Оила – шахс тарбиясининг субъекти сифатида
Режа:
1.Шахс
тарбияси
ва
ижтимоийлашувида
оиланинг
ўрни.
Шарқ
мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида.
2.Оилада ўқувчилар ҳаётини ташкил этиш. Ота-онанинг фарзанд олдидаги
ва фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари.
3.Оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги.
Таянч иборалар!
Шахс тарбияси, ижтимоийлашуви, оила, оиланинг вазифалари, оилада
фарзанд тарбияси, Шарқ мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида, оила, мактаб ва
жамоатчилик ҳамкорлиги
1.Шахс тарбияси ва ижтимоийлашувида оиланинг ўрни. Шарқ
мутафаккирлари оила тарбияси ҳақида.
“Жамият” ва “оила” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу
боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги, ўз навбатида оиланинг
маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади.
Оила ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабат икки томонлама алоқадорлик
хусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади.
Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига
бевосита боғлиқдир.
Оила бола учун энг асосий тарбия муҳити бўлиб, бу муҳитда шахс камолоти
учун муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, характер ва дунёқараш шаклланади.
Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради,
жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида, оилавий
муносабатларни ташкил этиш жараёнида англайди.
Оилавий муносабтлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб,
ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. Фарзандларнинг
бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ва фаолият доираси кенгаяди,
ўзаро алоқалари мазмунан бойиб боради, реал ҳаёт моҳиятини чуқурроқ англаш,
фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини куриш
ҳолати рўй беради.
Шахснинг маънавий сифатларга эга бўлиши, унда маънавий билимларни
эгаллашга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишнинг пайдо бўлишида оила тарбияси
асосий ролни бажаради. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит
фарзандларнинг етук, баркамол бўлиб вояга етишларида катта аҳамиятга эга.
Шарқда қадимдан оила тарбиясига юқори баҳо бериб келинган. Ислом
динининг муқаддас манбалари – “Қуръони карим” ва “Ҳадиси Шариф”да оила,
оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган. “Қуръони
карим”да: “Хотинларингиз зиротгоҳингиздир” дейилади. Бунинг маъноси оила
қуришдан кўзланган асосий мақсад – фарзанд кўриш, уларнинг комил инсонлар
бўлиб вояга етишларини таъминлаш эканлигидир.
Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда биринчи навбатда Шарқ
мутафаккирларининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастурил амал
аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али
Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий,
Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай
Улуғбек, Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга
машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий ва фалсафий қарашлари барча
замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни баркамол инсон қилиб
тарбиялашда биринчи навбатда Шарқ мутафаккирларининг қимматли маънавий
мерослари муҳим дастурил амал аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий,
Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-
Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд,
Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Алишер Навой ва Заҳириддин
Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларининг ижтимоий, сиёсий ва
фалсафий қарашлари барча замонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Буюк
педагог Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида бу
борада қуйидагиларни таъкидлаган эди:
тарбия болаларга оилада ёки таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш
жараёнида самарали ташкил этиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Шўро тузуми даврида эса оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор
этилиб, уни ижтимоий борлиқ воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинди.
ЎзРда мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш
туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган
қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва ролини
холисона баҳолаш имконини берди.
Давлатнинг оилага нисбатан ғамхўрлиги қабул қилинаётган қонун ва
қарорларда ўз ифодасини топмоқда. Республикада “Оила” илмий-амалий
Маркази ташкил этилганлиги бунинг ёрқин далилидир.
Ота-оналар
ўзларининг
ижтимоий
бурчларини
бажарар
эканлар,
фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат,
ҳурмат
туйғусини
шакллантириш,
уларни
ижтимоий-фойдали
меҳнатга
тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақтида тартиб-
интизомга амал қилиш, ахлоқ қоидаларига риоя этиш, соғлом турмуш тарзини
яратиш, шахсий ҳаётларини белгилашда мақсад, сўз ва фаолият бирлигини
таъминлаш борасида ибрат намунасини кўрсатади.
Оила тарбиясида объектив ва субъектив омилларнинг роли катта. Оиланинг
моддий
таъминоти ва фаровонлик (маиший турмуш) даражаси, оила
бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба,
соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар объектив омиллар саналса,
оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик,
психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг
қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга
солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш
субъектив омиллар саналади.
Оила тарбиясида болалар ҳаётини тўғри юритиш уларни вақтдан тўғри,
унумли фойдаланишга ўргатиш гаровидир. Бунда болалар вақтини ўйин, меҳнат
ва ўқиш фаолиятлари бўйича тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир.
Оила муҳитида ташкил этиладиган жинсий тарбия ўзида болани жинсий
жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодаликка ўргатиш, ўз соғлиги учун
ғамхўрлик
қилиш
ва
масъулиятли
бўлишни
таъминлашга
қаратилган
ҳаракатларнинг мазмунини ифода этади. Болаларнинг соғлом бўлишларида
уларнинг кундалик ҳаётий режимга амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-
оналар ёки оиланинг катта аъзолари болаларнинг меҳнат қилишлари ва дам
олишларини тартибга солишга аҳамият беришлари керак.
Овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом бўлиб
ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар томонидан боланинг
белгиланган муайян соатларда овқатланиш, овқатланишдан аввал қўлни ювиш,
овқатдан кейин оғизни чайиш, шунингдек, кунига икки марта (эрталаб ва
кечқурун) тиш тозалаш, ҳафтада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом)да чўмилиш,
қўл ва оёқ тирноқларини олишга одатлантириб боришлари зарур. Ушбу ҳолатлар
болаларда жисмоний маданият унсурларини шакллантиради.
Оила тарбиясида болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш ҳам муҳим ўрин
тутади. Энг муҳими, ота-она томонидан боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларини
кўра билиш асосида тасаввур, идрок, тафаккур, хотира ҳамда диққатни
такомиллаштиришга ёрдам берувчи машғулотларга жалб этишдан иборат.
Шунингдек, маълум йўналишлар бўйича болада қғизиқишни уйғота олиш, уни
ривожлантириб бориш ҳам талаб этилади. Оила муҳитида боланинг ақлий
жиҳатидан тарбиялаб боришда конструкторлик ўйинлари (кубиклар ёрдамида
уйлар қуриш, кесмалар асосида фано (тасвир)лар ҳосил қилиш ва бошқалар),
фикр доирасини кенгайтиришга ёрдам берувчи спорт ўйинлари (шахмат,
шашка)ни ташкил этиш, турли мавзулардаги кроссворд, чайнворд ва ребус
топишмоқларини ҳал қилиш, театр, музей ва кўргазмаларга ташриф буюриш,
илм-фан, техника, технология ривожига оид суҳбатларнинг уюштирилиши бу
борада ўзининг ижобий самарасини беради.
Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада
уюштириладиган ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий
сифатлар ота-она ва оиланинг бошқа аъзолари, атрофдагиларга нисбатан меҳр-
муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғрисўзлик,
меҳнатсеварлик, саҳоват, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ғурур,
интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан
иборатдир. Оила гўзалликнинг биринчи мактабидир. Оила аъзоларининг ўзаро
муносабатлари, уй-жиҳозлари, уларнинг ягона бирлиги, уйғунлиги, тартибли
жойлаштирилиши, саранжом-саришталик, мактабнинг безатилиши, мактабдаги
ёдгорлик ва аълочилар бурчаги кабиларнинг барчаси бевосита болаларда
гўзалликни тарбиялашда катта таъсир кўрсатади Оиладаги соғлом муҳит, оила
аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва
ҳаётий ёндошувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда
қўллаб-қувватлай олишлари, ота-оналар томонидан барча фарзандларига
нисбатан қўйилаётган талаблар, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил
бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади.
Оилада ташкил этиладиган эстетик тарбия болаларда гўзалликни ҳис
қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра олиш асосида ҳис-
туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юзага келтириш, уларни ҳаётни
севишга ўргатишдек вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади.
Болалар ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан,
меъёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик
операциялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар)
гўзалликнинг тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида
ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар,
беғубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув, тоза, мусаффао ҳаво, бепоён
далалар, қушларнинг ёқимли овози, шарқироқ сув, “чучвара”лар ҳосил қилаётган
ёмғир томчилари, камалак жилоси, шунингдек, очиқ, хушсурат, чиройли
табассум, ширали овоз, таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат
билан яратилган ўйинчоқлар (боланинг асабини жунбушга келтирадиган
электрон ўйинчоқлар эмас), ярашиқли либослар ва бошқалар)нинг намоён
бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, музей,
кўргазма, кино ва театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача
таълим муассасалари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан табиат бағрига,
музей, кўргазма, кино ва театрларга уюштириладиган экскурсия ва ташрифлар
катта тарбиявий кучга эгадир.
2.Оилада ўқувчилар ҳаётини ташкил этиш. Ота-онанинг фарзанд
олдидаги ва фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари.
Болаларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг одилона ташкил
этилиши, болаларни оила хўжалигини юритиш ишига жалб қилиш катта
аҳамиятга эга. Болалар томонидан бажариладиган оилавий юмушлар уларнинг
жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларнинг тезда
толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар
зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ
юмушларнинг тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилиши ва
уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган
топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз
кучига бўлган ишончни юзага келтиради.
Оилада ташкил этилган меҳнат болаларни фаросатли бўлиш, ишни режали
олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, тежамкор бўлиш, шунингдек, ўзгалар
меҳнати, инсон меҳнатининг маҳсули бўлган неъматларни асраб-авайлашга
ўргатади.
Оилада, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси (экологияси)га оид тарбиявий
ишлар ҳам ташкил этиладики, бу жараёнда болаларда “инсон-табиат-жамият”
тушунчалари ўртасида юзага келувчи ўзаро мувофиқлик борасидаги ғояларнинг
қарор топишига замин ҳозирлайди. Оила муҳитида ташкил этилаётган ҳовли
саҳнини супириб-сидириш, гулзорларни ташкил этиш, кўчатларни ўтказиш ва
уларни парвариш қилиш, маиший чиқиндиларни бартараф этишга нисбатан
эҳтиёткорона муносабатда бўлиш болаларда табиатни асрашга нисбатан
масъуллик туйғусини шакллантиради.
Оилавий ҳаётнинг меъёрида бўлиши кўп жиҳатдан оила бюджетининг
ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу боис оила аъзолари меҳнати эвазига яратилаётган
моддий маблағларни тежаб-тергаб, улардан ўринли фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Шу боис болаларни ҳам ёшликдан пул билан муомала қилишга
ўргатиш, ўзининг шахсий ҳамда оила аъзоларининг буюмлари, шунингдек, оила
мулкига нисбатан масъулиятли ёндашишга кўниктириб бориш муҳим аҳамиятга
эгадир. Болаларга пулнинг инсон меҳнатига тўнадиган қиймат эканлигини
тушунтириб бериш, уни оиланинг энг муҳим эҳтиёжлари учун ишлатиш
лозимлигини уқтириш, улар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди.
Оилада ташкил этиладиган иқтисодий тарбия болаларда иқтисодий саводхонлик
ҳамда тафаккурнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Болаларда иқтисодий
тафаккурни ҳосил қилишда ота-она, оиланинг катта ёшли аъзоларининг
намунаси катта тарбиявий таъсир кучига эгадир (иқтисодий тарбия).
Оила шароитида уюштирилаётган суҳбатлар алоҳида диққатга сазовордир.
Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли эътиборига ҳавола этилаётган
ҳуқуқий мавзулардаги мақолалар, кўрсатув, эшиттириш, оммавий-ҳуқуқий
адабиётлар ҳамда уларда илгари сурилган ғоялар юзасидан ўтказиладиган
суҳбатлар болаларда ҳуқуқий тасаввур, идрок, саводхонлик, тафаккур, фаоллик,
масъуллик, эътиқод ва салоҳиятни қарор топишига олиб келади.
Оила муҳитида болаларга уларнинг бурчлари тўғрисидаги маълумотларни
бериб бориш, ўз навбатида ҳуқуқларидан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб
бериш бу борада яхши самара бера олади.
Оила болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғуларини ҳосил
қилувчи ўзига хос маскан саналади. Болалар “Ватан”, “халқ” тушунчаларининг
моҳиятини дастлабана шу масканда ўзлаштирадилар. Бинобарин, оиланинг ўзи
Ватаннинг бир бўлагидир. Оила шаънини ҳимоя қилиш, уни сақлаш тўғрисида
қайғуришнинг Ватаннинг шаъни, эл-юрт манфаати учун курашиш туйғулари
билан узвий боғлиқ бўлишига эришиш оила тарбиясининг асоси бўлиши лозим.
Ота-оналарнинг муайян даражада педагогик билимларга эга бўлишлари
аҳамиятлидир. Оила ва таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган
ҳамкорлик ота-оналар учун педагогик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Фарзанд дастлабки маълумот ва ижтимоий меъёрларга амал қилиш
борасидаги кўникмаларга оилада эга бўлади. Чунки оилавий ижтимоий
муносабатлар,
хусусан,
маданий-маиший,
иқтисодий-молиявий,
мулкий
муосабатлар ҳамда меҳнат фаолиятини ташкил этишда фарзандлар ўзлари
сезмаган, моҳиятини тушуниб етмаган ҳолда мазкур муносабатлар жараёнида
иштирок этадилар, демакки, ижтимоий масалалар билан тўқнаш келадилар,
натижада бу тарзидаги мулоқотларнинг доимий, қисқа муддатларда такрорланиб
туриши улар учун ота-оналар, фарзандларнинг ҳуқуқ, бурч, мажбурият ва
масъулиятларини тушуниб етишга ёрдам берувчи ижтимоий объектив шарт-
шароитларни яратади.
Оила тарбиясининг фарзандларга тарбия бериш, уларда маънавий-ахлоқий
маданиятни шакллантириш имкониятларини аниқлаш юзасидан бир қатор
тадбирлар амалга оширилади. Қуйида ота-оналар билан олиб борилган ишлар,
ташкил этиладиган тадбирлардан намуналар келтирилади:
Ота-оналар билан олиб бориладиган ишлар қуйидагилардир:
I. Ота-оналар билан ўтказиладиган суҳбатлар. Суҳбатлар якка ва умумий
тарзда олиб борилади. Илк суҳбат чоғида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий
жиҳатдан тарбиялаш, уларда маънавий-ахлоқий маданият унсурларини қарор
топтириш муваффақиятини таъминлаш кафолати бўлган ота-оналар ва
фарзандларнинг ижтимоий онглилик ҳамда фаоллик даражасини аниқлашга
ёрдам берувчи анкета сўровларини ўтказиш мумкин.
3.Оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги.
1. Синф ота-оналар мажлиси. Мажлис ўқув йили давомида беш марта
ўтказилади, яъни, ўқув йили бошланиши олдидан, I, II, III ва IV чораклар
якунида. Мажлисларда ўқув юрти ички-тартиб қоидалари, умумжамоа ижтимоий
меъёрларига риоя этиш ҳолатлари, юзага келган зиддиятлар таҳлил этилади,
навбатдаги давр учун белгиланган ишларни режалаштириш, уларни ҳал этиш
йўллари, чора-тадбирлари белгиланади. Мактабда таълим олаётган, жамоа ҳаёти,
шунингдек, тарбиявий тадбирлар фаоллик кўрсатаётган, ўқишда, меҳнатда
алоҳида ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор
этилади.
Айрим ўқув юртида ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок
этмасликлари айтиб ўтилади ва бунинг сабаблари аниқланади, бундай
ҳолатларга барҳам бериш борасида фикрлашиб олинади.
2. Умуммактаб ота-оналар мажлиси. Ота-оналарнинг умумий йиғилишида
ўқув йили давомида ўқувчилар, ота-оналар билан олиб бориладиган тарбиявий
ишларнинг бориши ва якуни муҳокама қилинади. Ота-оналар мактаб ҳаёти ва
ўқувчиларнинг интизоми, хулқ-атвори, ижтимоий меъёрларга амал қилишлари,
ўқувчиларни маънавий жиҳатдан тарбиялаш борасида эришаётган натижалар
билан таништирилади.
Ўқув йили якунида бўлиб ўтган умуммактаб ота-оналар мажлисида
ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этган, турли фанлар бўйича уюштирилган
тадбирларда алоҳида ибрат кўрсатган, шунингдек, муайян фанлар бўйича
олимпиадаларда муваффақиятли қатнашган ўқувчилар ва уларнинг ота-
оналарини раҳматномалар билан тақдирлаш мақсадга мувофиқдир.
Дастлабки суҳбат ва ота-оналар томонидан тўлдирилган сўровномалар
натижаларини таҳлил этиш улар билан ташкил этиладиган тадбирлар йўналиши
ва мазмунини белгилаб беради.
Мажлис ўқув йили давомида беш марта ўтказилади, яъни, ўқув йили
бошланиши олдидан, I, II, III ва IV чораклар якунида. Мажлисларда ўқув юрти
ички-тартиб қоидалари, умумжамоа ижтимоий меъёрларига риоя этиш
ҳолатлари, юзага келган зиддиятлар таҳлил этилади, навбатдаги давр учун
белгиланган ишларни режалаштириш, уларни ҳал этиш йўллари, чора-
тадбирлари белгиланади. Мактабда таълим олаётган, жамоа ҳаёти, шунингдек,
тарбиявий тадбирлар фаоллик кўрсатаётган, ўқишда, меҳнатда алоҳида ўрнак
бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор этилади.
Айрим ўқув юртида ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок
этмасликлари айтиб ўтилади ва бунинг сабаблари аниқланади, бундай
ҳолатларга барҳам бериш борасида фикрлашиб олинади.
3. Ижтимоий-маънавий мазмундаги суҳбат ва маърузалар. Бундай маъруза
ва суҳбатлар ота-оналарда ижтимоий, шунингдек, таълим-тарбияга оид
билимларни эгаллаш, фарзанд тарбияси ишига жиддий эътибор бериш, бу борада
таълим муассасаси билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга.
Назорат учун саволлар:
1.
Тарбия қандай вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради?
2.
Оила тарбиясининг моҳияти нимадан иборат?
3.
Оила тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил
этилади?
4.
Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мазмунидан
нималар акс этади?
5.
Шарқ мутафаккирларининг оила ва фарзанд тарбиясини йўлга қўйиш
борасидаги қарашларида қандай ғоялар илгари сурилади?
1. Тарбия принциплари тўғри келтирилган жавобни белгиланг.
*А) Инсонпарварлик, ижтимоий ҳаёт ва меҳнат билан бирлик
В) Ижтимоий онгни шакллантирувчи
С) Онглилик,тушунарлилик, илмийлик.
Д) Қадриятга йўналганлик,субъективлик, яхлитлилик в.х.з.
2. Шахсни ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
А) Ақлий, ахлоқий, эстетик жисмоний тарбия
*В) Ирсият, мухит, таълим-тарбия
С) Табиий, ижтимоий микро мухит
Д) Ирсият, шахс фаоллиги, табиий мухит
3. Қандай омиллар таъсири остида инсон ривожланади ва шахсга
айланади?
*А) Ижтимоий ҳаёт ва тарбия.
В) Генетик қулай шарт-шароит
С) Хаар томонлама таъминланган оилада.
Д) Ақлий салохияти етук кишилар орасида..
4. Оилада, жамоада, маҳаллада ва ташкилотларда тарбия ишларини
тўғри йўлга қўйишни тадқиқ қилувчи педагогиканинг тармоғини
белгиланг.
А) Касбий педагогика
В) Ёшга хос педагогика
С) Халқ педагогикаси
*Д) Ижтимоий педагогика
5. "Оиланинг илк шакли" тўғри кўрсатилган жавобни топинг.
А. Нуклеар- ядро, оддий оила
В. Полигамия- кўп никоҳлилик оила
С. Моногамия- бир никоҳлик оила
Д. Куп фарзандли оила
Семинар материаллари
1.Оиланинг тарбиявий вазифалари. Оила тарбиясининг ҳуқуқий асослари.
2.Оила тарбиясида миллий ва умуминсоний анъаналардан фойдаланиш.
3. Оила тарбиясидаги низоларни бартараф этиш технологиялари.
Мустақил таълим учун
1-мавзу: Оила ва унинг асосий вазифалари (2 соат).
2-мавзу Оиланинг ижтимоий мавқеи ва унинг турлари. (2 соат).
3-мавзу Шарқ мутафаккирларининг оила хақидаги ғоялари. (2 соат).
4-мавзу Оилага ижтимоий-педагогик ёрдам шакллари. (2 соат).
5-мавзу Асраб олган оила билан ижтимоий-педагогик фаолият.. (2 соат).
АДАБИЁТЛАР:
1.
Абдуллаева Ш., Асқаров А. Умумий педагогика. Нопедагогик олий
таълим муассасалари учун ўқув қўлланма. -Тошкент: Фан ва ахборот
технологиялари, 2019.
2.
Мавлонова Р.А.,Рахмонқулова Н.Х. ва бошқалар. Умумий
педагогика//дарслик// Тошкент: 2016 й.
3.
Атаева Н., Расулова Ф., Хасанов С. Умумий педагогика. 1-китоб – Т.,
2011
4.
Атаева Н., Салаева М., Хасанов С. Умумий педагогика. 2-китоб – Т.,
2013
5.
Тохтаходжаева М.Х. ва бошқалар. Педагогика. 1-қисм //дарслик//. –
Тошкент. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2010 й.
6.
Хошимов К., Нишонова С. Педагогика тарихи. Дарслик. – Т: “Алишер
Навоий номидаги Миллий кутубхона”, 2005й
8. Подласый И.П. Педагогика. В 3-х частях. Учебник. - М, изд-во “Владос”,
2008г.
9. Голованова Н.Ф. Общая педагогика. Учебное пособие. – М.: “Речь”,
2005г.
Қўшимча адабиётлар:
10. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т: Ўзбекистон, 2018й.
11. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни /Баркамол
авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.: “Шарқ”, 1998й.
12. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
тўғрисида”ги Қонуни / Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг
пойдевори.-Т.: “Шарқ”, 1998й.
13.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ёшларга
оид
давлат
сиёсати
тўғрисида”ги Қонун. –Т.: ЎзРҚ-406-сон. 2016 йил 14 сентябрь.
14.“2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракаталар стратегияси”. –Т.: “Адолат”, 2017 й.
15. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш” Қонуни.
ЎРҚ-419-сон. 2017 й.
16.Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаравон, демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. //Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига
киришиш тантанали маросимига бағишланган олий Мажлис палаталарининг
қўшма мажлисидаги нутқи // Т: “Ўзбекистон”, 2016. – 56 б.
17. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак.//Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маъруза// –Т.: “Ўзбекистон”, 2017й. – 104 б.
18. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш
– юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови //Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси 07-12-2016 // -Т: “Ўзбекистон”, 2017 й. - 48 б.
19. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан
бирга қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017 й. – 491 б.
20. 2019- 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини
тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. ПҚ –
4358 – сон. 2019 йил 17 июнь
21. Мирзиёев Ш.М. Билимли авлод – буюк келажакнинг,тадбиркор халқ –
фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир.
Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 8.12.2018//
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.
22. Қуронов М. Миллий тарбия – Тошкент: Маънавият. 2007
23.
Шахс
ва
оила
тарбиясининг
педагогикаси.
Ўқув
қўлланма.
И.Ш.Алқаров, Р.Маматқулова, Н.Д.Норқулов.-Тошкент. 2009