Ijaraga beruvchi
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк
қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент
шаҳридаги ҳудудий бошқармалари
ҳузурида давлат унитар корхоналари
шаклида давлат мулкини ижарага бериш
марказлари ташкил қилинган. Давлат
мулки юридик ва жисмоний шахсларга
ижарага ушбу марказлар томонидан
берилади, яъни улар қонунда бошқача
ҳол назарда тутилмаган бўлса, давлат
мулкини ижарага берувчилар бўлиб
ҳисобланади. Бу ҳолатлар жумласига,
уй-жойлар, ер участкалари, ер ости
бойликлари кабилар киритилган
Mulk ijarasi shartnomaning muddatlari
•
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8
апрелдаги 102-сонли қарорига илова билан тасдиқланган «Давлат
мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ,
давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати қоида тариқасида беш
йилни ташкил қилади.
•
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги
қонуннинг 11-моддасига кўра, ер участкасини ижарага беришнинг энг
кўп муддати 50 йилгача бўлиши мумкин. Агар қонунда шартнома амал
қилиши учун энг кўп муддат белгиланган ва бунда мулк ижараси
шартномаси бўйича муддат аниқланмаган бўлса, агар тарафлардан
бири қонунда белгиланган ушбу муддат ичида шартномадан воз
кечиш истагини билдирмаса, у ҳолда шартнома қонунда белгиланган
энг кўп муддатгача амал қилади.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
• Мулк ижараси шартномаси юзасидан пул тўловларини тўлаш
энг кўп тарқалган тўлов шакли бўлиб, қоида тарзида вақти-
вақти билан ёки бир йўла тўланади. Ушбу ҳолатда ҳақ
тўлашда масалан, давлат мулки ижараси бўйича ижара тўлови
тенг равишда вақти-вақти билан (ҳар чоракда, ҳар ойда ва
ҳ.к.) тўланади. Тўлов ҳар бир давр (чорак, ой) учун олдиндан
ҳақ тўлаш тарзида амалга оширилади. Агар давлат мулкини
ижарага олувчи ушбу мол-мулкни капитал ёки жорий
таъмирдан чиқарса, у ҳолда унинг харажатлари ижара
тўловларини камайтириш ҳисобига қопланади («Давлат
мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 23-
банди)
Ижарага олинган мол-мулкни тасарруф
қилиш
• Ижарага берувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
қонун ижарага олувчи томонидан ижарага олинган мол-
мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклайди. Шу билан
бирга қонунчиликда ижарага олинган мол-мулкни
тасарруф қилиш бўйича ижарага олувчи ҳуқуқларини
кенгайтирувчи ёки чекловчи бошқа қоидалар
белгиланиши ҳам мумкин. Чунончи, ФК 563-моддаси кўра,
прокат шартномаси бўйича ижарага берувчи топширилган
молмулкни иккиламчи ижарага беришни тақиқлайди.
«Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-
моддасига кўра, фермер хўжаликларига берилган ер
участкалари иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас