳамда юқори юридик кучга эга бўлган меъёрлар янада 
аниқлаштирилади, шунингдек, уларни амалга ошириш механизми назарда 
тутилади; 
бошқарув соҳасидаги хулқ-атвор қоидалари белгилаб берилади; 
ижро ҳокимияти органлари ва унинг тузилмасининг ташкилий-ҳуқуқий 
мақоми ўрнатилади; 
фуқароларнинг, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари 
таъминланишининг механизми белгиланади; 
зарурий тақиқ ва чекловлар ўрнатилади; 
давлат бошқаруви соҳасида махсус ҳуқуқлар берилади ва мажбуриятлар 
юкланади; 
бошқарув муносабатлари турли иштирокчиларининг ўзаро алоқаси ва 
улар фаолиятини мувофиқлаштириш ташкил этилади; 
ижтимоий-иқтисодий дастурлар ҳаётга татбиқ қилинади (масалан, 
хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш). 
Давлат органлари томонидан чиқариладиган барча ҳуқуқий актлар 
ҳамма вақт ҳам норматив акт бўлиб ҳисобланмайди. Фақатгина умумий ҳуқуқ 
ва мажбуриятларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи актларгина 
норматив ҳуқуқий акт бўла олади. Норматив ҳуқуқий актлар орқали: 
а) умуммажбурий қоидалар ўрнатилади, ўзгартирилади ёки бекор 
қилинади; 
б) меъёрлар билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ифода этилади; 
c) уларда ўрнатилган меъёрларни бажариш мажбурийдир ҳамда уларни 
бажармаган тақдирда ҳуқуқий оқибатларни (масалан, жавобгарликни) юзага 
келтиради. 
Норматив ҳуқуқий актларни қабул қилиш ваколати ижро ҳокимияти 
органлари (мансабдор шахслар)нинг компетенсияси билан белгиланади.
Норматив ҳуқуқий актлар – қонуности, ҳуқуқ ижодкорлиги (ҳуқуқ ўрнатувчи) акти бўлиб, унда: ҳуқуқ меъёрлари кўрсатиб ўтилади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда юқори юридик кучга эга бўлган меъёрлар янада аниқлаштирилади, шунингдек, уларни амалга ошириш механизми назарда тутилади; бошқарув соҳасидаги хулқ-атвор қоидалари белгилаб берилади; ижро ҳокимияти органлари ва унинг тузилмасининг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ўрнатилади; фуқароларнинг, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишининг механизми белгиланади; зарурий тақиқ ва чекловлар ўрнатилади; давлат бошқаруви соҳасида махсус ҳуқуқлар берилади ва мажбуриятлар юкланади; бошқарув муносабатлари турли иштирокчиларининг ўзаро алоқаси ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш ташкил этилади; ижтимоий-иқтисодий дастурлар ҳаётга татбиқ қилинади (масалан, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш). Давлат органлари томонидан чиқариладиган барча ҳуқуқий актлар ҳамма вақт ҳам норматив акт бўлиб ҳисобланмайди. Фақатгина умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи актларгина норматив ҳуқуқий акт бўла олади. Норматив ҳуқуқий актлар орқали: а) умуммажбурий қоидалар ўрнатилади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади; б) меъёрлар билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ифода этилади; c) уларда ўрнатилган меъёрларни бажариш мажбурийдир ҳамда уларни бажармаган тақдирда ҳуқуқий оқибатларни (масалан, жавобгарликни) юзага келтиради. Норматив ҳуқуқий актларни қабул қилиш ваколати ижро ҳокимияти органлари (мансабдор шахслар)нинг компетенсияси билан белгиланади.
 
 
Норматив ҳуқуқий актлар умумий ваколатли органлар (масалан, Олий 
Мажлис, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари) 
ҳамда соҳавий ваколатли органлар (вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик 
бошқарув органлари) томонидан қабул қилинади. 
Норматив ҳуқуқий актлар ўртасида умуммажбурий қоидаларни 
ўрнатувчи ва маъмурий жавобгарлик чоралари билан ҳимоя қилинувчи 
актларни (масалан, йўл ҳаракати қоидалари, санитария қоидалари, жамоат 
жойида бўлиш қоидалари ва ҳ.к.лар) алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Демак, норматив ҳуқуқий актлар давлат бошқаруви соҳасида маълум 
бир хулқ-атвор қоидаларни ўрнатиш орқали бир хил турдаги бошқарув 
муносабатларини тартибга солади. Аксарият норматив ҳуқуқий актлар ҳуқуқ 
ўрнатувчи актлар бўлиб ҳисобланади. Улар орқали – давлат бошқаруви 
соҳасидаги 
давлат 
интизоми 
ўрнатилади; 
фуқаролар 
ва 
нодавлат 
ташкилотлари ҳуқуқий мақомини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми 
таъминланади; маълум бир чеклов ва тақиқлар ўрнатилади; ижро ҳокимияти 
органлари (мансабдор шахслар)нинг ҳуқуқий мақоми белгиланади; бошқарув 
муносабатлари турли субъектларининг ўзаро муносабатлари тартибга 
солинади ва бошқалар. 
Норматив ҳуқуқий актлар орқали давлат бошқарув фаолиятининг жорий 
ва истиқболдаги энг муҳим масалалари ҳал этилади.  
2) Индивидуал ҳуқуқий актлар.  
Бошқарувнинг индивидуал ҳуқуқий актлари, норматив ҳуқуқий 
актлардан фарқ қилган ҳолда, ҳуқуқни қўллаш (ижро этиш) актлари бўлиб 
ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида, улар, фармойиш берувчи актлар 
ҳисобланиб, ижро ҳокимияти субъектларининг аниқ ва тўғри юридик 
ҳокимият иродасини ифодалайди. Улар ўзида белгиланмаган доирадаги 
субъектларга умумажбурий бўлган ҳуқуқ меъёрларини ифода этмайди. 
Бошқарувнинг индивидуал актлари аниқ бир шахсларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи актлардир.
Норматив ҳуқуқий актлар умумий ваколатли органлар (масалан, Олий Мажлис, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари) ҳамда соҳавий ваколатли органлар (вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик бошқарув органлари) томонидан қабул қилинади. Норматив ҳуқуқий актлар ўртасида умуммажбурий қоидаларни ўрнатувчи ва маъмурий жавобгарлик чоралари билан ҳимоя қилинувчи актларни (масалан, йўл ҳаракати қоидалари, санитария қоидалари, жамоат жойида бўлиш қоидалари ва ҳ.к.лар) алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Демак, норматив ҳуқуқий актлар давлат бошқаруви соҳасида маълум бир хулқ-атвор қоидаларни ўрнатиш орқали бир хил турдаги бошқарув муносабатларини тартибга солади. Аксарият норматив ҳуқуқий актлар ҳуқуқ ўрнатувчи актлар бўлиб ҳисобланади. Улар орқали – давлат бошқаруви соҳасидаги давлат интизоми ўрнатилади; фуқаролар ва нодавлат ташкилотлари ҳуқуқий мақомини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми таъминланади; маълум бир чеклов ва тақиқлар ўрнатилади; ижро ҳокимияти органлари (мансабдор шахслар)нинг ҳуқуқий мақоми белгиланади; бошқарув муносабатлари турли субъектларининг ўзаро муносабатлари тартибга солинади ва бошқалар. Норматив ҳуқуқий актлар орқали давлат бошқарув фаолиятининг жорий ва истиқболдаги энг муҳим масалалари ҳал этилади. 2) Индивидуал ҳуқуқий актлар. Бошқарувнинг индивидуал ҳуқуқий актлари, норматив ҳуқуқий актлардан фарқ қилган ҳолда, ҳуқуқни қўллаш (ижро этиш) актлари бўлиб ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида, улар, фармойиш берувчи актлар ҳисобланиб, ижро ҳокимияти субъектларининг аниқ ва тўғри юридик ҳокимият иродасини ифодалайди. Улар ўзида белгиланмаган доирадаги субъектларга умумажбурий бўлган ҳуқуқ меъёрларини ифода этмайди. Бошқарувнинг индивидуал актлари аниқ бир шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи актлардир.
 
 
Бошқарувнинг индивидуал ҳуқуқий актлари ёрдамида якка тартибдаги 
маъмурий ишлар ҳал қилинади (масалан, рўйхатга олиш, лицензия бериш ва 
ҳ.к.лар). 
Индивидуал актлар ҳамма вақт аниқ шахсга (адресатга) қаратилган 
бўлади. Масалан, бирон бир шахсни давлат хизматининг у ёки бу лавозимига 
тайинлаш тўғрисидаги буйруқ аниқ шахс учун ҳуқуқий муносабатларни юзага 
келтиради. 
Индивидуал актлар ҳуқуқий муносабатларни юзага келтирувчи юридик 
фактлар сифатида намоён бўлади. Улар давлат бошқаруви фаолиятида юзага 
келадиган жорий масалаларни оператив (кундалик) ҳал этишнинг ҳуқуқий 
воситаси ҳисобланади. 
Лекин индивидуал актлар норматив актлар билан чамбарчас боғлиқ 
бўлиб, бири иккинчисидан келиб чиқади. Индивидуал актларнинг норматив 
актлар билан ўзаро муносабати қуйидагиларда намоён бўлади: 
а) норматив актлар индивидуал актларнинг қабул қилинишида ҳуқуқий 
асос бўлиб хизмат қилади; 
б) индивидуал актлар норматив актларни қўллашнинг шакли бўлиб 
ҳисобланади. 
Ҳуқуқшунос 
олим 
Ю.Н.Старилов 
бошқарувнинг 
норматив 
ва 
индивидуал актларидан ташқари, аралаш ҳуқуқий актларни ҳам кўрсатиб 
ўтади. Унинг фикрича, аралаш ҳуқуқий актларда бошқарув фаолиятининг 
аниқ бир субъектига қаратилган норматив ва индивидуал кўрсатмалар назарда 
тутилади.1 
Ю.М.Козлов бошқарувнинг ҳуқуқий актлари жумласига, норматив ва 
индивидуал актлардан ташқари, актларнинг ҳаракат доирасига қараб: 
республика ва маҳаллий актларни; ҳуқуқий актларда кўрсатиб ўтилган 
талабларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий воситаларига кўра эса: интизомий 
жавобгарликни (яъни, тегишли раҳбарнинг интизомий ҳокимиятни амалга 
оширишини) ўрнатувчи актлар ва маъмурий санцияли (яъни, маъмурий -
Бошқарувнинг индивидуал ҳуқуқий актлари ёрдамида якка тартибдаги маъмурий ишлар ҳал қилинади (масалан, рўйхатга олиш, лицензия бериш ва ҳ.к.лар). Индивидуал актлар ҳамма вақт аниқ шахсга (адресатга) қаратилган бўлади. Масалан, бирон бир шахсни давлат хизматининг у ёки бу лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ аниқ шахс учун ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиради. Индивидуал актлар ҳуқуқий муносабатларни юзага келтирувчи юридик фактлар сифатида намоён бўлади. Улар давлат бошқаруви фаолиятида юзага келадиган жорий масалаларни оператив (кундалик) ҳал этишнинг ҳуқуқий воситаси ҳисобланади. Лекин индивидуал актлар норматив актлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бири иккинчисидан келиб чиқади. Индивидуал актларнинг норматив актлар билан ўзаро муносабати қуйидагиларда намоён бўлади: а) норматив актлар индивидуал актларнинг қабул қилинишида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади; б) индивидуал актлар норматив актларни қўллашнинг шакли бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқшунос олим Ю.Н.Старилов бошқарувнинг норматив ва индивидуал актларидан ташқари, аралаш ҳуқуқий актларни ҳам кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, аралаш ҳуқуқий актларда бошқарув фаолиятининг аниқ бир субъектига қаратилган норматив ва индивидуал кўрсатмалар назарда тутилади.1 Ю.М.Козлов бошқарувнинг ҳуқуқий актлари жумласига, норматив ва индивидуал актлардан ташқари, актларнинг ҳаракат доирасига қараб: республика ва маҳаллий актларни; ҳуқуқий актларда кўрсатиб ўтилган талабларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий воситаларига кўра эса: интизомий жавобгарликни (яъни, тегишли раҳбарнинг интизомий ҳокимиятни амалга оширишини) ўрнатувчи актлар ва маъмурий санцияли (яъни, маъмурий -
 
 
ҳуқуқий мажбурлов чораларини қўллашни назарда тутувчи) актларни 
киритади.1  
А.Г.Чернявский бошқарувнинг норматив актларини шахслар доирасига 
қараб:  
а) умумий аҳамиятга эга бўлган актлар;  
б) идоралараро актлар;  
c) идора ичидаги актларга бўлади.  
У ўзининг илмий ишларида давлат бошқарув актларининг юридик 
хусусиятларига қараб уч гуруҳини кўрсатиб ўтади: а) олий бошқарув актлари; 
б) соҳавий бошқарув актлар; в) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг 
актлари. 
Лекин бошқарув актларининг бундай бўлиниши мунозаралидир, деб 
ҳисоблайди. Чунки, бундай бўлинишга етарли Конституциявий ва маъмурий -
ҳуқуқий асослар йўқ. Бундан ташқари, ўзини ўзи бошқариш органлари давлат 
ҳокимияти органлари тизимига кирмаганлиги сабабли, уларнинг актлари 
давлат бошқарув актларига кирмайди.1 
Х.Р.Алимов ҳам бошқарув актларининг норматив ва индивидуал 
турларга бўлинишини кўрсатиб ўтади. Лекин шу билан бирга маконда ҳаракат 
қилишига кўра: марказий ва маҳаллий актларга; актларни қабул қилувчи 
органлар компетенсиясининг хусусиятига кўра: умумий ва соҳавий бошқарув 
органлари актларига; актларни қабул қилувчи органларга кўра: Вазирлар 
Маҳкамасининг актларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа 
марказий органлар актларига, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларининг 
актларига, маҳаллий соҳавий бошқарув органлари актларига бўлади.1 
Демак, юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, бошқарув органлари 
вазифалари ва Функцияларини амалга оширишга қаратилган ва маълум бир 
юридик оқибатларга олиб келадиган, шунингдек, маъмурий -ҳуқуқий 
меъёрларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи бошқарувнинг асосий 
ҳуқуқий шакли – бу норматив актлардир.  
Ўзбекистон Республикасида амалдаги ҳолат қандай?
ҳуқуқий мажбурлов чораларини қўллашни назарда тутувчи) актларни киритади.1 А.Г.Чернявский бошқарувнинг норматив актларини шахслар доирасига қараб: а) умумий аҳамиятга эга бўлган актлар; б) идоралараро актлар; c) идора ичидаги актларга бўлади. У ўзининг илмий ишларида давлат бошқарув актларининг юридик хусусиятларига қараб уч гуруҳини кўрсатиб ўтади: а) олий бошқарув актлари; б) соҳавий бошқарув актлар; в) маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг актлари. Лекин бошқарув актларининг бундай бўлиниши мунозаралидир, деб ҳисоблайди. Чунки, бундай бўлинишга етарли Конституциявий ва маъмурий - ҳуқуқий асослар йўқ. Бундан ташқари, ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаганлиги сабабли, уларнинг актлари давлат бошқарув актларига кирмайди.1 Х.Р.Алимов ҳам бошқарув актларининг норматив ва индивидуал турларга бўлинишини кўрсатиб ўтади. Лекин шу билан бирга маконда ҳаракат қилишига кўра: марказий ва маҳаллий актларга; актларни қабул қилувчи органлар компетенсиясининг хусусиятига кўра: умумий ва соҳавий бошқарув органлари актларига; актларни қабул қилувчи органларга кўра: Вазирлар Маҳкамасининг актларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа марказий органлар актларига, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларининг актларига, маҳаллий соҳавий бошқарув органлари актларига бўлади.1 Демак, юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, бошқарув органлари вазифалари ва Функцияларини амалга оширишга қаратилган ва маълум бир юридик оқибатларга олиб келадиган, шунингдек, маъмурий -ҳуқуқий меъёрларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи бошқарувнинг асосий ҳуқуқий шакли – бу норматив актлардир. Ўзбекистон Республикасида амалдаги ҳолат қандай?
 
 
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни1га биноан норматив-
ҳуқуқий ҳужжат - бу қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, 
умуммажбурий 
давлат 
кўрсатмалари 
сифатида 
қонун 
ҳужжатлари 
нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий 
ҳужжатдир. 
Мазкур қонунга биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи 
давлат органлари ёки мансабдор шахсларга қуйидагилар киради: Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг палаталари; Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идоралари; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
турларига 
эса, 
қуйидагилар 
киритилган: 
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.  
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва 
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади. Ўзбекистон 
Республикасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул 
қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас; 
2) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.  
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор 
ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш орқали қабул қилинади; 
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари. 
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда 
уларни ижро этиш учун қабул қилинади1;  
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари.  
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига биноан 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни1га биноан норматив- ҳуқуқий ҳужжат - бу қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. Мазкур қонунга биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи давлат органлари ёки мансабдор шахсларга қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари; Ўзбекистон Республикасининг Президенти; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларига эса, қуйидагилар киритилган: 1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади. Ўзбекистон Республикасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас; 2) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш орқали қабул қилинади; 3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади1; 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга
 
 
асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида 
мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради; 
5) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. 
 Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
ва 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
қарорларига мувофиқ қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилади. 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
тўғрисида”ги 
қонуни1нинг 20-моддасига биноан эса, Вазирлар Маҳкамаси қонун 
ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча 
органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва 
фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда 
фармойишлар қабул қилади. 
6) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари 
доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул 
қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан 
тасдиқланади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси-
нинг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан 
биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган 
ҳолда қабул қилиниши мумкин.
асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради; 5) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуни1нинг 20-моддасига биноан эса, Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади. 6) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси- нинг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
 
 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ бўлинмалари 
ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар қабул қилишга 
ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
7) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.  
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида 
қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. 
Маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
органларининг 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, 
юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида 
ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.1 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади ва улар 
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси, 
Ўзбекистон 
Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг қарорлари - қонунлар ҳисобланади.  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари - қонун ости ҳужжатлари 
ҳисобланади.  
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро 
нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек, 
ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик кучга эга 
бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда 
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 7) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.1 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари - қонунлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари - қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади. Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек, ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
 
 
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига 
тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал 
қилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат қўмитаси 
ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга 
солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил 
даражадаги бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади.  
 
3. Давлат бошқаруви актларига қўйиладиган талаблар 
 
Бошқарув ҳуқуқий актларининг асосий шарти – бу ҳуқуқий актларнинг 
юридик мазмунига ва уларни қабул қилиш тартибига қўйиладиган талабларга 
мос келиши ҳисобланади. Мазкур талаблар асосида эса, бошқарув ҳуқуқий 
актларининг қонунга мос равишда қабул қилиниши туради. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
тўғрисида”ги қонунига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб 
чиқаётган орган, қоида тариқасида, лойиҳани тайёрлаш юзасидан комиссия 
тузади. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
лойиҳаларини 
тайёрлашга 
манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг 
вакиллари, айрим фуқаролар жалб этилиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатни қабул қилувчи орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини 
тайёрлашни давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, 
айрим фуқароларга белгиланган тартибда топшириши ёки шартнома асосида 
буюртма бериши мумкин. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган бир неча давлат 
органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга 
муқобил лойиҳалар тайёрлашни топширишга ёки улар билан шартномалар 
тузишга, шунингдек, энг яхши лойиҳа учун танловлар эълон қилишга 
ҳақлидир.
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг норматив- ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади. 3. Давлат бошқаруви актларига қўйиладиган талаблар Бошқарув ҳуқуқий актларининг асосий шарти – бу ҳуқуқий актларнинг юридик мазмунига ва уларни қабул қилиш тартибига қўйиладиган талабларга мос келиши ҳисобланади. Мазкур талаблар асосида эса, бошқарув ҳуқуқий актларининг қонунга мос равишда қабул қилиниши туради. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқаётган орган, қоида тариқасида, лойиҳани тайёрлаш юзасидан комиссия тузади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, айрим фуқаролар жалб этилиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлашни давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда топшириши ёки шартнома асосида буюртма бериши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган бир неча давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга муқобил лойиҳалар тайёрлашни топширишга ёки улар билан шартномалар тузишга, шунингдек, энг яхши лойиҳа учун танловлар эълон қилишга ҳақлидир.
 
 
Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари, давлат бошқарувининг бошқа 
соҳаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга 
тегишли тармоқлар ёки бошқарув соҳаларининг ҳолати ва ривожланиши учун 
масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралари жалб этилади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштириб туриш, 
қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан амалга оширилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи 
орган: 
а) лойиҳа мавзусига доир қонун ҳужжатларининг қўлланилиш 
тажрибасини ўрганади ва ҳисобга олади, ҳуқуқни тартибга солишга бўлган 
жамоатчилик эҳтиёжини, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир 
этувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди;  
б) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, 
фуқароларнинг 
таклифларини, 
оммавий 
ахборот 
воситаларининг 
материалларини, илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларнинг 
тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари 
маълумотларини умумлаштиради ва улардан фойдаланади;  
c) бошқа давлатлардаги қонунчилик йўли билан тартибга солиш 
тажрибасини ҳисобга олади. 
Қонун лойиҳалари қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда 
умумхалқ 
муҳокамасига, 
бошқа 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
лойиҳалари эса, жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланган лойиҳаси норматив-
ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдимнома билан киритилади, 
тақдимномада ҳужжатни қабул қилишнинг зарурлиги асослаб берилади, уни 
ишлаб чиқувчилар кўрсатилади, ҳужжат мазмунининг қисқача тавсифи 
берилади, лойиҳа қайси давлат органи, шунингдек, ташкилот билан
Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари, давлат бошқарувининг бошқа соҳаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга тегишли тармоқлар ёки бошқарув соҳаларининг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралари жалб этилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштириб туриш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи орган: а) лойиҳа мавзусига доир қонун ҳужжатларининг қўлланилиш тажрибасини ўрганади ва ҳисобга олади, ҳуқуқни тартибга солишга бўлган жамоатчилик эҳтиёжини, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди; б) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларнинг тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ва улардан фойдаланади; c) бошқа давлатлардаги қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибасини ҳисобга олади. Қонун лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари эса, жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланган лойиҳаси норматив- ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдимнома билан киритилади, тақдимномада ҳужжатни қабул қилишнинг зарурлиги асослаб берилади, уни ишлаб чиқувчилар кўрсатилади, ҳужжат мазмунининг қисқача тавсифи берилади, лойиҳа қайси давлат органи, шунингдек, ташкилот билан
 
 
келишилган бўлса, шу орган ва ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, 
келишмовчиликларнинг мазмуни ҳамда улар ҳақидаги асослантирилган фикр 
қисқача баён этиб ўтилади. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат 
лойиҳасига 
уни 
асослаш 
учун 
молиявий-иқтисодий 
ҳисоб-китоблар, 
статистика маълумотлари ва бошқа ахборотлар илова қилинади. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган вазирликлар, давлат 
қўмиталари, идоралар ва бошқа органлар ёки нодавлат нотижорат 
ташкилотлари томонидан тайёрланган қонун лойиҳалари, агар лойиҳани 
тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим 
этилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан 
ўтказилиши шарт. 
Ҳуқуқий экспертиза давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, 
шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади. 
Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган 
органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг 
юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик 
экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан 
амалга оширилади.  
Киритилган лойиҳанинг сифатига баҳо бериш учун норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига биноан норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатнинг лойиҳаси бошқа хил (иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий, 
экология ва ўзга) экспертизадан ҳам ўтказилиши мумкин. Экспертлар 
сифатида тегишли лойиҳани тайёрлашда илгари бевосита иштирок этмаган 
ташкилотлар ва шахслар жалб этилади. Экспертиза ўтказиш учун бошқа
келишилган бўлса, шу орган ва ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, келишмовчиликларнинг мазмуни ҳамда улар ҳақидаги асослантирилган фикр қисқача баён этиб ўтилади. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига уни асослаш учун молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва бошқа ахборотлар илова қилинади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа органлар ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тайёрланган қонун лойиҳалари, агар лойиҳани тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт. Ҳуқуқий экспертиза давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади. Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. Киритилган лойиҳанинг сифатига баҳо бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси бошқа хил (иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий, экология ва ўзга) экспертизадан ҳам ўтказилиши мумкин. Экспертлар сифатида тегишли лойиҳани тайёрлашда илгари бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва шахслар жалб этилади. Экспертиза ўтказиш учун бошқа
 
 
давлатлар ва халқаро ташкилотлардан олимлар ва мутахассислар таклиф 
этилиши мумкин.  
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни - лўнда, оддий ва равон тилда 
баён этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва 
атамалар уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига 
мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган тарзда бир хилда 
қўлланилади. Эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, 
мажозий 
таққослашлар, 
сифатлашлар, 
киноялар 
қўлланилишига 
йўл 
қўйилмайди. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда уни амалга оширишнинг ҳуқуқий 
воситалари, шу жумладан, молиялаштириш манбалари, рағбатлантириш, 
мукофотлаш ва назорат қилиш чора-тадбирлари кўрсатилиши мумкин. 
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, 
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мажбуриятларини белгиловчи 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатда 
ушбу 
мажбуриятларни 
бузганлик 
учун 
жавобгарлик чоралари (агар бундай чоралар қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган бўлмаса ёки махсус ҳужжатда белгиланиши керак бўлмаса) назарда 
тутилади. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатга 
уни 
қабул 
қилиш 
сабаблари 
ва 
мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган муқаддима киритилиши 
мумкин. Норматив кўрсатмалар муқаддимага киритилмайди. 
Қонунларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган моддалар 
тарзида баён этилади. Қонунларнинг моддалари қисмларга бўлиниши мумкин. 
Моддаларнинг қисмларида бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар бўлиши 
мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда норматив кўрсатмалар тартиб 
рақамига эга бўлган бандлар тарзида баён этилади. Бандлар кичик бандларга 
ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.  
Ҳажм жиҳатдан йирик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун 
жиҳатдан яқин бўлган моддалари (бандлари) параграфлар ва бобларга
давлатлар ва халқаро ташкилотлардан олимлар ва мутахассислар таклиф этилиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни - лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган тарзда бир хилда қўлланилади. Эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда уни амалга оширишнинг ҳуқуқий воситалари, шу жумладан, молиялаштириш манбалари, рағбатлантириш, мукофотлаш ва назорат қилиш чора-тадбирлари кўрсатилиши мумкин. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ушбу мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари (агар бундай чоралар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса ёки махсус ҳужжатда белгиланиши керак бўлмаса) назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган муқаддима киритилиши мумкин. Норматив кўрсатмалар муқаддимага киритилмайди. Қонунларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган моддалар тарзида баён этилади. Қонунларнинг моддалари қисмларга бўлиниши мумкин. Моддаларнинг қисмларида бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар бўлиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган бандлар тарзида баён этилади. Бандлар кичик бандларга ва хатбошиларга бўлиниши мумкин. Ҳажм жиҳатдан йирик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун жиҳатдан яқин бўлган моддалари (бандлари) параграфлар ва бобларга
 
 
бирлаштирилади. Зарур ҳолларда боблар бўлимларга ва кичик бўлимларга 
бирлаштирилиши мумкин. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфлар 
сарлавҳаларга ва тартиб рақамларига эга бўлади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қонун ҳужжатларига киритилаётган 
юридик, техникавий ва бошқа махсус атамаларнинг таърифлари берилиши 
мумкин. 
Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқорироқ юридик кучга 
эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур 
ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.  
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қоида тариқасида, худди шундай 
юридик кучга эга бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
норматив кўрсатмалари қайта айнан такрорланмайди. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моддаларида (бандларида) унинг бошқа 
моддаларига (бандларига), шунингдек, амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларга, 
уларнинг 
айрим 
қоидаларига 
ҳаволалар 
норматив 
кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки 
такрорлашларга йўл қўймаслик учун қўлланилади. 
“Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
тўғрисида”ги 
қонунига 
биноан 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни қуйидаги тарзда имзо қўйиб 
тасдиқланади: 
1) Ўзбекистон Республикасининг қонуни - Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан; 
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 
қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатаси Спикери томонидан; 
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорлари - 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси томонидан; 
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони - Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти томонидан;
бирлаштирилади. Зарур ҳолларда боблар бўлимларга ва кичик бўлимларга бирлаштирилиши мумкин. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфлар сарлавҳаларга ва тартиб рақамларига эга бўлади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қонун ҳужжатларига киритилаётган юридик, техникавий ва бошқа махсус атамаларнинг таърифлари берилиши мумкин. Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норматив кўрсатмалари қайта айнан такрорланмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моддаларида (бандларида) унинг бошқа моддаларига (бандларига), шунингдек, амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар норматив кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун қўлланилади. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни қуйидаги тарзда имзо қўйиб тасдиқланади: 1) Ўзбекистон Республикасининг қонуни - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; 2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери томонидан; 3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси томонидан; 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони - Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан;
 
 
5) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан; 
6) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари - ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари томонидан; 
7) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари - тегишли 
ҳоким бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 
тақдим этади. 
Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан 
илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар 
ёки қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар 
ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги норматив кўрсатмаларга зид бўлса ёхуд 
янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини 
йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмаган бўлса, ўз 
кучини йўқотган деб эътироф этилмоғи керак. 
 
4. Давлат бошқаруви услублари тушунчаси ва хусусиятлари 
 
Бошқарув шакли (ижро ҳокимияти ёки бошқарув ҳаракатлари шакли) 
масаласи билан танишиб чиқиш, бошқа ҳуқуқий ҳодисанинг – бошқарув 
услубларини ҳам аниқлаш лозимлигини кўрсатади. Услуб - бу амалий 
фаолиятнинг усули, воситаси ҳисобланади. Бошқарув шакллари ва бошқарув 
услубларини бир-биридан ажратмаган ҳолда кўриб чиқиш лозим. 
Маъмурий ҳуқуқнинг тартибга солиш услуби ва маъмурий ҳуқуқий 
(бошқарув) услублар, номланиши жиҳатидан бир-бирига жуда яқин туради. 
Лекин бу ҳолат уларнинг фақатгина ташқи кўринишидан яқинлигини 
кўрсатади. Тартибга солиш услуби – маъмурий ҳуқуқнинг асосий Функцияси 
бўлиб, бошқарув муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи восита
5) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан; 6) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари - ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари томонидан; 7) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари - тегишли ҳоким бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги норматив кўрсатмаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмоғи керак. 4. Давлат бошқаруви услублари тушунчаси ва хусусиятлари Бошқарув шакли (ижро ҳокимияти ёки бошқарув ҳаракатлари шакли) масаласи билан танишиб чиқиш, бошқа ҳуқуқий ҳодисанинг – бошқарув услубларини ҳам аниқлаш лозимлигини кўрсатади. Услуб - бу амалий фаолиятнинг усули, воситаси ҳисобланади. Бошқарув шакллари ва бошқарув услубларини бир-биридан ажратмаган ҳолда кўриб чиқиш лозим. Маъмурий ҳуқуқнинг тартибга солиш услуби ва маъмурий ҳуқуқий (бошқарув) услублар, номланиши жиҳатидан бир-бирига жуда яқин туради. Лекин бу ҳолат уларнинг фақатгина ташқи кўринишидан яқинлигини кўрсатади. Тартибга солиш услуби – маъмурий ҳуқуқнинг асосий Функцияси бўлиб, бошқарув муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи восита
 
 
ҳисобланади. Давлат бошқаруви услуби эса, бошқарув субъектлари (ижро 
ҳокимияти органлари) олдида турган барча вазифаларни, шу жумладан 
тартибга солишни ҳам, амалий ҳал этиш воситаси ҳисобланади.  
Давлат бошқаруви услуби – маъмурий ҳуқуқ ҳар қандай субъектининг 
эмас, балки маълум бир соҳада бошқарувни (ижро ҳокимиятини) амалга 
ошириш ваколатига эга бўлган субъектнинг Функцияси ҳисобланади. 
Бошқарув органлари норматив тусдаги ҳужжатни қабул қилганида, бу 
иккала восита бир-бирига мос келиши мумкин. Лекин тартибга солиш услуби 
ўзининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан давлат бошқаруви услубларидан 
ажралиб туради. Ҳуқуқий тартибга солиш ҳамма вақт нормативдир. Шу 
сабабли, унинг воситалари (кўрсатма бериш, тақиқ, ваколат бериш) тартибга 
солинадиган муносабатларнинг барча субъектларига нисбатан қўлланилади. 
Бошқарув услублари эса бундай ваколатга эга бўлган ижро ҳокимияти органи 
(мансабдор шахс) томонидан қўлланилади ҳамда улар яккалаштирилган, яъни 
индивидуаллаштирилгандир. 
Юридик адабиётларда бошқарув услублари турлича номланган бўлиши 
мумкин, масалан, “бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш услублари”, 
“бошқарув фаолияти услублари”, “маъмурий ҳуқуқий услублар”, “ижро 
ҳокимиятини амалга ошириш услублари” ва ҳ.клар. Лекин бу тушунчаларнинг 
мазмуни бир хил, яъни давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор 
шахслари томонидан бошқарувни (бошқарув ҳаракатларини) амалга ошириш, 
тегишли обектлар ва шахсларга маъмурий таъсир кўрсатиш мақсадида, 
қонунчиликда рухсат этилган доирада, қўлланиладиган усул ва воситалардир. 
Демак, 
бошқарув 
услуби 
– 
давлат 
бошқаруви 
фаолиятининг 
мақсадларига эришиш, вазифаларини бажариш ва Функцияларини амалга 
ошириш учун фойдаланиладиган ҳуқуқий воситалар ҳисобланади.  
Бошқарув шакли бошқарув таъсири усулларини ўз ичига олади. 
Масалан, бошқарув органи томонидан маълум бир соҳада назоратни амалга 
ошириш 
ва 
жавобгарликни 
қўллаши 
учун 
мансабдор 
шахснинг 
мажбуриятларини ўрнатувчи ҳуқуқий акт қабул қилиниши лозим.
ҳисобланади. Давлат бошқаруви услуби эса, бошқарув субъектлари (ижро ҳокимияти органлари) олдида турган барча вазифаларни, шу жумладан тартибга солишни ҳам, амалий ҳал этиш воситаси ҳисобланади. Давлат бошқаруви услуби – маъмурий ҳуқуқ ҳар қандай субъектининг эмас, балки маълум бир соҳада бошқарувни (ижро ҳокимиятини) амалга ошириш ваколатига эга бўлган субъектнинг Функцияси ҳисобланади. Бошқарув органлари норматив тусдаги ҳужжатни қабул қилганида, бу иккала восита бир-бирига мос келиши мумкин. Лекин тартибга солиш услуби ўзининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан давлат бошқаруви услубларидан ажралиб туради. Ҳуқуқий тартибга солиш ҳамма вақт нормативдир. Шу сабабли, унинг воситалари (кўрсатма бериш, тақиқ, ваколат бериш) тартибга солинадиган муносабатларнинг барча субъектларига нисбатан қўлланилади. Бошқарув услублари эса бундай ваколатга эга бўлган ижро ҳокимияти органи (мансабдор шахс) томонидан қўлланилади ҳамда улар яккалаштирилган, яъни индивидуаллаштирилгандир. Юридик адабиётларда бошқарув услублари турлича номланган бўлиши мумкин, масалан, “бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш услублари”, “бошқарув фаолияти услублари”, “маъмурий ҳуқуқий услублар”, “ижро ҳокимиятини амалга ошириш услублари” ва ҳ.клар. Лекин бу тушунчаларнинг мазмуни бир хил, яъни давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бошқарувни (бошқарув ҳаракатларини) амалга ошириш, тегишли обектлар ва шахсларга маъмурий таъсир кўрсатиш мақсадида, қонунчиликда рухсат этилган доирада, қўлланиладиган усул ва воситалардир. Демак, бошқарув услуби – давлат бошқаруви фаолиятининг мақсадларига эришиш, вазифаларини бажариш ва Функцияларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ҳуқуқий воситалар ҳисобланади. Бошқарув шакли бошқарув таъсири усулларини ўз ичига олади. Масалан, бошқарув органи томонидан маълум бир соҳада назоратни амалга ошириш ва жавобгарликни қўллаши учун мансабдор шахснинг мажбуриятларини ўрнатувчи ҳуқуқий акт қабул қилиниши лозим.
 
 
Шакл услубга қараганда бирламчи ҳисобланади.  
Бошқарув услуби бошқарув субъектининг обект билан ўзаро 
муносабатга киришганлигини аниқлаш имкониятини беради. 
Бошқарув услуби бошқарув шаклида албатта ўз ифодасини топади. 
Бошқача айтганда, бошқарув шакли бўлмаганида, бошқарув услублари, яъни 
бошқарув субъектининг обектга нисбатан таъсири ўз маъносини ва ўзининг 
формал мазмунини йўқотади, амалда эмас, балки хаёлда қолади. Масалан, 
маълум бир шахсни маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортишга ёхуд 
давлат буджети маблағларидан маълум бир обектни молиялаштиришга 
қаратилган бошқарув фаолияти ҳаракатларини расмийлаштирмасдан туриб, 
яъни бошқарувнинг тегишли ҳуқуқий актини қабул қилмасдан туриб, амалга 
ошириб бўлмайди. Шу сабабли, бошқарув услублари бошқарув шакллари 
билан ва асосан ҳуқуқий актларни қабул қилиш билан чамбарчас боғлиқ 
бўлади. 
Давлат бошқаруви тизимида бошқарув услублари муҳим ҳуқуқий восита 
ҳисобланади.  
Маъмурий ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан, бошқарув услублари 
масаласини икки кўринишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир: 
биринчидан, бошқарув услублари мавжуд бўлишини ва уларнинг 
бошқарув соҳасидаги аҳамиятини назарий асослаш; 
иккинчидан, бошқарув услубларини амалга ошириш механизмини 
яратиш ва норматив таъминлаш. 
Бошқарув услублари – ижро ҳокимияти органлари томонидан давлат 
бошқаруви 
мақсадлари, 
вазифалари 
ва 
функцияларининг 
амалга 
оширилишини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади.  
Бошқарув услублари ёрдамида давлат функциялари бевосита амалга 
оширилади. Унинг вазифалари ҳал қилинади, ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар ва 
турли ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари 
таъминланади. Бошқарув услублари – иқтисодиёт (хўжалик), ижтимоий-
Шакл услубга қараганда бирламчи ҳисобланади. Бошқарув услуби бошқарув субъектининг обект билан ўзаро муносабатга киришганлигини аниқлаш имкониятини беради. Бошқарув услуби бошқарув шаклида албатта ўз ифодасини топади. Бошқача айтганда, бошқарув шакли бўлмаганида, бошқарув услублари, яъни бошқарув субъектининг обектга нисбатан таъсири ўз маъносини ва ўзининг формал мазмунини йўқотади, амалда эмас, балки хаёлда қолади. Масалан, маълум бир шахсни маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортишга ёхуд давлат буджети маблағларидан маълум бир обектни молиялаштиришга қаратилган бошқарув фаолияти ҳаракатларини расмийлаштирмасдан туриб, яъни бошқарувнинг тегишли ҳуқуқий актини қабул қилмасдан туриб, амалга ошириб бўлмайди. Шу сабабли, бошқарув услублари бошқарув шакллари билан ва асосан ҳуқуқий актларни қабул қилиш билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Давлат бошқаруви тизимида бошқарув услублари муҳим ҳуқуқий восита ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан, бошқарув услублари масаласини икки кўринишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир: биринчидан, бошқарув услублари мавжуд бўлишини ва уларнинг бошқарув соҳасидаги аҳамиятини назарий асослаш; иккинчидан, бошқарув услубларини амалга ошириш механизмини яратиш ва норматив таъминлаш. Бошқарув услублари – ижро ҳокимияти органлари томонидан давлат бошқаруви мақсадлари, вазифалари ва функцияларининг амалга оширилишини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўлади. Бошқарув услублари ёрдамида давлат функциялари бевосита амалга оширилади. Унинг вазифалари ҳал қилинади, ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар ва турли ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланади. Бошқарув услублари – иқтисодиёт (хўжалик), ижтимоий-
 
 
маданий ва маъмурий -сиёсий қурилиш соҳаларида оммавий бошқарувни 
амалга оширишнинг зарурий элементи ҳисобланади. 
Бошқарув услублари – бошқарув иши қандай амалга оширилишини, 
бошқарув мақсадига унинг қандай усул ва воситалари орқали эришилишини 
белгилаб беради.  
Бошқарув услублари - ҳуқуқ субъектининг бошқасига нисбатан 
мақсадга мувофиқ йўналтирилган таъсир этиш воситасидир. 
Махсус адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар, бошқарув услубларига 
деярли бир хилда ёндошган, бошқарув услубларининг одатий, ўзига хос 
хусусиятларига эса қуйидагилар киритилган: 
1) бошқарув услубларининг мавжудлиги – давлат ҳокимияти ижро 
этувчи органларини ташкил этишга асосланади; 
2) бошқарув услубининг асосий мақсади ёки унинг амалий аҳамияти – 
давлат бошқарувини, бошқарув вазифалари ва функцияларининг ижро 
ҳокимияти органлари томонидан амалий бажарилишини таъминлашдан 
иборат; 
3) бошқарув услубларидан бошқарув фаолиятида қўлланилади ва 
фойдаланилади;  
4) давлат бошқаруви субъекти ва обекти ўртасида махсус ҳуқуқий 
муносабатлар мавжуд бўлади.  
Бу муносабатларда давлат органи ёки мансабдор шахс турли воситалар 
– ишонтириш, тарбиялаш, тартибга солиш ёки мажбурлаш чораларини қўллаш 
орқали ўз ваколатини амалга оширади. Бошқарув услублари мазкур 
муносабатларда бошқарув субъекти ва обекти ўртасида вужудга келадиган 
алоқа ва муносабатларни ифодалайди; 
5) ҳуқуқий актларда бошқарув таъсири ўрнатилади, яъни бошқарув 
услубини қўллаш ҳуқуқий тартибга солинган бўлади.  
Лекин бошқарув амалиётида ҳуқуқий нормалар билан тартибга 
солинмаган (ёки уларда назарда тутилмаган) услублар (масалан, ишонтириш, 
тарбиялаш) ҳам қўлланилиши мумкин;
маданий ва маъмурий -сиёсий қурилиш соҳаларида оммавий бошқарувни амалга оширишнинг зарурий элементи ҳисобланади. Бошқарув услублари – бошқарув иши қандай амалга оширилишини, бошқарув мақсадига унинг қандай усул ва воситалари орқали эришилишини белгилаб беради. Бошқарув услублари - ҳуқуқ субъектининг бошқасига нисбатан мақсадга мувофиқ йўналтирилган таъсир этиш воситасидир. Махсус адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар, бошқарув услубларига деярли бир хилда ёндошган, бошқарув услубларининг одатий, ўзига хос хусусиятларига эса қуйидагилар киритилган: 1) бошқарув услубларининг мавжудлиги – давлат ҳокимияти ижро этувчи органларини ташкил этишга асосланади; 2) бошқарув услубининг асосий мақсади ёки унинг амалий аҳамияти – давлат бошқарувини, бошқарув вазифалари ва функцияларининг ижро ҳокимияти органлари томонидан амалий бажарилишини таъминлашдан иборат; 3) бошқарув услубларидан бошқарув фаолиятида қўлланилади ва фойдаланилади; 4) давлат бошқаруви субъекти ва обекти ўртасида махсус ҳуқуқий муносабатлар мавжуд бўлади. Бу муносабатларда давлат органи ёки мансабдор шахс турли воситалар – ишонтириш, тарбиялаш, тартибга солиш ёки мажбурлаш чораларини қўллаш орқали ўз ваколатини амалга оширади. Бошқарув услублари мазкур муносабатларда бошқарув субъекти ва обекти ўртасида вужудга келадиган алоқа ва муносабатларни ифодалайди; 5) ҳуқуқий актларда бошқарув таъсири ўрнатилади, яъни бошқарув услубини қўллаш ҳуқуқий тартибга солинган бўлади. Лекин бошқарув амалиётида ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинмаган (ёки уларда назарда тутилмаган) услублар (масалан, ишонтириш, тарбиялаш) ҳам қўлланилиши мумкин;