МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА ЖАЗО.
РЕЖА :
1. Маъмурий жавобгарликнинг тушунчаси
2. Вояга етмаганларнинг маъмурий жавобгарлиги
3. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
4. Ҳарбий хизматчилар ва интизом Уставлври татбиқ этиладиган бошқа
шахсларнинг жавобгарлиги.
5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий
жавобгарлиги
6. Маъмурий жазо чоралари ва унинг мақсади
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентабрда қабул қилинган ва
1995 йил 1 апрелдан кучга киритилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 1-моддасига биноан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари:
ушбу Кодекс;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
Корақалпоғистон Республикаси қонунлари;
Корақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг ва Вазирлар
Кенгашининг қарорлари;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборат.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий
вазифаси - инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни
муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни,
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва обектив
кўриб чиқилишини, шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишни,
фуқароларни
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
ва
қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан иборатдир. Бу вазифаларни
амалга ошириш учун, қонун ҳужжатлари, қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир
этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда
қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий
принциплари қуйидагилардан иборатдир:
қонунийлик принципи;
фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи;
демократизм принципи;
инсонпарварлик принципи;
одиллик принципи;
айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи.
Деярли барча маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳуқуқий нормалар,
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
доирасида умумлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари:
1) моддий ва протсессуал ҳуқуқий нормалар тизимини ўзида ифода
этади;
2) фуқароларнинг маъмурий жавобгарлигини назарда тутади;
3) маъмурий ва суд тартибида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун
қўлланиладиган маъмурий жавобгарликларни тартибга солади.
Маъмурий жавобгарлик – юридик жавобгарликнинг алоҳида тури
ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида, маъмурий жавобгарлик маъмурий -ҳуқуқий
мажбурловнинг кўриниши бўлиб, унинг барча хусусиятларига эгадир.
Маъмурий
жавобгарликка
юридик
жавобгарликнинг
барча
хусусиятлари ҳам хосдир. У ҳуқуқий нормалар асосида ўрнатилади, шахс
томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўлланилади ва ваколатли
давлат органлари (мансабдор шахслар) томонидан ўрнатилган протсессуал
тартибда ҳуқуқий нормаларда назарда тутилган сансияларни қўллашда
ифодаланади.
Маъмурий жавобгарлик масаласи кўпгина ҳуқуқшунос олимлар
томонидан тадқиқ қилинган бўлиб, уларнинг аксарияти бу масалага деярли
бир хилда ёндошган: маъмурий жавобгарлик – бу маъмурий ҳуқуқ нормалари
билан тартибга солинган, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга
нисбатан ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан
маъмурий -протсессуал тартибда маъмурий жазони қўллашдир.1
А.П.Алехин маъмурий жавобгарликни юридик жавобгарликнинг барча
хусусиятларига эга эканлиги билан бир қаторда, қуйидаги ўзига хос
хусусиятларини ҳам кўрсатиб ўтади:
биринчидан, маъмурий жавобгарлик қонунлар билан ҳам, қонуности
ҳужжатлари билан ҳам ўрнатилади, яъни у ўзининг норматив-ҳуқуқий асосига
эгадир. Жиноий жавобгарлик – фақат қонунлар билан, интизомий
жавобгарлик – қонун ва қонуности ҳужжатлари билан, моддий жавобгарлик –
меҳнат ва фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади;
иккинчидан, маъмурий жавобгарликнинг асоси бўлиб – маъмурий
ҳуқуқбузарлик ҳисобланади (қонун бузилиши ва ножўя хатти-ҳаракат
қўринишида). Жиноий жавобгарликда – жиноят, интизомий жавобгарликда –
интизомий ножўя хатти-ҳаракат, моддий жавобгарликда – моддий зарар
етказиш ҳисобланади;
учинчидан, маъмурий жавобгарлик субъекти сифатида фуқаролар,
мансабдор шахслар ва юридик шахслар1 намоён бўлади. Жиноий
жавобгарликда – фуқаролар ва мансабдор шахслар, интизомий жавобгарликда
– ходим (жамоа субъектларининг интизомий жавобгарлиги юридик
адабиётларда мунозарали бўлиб келмоқда), моддий жавобгарликда - ходим
(меҳнат қонунчилиги бўйича), юридик ва жисмоний шахслар (фуқаролик
қонунчилиги бўйича) субъект бўлиши мумкин;
тўртинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – маъмурий жазо
чоралари қўлланилади. Жиноят учун – жиноий жазо, интизомий ножўя хатти-
ҳаракат учун – интизомий жазо, моддий зарар етказиш учун – мулкий жазо
қўлланилади;
бешинчидан, маъмурий жавобгарлик қонун ҳужжатларига биноан кенг
доирадаги давлат органлари (мансабдор шахслар) томонидан қўлланилади.
Жиноий жавобгарлик – суд органлари томонидан, интизомий жавобгарлик -
юқори турувчи давлат органи (мансабдор шахс) томонидан, моддий
жавобгарлик – суд органлари томонидан қўлланилади;
олтинчидан, маъмурий жавобгарлик судланганлик ҳолатини ёки ишдан
бўшатишни вужудга келтирмайди, жиноий жавобгарликда - судланганлик
вужудга келади, интизомийда – ишдан бўшатиш мумкин;
еттинчидан, маъмурий жавобгарликни қўллаш учун, бўйсинувнинг
бўлиши шарт эмас, интизомий жавобгарликни қўллашда эса бўйсинув мавжуд
бўлади.1
Маъмурий жавобгарлик барча фуқаролар учун татбиқ қилинадиган
умуммажбурий қоидаларни бузганлик ёки риоя этмаганлик учун қўлланилади.
Улар турли-туман кўринишларга эга бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга.
Масалан, давлат ва жамоат тартиби ва хавфсизлиги; табиатни муҳофаза
қилиш;
мулкчилик;
стандартлаштириш;
статистика
ва
ҳисоб-китоб;
ҳаракатланиш хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш; ҳарбий
рўйхат; чегара тартиби; контрабандага қарши кураш; валюта муомаласи ва
бошқа қоидалар. Умуммажбурий қоидалар турли ваколатли ижро ҳокимияти
органлари томонидан ўрнатилади.
Маъмурий жавобгарлик, одатда, маъмурий -ҳуқуқий нормаларнинг
талаблари бузилган тақдирда вужудга келади. Шу билан бирга, амалдаги
қонунчилик,
маъмурий
жавобгарликнинг
меҳнат,
молия,
ер,
ҳатто
Конституциявий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши учун ҳам қўлланилиши
мумкинлигини кўрсатади. Бу ўз навбатида, маъмурий жавобгарликнинг
соҳалараро аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон
Республикасида
маъмурий
жавобгарлик
масалалари
ҳуқуқшунос олимлар Алимов Х.Р., Стаско В.Н., Ли А.А., Хван Л.Б. ва
бошқаларнинг ишларида тадқиқ қилинган. Жумладан, Алимов Х.Р.нинг
кўрсатишича, маъмурий жавобгарлик – оммавий-ҳуқуқий табиатга эга бўлиб,
давлат олдидаги жавобгарлик ҳисобланади. Бу - хизмат бўйича бўйсинмаган,
айбдорларга нисбатан давлат органлари томонидан қўлланиладиган давлат
олдидаги жавобгарликдир.1
Одатда, жавобгарлик турлари деганда, унинг таркибий тузилишига
кирувчи жазо чоралари назарда тутилади. Лекин бу иккала “жавобгарлик” ва
“жазо” терминларининг мазмунига эътибор берадиган бўлсак, улар турли
тушунчаларда ифодаланади. Жавобгарлик жазога қараганда, кенгроқ
доирадаги муносабатларни қамраб олади. Жавобгарлик жазо чоралари билан
бир вақтда ва бошқа ҳуқуқий таъсир этиш чораларини ҳам ўз ичига олади.
2. Вояга етмаганларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 14-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн
олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар
иши билан шуғулланувчи комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган
чоралар қўлланилади.
Вояга
етмаганларнинг
маъмурий
жавогарлиги
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябдаги “Вояга
етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш
ҳақида”ги 360-сонли қарорида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий
ишлар сусайтириб юборилганлиги, улар устидан бўлган назоратнинг бўшлиги,
иш билан таъминлаш ва бошқа муаммолар қониқарли даражада ҳал
этилмаётганлиги оқибатида кўплаб ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва
жиноятлар содир этиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, диний
ақидапарастлик ёки турли зарарли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш
каби салбий ҳолатлар учраб турганлиги ҳақида тўхталиб ўтилган.
Ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, тарбиялаш, улар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини
ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идораларнинг
фаолиятини мувофиқлаштирувчи маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги мавжуд
комиссиялар ўз фаолиятини деярли тўхтатиб қўйганлиги таъкидланган.
Вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар
томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу
йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш
ва янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Вояга
етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ҳақида”ги низом ҳамда Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия таркибини
тасдиқлади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ўз фаолиятини
жамоатчилик асосида амалга оширувчи, вояга етмаганлар ўртасида назоратсиз
қолиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш органлари ҳисобланадилар.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар - вояга етмаганларнинг
назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият учун зарарли
хатти-ҳаракат қилишларининг олдини олиш, буларга имкон туғдирувчи
сабаблар
ва
шароитларни
аниқлаш
ҳамда
бартараф
этиш;
вояга
етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини
таъминлаш; ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни
ижтимоий-педагогика жиҳатдан реабилитатсия қилиш мақсадида тузилади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар туманлар, шаҳарлар,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Корақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида
тузилади.
Комиссиялар раис (туман, шаҳар, вилоят ҳокими ўринбосари,
Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари),
раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6-12 аъзоси таркибида
тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб
белгиланади.
Комиссиянинг масъул котиби кундалик ишларни ва комиссия
қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Туманлар,
шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Корақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги комиссияларда бошқа ишлардан озод масъул
котиб лавозими, зарурият бўлганда эса вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича
инспектор лавозими жорий этилади.
Комиссияга таркибига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими,
соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, ички ишлар, меҳнат органлари, хотин-
қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари,
мудофаага кўмаклашиш жамияти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва
бошқа муассасаларнинг вакиллари кирадилар.
Комиссиялар таркибида: вояга етмаганлар ўртасида маданий-тарбиявий
ишлар бўйича, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ва бошқа
ўқув муассасаларининг ўқувчилари билан ишлаш бўйича, болалар ва
ўсмирларни ишга жойлаштириш ва маиший турмушини яхшилаш масалалари
бўйича, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан чиқарилган ва
тарбиялаш колонияларидан озод қилинган ўсмирлар устидан назорат ўрнатиш
бўйича сексиялар ташкил этилиши мумкин.
Комиссиялар ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича давлат
органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва
фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул
қиладилар.
Туман (шаҳар) комиссиялари қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳолларда вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш
чораларини қўллашлари, яъни:
1) вояга етмаганга жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш
тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиши;
2) огоҳлантириб қўйиши;
3) 15 ёшга тўлган вояга етмаган шахс зиммасига, агар у мустақил иш
ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан
ортиқ бўлмаса моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш
мажбуриятини юклаши ёки белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ
бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаши;
4) 16 ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган вояга етмаган шахсга
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодексида,
Корақалпоғистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг
олий органлари чиқарган ҳужжатларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат
бошқаруви органлари қарорларида кўзда тутилган ҳолларда ва миқдорларда
жарима солиши;
5) вояга етмаган шахсни ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар
ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек, уларнинг розилиги билан
меҳнат жамоаси ёки жамоат ташкилоти кузатувига топшириши;
6) вояга етмаган шахс жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар қилган ёки
ижтимоий ахлоқ қоидаларини қасддан ва мунтазам равишда бузиб келган
тақдирда комиссия ички ишлар органлари билан биргаликда вояга етмаганни
махсус ўқув-тарбия муассасасига юбориш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида
судга илтимос қилади. 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс махсус
мактаб-интернатга юборилиши, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган
шахс эса махсус касб-ҳунар коллежига юборилиши мумкин.
3. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 15-моддасининг иккинчи қисмига биноан мансабдор шахс - бу
мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни
эгаллаб турган ҳамда раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-
назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган
вазифалар юклатилган шахсдир.
Мансабдор шахслар:
а) бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш;
б) табиий муҳитни;
c) аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга;
д) бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа
қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Мансабдор
шахслар
–
маъмурий
жавобгарликнинг
махсус
субъектларидан
бири
бўлиб,
улар
томонидан
содир
этиладиган
ҳуқуқбузарликлар турли кўринишларда ифодаланиши мумкин:
биринчидан, ўз хатти-ҳаракатлари билан ўрнатилган умумажбурий
қоидаларни бузишлари (маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишлари);
иккинчидан,
мансабдор
шахсларнинг
ўз
бўйсунувчида
бўлган
шахсларга ўрнатилган қоидаларга зид келадиган кўрсатмаларни беришлари;
учинчидан, умумажбурий қоидаларга риоя қилишни таъминлаш
мансабдор шахснинг хизмат вазифаларига таалуқли бўлса, ўз бўйсунувчида
бўлган
шахслар
томонидан
мазкур
қоидаларга
риоя
этилишини
таъминламаганликлари.
Мансабдор шахс сифатида маъмурий жавобгарликка тортиш вақтида,
амалдаги қонунчилик талабига кўра, қуйидагиларни:
а) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг корхона, муассаса
ёки ташкилотда маълум бир лавозимни эгаллаб турганлигини;
б) унга раҳбарлик қилиш, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-
назорат қилиш вазифалари юклатилган бўлишини;
c) унга моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ вазифалар юклатилган
бўлишини аниқлаш лозим.
Мансабдор
шахслар
томонидан
содир
этиладиган
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар, одатда эҳтиётсизликда ифодаланади. Мансабдор шахс, ўз
ҳаракатларининг зарарли оқибатларга олиб келишини олдиндан кўра билса
ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлайди ёки
бундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра билмайди,
ҳолбуки буларни кўра билишлари лозим. Мансабдор шахслар томонидан
маъмурий ҳуқуқбузарликлар турли хилдаги вазифаларни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги, мансабига совуққонлик билан қараганлиги
натижасида содир этилган ҳаракатсизликларда ифодаланган бўлиши мумкин.
Мансабдор шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир
этилиши ҳам мумкин. Бу айб шакли масалан, мансабини суистеъмол қилишда
ифодаланиши мумкин.
Мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги, айни вақтда, унинг
хизмат қоидаларини бузиш, яъни интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир
этиш ҳам ҳисобланади. Интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун меҳнат
қонунчилигида интизомий жавобгарлик (интизомий жазо чоралари) назарда
тутилган.
Лекин шу нарсага алоҳида эътибор бериш керакки, битта ҳуқуқбузарлик
учун фақатгина битта жавобгарлик чорасини қўллаш мумкин, яъни мансабдор
шахснинг ўрнатилган қоидаларни бузишига (ҳуқуқбузарликни содир этишига)
нисбатан иккита жавобгарликни қўллаш мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексига биноан мансабдор шахсларга нисбатан – жарима тариқасидаги
маъмурий жазо қўлланилиши мумкин. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки,
мансабдор
шахсларга
нисбатан
қўлланиладиган
жарима
миқдори,
фуқароларга қўлланиладиган жарима миқдоридан ошиқ белгиланган.
4. Ҳарбий хизматчилар ва интизом Уставлври татбиқ этиладиган бошқа
шахсларнинг жавобгарлиги
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 16-моддасига биноан ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган
ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек, ички ишлар органларининг оддий
аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик
учун интизом Уставлврига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга
мажбурлар, шунингдек, ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва
бошлиқлар таркибига кирмайдиган, интизом Уставлври ёки интизом
тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган бошқа шахслар, ана шу Устав
ёки қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун интизомий жавобгар бўладилар,
бошқа ҳолларда эса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар.
Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, ҳарбий хизматчиларга -
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларида, Ички ишлар
вазирлиги ички қўшинларида ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларида
(чегара қўшинларида) ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар киради.
Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати органларининг оддий
аскарлари ва бошлиқлари таркибидаги шахслар ҳам ҳарбий хизматчиларга
тенглаштирилган. Ички ишлар органлари, шу жумладан милициянинг оддий
аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар ҳам маъмурий
ҳуқуқбузарлик учун уларга тенг даражада жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий
хизмат тўғрисида” ги қонун1га биноан ҳарбий хизматчилар ва йиғинга
чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар1 ҳарбий интизом ва жамоат
тартибини бузганликлари учун қўмондонлар (бошлиқлар) олдида Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом Устави бўйича жавобгар
бўладилар.
Ҳарбий интизомни ва жамоат тартибини бузишга қаратилган
ҳуқуқбузарликлар жумласига, ўрнатилган ҳар қандай умуммажбурий
қоидаларни бузишни киритиш мумкин.
Тегишли давлат органлари ёки мансабдор шахслар ҳарбий хизматчилар
томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганини аниқлаган вақтда,
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
баённомалар
ва
бошқа
ишга
таалуқли
материалларни айбдорнинг Қуролли Кулар Интизом Устави бўйича
жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш учун бошлиқларга берадилар.
Ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган қуйидаги маъмурий
ҳуқуқбузарликлар учун, умумий асосларда маъмурий жавобгарликни қўллаш
мумкин:
йўл ҳаракати қоидаларини бузганда;
ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ заҳираларини сақлаш қоидаларини
бузганда;
божхона қоидаларини бузганда.
Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳарбий хизматчиларга нисбатан
қўлланилмайдиган маъмурий жавобгарлик чоралари ҳам кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, биринчидан, ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий
хизматга мажбурлар, шунингдек, ички ишлар органларининг оддий аскарлар
ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси
қўлланилмайди; иккинчидан, муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга
жарима солиниши мумкин эмас.
5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий
жавобгарлиги
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 17-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда
маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг
Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва
битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
Хорижий фуқаро – бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаган ва хорижий давлат
фуқаролиги мавжуд бўлган жисмоний шахсдир.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун1нинг
11-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига
мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар - фуқаролиги
бўлмаган шахслар деб ҳисобланади.
Хорижий фукаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари сингари бир хилдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга
эгадир, қонун ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган чекловлар бундан мустасно.
Хорижий фукаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
бўлган
вақтларида
содир
этган
маъмурий
ҳуқуқбузарликлари учун қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сингари умумий асосларда маъмурий
жавобгарликка тортиладилар.
Хорижий фуқароларнинг маъмурий жавобгарлигининг ўзига хос
хусусиятларидан бири – бу айрим тоифадаги хорижий фуқароларнинг
иммунитет ҳуқуқига эга бўлишидир.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартномаларга биноан
хорижий фуқаролар маъмурий юрисдиксиядан иммунитетга (дахлсизлик) эга
бўлишлари мумкин. Улар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик
ишлари дипломатик йўл билан ҳал этилади. Бу тоифадаги хорижий фуқаролар
жумласига: дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқлари (елчилар, ишончли
вакиллир)
ва
хорижий
давлатлар
ваколатхоналарининг
дипломатия
ходимлари:
маслаҳатчилар,
савдо
вакиллари,
савдо
вакилларининг
ўринбосарлари, ҳарбийлар, ҳарбий-ҳаво ва арбий-денгиз атташелари ва
уларнинг ёрдамчилари, атташеларнинг биринчи, иккинчи, ва учинчи
котиблари ва дипломатик ваколатхоналарнинг архивчи-котиблари.
Иммунитет ҳуқуқи дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг оила
аъзоларига ва дипломатия ходимларига мансуб шахсларнинг оила аъзоларига
ҳам (агар улар мазкур шахслар билан бирга яшасалар ва Ўзбекистон
Республикаси фуқароси ҳисобланмасалар) татбиқ этилиши мумкин.
Бундан ташқари, консуллик ваколатхоналарининг бошлиқлари (бош
консуллар, консуллар, консулларнинг ўринбосарлари) ва бошқа консуллик
лавозимидаги шахслар ҳам иммунитетга эга бўлишлари мумкин. Улар
ўзларининг хизмат фаолиятига таалуқли соҳаларда маъмурий юрисдиксия
иммунитетидан фойдаланадилар.
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 23-моддаси 3-қисмига биноан қонун ҳужжатларида маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун хорижий фуқароларни ва фуқаролиги
бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда
чиқариб юбориш назарда тутилиши мумкин
6. Маъмурий жазо чоралари ва унинг мақсади
Маъмурий жазо – маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга
нисбатан қўлланиладиган давлат жавобгарлигининг чораси бўлиб, янги
ҳуқуқбузарликларнинг
содир
этилишини
олдини
олиш
мақсадида
қўлланилади.
Маъмурий
жазо
–
маъмурий
мажбурловнинг
бир
кўриниши
ҳисобланади. Маъмурий жазо маъмурий мажбурловнинг бошқа чораларидан
фарқли равишда, ўзига хос мақсадга эга бўлган жазо сансиялари бўлиб,
протсессуал тартибда қўлланилади. Маъмурий жазо маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекс билан, маъмурий мажбурловнинг бошқа чоралари эса,
турли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Маъмурий жазо – турли ҳуқуқ тармоқлари (Конституциявий маъмурий,,
меҳнат, молия, фуқаролик, фуқаролик протсессуал, жиноят-протсессуал
ҳуқуқ) нормаларини бузганлик учун қўлланилади. Уни қўллаш орқали шахсга
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатилади, айбдорнинг ҳуқуқий мақоми вақтинча
чекланади
(масалан,
маълум
бир
ҳуқуқлар
чекланиши,
қўшимча
мажбуриятлар юкланиши мумкин), шунингдек, жазога тортилганлик ҳолатини
вужудга келтиради. Бундан ташқари, маъмурий жазо содир этилган
ҳуқуқбузарликка нисбатан давлат томонидан расмий ва ошкора салбий баҳо
бериш ҳисобланади.
Жазолаш – маъмурий жазонинг асосий мақсади эмас, балки
ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонунларни ҳурмат қилиш руҳида
тарбиялаш,
ҳуқуқ
тартиботни
таъминлаш,
янги
қонунга
хилоф
қилмишларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида қўлланилади.
маъмурий жазо, маълум бир маънода, жиноятларнинг олдини олишга хизмат
қилади.
Ю.М.Козловнинг фикрича, маъмурий жазо чоралари - маъмурий
ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида
қўлланилмайди. Агар, маъмурий ҳуқуқбузарлик орқали жисмоний ёки юридик
шахсга моддий зарар етказилган бўлса, ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқувчи
давлат органи маъмурий жазони тайинлаш билан бир вақтда, мулкий зарарни
ундириш бўйича масалани ҳал этиши мумкин. Мулкий зарарни ундириш
фуқаролик ишларини кўриб чиққиш тартибида амалга оширилади.1
Б.В.Россинскийнинг кўрсатиб ўтишича, маъмурий жазо чораларини
мазмунига қараб қуйидагиларга ажратиш мумкин:
а) аҳлоқий-ҳуқуқий чоралар (масалан, огоҳлантириш);
б)
мулкий
чоралар
(масалан,
маъмурий
жарима,
маъмурий
ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса
бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёхуд уни мусодара
қилиш);
c) шахсларнинг шахсий ҳуқуқларини чеклашга қаратилган чоралар
(масалан, маъмурий қамоқ, маъмурий тарзда чиқариб юбориш);
д) ташкилий чоралар (масалан, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш).1
Маъмурий жазо – у ёки бу шахс томонидан содир этилган қилмишга
маънавий таъсир кўрсатишни (масалан, огоҳлантириш) ёки ҳуқуқбузарга
моддий таъсир кўрсатишни (масалан, жарима) назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 22-моддасига биноан маъмурий жазо - жавобгарликка тортиш
чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя
этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, ана шу
ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги
ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Кодекснинг 23-моддасига биноан эса, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
жарима;
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки
бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки
бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
Маъмурий қамоққа олиш.
Жаримадан ташқари барча маъмурий жазо чоралари, фақат Ўзбекистон
Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун
ажнабий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш назарда тутилиши
мумкин.
Маъмурий жазо – асосий ва қўшимча жазо чораларига бўлинади. Асосий
маъмурий жазо чоралари – бу маъмурий жазо чораларининг бошқа турларига
қўшимча равишда тайинланиши мумкин бўлмаган жазо чораларидир.
Масалан, жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва маъмурий қамоқ фақат
асосий жазо чоралари сифатида қўлланилиши мумкин.
Қўшимча жазо чоралари эса, маъмурий жазонинг бошқа чораларига
қўшимча равишда белгиланиши мумкин бўлган чоралар бўлиб ҳисобланади.
ЎзР МЖтКнинг 24-моддасига биноан ашёларни ҳақини тўлаш шарти
билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий
жазо тариқасида; бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо
тариқасида қўлланилиши мумкин. Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун
асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин.
2. Маъмурий жарима
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 25-моддасига биноан жарима - маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.
Жарима – мулкий хусусиятга эга бўлган жазо чораси бўлиб, айбдор
шахсдан давлат ҳисобига ундириб олинадиган маълум бир пул суммасида
ифодаланади.
Жарима – маъмурий жавобгарликнинг самарали чораларидан бири
бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқувчи барча давлат
органлари томонидан ўрнатилган протсессуал тартибда қўлланилади.
Жарима – маъмурий жазонинг асосий жазо чораси ҳисобланади. У
бошқа жазо чораларининг ўрнига қўлланилиши мумкин эмас. Амалдаги
қонунчиликка биноан жарима билан бир вақтда қўшимча жазо чораси
(масалан, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки
бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш)
қўлланилиши мумкин.
Жарима Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекс Махсус қисмида назарда тутилган деярли барча маъмурий
ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилиши мумкин.
Жарима тарзидаги маъмурий жазо чораси ҳуқуқбузарнинг онгига таъсир
кўрсатиб, унинг мулкий манфаатларига зарар етказишда ифодаланади.
Жариманинг асосий кўрсаткичи – бу унинг миқдоридадир. Жарима
миқдорини аниқ бир суммада кўрсатиб ўтиш мумкин эмас. Бунга сабаб,
биринчи навбатда пул қадрсизланиши, миллий валютанинг беқарорлигидир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексида жарима миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда
амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жумладан, ЎзР МЖтКнинг 25-модда 2-қисмига биноан жариманинг миқдори
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий
ҳуқуқбузарлик учун эса, бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб
қўйилган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Фуқароларга ёки мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган
маъмурий жарималар мавжуд бўлиб, улар миқдорларига қараб фарқланади.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг кам иш
ҳақининг элликдан бир қисмидан кам бўлмаслиги, энг кўп миқдори энг кам
иш ҳақининг беш бараваридан ошмаслиги керак. Қонунларда назарда
тутилган айрим ҳолларда баъзи ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга - энг кам
иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Мансабдор шахсларга эса жариманинг энг кам миқдори энг кам иш
ҳақининг - ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги, энг кўп миқдори энг кам иш
ҳақининг ўн бараваридан ошмаслиги керак.
Қонунларда назарда тутилган айрим ҳолларда баъзи ҳуқуқбузарликлар
учун мансабдор шахсларга – юз эллик бараваригача миқдорда жарима
солиниши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг муайян турлари учун жавобгарликни
назарда
тутувчи
нормалар
сансияларида
жариманинг
миқдорлари
ҳуқуқбузарликларнинг даражасидан келиб чиқиб аниқлаштирилади. Бунда
жарима миқдорлари маъмурий жазо чорасининг мазкур тури учун белгиланган
энг кўп ва энг оз миқдордан ошиб кетмаслиги керак. Ўзбекистон
Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Махсус
қисмида назарда тутилган сансияларнинг аксариятида жариманинг энг кўп
миқдори, айрим сансияларда эса, энг кўп ва энг оз миқдори назарда тутилган.
Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор
топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор
хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки
протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб
ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи
бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи
шахслардан ундириб олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима
ҳуқуқбузар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
жамғарма
банки
муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб
олинадигин жарима бундан мустасно.
Ҳуқуқбузар жаримани белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда,
жарима
солиш
тўғрисидаги
қарор
фуқаролик-протсессуал
қонун
ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани унинг иш
ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий
тартибда ундириб олиш учун юборилади.
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани
ҳуқуқбузарнинг
иш
ҳақи
ёки
бошқа
даромадидан,
пенсияси
ёки
стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса,
уни ундириб олиш суд ижрочиси томонидан жарима солиш тўғрисида
тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг
шахсий мулкидан, шунингдек, умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб
олиш йўли билан амалга оширилади.
Жарима Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро
ҳужжатлари бўйича ундириб олиниши мумкин бўлмаган мол-мулкдан
ундириб олиниши мумкин эмас.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида
ундириб олиниши мумкин. Масалан, йўл ҳаракати хавфсизлиги органининг
мансабдор шахси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан ўша
жойнинг ўзида жарима тариқасидаги маъмурий жазони қўллаши мумкин.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида
ундириб олинган тақдирда ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати
ҳисобланган белгиланган нусхадаги квитанция берилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ жарима тўла-тўкис
ундириб олингач, унинг ижро этилганлиги ҳақида белги қўйилиб, шу қарорни
чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга қайтарилади.
3. Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 26-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш
қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш
шарти билан олиб қўйиш - шу ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни
кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ
эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда
топширишдан иборатдир.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб
қўйиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан
қўлланилиши мумкин эмас.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар соҳасида ҳақини тўлаш шарти билан олиб
қўйишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у бевосита маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли бўлган ёки шундай нарса бўлган ашёга
қаратилиши мумкин.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш – мулкий хусусиятга эга бўлган
жазо чорасидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси иккинчи
қисмида мулкдорнинг фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Мулкдан маҳрум этиш деганда – мулкчилик ҳуқуқининг мажбурий тартибда
бекор қилиниши тушунилади. Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси
ҳам айнан мулкчилик ҳуқуқини бекор қилишга олиб келувчи асослардан бири
ҳисобланади. Шу сабабли ушбу жазо чораси фақатгина суд томонидан
тайинланиши мумкин.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш - ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо
чораси сифатида намоён бўлиши мумкин. У асосий жазо сифатида фақатгина
ЎзР МЖтКнинг 220-моддаси 1-қисмида қурол сақлашга ички ишлар
органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-
дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузганлик учун қўлланилади.
Қўшимча жазо чораси сифатида эса, ЎзР МЖтКнинг 142-моддаси 2-қисмида
юк сақлаш камерасига портловчи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бадбўй
моддалар ва ашёларни топширганлик учун ёки 222-моддасида назарда
тутилган овчилик жамиятидан чиққанликлари муносабати билан ички ишлар
органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган
рухсатини бекор қилган фуқароларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни
сотишдан бўйин товлагани учун қўлланилади.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш – мазмуни жиҳатидан ўзаро
боғланган ҳаракатларни амалга оширишдан иборатдир:
биринчидан,
маъмурий
ҳуқуқбузарликни
содир
этган
шахсдан
маъмурий ҳуқуқбузарлик қуролини ёки шундай нарса бўлган ашёни олиб
қўйиш;
иккинчидан, белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик қуролини
ёки шундай нарса бўлган ашёни сотиш;
учинчидан, маъмурий ҳуқуқбузарлик қуролини ёки шундай нарса
бўлган ашёни сотишдан тушган пулдан тегишли ҳаражатларни чегириб
ташлаган ҳолда, ашёнинг собиқ эгасига топшириш.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиладиган ашёлар жумласига,
масалан, ЎзР МЖтКнинг 142-моддасига биноан ёнувчан, заҳарловчи, тез
алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёлар ёки 222-
моддасига биноан ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дорилар киради.
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 336-моддасига биноан ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш
тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсаларни сотиш учун воситачи
дўконга ёки олиб қўйилган мол-мулк турган жойдаги шундай мақсад учун
махсус белгилаб қўйилган дўконга топширилади.
Ўқотар қуролларни ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаб олиб қўйиш
тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари томонидан ижро этилади.
4. Мусодара қилиш
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 27-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш
қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш
- шу ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан
иборат.
Мусодара қилиш чораси:
а) туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судяси томонидан;
б) божхона органлари томонидан - аксиз маркалари қўйилмаган тамаки
маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан
мустасно) қилинганда ва сақланганда, шунингдек, экспорт қилиниши ман
этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб
чиқиб кетилаётган ҳолларда;
с) солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш
департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан - аксиз маркалари
қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар сақланганда,
реализатсия қилинганда, шунингдек, яширин равишда ишлаб чиқарилганда
қўлланилади.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара
қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан
қўлланилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 337-339-моддаларига биноан маъмурий, ҳуқуқбузарлик содир
этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш
тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан
ва молиявий таъминлаш департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари
туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси томонидан ижро этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай
нарса бўлган мусодара қилинган нарсани сотиш ва йўқ қилиб ташлаш
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганлиги қайд
қилинган ҳолда қуйидагиларга қайтарилади:
уни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судяга;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган,
экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотларни, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, транспортировка
(халқаро транзит бундан мустасно) қилинаётган ва сақланаётган аксиз
маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни
мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган божхона органининг
мансабдор шахсига;
сақланаётган, реализатсия қилинаётган, яширин равишда ишлаб
чиқилаётган аксиз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкаголли
ичимликларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган солиқ
органининг мансабдор шахсига.
5. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Ўзбекистон
Республикаси
маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг 28-моддасига биноан муайян шахсни унга берилган махсус
ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш
ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар
бўйича судяси томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан
маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати - кунлар, ойлар, йиллар билан
ҳисобланади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳамда ов қилиш – шахсда махсус
ҳуқуқнинг мавжуд бўлишини талаб этади. Жумладан, транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқини олиш учун, белгиланган тартибда малакавий имтиҳонни
топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш лозим.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш – бундай
ҳуқуққа эга бўлган жисмоний шахсга нисбатан қўлланилиб, маълум бир
муддатда тегишли фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслигини белгилаб
беради.
ЎзР МЖТКнинг 125-моддасига биноан транспорт воситаларига – барча
турдаги автомобиллар ва тракторлар, бошқа хил ўзиюрар машиналар, трамвай
ва троллейбуслар, шунингдек, мотоцикллар ва бошқа механик транспорт
воситалари киради.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш – мазкур ҳуқуқдан фойдаланиш
тартибининг бир неча маротаба ёки қўпол бузилиши учун қўлланилади.
Масалан, ЎзР МЖтКга биноан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан
маҳрум этиш қуйидагилар учун қўлланилади:
механизаторлар томонидан қишлоқ хўжалик машиналаридан техник
жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда
бузиш (112-модда);
кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан)
фойдаланиш қоидаларини бузиш (119-модда 2-қисми);
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракат тезлигини ошириб
юбориши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига
риоя қилмаслиги (128-модда 4-қисми);
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид
солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши (129-модда 2-қисми);
транспорт
воситалари
ҳайдовчиларининг
темир
йўлнинг
ўтиш
жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши (130-модда 2-қисми);
транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (131-модда, 1,2,4-
қисмлари);
кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмдаги кемаларни маст ҳолда
бошқариши (132-модда);
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини
бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар1
етказилишига олиб келса (133-модда);
ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт
воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (134-
модда);
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини
аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (136-модда, 1,2-
қисмлари);
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиши (137-модда).
Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган
шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.
Агар, транспорт воситаларини алкогол ичимликдан, гиёҳвандлик
воситаси таъсиридан маст бўлган ҳолда ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда
бошқариш
ҳоллари
(131-модда
1,2,4-қисмлари),
шунингдек,
ўзлари
иштирокчи бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойдан кетиб
қолиш ҳолларида (137-модда) ногирон шахсларни ҳам транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш мумкин.
Махсус ҳуқуқнинг иккинчи кўриниши – бу ов қилиш ҳуқуқидир.
Шахсни ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш – ов қилиш қоидаларининг
айрим бузилишлари учун, яъни ЎзР МЖтКнинг 90-модда 2-қисми тегишли