Маъмурий жараён тушунчаси ва таркиби.

Yuklangan vaqt

2025-03-16

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

37

Faytl hajmi

178,5 KB


 
 
 
 
 
 
Маъмурий жараён тушунчаси ва таркиби. 
 
Ҳуқуқий жараённинг кенг тарқалган кўриниши – бу маъмурий 
жараёндир. Юридик адабиётларда, маъмурий жараён, ижро ҳокимияти 
органларининг маъмурий процессуал шаклда амалга ошириладиган ва аниқ 
бир ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга қаратилган — ҳокимият фаолияти 
сифатида кўрсатиб ўтилади. Бу биринчи навбатда, маъмурий жараённинг 
маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинганлигига асосланади. 
Маъмурий жараён ҳуқуқий жараённинг барча умумий хусусиятларига 
эга. Лекин шу билан бирга унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари ҳам 
мавжуддир:  
биринчидан, маъмурий жараён – ижро органларининг мақсадга 
мувофиқ йўналтирилган ҳокимият фаолиятидир;  
иккинчидан, 
ижро 
органларининг 
ҳокимият 
фаолияти 
қонун 
ҳужжатларига асосланиб, уларга тегишли бўлган аниқ масалаларнии ҳал 
этишга қаратилган;  
учинчидан, маъмурий жараён натижаси бўлиб, маъмурий-ҳуқуқий 
актнинг қабул қилиниши ҳисобланади;  
тўртинчидан, ижро органларининг ҳокимият ваколатлари маъмурий 
ҳуқуқ, хусусан, унинг процессуал нормалари билан тартибга солинади;  
бешинчидан, маъмурий жараён, қоида бўйича, соддалаштирилган 
ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.  
Бундан ташқари, маъмурий жараённинг ўзига хос хусусиятларига — 
маълум бир ишларнинг ёзма ёки оғзаки тартибда олиб борилишини, сиртдан 
кўриб чиқилишини ҳам киритиш мумкин.
Маъмурий жараён тушунчаси ва таркиби. Ҳуқуқий жараённинг кенг тарқалган кўриниши – бу маъмурий жараёндир. Юридик адабиётларда, маъмурий жараён, ижро ҳокимияти органларининг маъмурий процессуал шаклда амалга ошириладиган ва аниқ бир ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга қаратилган — ҳокимият фаолияти сифатида кўрсатиб ўтилади. Бу биринчи навбатда, маъмурий жараённинг маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинганлигига асосланади. Маъмурий жараён ҳуқуқий жараённинг барча умумий хусусиятларига эга. Лекин шу билан бирга унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуддир: биринчидан, маъмурий жараён – ижро органларининг мақсадга мувофиқ йўналтирилган ҳокимият фаолиятидир; иккинчидан, ижро органларининг ҳокимият фаолияти қонун ҳужжатларига асосланиб, уларга тегишли бўлган аниқ масалаларнии ҳал этишга қаратилган; учинчидан, маъмурий жараён натижаси бўлиб, маъмурий-ҳуқуқий актнинг қабул қилиниши ҳисобланади; тўртинчидан, ижро органларининг ҳокимият ваколатлари маъмурий ҳуқуқ, хусусан, унинг процессуал нормалари билан тартибга солинади; бешинчидан, маъмурий жараён, қоида бўйича, соддалаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ. Бундан ташқари, маъмурий жараённинг ўзига хос хусусиятларига — маълум бир ишларнинг ёзма ёки оғзаки тартибда олиб борилишини, сиртдан кўриб чиқилишини ҳам киритиш мумкин.
 
 
Демак, маъмурий жараён — маъмурий-процессуал шаклда амалга 
ошириладиган ҳамда маъмурий-ҳуқуқий актларни қабул қилиш ва ижро этиш 
орқали маълум бир ишларни ҳал этишга қаратилган ижро органларининг 
ҳокимият фаолиятидир. 
Юридик 
адабиётларда, маъмурий жараён билан бир қаторда, 
«маъмурий-процессуал 
фаолият» 
тушунчаси 
ҳам 
кўрсатиб 
ўтилган. 
Маъмурий-процессуал фаолият қуйидагилардан иборат:  
а) маъмурий ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни — ижро ҳокимияти 
органларининг маъмурий-процессуал шаклда ўрнатилган тартибда маъмурий 
норматив актларни қабул қилишга қаратилган фаолиятидир;  
б) 
маъмурий 
ҳуқуқни 
қўлаш 
жараёни 
— 
ижро 
ҳокимияти 
органларининг қонун ҳужжатларини ижро этишга қаратилган ва маъмурий-
процессуал шаклда амалга ошириладиган оператив-фармойиш бериш ҳамда 
ҳуқуқни қўллаш- актларини қабул қилиш ва ижро этиш фаолиятидир;  
д) 
маъмурий 
юрисдикциявий 
жараён 
— 
ижро 
ҳокимияти 
органларининг 
турли 
субъектлар 
ўртасидаги 
низоларни 
ҳал 
этиш, 
шунингдек, маъмурий-процессуал шаклда амалга ошириладиган маъмурий ва 
интизомий мажбурлов чораларини қўллашга қаратилган фаолиятидир.  
«Маъмурий жараён» ва «Маъмурий-процессуал фаолият» бирбирига 
яқин ва боғлиқ бўлган тушунчалардир. Лекин ҳар қандай маъмурий жараён 
фаолияти маъмурий-процессуал фаолият ҳисобланмайди.  
Маъмурий жараён, одилсудлов (фуқаролик, жиноий, хўжалик) сингари, 
ҳокимият органи томонидан қандай масалаларнинг ҳал этилишига қараб бир 
неча турларга бўлинади. Ҳал этилаётган ишларнинг мазмуни — маъмурий-
процессуал шаклга ёки унинг айрим элементлари хусусиятларига таъсир 
кўрсатади.  
Агар ҳар қандай жараён доирасида маълум бир ишлар ҳал этиладиган 
бўлса, унда махсус процессуал қоидаларнинг зарурияти вужудга келади. 
Айнан мана шу хусусиятларга қараб жараёнда, унинг ўзига хос бўлган қисми 
— иш юритиш ажратилади. Давлат ҳокимияти органлари, маълум бир
Демак, маъмурий жараён — маъмурий-процессуал шаклда амалга ошириладиган ҳамда маъмурий-ҳуқуқий актларни қабул қилиш ва ижро этиш орқали маълум бир ишларни ҳал этишга қаратилган ижро органларининг ҳокимият фаолиятидир. Юридик адабиётларда, маъмурий жараён билан бир қаторда, «маъмурий-процессуал фаолият» тушунчаси ҳам кўрсатиб ўтилган. Маъмурий-процессуал фаолият қуйидагилардан иборат: а) маъмурий ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни — ижро ҳокимияти органларининг маъмурий-процессуал шаклда ўрнатилган тартибда маъмурий норматив актларни қабул қилишга қаратилган фаолиятидир; б) маъмурий ҳуқуқни қўлаш жараёни — ижро ҳокимияти органларининг қонун ҳужжатларини ижро этишга қаратилган ва маъмурий- процессуал шаклда амалга ошириладиган оператив-фармойиш бериш ҳамда ҳуқуқни қўллаш- актларини қабул қилиш ва ижро этиш фаолиятидир; д) маъмурий юрисдикциявий жараён — ижро ҳокимияти органларининг турли субъектлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш, шунингдек, маъмурий-процессуал шаклда амалга ошириладиган маъмурий ва интизомий мажбурлов чораларини қўллашга қаратилган фаолиятидир. «Маъмурий жараён» ва «Маъмурий-процессуал фаолият» бирбирига яқин ва боғлиқ бўлган тушунчалардир. Лекин ҳар қандай маъмурий жараён фаолияти маъмурий-процессуал фаолият ҳисобланмайди. Маъмурий жараён, одилсудлов (фуқаролик, жиноий, хўжалик) сингари, ҳокимият органи томонидан қандай масалаларнинг ҳал этилишига қараб бир неча турларга бўлинади. Ҳал этилаётган ишларнинг мазмуни — маъмурий- процессуал шаклга ёки унинг айрим элементлари хусусиятларига таъсир кўрсатади. Агар ҳар қандай жараён доирасида маълум бир ишлар ҳал этиладиган бўлса, унда махсус процессуал қоидаларнинг зарурияти вужудга келади. Айнан мана шу хусусиятларга қараб жараёнда, унинг ўзига хос бўлган қисми — иш юритиш ажратилади. Давлат ҳокимияти органлари, маълум бир
 
 
маъмурий жараён доирасида, турли хилдаги ишларни ҳал этишига тўғри 
келади. Уларни умумий процессуал қоидалар билан тартибга солиш 
мушкулдир. Шу сабабли, маъмурий фаолиятнинг ўзига хос турлари, яъни 
маълум бир ишларни ҳал этишнинг махсус процессуал қоидалари мавжуд 
бўлиб, уларнинг йиғиндиси — иш юритиш фаолиятини ташкил этади. 
Масалан, шикоятларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини 
тайинлаш фаолиятлари кўпгина умумий хусусиятларга эга, лекин бу фаолият 
турлари махсус қоидаларга ҳам муҳтож бўлади.  
Демак, маъмурий иш юритиш — маъмурий жараённинг бир қисми 
бўлиб, умумий ва махсус процессуал нормалар ёрдамида маълум бир 
ишларни ҳал этишга қаратилган маъмурий фаолиятнинг алоҳида тури 
ҳисобланади.  
 
10.2. Маъмурий-процессуал нормаларнинг таснифи.  
 
Маъмурий-процессуал нормалар. Юридик адабиётларда, маъмурий-
процессуал ҳуқуқ бўйича турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, баъзи 
ҳуқуқшунос олимлар, маъмурий-процессуал ҳуқуқни — ҳуқуқ тизимининг 
мустақил тармоғига киритади.  Бошқалари эса маъмурий-процессуал ҳуқуқ 
— бу маъмурий ҳуқуқнинг ички соҳаси ҳисобланади, деб кўрсатади.  
Д.Н.Бахрахнинг фикрича эса маъмурий-процессуал ҳуқуқ — маъмурий 
ҳуқуқ таркибида бўлган ва ҳокимият фаолиятини тартибга солувчи кенг 
доирадаги нормалардан иборат бўлиб, ягона тизимга келтирилмагандир.  
В.Д.Сорокин 
маъмурий-процессуал 
ҳуқуқ 
муаммолари 
бўйича 
тадқиқотлар олиб бориб, уни ўзининг предмети, тизими ва тартибга солиш 
услубига эга бўлган ҳуқуқ тизимининг мустақил тармоғи сифатида кўрсатиб 
ўтади. Унинг фикрича, маъмурий-процессуал нормалар — бу ваколатли 
давлат оиганлари томонидан ўматилган, ижро ҳокимияти оиганларининг ўз 
ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ишларни ҳал
маъмурий жараён доирасида, турли хилдаги ишларни ҳал этишига тўғри келади. Уларни умумий процессуал қоидалар билан тартибга солиш мушкулдир. Шу сабабли, маъмурий фаолиятнинг ўзига хос турлари, яъни маълум бир ишларни ҳал этишнинг махсус процессуал қоидалари мавжуд бўлиб, уларнинг йиғиндиси — иш юритиш фаолиятини ташкил этади. Масалан, шикоятларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини тайинлаш фаолиятлари кўпгина умумий хусусиятларга эга, лекин бу фаолият турлари махсус қоидаларга ҳам муҳтож бўлади. Демак, маъмурий иш юритиш — маъмурий жараённинг бир қисми бўлиб, умумий ва махсус процессуал нормалар ёрдамида маълум бир ишларни ҳал этишга қаратилган маъмурий фаолиятнинг алоҳида тури ҳисобланади. 10.2. Маъмурий-процессуал нормаларнинг таснифи. Маъмурий-процессуал нормалар. Юридик адабиётларда, маъмурий- процессуал ҳуқуқ бўйича турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, баъзи ҳуқуқшунос олимлар, маъмурий-процессуал ҳуқуқни — ҳуқуқ тизимининг мустақил тармоғига киритади. Бошқалари эса маъмурий-процессуал ҳуқуқ — бу маъмурий ҳуқуқнинг ички соҳаси ҳисобланади, деб кўрсатади. Д.Н.Бахрахнинг фикрича эса маъмурий-процессуал ҳуқуқ — маъмурий ҳуқуқ таркибида бўлган ва ҳокимият фаолиятини тартибга солувчи кенг доирадаги нормалардан иборат бўлиб, ягона тизимга келтирилмагандир. В.Д.Сорокин маъмурий-процессуал ҳуқуқ муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб бориб, уни ўзининг предмети, тизими ва тартибга солиш услубига эга бўлган ҳуқуқ тизимининг мустақил тармоғи сифатида кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, маъмурий-процессуал нормалар — бу ваколатли давлат оиганлари томонидан ўматилган, ижро ҳокимияти оиганларининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ишларни ҳал
 
 
этиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи умумий 
қоидалардир.  
Маъмурий иш юритиш фаолиятининг турли кўринишлаига (ҳуқуқ 
ижодкорлиги, рағбатлантириш, рухсат бериш, юрисдикциявий ва ҳ.к.лар) эга 
бўлганлиги сабабли, процессуал нормалар аксарият ҳолларда, маъмурий 
ҳуқуқнинг бошқа институтлари процессуал нормалари билан эмас, балки 
тегишли 
институтларнинг 
моддий 
нормалари 
билан 
боғлиқдир. 
Жараёнлаштиришни кенг доирда амалга ошириш билан эса процессуал 
нормаларни янада яқинлаштириш, унификация қилиш ва ягона тизимга 
келтириш мумкин бўлади. 
Д.Н.Бахрах кўрсатиб ўтишича, маъмурий-процессуал қонунчиликни 
алоҳида тармоққа ажратиш, амалиётда фойдадан кўра, кўпроқ зарар 
келтириши мумкин. Чунки бундай ажратиш бир бутун нормаларни икки 
бўлакка, яъни моддий ва процессуал нормаларнинг алоҳидалашувига олиб 
келади.   
Ҳозирги вақтда маъмурий-процессуал ҳуқуқ — маъмурий ҳуқуқнинг 
маълум бир институтлари доирасида тизимлаштирилган кенг доирадаги 
процессуал нормалар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.  
Демак, маъмурий-процессуал нормалар — бу ваколатли давлат 
органлари томонидан ўрнатилган, ижро ҳокимияти органларининг ўз 
ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ва аниқ ишларни 
ҳал этиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи хулқ-
атвор қоидаларидир.  
Маъмурий-процессуал нормаларни турли асосларга кўра гуруҳларга 
бўлиш, яъни таснифлаш мумкин. Уларнинг барчаси умумий мақсадга — 
давлат бошқарувини амалга ошириш жараёнини ўрнатишга ва тартибга 
солишга қаратилгандир.  
Маъмурий-процессуал 
муносабатлар. 
Маъмурий-процессуал 
муносабатлар — жамиятда вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг
этиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалардир. Маъмурий иш юритиш фаолиятининг турли кўринишлаига (ҳуқуқ ижодкорлиги, рағбатлантириш, рухсат бериш, юрисдикциявий ва ҳ.к.лар) эга бўлганлиги сабабли, процессуал нормалар аксарият ҳолларда, маъмурий ҳуқуқнинг бошқа институтлари процессуал нормалари билан эмас, балки тегишли институтларнинг моддий нормалари билан боғлиқдир. Жараёнлаштиришни кенг доирда амалга ошириш билан эса процессуал нормаларни янада яқинлаштириш, унификация қилиш ва ягона тизимга келтириш мумкин бўлади. Д.Н.Бахрах кўрсатиб ўтишича, маъмурий-процессуал қонунчиликни алоҳида тармоққа ажратиш, амалиётда фойдадан кўра, кўпроқ зарар келтириши мумкин. Чунки бундай ажратиш бир бутун нормаларни икки бўлакка, яъни моддий ва процессуал нормаларнинг алоҳидалашувига олиб келади. Ҳозирги вақтда маъмурий-процессуал ҳуқуқ — маъмурий ҳуқуқнинг маълум бир институтлари доирасида тизимлаштирилган кенг доирадаги процессуал нормалар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Демак, маъмурий-процессуал нормалар — бу ваколатли давлат органлари томонидан ўрнатилган, ижро ҳокимияти органларининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ва аниқ ишларни ҳал этиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи хулқ- атвор қоидаларидир. Маъмурий-процессуал нормаларни турли асосларга кўра гуруҳларга бўлиш, яъни таснифлаш мумкин. Уларнинг барчаси умумий мақсадга — давлат бошқарувини амалга ошириш жараёнини ўрнатишга ва тартибга солишга қаратилгандир. Маъмурий-процессуал муносабатлар. Маъмурий-процессуал муносабатлар — жамиятда вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг
 
 
бир кўриниши бўлиб, ҳуқуқий нормаларда назарда тутилган аниқ субъектлар 
ўртасидаги юридик алоқаларни англатади.  
Маъмурий-процессуал 
муносабатлар 
— 
унда 
иштирок 
этувчи 
субъектларнинг белгиланган хулқ-атворда бўлишини назарда тутади.  
Маъмурий-процессуал 
муносабатлар 
— 
ҳамма 
вақт 
маъмурий 
процессуал нормалар асосида вужудга келади. Албатта, ҳуқуқий норманинг 
мавжуд бўлиши, ҳуқуқий муносабатни вужудга келишига етарли эмас. 
Ҳуқуқий муносабатнинг вужудга келиши учун ҳуқуқ субъекти (ҳуқуқ 
лаёқати 
ва 
муомала 
лаёқати) 
ва 
юридик 
фактларнинг 
(ҳаракат, 
ҳаракатсизлик, ҳодиса) мавжуд бўлиши ҳам талаб қилинади. 
Маъмурий-процессуал муносабатларни амалга ошириш барча ҳуқуқий 
муносабатлар сингари, давлатнинг таъсир чоралари билан таъминланади. 
Улар 
турли-туман 
бўлиб, 
фақатгина 
мажбурлов 
чоралари 
билан 
чегараланмайди. Ижро ҳокимияти органлари фаолиятида вужудга келадиган 
аксарият 
маъмурий-процессуал 
муносабатларни 
амалга 
оширишда 
давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш зарурияти мавжуд эмас. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган маъмурий-процессуал муносабатларинг 
ўзига хос хусусиятлари, уларни ҳуқуқий муносабатларнинг бир кўриниши 
сифатида ифодалашга имкон беради. Лекин бу хусусиятлар маъмурий-
процессуал муносабатларнинг мазмунини тўлиқ ёритиб бера олмайди. Шу 
сабабли, асосий эътиборни, унинг алоҳида хусусиятларининг қисқача 
тавсифига қаратиш лозим. Жумладан:  
биринчидан, маъмурий-процессуал муносабатлар — давлат бошқаруви 
соҳасида ижро ҳокимияти органларининг ваколатларини амалга ошириш 
жараёнида вужудга келади ҳамда моддий нормалар сингари, аниқ 
ифодаланган бошқарув хусусиятига эгадир;  
иккинчидан, бу муносабатлар — процессуал ҳуқуқий муносабатлардир. 
Агар маъмурий-процессуал муносабатларнинг биринчи хусусияти уларни 
моддий нормаларга яқинлаштирса, иккинчи хусусияти бу иккала норма 
ўртасидаги аниқ чегарани белгилаб беради.
бир кўриниши бўлиб, ҳуқуқий нормаларда назарда тутилган аниқ субъектлар ўртасидаги юридик алоқаларни англатади. Маъмурий-процессуал муносабатлар — унда иштирок этувчи субъектларнинг белгиланган хулқ-атворда бўлишини назарда тутади. Маъмурий-процессуал муносабатлар — ҳамма вақт маъмурий процессуал нормалар асосида вужудга келади. Албатта, ҳуқуқий норманинг мавжуд бўлиши, ҳуқуқий муносабатни вужудга келишига етарли эмас. Ҳуқуқий муносабатнинг вужудга келиши учун ҳуқуқ субъекти (ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати) ва юридик фактларнинг (ҳаракат, ҳаракатсизлик, ҳодиса) мавжуд бўлиши ҳам талаб қилинади. Маъмурий-процессуал муносабатларни амалга ошириш барча ҳуқуқий муносабатлар сингари, давлатнинг таъсир чоралари билан таъминланади. Улар турли-туман бўлиб, фақатгина мажбурлов чоралари билан чегараланмайди. Ижро ҳокимияти органлари фаолиятида вужудга келадиган аксарият маъмурий-процессуал муносабатларни амалга оширишда давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш зарурияти мавжуд эмас. Юқорида кўрсатиб ўтилган маъмурий-процессуал муносабатларинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ҳуқуқий муносабатларнинг бир кўриниши сифатида ифодалашга имкон беради. Лекин бу хусусиятлар маъмурий- процессуал муносабатларнинг мазмунини тўлиқ ёритиб бера олмайди. Шу сабабли, асосий эътиборни, унинг алоҳида хусусиятларининг қисқача тавсифига қаратиш лозим. Жумладан: биринчидан, маъмурий-процессуал муносабатлар — давлат бошқаруви соҳасида ижро ҳокимияти органларининг ваколатларини амалга ошириш жараёнида вужудга келади ҳамда моддий нормалар сингари, аниқ ифодаланган бошқарув хусусиятига эгадир; иккинчидан, бу муносабатлар — процессуал ҳуқуқий муносабатлардир. Агар маъмурий-процессуал муносабатларнинг биринчи хусусияти уларни моддий нормаларга яқинлаштирса, иккинчи хусусияти бу иккала норма ўртасидаги аниқ чегарани белгилаб беради.
 
 
Маъмурий-процессуал 
муносабатлар 
маъмурий-моддий 
муносабатлардан фарқ қилган ҳолда, қуйидаги хусусиятларга эга:  
а) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан 
вужудга 
келишининг хусусиятига қараб фарқланади. Масалан, моддий муносабатлар 
вужудга келиши учун ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқ субъектлилиги ва юридик 
фактнинг 
мавжуд 
бўлиши 
талаб 
қилинади. 
Маъмурий 
процессуал 
муносабатларнинг вужудга келиши учун эса яна бир ҳуқуқий норманинг 
кўриниши — процессуал нормаларнинг мавжуд бўлиши керак, яъни бу 
муносабатлар — моддий нормалар билан бир вақтда процессуал нормалар 
мавжуд 
бўлганида 
вужудга 
келиши 
мумкин. 
Моддий 
норманинг 
бўлмаганлиги, маъмурий-процессуал муносабатларнинг предмети йўқлигини 
вужудга келтиради, процессуал норманинг бўлмаганлиги эса умуман бундай 
муносабатлар вужудга келишини инкор этади;  
б) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан ҳуқуқий 
нормалардан келиб чиқадиган тартибга солиниши хусусиятига қараб 
фарқланади. Масалан, процессуал нормалар моддий нормалардан фарқли 
равишда, субъектлар амалга оширадиган ҳаракатларда катта аҳамиятга эга 
бўлган 
«динамик» 
муносабатларни 
тартибга 
солади. 
Процессуал 
муносабатлар иштирокчиларининг ҳаракати қонунда белгиланган тартибда 
ва кетма-кетликда амалга оширилади;  
д) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан ўзининг 
аҳамияти билан ҳам фарқланади. Маъмурий-процессуал муносабатларнинг 
асосий вазифаси — бу тегишли моддий нормалар амалга оширилишини 
таъминлашдан иборатдир;  
э) 
процессуал 
муносабатлар 
моддий 
муносабатлардан 
ўзининг 
тузилишига кўра фарқланади. Маъмурий-процессуал муносабатлар мураккаб 
тузилишга эга. Процессуал муносабатларда бир неча субъектлар иштирок 
этиб, ҳаракатларни кетма-кетликда амалга ошириш орқали муносабат 
кенгайиб, риовожланиб боради ҳамда ўзининг юридик мазмунини, 
таркибини ўзгартиради. Шу нуқтайи назардан келиб чиққанда, маъмурий-
Маъмурий-процессуал муносабатлар маъмурий-моддий муносабатлардан фарқ қилган ҳолда, қуйидаги хусусиятларга эга: а) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан вужудга келишининг хусусиятига қараб фарқланади. Масалан, моддий муносабатлар вужудга келиши учун ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқ субъектлилиги ва юридик фактнинг мавжуд бўлиши талаб қилинади. Маъмурий процессуал муносабатларнинг вужудга келиши учун эса яна бир ҳуқуқий норманинг кўриниши — процессуал нормаларнинг мавжуд бўлиши керак, яъни бу муносабатлар — моддий нормалар билан бир вақтда процессуал нормалар мавжуд бўлганида вужудга келиши мумкин. Моддий норманинг бўлмаганлиги, маъмурий-процессуал муносабатларнинг предмети йўқлигини вужудга келтиради, процессуал норманинг бўлмаганлиги эса умуман бундай муносабатлар вужудга келишини инкор этади; б) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан ҳуқуқий нормалардан келиб чиқадиган тартибга солиниши хусусиятига қараб фарқланади. Масалан, процессуал нормалар моддий нормалардан фарқли равишда, субъектлар амалга оширадиган ҳаракатларда катта аҳамиятга эга бўлган «динамик» муносабатларни тартибга солади. Процессуал муносабатлар иштирокчиларининг ҳаракати қонунда белгиланган тартибда ва кетма-кетликда амалга оширилади; д) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан ўзининг аҳамияти билан ҳам фарқланади. Маъмурий-процессуал муносабатларнинг асосий вазифаси — бу тегишли моддий нормалар амалга оширилишини таъминлашдан иборатдир; э) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан ўзининг тузилишига кўра фарқланади. Маъмурий-процессуал муносабатлар мураккаб тузилишга эга. Процессуал муносабатларда бир неча субъектлар иштирок этиб, ҳаракатларни кетма-кетликда амалга ошириш орқали муносабат кенгайиб, риовожланиб боради ҳамда ўзининг юридик мазмунини, таркибини ўзгартиради. Шу нуқтайи назардан келиб чиққанда, маъмурий-
 
 
процессуал 
муносабатларни 
асосий 
ва 
кўмаклашувчи 
(ёрдамчи) 
муносабатларга 
ажратиш 
мумкин. 
Процессуал 
муносабатларнинг 
иштирокчилари мазкур муносабатларда турлича ўринни эгаллайди ва 
уларнинг ҳуқуқий мақоми ўзгариб туради;  
ф) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан субъектлар 
доирасига 
қараб 
ҳам 
фарқланади. 
Процессуал 
муносабатларнинг 
иштирокчиси сифатида моддий муносабатларнинг барча иштирокчилари, 
шунингдек, моддий муносабатларда иштирок этмаган бошқа иштирокчилар 
ҳам намоён бўлиши мумкин.  
Маъмурий-процессуал муносабатларни, нормалар сингари, бир неча 
асосларга қараб таснифлаш мумкин. Жумладан:  
1) мазмунига кўра маъмурий-процессуал муносабатлар;  
а) иқтисодиёт ва унинг турли соҳаларида вужудга келадиган маъмурий-
процессуал муносабатлар;  
б) ижтимоий-маданий соҳаларда вужудга келадиган маъмурий 
процессуал муносабатлар;  
д) 
маъмурий 
сиёсий 
соҳаларда 
вужудга 
келадиган 
маъмурий 
процессуал муносабатларга бўлинади. 
2) маъмурий иш юритиш турларига кўра маъмурий-процессуал 
муносабатлар:  
а) ижро ҳокимияти органлари томонидан норматив ҳужжатларни қабул 
қилиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;  
б) давлат бошқаруви соҳасида фуқароламинг ва ташкилотларнинг 
мурожаатлари бўйича вужудга келадиган муносабатлар;  
д) маъмурий ҳуқуқий шикоятлар ва низолар бўйича вужудга келадиган 
муносабатлар;  
э) рағбатлантириш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; 
ф) рухсат бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;  
г) лицензия бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;  
ҳ) ижро этиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;
процессуал муносабатларни асосий ва кўмаклашувчи (ёрдамчи) муносабатларга ажратиш мумкин. Процессуал муносабатларнинг иштирокчилари мазкур муносабатларда турлича ўринни эгаллайди ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ўзгариб туради; ф) процессуал муносабатлар моддий муносабатлардан субъектлар доирасига қараб ҳам фарқланади. Процессуал муносабатларнинг иштирокчиси сифатида моддий муносабатларнинг барча иштирокчилари, шунингдек, моддий муносабатларда иштирок этмаган бошқа иштирокчилар ҳам намоён бўлиши мумкин. Маъмурий-процессуал муносабатларни, нормалар сингари, бир неча асосларга қараб таснифлаш мумкин. Жумладан: 1) мазмунига кўра маъмурий-процессуал муносабатлар; а) иқтисодиёт ва унинг турли соҳаларида вужудга келадиган маъмурий- процессуал муносабатлар; б) ижтимоий-маданий соҳаларда вужудга келадиган маъмурий процессуал муносабатлар; д) маъмурий сиёсий соҳаларда вужудга келадиган маъмурий процессуал муносабатларга бўлинади. 2) маъмурий иш юритиш турларига кўра маъмурий-процессуал муносабатлар: а) ижро ҳокимияти органлари томонидан норматив ҳужжатларни қабул қилиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; б) давлат бошқаруви соҳасида фуқароламинг ва ташкилотларнинг мурожаатлари бўйича вужудга келадиган муносабатлар; д) маъмурий ҳуқуқий шикоятлар ва низолар бўйича вужудга келадиган муносабатлар; э) рағбатлантириш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; ф) рухсат бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; г) лицензия бериш бўйича вужудга келадиган муносабатлар; ҳ) ижро этиш бўйича вужудга келадиган муносабатлар;
 
 
и) маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича вужудга келадиган муносабатлар;  
ж) давлат бошқаруви соҳасида интизомий ишлар бўйича вужудга 
келадиган муносабатлар.  
3) соҳага тааллуқлилигига кўра маъмурий-процессуал муносабатлар  
а) 
маъмурий-ҳуқуқий моддий муносабатларни амалга 
ошириш 
мақсадига эга бўлган муносабатлар;  
б) фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий 
муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар;  
д) меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий 
муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар;  
э) молия ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий 
муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар;  
ф) оила ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий 
муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар ва 
ҳ.к.лар.  
4) маъмурий-процессуал муносабатлар иштирокчилари ҳуқуқлари ва 
мажбуриятларининг ўзаро муносабатига кўра:  
а) горизонтал муносабатлар — бир-бирига бўйсунмаган ва битта 
ҳуқуқий даражадаги субъектлар ўртасида вужудга келади. Масалан, бирон 
бир норматив ҳужжатни тайёрлашда икки субъект ўртасида, келишув 
асосида вужудга келадиган муносабатлар;  
б) вертикал муносабатлар — бўйсинув асосида вужудга келади. 
Маъмурий-процессуал муносабатларга, моддий муносабатлар сингари, 
юқоридан пастга ёки пастдан юқорига қараб ривожланишининг фарқи йўқ;  
д) диагонал муносабатлар — вертикал муносабатларга ўхшаб кетади. 
Лекин ундан фарқли равишда, турли органлар тизимига кирувчи юқори ва 
қуйи субъектлар ўртасида вужудга келади.  
Маъмурий жараён иштирокчиларига — индивидуал иштирокчиларни 
— фуқароларни (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам), 
ижро ҳокимияти органлари ва уларнинг тузилмавий бўлинмаларини, жамоат
и) маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича вужудга келадиган муносабатлар; ж) давлат бошқаруви соҳасида интизомий ишлар бўйича вужудга келадиган муносабатлар. 3) соҳага тааллуқлилигига кўра маъмурий-процессуал муносабатлар а) маъмурий-ҳуқуқий моддий муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар; б) фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар; д) меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар; э) молия ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар; ф) оила ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинган моддий муносабатларни амалга ошириш мақсадига эга бўлган муносабатлар ва ҳ.к.лар. 4) маъмурий-процессуал муносабатлар иштирокчилари ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ўзаро муносабатига кўра: а) горизонтал муносабатлар — бир-бирига бўйсунмаган ва битта ҳуқуқий даражадаги субъектлар ўртасида вужудга келади. Масалан, бирон бир норматив ҳужжатни тайёрлашда икки субъект ўртасида, келишув асосида вужудга келадиган муносабатлар; б) вертикал муносабатлар — бўйсинув асосида вужудга келади. Маъмурий-процессуал муносабатларга, моддий муносабатлар сингари, юқоридан пастга ёки пастдан юқорига қараб ривожланишининг фарқи йўқ; д) диагонал муносабатлар — вертикал муносабатларга ўхшаб кетади. Лекин ундан фарқли равишда, турли органлар тизимига кирувчи юқори ва қуйи субъектлар ўртасида вужудга келади. Маъмурий жараён иштирокчиларига — индивидуал иштирокчиларни — фуқароларни (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам), ижро ҳокимияти органлари ва уларнинг тузилмавий бўлинмаларини, жамоат
 
 
бирлашмаларини, давлат хизматчиларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида 
кўрсатиб ўтилган бошқа шахсларни (масалан, суд) киритиш мумкин.  
Демак, маъмурий процессуал муносабатлар — бу маъмурий ҳуқуқ 
нормалари билан тартибга солинадиган, ижро ҳокимияти органларининг ўз 
ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ва аниқ ишларни 
ҳал этиш бўйича вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардир.  
Маъмурий-процессуал муносабатлар бир неча асосларга қараб турли 
гуруҳларга ажратилиши мумкин. 
Маъмурий-процессуал муносабатлар — аниқ субъектлар ва бошқа 
маъмурий жараён иштирокчилари ўртасида ҳуқуқий алоқаларнинг вужудга 
келишида ифодаланади.  
 
10.3. Ижро ҳокимияти органларида процессуал тартиб. 
 
Маъмурий жараён — узлуксиз амалга ошириладиган фаолият бўлиб, 
турли хилдаги зиддиятларга қарамасдан, маълум бир ҳаракатчанлик 
хусусиятига эга. Маъмурий жараён — маълум бир босқичларнинг кетма-
кетлигига, уларнинг такрорланиб туришига асосланади.  
Ҳуқуқ субъекти, ўз олдида турган мақсадга эришиш учун, белгиланган 
кетма-кетликда маълум бир ҳаракатларни амалга оширади.  
Ҳар қандай жараён сингари, маъмурий жараёнга ҳам, босқичлилик 
хусусияти хосдир. Босқичлар биридан кейин иккинчисининг келишини, 
олдинги босқичнинг кейинги босқични тайёрлашини назарда тутади. Одатда, 
янги босқич ундан олдинги босқичнинг тугаганидан сўнг, вужудга келади.  
Босқич — бу умумий мақсадга эришиш учун зарур бўлган маъмурий 
фаолиятнинг мустақил қисмидир. Ҳар бир босқич — ўзига хос мақсадга эга 
бўлиб, процессуал ҳаракатларнинг умумий мақсадига эришиш йўлида хизмат 
қилади. Ҳар бир босқич ўзига хос бўлган:  
а) субъектлар доирасига;  
б) ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга;
бирлашмаларини, давлат хизматчиларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган бошқа шахсларни (масалан, суд) киритиш мумкин. Демак, маъмурий процессуал муносабатлар — бу маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган, ижро ҳокимияти органларининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида якка тартибдаги ва аниқ ишларни ҳал этиш бўйича вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардир. Маъмурий-процессуал муносабатлар бир неча асосларга қараб турли гуруҳларга ажратилиши мумкин. Маъмурий-процессуал муносабатлар — аниқ субъектлар ва бошқа маъмурий жараён иштирокчилари ўртасида ҳуқуқий алоқаларнинг вужудга келишида ифодаланади. 10.3. Ижро ҳокимияти органларида процессуал тартиб. Маъмурий жараён — узлуксиз амалга ошириладиган фаолият бўлиб, турли хилдаги зиддиятларга қарамасдан, маълум бир ҳаракатчанлик хусусиятига эга. Маъмурий жараён — маълум бир босқичларнинг кетма- кетлигига, уларнинг такрорланиб туришига асосланади. Ҳуқуқ субъекти, ўз олдида турган мақсадга эришиш учун, белгиланган кетма-кетликда маълум бир ҳаракатларни амалга оширади. Ҳар қандай жараён сингари, маъмурий жараёнга ҳам, босқичлилик хусусияти хосдир. Босқичлар биридан кейин иккинчисининг келишини, олдинги босқичнинг кейинги босқични тайёрлашини назарда тутади. Одатда, янги босқич ундан олдинги босқичнинг тугаганидан сўнг, вужудга келади. Босқич — бу умумий мақсадга эришиш учун зарур бўлган маъмурий фаолиятнинг мустақил қисмидир. Ҳар бир босқич — ўзига хос мақсадга эга бўлиб, процессуал ҳаракатларнинг умумий мақсадига эришиш йўлида хизмат қилади. Ҳар бир босқич ўзига хос бўлган: а) субъектлар доирасига; б) ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга;
 
 
д) тайёрланадиган ҳужжатларга; 
э) қабул қилинадиган қарорларга;  
ф) содир этиладиган турли ҳаракатларга ҳам эга бўлиши мумкин.  
Кўпгина маъмурий жараёнларда, ҳокимият ваколатларидан объектив, 
мақсадга мувофиқ ва қонуний фойдаланилишини таъминлаш учун турли 
субъектларнинг иштирок этиши белгиланади. Масалан, бу юрисдикциявий 
фаолиятда яққол намоён бўлади: биринчи субъект баённома тузади, 
иккинчиси қарор қабул қилади, учинчиси қарор юзасидан берилган 
шикоятни кўриб чиқади ва ҳ.к.лар. 
Маъмурий жараённи умумий ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, унинг 
камида уч босқичдан иборат эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин:  
биринчидан, маълум бир ҳолатни баҳолаш;  
иккинчидан, маъмурий актни тайёрлаш ва қабул қилиш;  
учинчидан, ҳуқуқий актни ижро этиш.  
Маъмурий жараён босқичларини янада аниқлаштириш ҳам мумкин. 
Масалан, давлат бошқарувини амалга ошириш жараёнида давлат органлари 
ўз фаолиятларини қуйидаги босқичларда:  
а) вужудга келган ёки ҳал қилиниши лозим бўлган муаммони аниқлаш;  
б) мазкур муаммони ҳал этишнинг режасини ишлаб чиқиш ва 
тасдиқлаш;  
д) уни атрофлича ўрганиш ва объектив баҳо бериш;  
э) асослантирилган қарорларни қабул қилиш;  
ф) қарорни ижро этиш ёки ижросини ташкил этиш ва таъминлаш;  
г) қарор ижроси устидан назоратни амалга ошириш;  
и) қарор ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш 
босқичларида амалга оширадилар.  
Биринчи босқич — турлича номланган бўлиши мумкин (масалан, 
хизмат текшируви, рўйхатга олиш, берилган шикоятларни текшириш ва 
ҳ.к.лар), лекин барча ҳолатларда ҳам бу босқич — зарур бўлган ахборотларни 
тўплаш, улами расмийлаштириш ва баҳолашдан иборат бўлади. Маъмурий
д) тайёрланадиган ҳужжатларга; э) қабул қилинадиган қарорларга; ф) содир этиладиган турли ҳаракатларга ҳам эга бўлиши мумкин. Кўпгина маъмурий жараёнларда, ҳокимият ваколатларидан объектив, мақсадга мувофиқ ва қонуний фойдаланилишини таъминлаш учун турли субъектларнинг иштирок этиши белгиланади. Масалан, бу юрисдикциявий фаолиятда яққол намоён бўлади: биринчи субъект баённома тузади, иккинчиси қарор қабул қилади, учинчиси қарор юзасидан берилган шикоятни кўриб чиқади ва ҳ.к.лар. Маъмурий жараённи умумий ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, унинг камида уч босқичдан иборат эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин: биринчидан, маълум бир ҳолатни баҳолаш; иккинчидан, маъмурий актни тайёрлаш ва қабул қилиш; учинчидан, ҳуқуқий актни ижро этиш. Маъмурий жараён босқичларини янада аниқлаштириш ҳам мумкин. Масалан, давлат бошқарувини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ўз фаолиятларини қуйидаги босқичларда: а) вужудга келган ёки ҳал қилиниши лозим бўлган муаммони аниқлаш; б) мазкур муаммони ҳал этишнинг режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; д) уни атрофлича ўрганиш ва объектив баҳо бериш; э) асослантирилган қарорларни қабул қилиш; ф) қарорни ижро этиш ёки ижросини ташкил этиш ва таъминлаш; г) қарор ижроси устидан назоратни амалга ошириш; и) қарор ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш босқичларида амалга оширадилар. Биринчи босқич — турлича номланган бўлиши мумкин (масалан, хизмат текшируви, рўйхатга олиш, берилган шикоятларни текшириш ва ҳ.к.лар), лекин барча ҳолатларда ҳам бу босқич — зарур бўлган ахборотларни тўплаш, улами расмийлаштириш ва баҳолашдан иборат бўлади. Маъмурий
 
 
фаолиятнинг бундай бошланғич ҳаракатларисиз, бирон бир қарорни қабул 
қилиб бўлмайди.  
Жараённинг биринчи босқичи — маълум бир қарорларни (масалан, 
тасдиқлаш, рағбатлантириш, жазо қўллаш) қабул қилишда зарур бўлган 
ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб ҳисобланади. Бунда — ҳуқуқий ташаббус, 
маълум бир ҳолатларга баҳо бериш ва унга ҳуқуқий таъсир этиш воситалари, 
қарор лойиҳасини тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар содир этилади.  
Биринчи босқичда — маълум бир ишларнинг ҳолати, муаммолар, 
уларни ҳал этиш йўллари аниқланади. Қарор лойиҳасини тайёрлаш вақтида 
муаммони ҳал этишнинг маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш воситаси 
танланади, расмийлаштирилади, келишиб олинади ва муҳокама қилинади.  
Иккинчи босқич — қарор қабул қилиш бўлиб ҳисобланади. Коллегиал 
органларда қарор муҳокама қилинади ва овозга қўйилади. Айрим ҳолларда, 
қарор — иш жараёни тартибида, сўров ўтказиш орқали қабул қилинади. 
Аксарият қарорлар эса якка тартибда қабул қилинади. Бу босқичнинг асосий 
хусусияти шундаки, тайёрланган қарор лойиҳаси ўрганиб чиқилади ва 
имзолаш орқали қабул қилинади. Бундан ташқари, қарор лойиҳасини 
ўрганиш жараёнида унга ўзгартириш киритилиши мумкин ёки бекор 
қилиниши мумкин.  
Қарор қабул қилиш — бу ниманингдир келажагини, қандайдир 
ҳаракатни содир этишни белгилашдир. Қарорда унинг кўрсатмаларини аниқ 
белгилаб ўтиш катта аҳамиятга эгадир.  
Иккинчи босқич қароми расмийлаштириш орқали тугалланади.  
Учинчи босқич — ижро этиш — қарорни ижрочига, манфаатдор 
шахсларга етказишдан бошланади. Бу — шахсан таништириш (оғзаки, 
жўнатиш, нусхасини топшириш ва ҳ.к.лар) орқали амалга оширилади. Агар 
қарор адресатлари доираси кенг бўлса, қарор бир неча нусхаларда 
кўпайтирилиши ва юборилиши ёки оммавий ахборот воситаларида, махсус 
тўпламларда эълон қилиниши мумкин.
фаолиятнинг бундай бошланғич ҳаракатларисиз, бирон бир қарорни қабул қилиб бўлмайди. Жараённинг биринчи босқичи — маълум бир қарорларни (масалан, тасдиқлаш, рағбатлантириш, жазо қўллаш) қабул қилишда зарур бўлган ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб ҳисобланади. Бунда — ҳуқуқий ташаббус, маълум бир ҳолатларга баҳо бериш ва унга ҳуқуқий таъсир этиш воситалари, қарор лойиҳасини тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар содир этилади. Биринчи босқичда — маълум бир ишларнинг ҳолати, муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари аниқланади. Қарор лойиҳасини тайёрлаш вақтида муаммони ҳал этишнинг маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш воситаси танланади, расмийлаштирилади, келишиб олинади ва муҳокама қилинади. Иккинчи босқич — қарор қабул қилиш бўлиб ҳисобланади. Коллегиал органларда қарор муҳокама қилинади ва овозга қўйилади. Айрим ҳолларда, қарор — иш жараёни тартибида, сўров ўтказиш орқали қабул қилинади. Аксарият қарорлар эса якка тартибда қабул қилинади. Бу босқичнинг асосий хусусияти шундаки, тайёрланган қарор лойиҳаси ўрганиб чиқилади ва имзолаш орқали қабул қилинади. Бундан ташқари, қарор лойиҳасини ўрганиш жараёнида унга ўзгартириш киритилиши мумкин ёки бекор қилиниши мумкин. Қарор қабул қилиш — бу ниманингдир келажагини, қандайдир ҳаракатни содир этишни белгилашдир. Қарорда унинг кўрсатмаларини аниқ белгилаб ўтиш катта аҳамиятга эгадир. Иккинчи босқич қароми расмийлаштириш орқали тугалланади. Учинчи босқич — ижро этиш — қарорни ижрочига, манфаатдор шахсларга етказишдан бошланади. Бу — шахсан таништириш (оғзаки, жўнатиш, нусхасини топшириш ва ҳ.к.лар) орқали амалга оширилади. Агар қарор адресатлари доираси кенг бўлса, қарор бир неча нусхаларда кўпайтирилиши ва юборилиши ёки оммавий ахборот воситаларида, махсус тўпламларда эълон қилиниши мумкин.
 
 
Ижро этиш — энг мураккаб босқичлардан бири. Айнан унда, 
раҳбарнинг ишчанлик, ташкил этиш, бошқариш, жамоанинг келишув асосида 
фаолият кўрсатишини таъминлаш, ишни охиригача етказиш каби хислатлари 
намоён бўлади.  
 
10.4. Маъмурий-бошқарув жараёнининг шакллари. 
 
Маъмурий иш юритиш бир неча кўринишларга эга. Жумладан:  
1) Маъмурий ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида:  
а) Президент актларини қабул қилиш;  
б) ҳукумат актларини қабул қилиш;  
в) марказий ижро ҳокимияти органлари актларини қабул қилиш;  
г) ижро ҳокимияти субъектларининг актларини қабул қилиш бўйича 
иш юритиш.  
2) Маъмурий ҳуқуқни қўллаш (оператив-фармойиш бериш) жараёнида:  
а) шахсий таркибни бутлаш бўйича (масалан, ҳарбий хизматга 
чақириш, давлат лавозимига, ўқув юртига қабул қилиш);  
б) давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича;  
в) рағбатлантириш чораларини қўллаш бўйича;  
г) ресурсларни (масалан, квартира, пул маблағлари, ер участкаларини) 
тақсимлаш бўйича;  
д) рухсат бериш бўйича (масалан, лицензия, рухсатнома, бошқариш 
ҳуқуқини бериш);  
е) рўйхатга олиш бўйича (масалан, транспорт воситаларини, хорижий 
фуқароларни, кўчмас мулкни); 
ё) маҳсулотлар ва хизматлар сифатини текшириш бўйича;  
ж) назорат ва бошқалар бўйича иш юритиш.  
3) Маъмурий юрисдикциявий жараёнда:  
а) фуқароларнинг шикоятлари бўйича;  
б) маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича;
Ижро этиш — энг мураккаб босқичлардан бири. Айнан унда, раҳбарнинг ишчанлик, ташкил этиш, бошқариш, жамоанинг келишув асосида фаолият кўрсатишини таъминлаш, ишни охиригача етказиш каби хислатлари намоён бўлади. 10.4. Маъмурий-бошқарув жараёнининг шакллари. Маъмурий иш юритиш бир неча кўринишларга эга. Жумладан: 1) Маъмурий ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида: а) Президент актларини қабул қилиш; б) ҳукумат актларини қабул қилиш; в) марказий ижро ҳокимияти органлари актларини қабул қилиш; г) ижро ҳокимияти субъектларининг актларини қабул қилиш бўйича иш юритиш. 2) Маъмурий ҳуқуқни қўллаш (оператив-фармойиш бериш) жараёнида: а) шахсий таркибни бутлаш бўйича (масалан, ҳарбий хизматга чақириш, давлат лавозимига, ўқув юртига қабул қилиш); б) давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича; в) рағбатлантириш чораларини қўллаш бўйича; г) ресурсларни (масалан, квартира, пул маблағлари, ер участкаларини) тақсимлаш бўйича; д) рухсат бериш бўйича (масалан, лицензия, рухсатнома, бошқариш ҳуқуқини бериш); е) рўйхатга олиш бўйича (масалан, транспорт воситаларини, хорижий фуқароларни, кўчмас мулкни); ё) маҳсулотлар ва хизматлар сифатини текшириш бўйича; ж) назорат ва бошқалар бўйича иш юритиш. 3) Маъмурий юрисдикциявий жараёнда: а) фуқароларнинг шикоятлари бўйича; б) маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича;
 
 
в) интизомий;  
г) ижро этиш;  
д) маъмурий чеклов (эҳтиёт) чораларини қўллаш бўйича иш юритиш.  
Турли иш юритиш фаолиятларини жараёнлаштириш бир хилда амалга 
оширилмайди. Баъзи ҳолларда иш юритиш аниқ ва тўлиқ процессуал шаклга 
эга бўлади. Бошқа ҳолларда эса фаолият тўлиқ тартибга солинмаган бўлади.  
Ҳар қандай иш юритиш — маъмурий ҳуқуқнинг тегишли институтлари 
моддий нормалари билан боғлиқ бўлади. Процессуал нормалар эса мана шу 
институтларга хизмат қилади.  
 
10.5. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқининг мазмуни. 
 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки 
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал 
этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибга солади. 
Ушбу кодексда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи, судга мурожаат қилиш 
шакли, маъмурий суд ишларини юритиш принциплари, суднинг таркиби, 
 судьяни ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларини 
рад қилиш, маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга 
тегишлилиги, маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари, далиллар ва 
исботлаш, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари, иш 
юритишни тўхтатиб туриш, аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш, иш 
юритишни 
тугатиш, 
суд 
харажатлари, 
процессуал 
муддатлар, 
суд 
жарималари ва маъмурий суд иш юритуви билан боғлиқ бошқа қоидалар 
белгилаб берилган. 
 
10.6. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқининг тамойиллари.
в) интизомий; г) ижро этиш; д) маъмурий чеклов (эҳтиёт) чораларини қўллаш бўйича иш юритиш. Турли иш юритиш фаолиятларини жараёнлаштириш бир хилда амалга оширилмайди. Баъзи ҳолларда иш юритиш аниқ ва тўлиқ процессуал шаклга эга бўлади. Бошқа ҳолларда эса фаолият тўлиқ тартибга солинмаган бўлади. Ҳар қандай иш юритиш — маъмурий ҳуқуқнинг тегишли институтлари моддий нормалари билан боғлиқ бўлади. Процессуал нормалар эса мана шу институтларга хизмат қилади. 10.5. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқининг мазмуни. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибга солади. Ушбу кодексда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи, судга мурожаат қилиш шакли, маъмурий суд ишларини юритиш принциплари, суднинг таркиби, судьяни ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларини рад қилиш, маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги, маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари, далиллар ва исботлаш, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари, иш юритишни тўхтатиб туриш, аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, суд харажатлари, процессуал муддатлар, суд жарималари ва маъмурий суд иш юритуви билан боғлиқ бошқа қоидалар белгилаб берилган. 10.6. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқининг тамойиллари.
 
 
Маъмурий суд ишларини юритиш принциплари қуйидагилардан 
иборат:  
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши 
Қонун ва суд олдида тенглик 
Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши 
Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги 
Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил 
Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил 
Суд муҳокамасининг ошкоралиги 
Суд муҳокамасининг бевоситалиги 
Маъмурий ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш 
Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги 
 
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши. 
Маъмурий ишлар бўйича одил судлов маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодексдада белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан 
амалга оширилади. 
Қонун ва суд олдида тенглик. Маъмурий ишлар бўйича одил судлов 
фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, юридик шахсларнинг эса 
мулкчилик шаклидан, жойлашган еридан, шунингдек бошқа ҳолатлардан 
қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. 
Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши. Одил 
судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга 
бўйсунадилар. 
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига 
бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга 
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. 
Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.
Маъмурий суд ишларини юритиш принциплари қуйидагилардан иборат: Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши Қонун ва суд олдида тенглик Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил Суд муҳокамасининг ошкоралиги Суд муҳокамасининг бевоситалиги Маъмурий ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши. Маъмурий ишлар бўйича одил судлов маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади. Қонун ва суд олдида тенглик. Маъмурий ишлар бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, юридик шахсларнинг эса мулкчилик шаклидан, жойлашган еридан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши. Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.
 
 
Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги. Маъмурий суд 
ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида 
амалга оширилади. 
Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда, тарафлар ўз процессуал 
мажбуриятларини бажариши ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга 
ошириши учун зарур шароитлар яратиб беради. 
Суд маъмурий иш бўйича барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама ва 
тўлиқ аниқлаш чораларини кўради. 
Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил. Маъмурий суд ишлари 
ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли 
сўзлашадиган тилда юритилади. 
Маъмурий суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси 
иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд 
ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган 
мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. 
Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд 
мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади. 
Суд муҳокамасининг ошкоралиги. Судларда ишлар муҳокамаси 
ошкора ўтказилади. 
Давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш 
зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. 
Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл 
қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзуви эса амалга 
оширилмайди. 
Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда, ишни электрон 
шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди. 
Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим 
чиқарилади. 
Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.
Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги. Маъмурий суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади. Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда, тарафлар ўз процессуал мажбуриятларини бажариши ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиб беради. Суд маъмурий иш бўйича барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама ва тўлиқ аниқлаш чораларини кўради. Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил. Маъмурий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Маъмурий суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади. Суд муҳокамасининг ошкоралиги. Судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади. Давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзуви эса амалга оширилмайди. Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда, ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди. Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.
 
 
Суд муҳокамасининг бевоситалиги. Суд маъмурий ишни кўриб 
чиқишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. 
Маъмурий ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш. Суд 
маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, 
бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномалари асосида ҳал қилади. 
Суд маъмурий ишни кўраётганда маъмурий органнинг ҳужжати 
қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ҳужжат ваколат доирасидан 
четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ 
қарор қабул қилади. 
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд 
бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган 
ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса 
низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиқиб ҳал 
қилади. 
Маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларидаги барча 
бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва 
юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилади. 
Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги. Қонуний кучга кирган суд 
ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, 
мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон 
Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. 
Суд ҳужжатларини бажармаслик маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодексдада ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка 
сабаб бўлади. 
 
10.7.Маъмурий суд ишини юритишнинг умумий қоидалари.
Суд муҳокамасининг бевоситалиги. Суд маъмурий ишни кўриб чиқишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. Маъмурий ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш. Суд маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Суд маъмурий ишни кўраётганда маъмурий органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади. Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунидан келиб чиқиб ҳал қилади. Маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилади. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатларини бажармаслик маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 10.7.Маъмурий суд ишини юритишнинг умумий қоидалари.
 
 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги 
кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон 
Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, 
халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 
Маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат: 
маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, 
фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг (бундан 
буён матнда юридик шахслар деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини таъминлаш; 
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида 
фуқаролар ва юридик 
шахсларнинг 
бузилган 
ёки низолашилаётган 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; 
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида 
қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга 
кўмаклашиш; 
қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш. 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки 
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал 
этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибига 
нисбатан татбиқ этилади. 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни 
юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари қуйидагилардан иборат: маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш; қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибига нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.
 
 
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш 
учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. 
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, 
давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли. 
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. 
Судга мурожаат қилиш: 
фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу Маъмурий суд 
ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда 
— ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида; 
апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат 
этилганда, шунингдек Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги 
кодексида ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят 
(протест) шаклида амалга оширилади. 
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон 
ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. 
Маъмурий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд 
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим 
этилган ёхуд суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек 
қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида 
шакллантирилади. 
Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин. 
Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган ҳолларда, ишда 
иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа 
иштирокчилари ўзларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган 
ҳужжатларни судга электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок 
этувчи 
шахслар 
ва 
маъмурий 
суд 
ишларини 
юритишнинг 
бошқа 
иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас. Судга мурожаат қилиш: фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Маъмурий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёхуд суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади. Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин. Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган ҳолларда, ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўзларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни судга электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга
 
 
электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни 
тақдим этган шахсларга қайтарилади. 
Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд 
ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан 
тасдиқланади, 
суд 
мажлисларининг 
ҳамда 
алоҳида 
процессуал 
ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси 
котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. 
Электрон шаклдаги маъмурий ишни бошқа маъмурий судга ёки бошқа 
органга ўтказиш ахборот тизими орқали амалга оширилади. 
Электрон шаклда шакллантирилган маъмурий иш қоғоздаги кўчирма 
нусхасига эга бўлиши мумкин. 
Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини 
қабул қилади. 
Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича 
ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинади. 
Апелляция 
ва 
кассация 
шикоятларини 
(протестларини) 
кўриш 
натижалари бўйича 
апелляция 
ва кассация инстанциялари судлари 
томонидан, шунингдек апелляция, кассация ва назорат шикоятларини 
(протестларини) кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий 
судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарорлар қабул 
қилинади. 
Назорат тартибида суд ҳужжатларини қайта кўриш натижалари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан қарорлар қабул 
қилинади. 
Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари 
ажримлар шаклида чиқарилади. 
 
10.7.1. Маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга 
тегишлилик.
электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади. Маъмурий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Электрон шаклдаги маъмурий ишни бошқа маъмурий судга ёки бошқа органга ўтказиш ахборот тизими орқали амалга оширилади. Электрон шаклда шакллантирилган маъмурий иш қоғоздаги кўчирма нусхасига эга бўлиши мумкин. Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинади. Апелляция ва кассация шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан, шунингдек апелляция, кассация ва назорат шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қарорлар қабул қилинади. Назорат тартибида суд ҳужжатларини қайта кўриш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан қарорлар қабул қилинади. Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади. 10.7.1. Маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилик.
 
 
Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки 
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий 
муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, 
иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно. 
Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа 
ишлар ҳам киритилиши мумкин. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача 
қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни 
фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз 
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл 
юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги 
бўлмаган шахслар иштирокида кўради. 
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса 
фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб 
бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда 
кўрилиши лозим. 
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса 
иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл 
қўйилмайди. 
Маъмурий суд томонидан қуйидаги тоифадаги ишлар ҳал этилади: 
1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш 
тўғрисидаги; 
2) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни 
амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён 
матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос 
келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва
Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно. Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. Маъмурий суд томонидан қуйидаги тоифадаги ишлар ҳал этилади: 1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги; 2) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва
 
 
қонун 
билан 
қўриқланадиган 
манфаатларини 
бузадиган 
қарорлари, 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; 
3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан 
низолашиш тўғрисидаги; 
4) 
нотариал 
ҳаракатни 
амалга 
ошириш, 
фуқаролик 
ҳолати 
далолатномаларини 
ёзишни 
рўйхатга 
олиш 
рад 
этилганлиги 
ёки 
нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи 
мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш 
тўғрисидаги; 
5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда 
давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш 
тўғрисидаги ишларни ҳал қилади. 
Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага 
келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам 
ҳал қилади. 
 
10.7.2. Маъмурий иш бўйича далиллар ва исботлаш 
 
Иш бўйича далиллар ушбу  Маъмурий суд ишларини юритиш кодексда 
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги 
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз 
қилинган талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек 
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар 
мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва 
ашёвий 
далиллар, 
экспертларнинг 
хулосалари, 
мутахассисларнинг 
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок 
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; 3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; 4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги; 5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади. Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади. 10.7.2. Маъмурий иш бўйича далиллар ва исботлаш Иш бўйича далиллар ушбу Маъмурий суд ишларини юритиш кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
 
 
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл 
қўйилмайди. 
Исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган 
ҳолатларни 
аниқлаш 
мақсадида 
далилларни 
тўплаш, 
текшириш 
ва 
баҳолашдан иборатдир. 
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос 
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 
Маъмурий органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар 
ўзини ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари 
ҳаракатларининг 
(ҳаракатсизлигининг) 
қонунийлигини 
исботлаш 
мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилади. 
Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб 
келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. 
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўзининг арз қилинган талаблари ва 
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи 
бошқа шахслар олдида, агар маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги 
кодексдада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига 
қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши керак. 
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа 
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. 
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб 
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган 
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб 
фараз қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. 
 
10.7.3. Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя 
чоралари. 
 
Ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд, агар:
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Маъмурий органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) қонунийлигини исботлаш мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилади. Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўзининг арз қилинган талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб фараз қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. 10.7.3. Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари. Ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд, агар:
 
 
1) маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар 
аризачининг 
ёки 
манфаатида 
ариза 
берилган 
шахснинг 
ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд 
бўлса; 
2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин 
бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин. 
Қуйидагилар дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин: 
1) жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш; 
2) бошқа шахсларга низо предметига тааллуқли бўлган муайян 
ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш; 
3) мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш; 
4) маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг 
низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш. 
Суд томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта дастлабки ҳимоя 
чоралари кўрилиши мумкин. 
Дастлабки ҳимоя чоралари арз қилинган талабга мос бўлиши керак. 
 
10.8. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқи субъектлари. 
 
Ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга 
кўмаклашувчи 
шахслар 
маъмурий 
суд 
ишларини 
юритиш 
иштирокчиларидир. 
Тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа 
шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра ишда иштирок этувчи 
шахслардир. 
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, 
улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида арз 
қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, 
саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма
1) маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса; 2) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин. Қуйидагилар дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин: 1) жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш; 2) бошқа шахсларга низо предметига тааллуқли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш; 3) мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш; 4) маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш. Суд томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта дастлабки ҳимоя чоралари кўрилиши мумкин. Дастлабки ҳимоя чоралари арз қилинган талабга мос бўлиши керак. 10.8. Суд маъмурий-процессуал ҳуқуқи субъектлари. Ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларидир. Тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра ишда иштирок этувчи шахслардир. Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма
 
 
тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча 
масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок 
этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, 
суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда маъмурий 
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада ўзларига берилган бошқа 
процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 
Ишда иштирок этувчи шахслар маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодексдада назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва 
улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда 
фойдаланиши керак. 
Аризачи 
ва 
жавобгар 
маъмурий 
суд 
ишларини 
юритишдаги 
тарафлардир. 
Ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
ҳимоя қилиш мақсадида талаб тақдим этаётган ёки манфаатларини кўзлаб 
талаб тақдим этилган фуқаролар ва юридик шахслар аризачилардир. 
Ариза (шикоят) талаби қаратилган маъмурий органлар, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари 
жавобгарлардир. 
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. 
 
10.9. Маъмурий суд ишини юритиш босқичлари. 
 
- Иш қўзғатиш 
- Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш 
- Суд муҳокамаси 
- Суднинг ҳал қилув қарори 
 
10.10. Маъмурий даъво назарияси.
тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ишда иштирок этувчи шахслар маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдада назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак. Аризачи ва жавобгар маъмурий суд ишларини юритишдаги тарафлардир. Ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида талаб тақдим этаётган ёки манфаатларини кўзлаб талаб тақдим этилган фуқаролар ва юридик шахслар аризачилардир. Ариза (шикоят) талаби қаратилган маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари жавобгарлардир. Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. 10.9. Маъмурий суд ишини юритиш босқичлари. - Иш қўзғатиш - Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш - Суд муҳокамаси - Суднинг ҳал қилув қарори 10.10. Маъмурий даъво назарияси.
 
 
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш 
учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.  
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза 
(шикоят) ва илтимоснома шаклида судга мурожаат қилиши мумкин. 
Маъмурий даъво (шикоят) тушунчасини даъвони тушуниш бўйича 
умумий 
ёндашувдан 
алоҳида 
ажратишнинг 
мақбуллиги 
тўғрисида 
процессуалист олимлар ўртасида ягона фикр мавжуд эмас. Уларнинг 
баъзилари маъмурий даъво (шикоят)ни ҳуқуқнинг барча соҳаларига хос 
бўлган умумий тушунчанинг бир тури деб ҳисоблашади. Ушбу ёндашув 
маъмурий ва жиноий даъволарни алоҳида ажратиш имконини беради. 
Бошқалар эса даъвони фуқаролик процессининг категорияси эканлигидан 
келиб чиқиб оммавий (маъмурий) даъво (маъмурий, жиноий) бўлиши 
мумкин деб ҳисолайдилар. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги 
кодекс қабул қилиниши билан кодексда фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича ариза 
(шикоят) билан судга мурожаат этиши белгилаб берилди. Яъни илгари бу 
фуқаролик 
процессуал 
кодексида 
белгиланган 
“даъво 
аризаси” 
тушунчасидан воз кечилиб “ариза (шикоят)” тарзида ифодаланиши 
ўрнатилди. Бу эса фуқаролик процессидаги “даъво” тушунчасидан 
“маъмурий шикоят” тушунчасини фарқлаш имконини беради. 
Маъмурий шикоят элеменлари.  Маъмурий шикоят элементлари – бу 
унинг таркибий қисмлари бўлиб, улар маълум бир маъмурий шикоятнинг 
моҳиятини, ҳуқуқий табиатини ифодалайди. Айнан маъмурий шикоят 
элементлари уни даъво тушунчасидан фарқлаш имконини беради. 
Демак, маъмурий шикоят элементлари қўйидагилардир:
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида судга мурожаат қилиши мумкин. Маъмурий даъво (шикоят) тушунчасини даъвони тушуниш бўйича умумий ёндашувдан алоҳида ажратишнинг мақбуллиги тўғрисида процессуалист олимлар ўртасида ягона фикр мавжуд эмас. Уларнинг баъзилари маъмурий даъво (шикоят)ни ҳуқуқнинг барча соҳаларига хос бўлган умумий тушунчанинг бир тури деб ҳисоблашади. Ушбу ёндашув маъмурий ва жиноий даъволарни алоҳида ажратиш имконини беради. Бошқалар эса даъвони фуқаролик процессининг категорияси эканлигидан келиб чиқиб оммавий (маъмурий) даъво (маъмурий, жиноий) бўлиши мумкин деб ҳисолайдилар. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс қабул қилиниши билан кодексда фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиши белгилаб берилди. Яъни илгари бу фуқаролик процессуал кодексида белгиланган “даъво аризаси” тушунчасидан воз кечилиб “ариза (шикоят)” тарзида ифодаланиши ўрнатилди. Бу эса фуқаролик процессидаги “даъво” тушунчасидан “маъмурий шикоят” тушунчасини фарқлаш имконини беради. Маъмурий шикоят элеменлари. Маъмурий шикоят элементлари – бу унинг таркибий қисмлари бўлиб, улар маълум бир маъмурий шикоятнинг моҳиятини, ҳуқуқий табиатини ифодалайди. Айнан маъмурий шикоят элементлари уни даъво тушунчасидан фарқлаш имконини беради. Демак, маъмурий шикоят элементлари қўйидагилардир:
 
 
1) маъмурий шикоят предмети маъмурий жавобгарга нисбатан 
маъмурий шикоят қилувчининг моддий-ҳуқуқий талабидир.  
Маъмурий шикоят предметига қуйидагилар киради: 
а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низо; 
б) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни 
амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён 
матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос 
келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва 
қонун 
билан 
қўриқланадиган 
манфаатларини 
бузадиган 
қарорлари, 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); 
в) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари); 
г) 
нотариал 
ҳаракатни 
амалга 
ошириш, 
фуқаролик 
ҳолати 
далолатномаларини 
ёзишни 
рўйхатга 
олиш 
рад 
этилганлиги 
ёки 
нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи 
мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); 
д) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда 
давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш; 
е) маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага 
келадиган низо. 
2) маъмурий шикоятнинг асоси – маъмурий даъвогар ўзининг моддий-
ҳуқуқий талабини асослайдиган юридик фактлардир. 
Маъмурий шикоят асосларини фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд 
эмаслигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган далиллардан фарқлаш лозим.  
3) 
моддий-ҳуқуқий 
низо 
иштирокчиларининг 
субъект 
таркиби 
(маъмурий шикоятчи (аризачи) ва маъмурий жавобгар)  
Дастлаб, субъект таркиби маъмурий шикоят аризасини топширишда 
маъмурий аризачи томонидан белгиланади. Кейинчалик, қонунчиликда 
белгиланган 
тартибда 
тузатилиши 
мумкин. 
(масалан, 
процессуал 
меросхўрликда ёки номувофиқ маъмуурий жавобгарни алмаштиришда).
1) маъмурий шикоят предмети маъмурий жавобгарга нисбатан маъмурий шикоят қилувчининг моддий-ҳуқуқий талабидир. Маъмурий шикоят предметига қуйидагилар киради: а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низо; б) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); в) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари); г) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); д) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш; е) маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низо. 2) маъмурий шикоятнинг асоси – маъмурий даъвогар ўзининг моддий- ҳуқуқий талабини асослайдиган юридик фактлардир. Маъмурий шикоят асосларини фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган далиллардан фарқлаш лозим. 3) моддий-ҳуқуқий низо иштирокчиларининг субъект таркиби (маъмурий шикоятчи (аризачи) ва маъмурий жавобгар) Дастлаб, субъект таркиби маъмурий шикоят аризасини топширишда маъмурий аризачи томонидан белгиланади. Кейинчалик, қонунчиликда белгиланган тартибда тузатилиши мумкин. (масалан, процессуал меросхўрликда ёки номувофиқ маъмуурий жавобгарни алмаштиришда).