Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров,
қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик,
кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки
шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан
таъминланиши мумкин.
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу
мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди.
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг
бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Неустойка
Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган,
қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига
етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса,
кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Неустойка шакллари:
Жарима
Пеня
Гаров
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни
ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни
таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган
тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу
мажбурият бўйича ўз талаби гаровга
қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу
мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг бошқа кредиторларига
қараганда имтиёзли суратда
қа оа
а
р
а қо
а бе
аб
Гаров турлари:
Закалат
Ипотека
Ҳуқуқла
р гарови
Навбатдаги гаров
Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш
учун яна бир гаров нарсасига айланса (навбатдаги гаров),
навбатдаги гаровга олувчининг талаблари олдинги гаровга
олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу
мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.
Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги
гаров тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаpовга йўл
қўйилади.
Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-
мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши
шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга
олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.
Кафиллик
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган
мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак.
Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик
шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Ушлаб қолиш:
Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган
ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ
чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp
томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият
бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли.
Гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни
тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар
сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талаблар ҳам
ашёни ушлаб қолиш билан таъминланиши мумкин.
Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган ҳуқуқлар учинчи
шахс томонидан олинганлигига қарамасдан, кpедитоp ўз қўлидаги бу
ашёни ушлаб қолиши мумкин.
Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу
модданинг қоидалаpи қўлланилади.