МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ВА МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР
Yuklangan vaqt
2025-03-16
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
22
Faytl hajmi
25,7 KB
МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ВА МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ
МУНОСАБАТЛАР
Режа:
1.Маъмурий-ҳуқуқий нормалар тушунчаси ва тузилиши.
2.Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи.
3.Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракати.
4.Маъмурий-ҳуқуқий
муносабатлар
тушунчаси
ва
ўзига
хос
хусусиятлари.
5.Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва
бекор бўлиши.
6.Мъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг турлари.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига кўра, ҳуқуқ – ижтимоий
муносабатларга таъсир этувчи восита сифатида, доимо муайян хулқ-атвор,
хатти-ҳаракат қоидаси сифатида ўзини намоён этади.1
Ҳар қандай ҳуқуқ тармоғининг мазмун-моҳияти ва ижтимоий йўналиши
ҳуқуқий нормалар хусусияти билан белгиланиб, уларнинг йиғиндиси ҳуқуқ
тизими у ёки бу тармоғининг мазмунини ташкил этади.
Ҳуқуқий норма (“норма”) сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “қоида”,
“намуна” маъносини англатади. Ҳар бир ҳуқуқ нормаси ўзида бирон-бир
хатти-ҳаракат, хулқ-атвор, муайян юриш-туриш қоидасини ифодалайди.
Ҳуқуқнинг ҳар бир тармоғи, шу жумладан маъмурий ҳуқуқнинг
нормалари ҳар қандай ҳуқуқ нормаси учун хос бўлган умумий белгиларга,
шунингдек, ўзига хос бўлган хусусиятларга эга.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар – муайян хатти-ҳаракат қоидаларидан
иборат бўлиб, давлат томонидан белгиланади, бошқа ижтимоий нормалардан,
масалан, ахлоқ нормаларидан фарқланади. Шу сабабли, уларга риоя этиш
мажбурий бўлиб, улар бузилган ҳолларда, давлатнинг мажбурлов чоралари
қўлланилади.
Бошқа ҳуқуқ тармоқларининг нормалари каби, маъмурий -ҳуқуқий
нормалар ушбу муносабатлар субъектларининг юридик ва мажбуриятларини
аниқлаш, шунингдек, улар томонидан ҳуқуқлар бузилган ва мажбуриятлар
бажарилмаган ҳолларда жавобгарликни белгилаш йўли билан ижтимоий
муносабатларни тартибга солади.
Демак, маъмурий -ҳуқуқий нормалар – маъмурий ҳуқуқ тармоғининг
бошланғич элементи сифатида, қуйидаги умумий хусусиятларга эга:
биринчидан,
маъмурий
-ҳуқуқий
нормалар
давлат
томонидан
ўрнатилади ва уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
иккинчидан, маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган
ижтимоий
муносабатлар
иштирокчиларининг
хулқ-атворини,
хатти-
ҳаракатини тартибга солади;
учинчидан,
маъмурий
ҳуқуқ
томонидан
тартибга
солинадиган
ижтимоий
муносабатлар
иштирокчиларининг
юридик
ҳуқуқлари
ва
мажбуриятларини аниқлаб беради;
тўртинчидан, ҳуқуқлар бузилганда ёки мажбуриятлар бажарилмаганида
давлатнинг мажбурлов чоралари орқали ижтимоий муносабатларни ҳимоя
қилади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг ўзига хос хусусиятлари – маъмурий
ҳуқуқ предмети ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш услубининг хусусиятлари
билан белгиланади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар – Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизими
бошқа тармоқларининг нормаларидан фарқли равишда, махсус қўлланиш
соҳасига эга бўлиб, бу давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш
жараёнидаги ижтимоий муносабатлардир. Шу сабабли, маъмурий -ҳуқуқий
нормаларнинг мазмунини давлат бошқаруви жараёнида амал қилиниши шарт
бўлган хатти-ҳаракатлар доираси ташкил этади. Улар ёрдамида давлат
органлари, мансабдор шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат
ташкилотлари ва жисмоний шахсларнинг давлат бошқаруви соҳасида қачон ва
қандай тартибда ҳаракат қилганларида қонунчилик талаблари аниқ ва
мақсадга мувофиқ бўлиши белгиланади. Шу билан бирга, маъмурий -ҳуқуқий
нормаларда қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин ва қайсиларидан
ўзини тийиш кераклиги кўрсатилади.
Маъмурий ҳуқуқ нормаларида амалга оширилиши лозим бўлган
ҳаракатнинг бирорта ҳолатига кўрсатма берилади ёки унга белгиланган шарт-
шароитларда риоя этилганида рухсат берилади ва ниҳоят, муайян
ҳаракатларни амалга ошириш ман этилади. Шу тариқа, давлат бошқаруви
соҳасидаги ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг давлат, жамият ва
шахс манфатларига мувофиқ келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини
белгилаш орқали, улар хатти-ҳаракатининг ўрнатилган ҳуқуқий тартиби
яратилади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг бошқа бир хусусияти шундан
иборатки, улар хусусий эмас, балки оммавий манфаатларни амалга ошириш
воситаси ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқнинг тартибга солиш услуби билан белгиланган
маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг алоҳида хусусиятларига императивлик
(буйруқ бериш) хусусияти киради, уларда муайян ҳаракатларни амалга
ошириш учун қатъий ёзма буйруқлар, кўрсатмалар мавжуд бўлади.
Демак, маъмурий -ҳуқуқий нормалар – бу давлат томонидан ўрнатилган,
давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида вужудга
келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ушбу
муносабатлар субъектларининг юридик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини
белгилайдиган,
шунингдек,
ҳуқуқлар
бузилганда
ёки
мажбуриятлар
бажарилмаганда уларнинг жавобгарлигини ўрнатадиган ва мажбурий чоралар
билан таъминланадиган хулқ-атвор қоидаларидир.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар, ҳуқуқнинг ҳар қандай тармоғи сингари
ўзининг ички мантиқий тузилишига эга бўлиб, айни пайтда улар ўзаро бир-
бири билан боғлиқдир.
Юридик адабиётларда маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг тузилиши
(таркиби) бўйича турлича ёндошувлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида
ҳуқуқий нормалар уч қисмга бўлинган:
1) Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг гипотезаси – ҳуқуқий норманинг
ҳаракатга келишини ва унинг диспозицияси қандай шароитларда амалга
оширилишини, шунингдек, ҳаётий шароит ва мавжуд ҳолатларни белгилаб
беради;
2)
Маъмурий-ҳуқуқий
нормаларнинг
диспозицияси
–
ҳуқуқий
норманинг бир қисми бўлиб, унда ҳуқуқ тармоғи тартибга соладиган
ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари,
хатти-ҳаракатлари доираси кўрсатиб ўтилади. Ҳуқуқий норма диспозициясида
– кўрсатма, рухсат бериш, ман этиш, яъни маъмурий муносабатлар
иштирокчилари хулқ-атворининг мазмуни кўрсатиб ўтилади;
3) Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг санцияси – бу ҳуқуқий норманинг
таркибий қисми бўлиб, унда диспозицияси қисмида белгиланган талабнинг
бажарилиши ёки бажарилмаганлиги учун қўлланиладиган таъсир этиш
чоралари назарда тутилади.
2. Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар ўзининг тартибга солиш йўналиши ва
унга мувофиқ ҳолда юридик мазмуни билан ниҳоятда хилма-хилдир. Шу
сабабли давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга
солишда маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг ўзига хос хусусиятларини
тушуниш учун уларни таснифлаш катта аҳамиятга эгадир.
Аксарият ҳуқуқшунос олимлари маъмурий -ҳуқуқий нормаларни икки
гуруҳга: моддий ва процессуал нормаларга бўлади. Бундай таснифлаш мезони
сифатида айрим ҳолларда маъмурий -ҳуқуқий нормалар мазмуни, бошқа
ҳолларда эса, маъмурий -ҳуқуқий тартибга солиш предметининг ўзига хос
хусусиятлари кўриб чиқилади.
Моддий маъмурий -ҳуқуқий нормалар - давлат бошқарувини ташкил
этиш ва амалга ошириш бўйича бўладиган муносабатлар иштирокчиларининг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажми ва мазмунини, шунингдек, уларнинг
жавобгарлигини белгилайди. Масалан, “Ўзбекистон Республикасининг
Вазирлар
Маҳкамаси
тўғрисида”ги
қонун1нинг
7-моддасига
биноан
“Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат
бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга
оширади”. Мазкур норма моддий ҳуқуқий норма бўлиб, ЎзР Вазирлар
Маҳкамасининг ваколатини белгилаб берган.
Процессуал маъмурий -ҳуқуқий нормалар - тартибга солинаётган
ижтимоий муносабатлар иштирокчилари учун моддий маъмурий -ҳуқуқий
нормаларда назарда тутилган, давлат бошқаруви соҳасидаги юридик ҳуқуқ ва
мажбуриятларни амалга ошириш тартибини белгилайди. Бошқача айтганда,
улар давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича фаолият
тартибини белгилайди ва амалдаги қонунчилик билан белгиланган ушбу
фаолиятдаги жараён қоидаларига риоя этилишини талаб қилади. Масалан,
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
қонун1нинг 22-моддасига биноан “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари
(ҳокимликлар) бошқармалар, бўлимлар ва бошқа бўлинмалардан иборат
бўлиб, уларнинг структураси, уларни ташкил этиш тартиби ва фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тегишли
низомлар билан белгиланади”. Ушбу норма маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ваколатлари ва мажбуриятларини бевосита амалга оширишга
кўмаклашувчи процессуал ҳуқуқий
норма ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимининг бошқа тармоқларидан1
фарқли равишда, маъмурий ҳуқуқда, одатда, моддий ва процессуал нормалар
ягона манбаларда кўрсатиб ўтилади. Жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар
учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи моддий ва процессуал нормалар
ягона қонун ҳужжатида – Ўзбекистон Республикасининг маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ўз ифодасини топган.
Маъмурий-ҳуқуқий нормаларни уларнинг аниқ юридик мазмунига
қараб таснифланиши алоҳида аҳамият касб этади. У ҳуқуқнинг барча
тармоқлари учун умумий бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга
солиш услубининг у ёки бу доираси: кўрсатма бериш, ман этиш ва рухсат
беришга асосланади. Шу нуқтаи назардан маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг
уч тури ажратилади: мажбурият юкловчи, тақиқловчи ва ваколат берувчи
нормалар.
Мажбурият юкловчи маъмурий -ҳуқуқий нормалар ушбу нормалар
гипотезасида назарда тутилган шароитлар мавжуд бўлган ҳолларда, муайян
ҳаракатларни албатта амалга ошириш лозим бўлган юридик ҳокимият
кўрсатмаларини ўз ичига олади.
Мажбурият юкловчи маъмурий -ҳуқуқий нормалар шахсни қандайдир
хатти-ҳаракатни содир этишга мажбур қилади. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
48-моддасига
биноан
“Фуқаролар
Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”.
Тақиқловчи маъмурий -ҳуқуқий нормалар - ушбу нормалар у ёки бу
ҳаракатларни амалга оширишнинг тақиқланишини назарда тутади. Масалан,
Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонун1нинг 6-
моддасига биноан “Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи
бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек, амалга оширилаётган нотариал
ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб
қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу
жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши
тақиқланади”. Мазкур ҳуқуқий норма орқали нотариус ёки тегишли шахс
томонидан маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмаслиги (тақиқ)
белгиланган.
Ваколат берувчи маъмурий -ҳуқуқий нормалар - давлат бошқаруви
соҳасидаги ижтимоий муносабатлар иштирокчиларига юридик ҳокимият
кўрсатмалари доирасида ўз ихтиёри бўйича ҳаракат қилиш имкониятини
назарда тутади, яъни бу ерда тўғридан-тўғри кўрсатмалар ҳам, ман этишлар
ҳам йўқ. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул
қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун1нинг 3-
моддасига биноан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига
аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга”.
Мазкур нормада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ бевосита фуқаронинг эркига боғлиқ
бўлиб, унинг хоҳиш-иродаси билан амалга оширилиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ваколат берувчи ҳуқуқий
нормаларда шахснинг ҳаракат қилиш доираси аниқ кўрсатиб ўтилади. Шахс
фақатгина мана шу доирада ҳаракат қилиб, ўзининг хоҳиш-иродасини ифода
этиши мумкин.
3. Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракати
Ҳуқуқий нормаларни ҳаётга самарали татбиқ этишнинг муҳим шарти –
уларнинг ҳаракат доирасини аниқ белгилаш ҳисобланади. Ҳуқуқий
нормаларнинг
ҳаракатланиши
–
уларда
назарда
тутилган
юридик
оқибатларнинг вужудга чиқишидир. Юридик адабиётларга биноан ҳуқуқий
нормаларнинг ҳаракати (амал қилиши) қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
1) Маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракатланиш мавзуси. маъмурий
-ҳуқуқий нормалар давлат бошқаруви соҳасида вужудга келадиган турли
мазмундаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Масалан, давлат
органларида хизматни ўташ тартибини белгиловчи нормалар, давлат
бошқарувида қонунийлик ва интизомни таъминлашга қаратилган нормалар,
маъмурий ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи
нормалар ёки маъмурий жавобгарликни белгиловчи нормалар ва ҳ.к.лар;
2) Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг вақт бўйича ҳаракатланиши
(амалда бўлиши). Нормаларнинг вақт бўйича ҳаракатланиши – норма назарда
тутилган қонун ёки бошқа норматив ҳужжатнинг юридик кучга кириши ёки
уни йўқотиш вақтини англатади. Норматив ҳужжатлар одатда: а) қонун ёки
бошқа норматив ҳужжатда кўрсатиб ўтилган муддатда; б) матбуотда эълон
қилинган вақтдан бошлаб; в) аксарият нормалар 10 кунлик муддат ўтиши
билан юридик кучга эга бўлиб, нормаларни ҳаракатга келтиради.
Норматив ҳужжатлар ўзининг юридик кучини қуйидаги ҳолатларда
тўхтатади: а) норматив ҳужжатнинг амал қилиши белгиланган муддат ўтиши
билан; б) ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатни бекор қилиш
тўғрисидаги қарорининг чиқарилиши; в) янги ҳужжатнинг қабул қилиниши
билан эскисини бекор қилиш.
Норматив ҳужжатлар ўзининг юридик кучини йўқотиши билан, ундаги
нормаларнинг ҳаракати ҳам тўхтайди.
Нормаларнинг кучга кириши ва амалда бўлишини аниқ белгилаш муҳим
аҳамиятга эгадир. Чунки улар белгиланган вақтдан бошлаб сўзсиз
бажарилиши лозим бўлади.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар вақт бўйича ҳаракатланишида орқага
қайтиш кучига эга бўлиши мумкин. Жумладан ЎзР МЖтКнинг 9-моддасига
биноан “маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки
бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар
чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам таалуқлидир.
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
учун
жавобгарликни
белгиловчи
ёки
жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга
бўлмайди”;
3) Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг маконда (ҳудудда) ҳаракатланиши.
Одатда, маъмурий -ҳуқуқий нормаларни ўзида ифода этган норматив
ҳужжатлар бутун республика ҳудудида ҳаракатда бўлади. Лекин баъзи бир
нормаларнинг макон бўйича ҳаракатланиши доираси аниқ белгиланган
бўлиши мумкин. Масалан, қонунлар бутун республика миқёсида ҳаракатда
бўлса, маҳаллий ҳокимият органларининг норматив ҳужжатлари маълум бир
ҳудудларда (вилоят, туман, шаҳар миқёсида) ҳаракатда бўлади. Бундан
ташқари, корхона, муассаса ёки ташкилотлар доирасида ҳаракатда бўлувчи
нормалар ҳам мавжуд .
Айрим ҳолларда маъмурий -ҳуқуқий нормалар давлатлараро миқёсларда
амал қилиши мумкин. Бу нормалар икки томонлама битимларга мувофиқ бир
неча давлатлар ҳудудида юридик кучга эга бўлади;
4)
Маъмурий-ҳуқуқий
нормаларнинг
шахслар
доираси
бўйича
ҳаракатланиши. Ҳуқуқий нормаларнинг асосий вазифаси бўлиб – улар
томонидан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатлар,
шунингдек,
муносабат
субъектларининг
доирасини
аниқлаб
бериш
ҳисобланади. Маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг шахслар доираси бўйича
ҳаракати, аксарият ҳолатларда уларнинг эгаллаб турган мақомига боғлиқ
бўлади.
Масалан,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонунлари
барча
фуқароларга нисбатан татбиқ қилиниши мумкин. Лекин мазкур қонунлардаги
нормаларнинг айримлари хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган
шахсларга нисбатан қўлланилмайди. (масалан, сайлаш ҳуқуқи ёки ҳарбий
хизматни ўташ мажбурияти) Ёки, юридик шахсларнинг ҳуқуқий мақомини
белгиловчи
нормалар
фуқароларга
нисбатан
татбиқ
этилмайди.
Ҳуқуқбузрликни содир этган шахсга нисбатангина жавобгарлик нормалари
ҳаракатга келиши мумкин ва ҳ.к.лар.
Демак, ҳар қандай ҳуқуқ тармоғи нормаси сингари маъмурий-ҳуқуқий
нормалар ҳам вақт бўйича, макон ва шахслар доираси бўйича ҳаракатда
бўлади.
Одатда, маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг вақт бўйича ҳаракатланиши
- норматив ҳужжатнинг юридик кучига, макон бўйича ҳаракати - уни ўрнатган
давлат органи (мансабдор шахс)нинг тутган ўрнига, шахслар доираси бўйича
ҳаракати эса – шахснинг мақомига боғлиқ бўлади.
4.
Маъмурий-ҳуқуқий
муносабатлар
тушунчаси
ва
ўзига
хос
хусусиятлари
Ҳуқуқий нормалар ўз вазифа ва Функцияларини ҳуқуқий муносабатлар
орқали амалга оширади. Ҳуқуқий муносабатлар - ўзаро субъектив ҳуқуқ ва
мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган шахслар ўртасида, ҳуқуқ нормалари ва
муайян юридик фактлар асосида вужудга келдиган алоқалардир.
Ҳуқуқий муносабат, бу биринчи навбатда томонлар ўртасидаги
алоқадорликни акс эттиришдир. Муносабат томонлари бир-бири олдида
тегишли субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтайдилар. Томонларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари бир-бири билан ўзаро мутаносиб тарзда боғлиқ бўлиб, яъни
бир томоннинг ҳуқуқига иккинчи томоннинг мажбурияти ёки иккинчи
томоннинг ҳуқуқи биринчи томоннинг мажбуриятига мувофиқ келади.
Давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида
вужудга
келадиган
ҳуқуқий
муносабатларга
бошқа
барча
ҳуқуқий
муносабатлар сингари умумий хусусиятлар хосдир.
Давлат бошқаруви жараёнида турли-туман муносабатлар вужудга
келиб, турли ҳуқуқ тармоқлари билан тартибга солинади. Жумладан давлат
бошқаруви соҳасидаги аксарият ҳуқуқий муносабатлар Конституциявий,
маъмурий, меҳнат, молия ва бошқа ҳуқуқ тармоқларининг нормалари асосида
вужудга келади. Мазкур муносабатлар ўртасида маъмурий -ҳуқуқий
муносабатлар алоҳида аҳамият касб этади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар – бу маъмурий ҳуқуқ нормалари
асосида вужудга келадиган муносабатлардир.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар ўзининг тузилишига кўра, муносабат
субъекти, обекти ва мазмунига эга.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти бўлиб, унда иштирок
этувчи томонлар, яъни бошқарув жараёнида маълум бир ваколатга эга бўлган
(давлат бошқарув органлари, мансабдор шахслар) ёки бошқача маъмурий -
ҳуқуқий мақомга эга бўлган шахслар (фуқаролар, жамоат бирлашмалари)
ҳисобланади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг обекти бўлиб эса, маъмурий
ҳуқуқ субъектларининг ҳаракатлари (қарорлари), уларнинг ижобий ёки салбий
хулқ-атвори ҳисобланади. “Обект” сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб,
“мавзу” деган маънони англатади. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат маълум бир
жараёнларни тартибга солишга қаратилган муайян бир вазифани бажаради.
Шу сабабли обектсиз ҳуқуқий муносабат бўлиши мумкин эмас.
Кўпгина ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, маъмурий -ҳуқуқий
муносабатларнинг обектини – ягона, яъни давлат бошқарувини ташкил этиш
ва амалга ошириш жараёнидаги маъмурий ҳуқуқ субъектларининг хатти-
ҳаракатлари ташкил этади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини – маъмурий ҳуқуқ
субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги, тақиқлар,
чекловлар ташкил этади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар (кенг тарқалган консепсиялардан
бири) қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
а) бу муносабатлар – давлат бошқаруви соҳасида вужудга келади;
б) бу муносабатларда ҳамма вақт давлат бошқаруви органи иштирок
этади;
c) бу – бўйсинувга асосланган муносабатлар бўлиб, унда иштирок
этувчи томонлар юридик жиҳатдан тенг эмас.1
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари (яна бир
консепсияга биноан) қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
бу муносабатлар - давлат бошқаруви жараёнида (ёки соҳасида) вужудга
келади;
бу муносабатларнинг мажбурий субъекти бўлиб давлат номидан
оммавий-ҳуқуқий манфаатларни кўзлаб ҳаракат қилувчи давлат бошқаруви
(ижро ҳокимияти) органлари ҳисобланади;
бу муносабатлар - ҳокимият-бўйсинув ва томонларнинг юридик тенг
эмаслиги билан тавсифланади;
бу муносабатлар - оммавий ёки индивидул манфаатларни қондириш
мақсадида бошқарув вазифалари ва Функцияларини амалга ошириш бўйича
вужудга келади;
бу муносабатлар - ташкиллаштириш хусусиятига эга, яъни улар давлат
бошқарувининг бошқарув обектига ташкилотчилик таъсири доирасида
вужудга келади;
бу муносабатлар - қонунийликни таъминлашнинг алоҳида ҳуқуқий
тартиби ва ўзининг ҳуқуқий ҳимояси билан ажралиб туради.1
Алимов Х.Р.нинг кўрсатишича, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар
қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши мумкин:
а) Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар давлат бошқарувини ташкил этиш
ва амалга ошириш жараёнида вужудга келади;
б) маъмурий -ҳуқуқий муносабатларнинг бир томонида ҳамма вақт
давлат органи, мансабдор шахс ёки бошқарув ҳуқуқига эга бўлган жамоат
бирлашмаси иштирок этади;
c) маъмурий -ҳуқуқий муносабатлар бир томоннинг хоҳиши билан
вужудга келиб, иккинчи томоннинг розилигини талаб этмайди;
д) маъмурий -ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўртасида вужудга
келадиган низолар, аксарият ҳолларда маъмурий тартибда ҳал қилинади.1
Юқоридагиларга
асосланадиган
бўлсак,
маъмурий
-ҳуқуқий
муносабатлар – давлат бошқаруви соҳасида вужудга келади; муносабатнинг
мажбурий иштирокчиси бўлиб давлат органлари намоён бўлади; муносабат
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муносабат турини белгилаб
беради. маъмурий -ҳуқуқий муносабатлар – бу давлат бошқарувини ташкил
этиш ва амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, ижро этиш ва
фармойиш бериш фаолияти билан боғлиқ бўлган ва маъмурий -ҳуқуқий
нормалар билан тартибга солинган ҳуқуқий муносабатларнинг бир туридир.
5. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва
бекор бўлиши
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар маъмурий -ҳуқуқий нормаларда
назарда тутилган шароитлар мавжуд бўлганида вужудга келади. Маъмурий-
ҳуқуқий нормалар ўз-ўзидан бевосита маъмурий -ҳуқуқий муносабатларни
вужудга келтирмайди. Балки, маъмурий -ҳуқуқий муносабатлар вужудга
келишининг шартларини, ҳолатларини ва мезонларини белгилаб беради. Бу –
юридик фактлар бўлиб, норма талабидан келиб чиққан ҳолда томонлар
ўртасида маълум бир ҳуқуқий муносабатни вужудга келтирувчи ҳолатлардир.
Юридик фактлар маъмурий -ҳуқуқий муносабатларнинг зарурий шарти,
аниқ талаби сифатида майдонга чиқади.
Жамиятда турли-туман ҳолатлар ва шарт-шароитлар мавжуд бўлиб,
уларнинг ҳаммаси ҳам юридик факт бўлиб ҳисобланмайди. Муайян ҳодиса ва
ҳолатларни юридик факт деб эътироф этиш, давлатнинг хоҳиш-иродасига
боғлиқдир.
Юридик фактлар нафақат маъмурий -ҳуқуқий муносабатларни вужудга
келтириш, балки ўзгартириши ёки бекор қилиши ҳам мумкин.
Юридик фактлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда
катта аҳамиятга эгадир.
Юридик фактлар ҳуқуқий норма билан ҳуқуқий муносабат ўртасидаги
боғловчи воситадир.
Юридик фактлар турлича бўлиши мумкин. Жумладан, келиб чиқадиган
ҳуқуқий оқибатларга кўра юридик фактлар:
а) ҳуқуқни яратувчи;
б) ҳуқуқни ўзгартирувчи;
c) ҳуқуқни бекор қилувчи фактларга бўлинади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар ҳаракатлар ва ҳодисалар сингари
юридик фактлардан вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши мумкин.
Ҳаракатлар – бу ҳуқуқ субъектлари томонидан ўз хоҳиш-иродаларини
ифодалашнинг натижасидир.
Аксарият маъмурий -ҳуқуқий муносабатлар ҳаракатлардан вужудга
келиб, улар субъектнинг фаол хулқ-атвори билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатлар
иккига бўлинади:
а) қонуний ҳаракатлар – ҳамма вақт маъмурий -ҳуқуқий нормалар
талабига
мос
келади.
Бунда
юридик
факт
сифатида
муносабат
иштирокчиларининг қонунга мувофиқ ҳаракати намоён бўлади.
Қонуний ҳаракатлар ўз навбатида икки кўринишга эга:
давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий актлари.
Ҳуқуқий актлар норматив ёки якка (индивидул, маъмурий) актларга
бўлинади. Ҳуқуқий актларда қонунга мувофиқ ҳаракатлар муайян ҳуқуқий
оқибатларни вужудга келтиришини назарда тутиб содир этилади. Бундай
ҳаракатларда - ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва
бекор бўлишига қаратилган ирода ифодаланади;
юридик хатти-ҳаракатлар;
б) қонунга хилоф ҳаракатлар – маъмурий -ҳуқуқий нормалар
талабларига мос келмайдиган, уларни бузадиган ҳаракатлардир. Бу - давлат
бошқаруви соҳасига хос бўлган интизомий ва маъмурий ножўя ҳаракатлардир.
Шахснинг ҳаракатсизлиги ҳам айнан мана шу гуруҳга киради (масалан, ички
ишлар
ходими
томонидан
жамоат
тартибини
сақлашга
қаратилган
чораларнинг кўрилмаслиги).
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва
бекор бўлишига асос бўладиган иккинчи юридик факт – бу ҳодисалардир.
Ҳодисалар одамларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир
бўладиган фактлардир (инсоннинг туғилиши, маълум бир ёшга етиши, ўлими,
табиий офат ва бошқалар).
6. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг турлари
Давлат бошқаруви жараёнида вужудга келадиган маъмурий -ҳуқуқий
муносабатлар турли-туман бўлиб, уларни бир неча асосларга кўра таснифлаш
(гуруҳлаш, турларга бўлиш) мумкин.
Ҳуқуқ назариясига асосланиб, маъмурий -ҳуқуқий муносабатларнинг
вазифаси ва функсионал белгиланишига қараб, уларни иккига бўлиш мумкин:
а) тартибга солувчи муносабатлар, яъни ҳуқуқ субъектларининг
мўтадил хулқ-атвори, ҳуқуққа мувофиқ хатти-ҳаракатларининг натижасида
вужудга келадиган муносабатлар;
б) муҳофаза қилувчи муносабатлар, яъни ҳуқуқбузарликни содир этиш
ва бу учун давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш зарурияти асосида
вужудга келадиган муносабатлар.
Кўпгина юридик адабиётларда ҳуқуқий муносабатларнинг моддий ва
процессуал турларга бўлиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.
Моддий ҳуқуқий муносабатлар – бу моддий маъмурий -ҳуқуқий
нормалар асосида вужудга келадиган ҳамда ҳуқуқ субъектлари томонидан
ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган
муносабатлардир.
Процессуал ҳуқуқий муносабатлар – давлат-ҳокимият хусусиятига эга
бўлиб, ҳуқуқий муносабат субъектларининг субъектив процессуал ҳуқуқлари
ва мажбуриятларини белгилаш ва тартибга солишда намоён бўлади.
Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг турлари бўйича ҳуқуқшунос
олимлар ўртасида ягона фикр мавжуд эмас. Жумладан, А.П.Алехиннинг
фикрича1, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар шартли равишда қуйидагиларга
бўлиниши мумкин:
а) асосий ва ёрдамчи (асосий бўлмаган) маъмурий -ҳуқуқий
муносабатлар – бевосита бошқарув таъсирини (“субъект - обект”) ифода
этувчи муносабатлар бўлиб, унда давлат бошқаруви фаолияти яққол намоён
бўлади. Мазкур муносабатлар “буйруқ - ижро” формуласига асосланган бўлиб,
биринчи навбатда юқори турувчи ва қуйи турувчи давлат бошқаруви
органлари ўртасидаги, раҳбар – мансабдор шахс билан унга хизмат бўйича
бўйсинувчи ходим ўртасидаги, давлат бошқарув органлари (мансабдор шахс)
билан маълум бир маъмурий -ҳуқуқий мажбуриятга эга бўлган шахс
ўртасидаги муносабатлардир.
Ушбу муносабатлар у ёки бу обектга бевосита бошқарув таъсири
доирасидан ташқарида бўлган, лекин бошқарувни амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган муносабатлардир. Асосий маъмурий -ҳуқуқий муносабатлар