Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши

Yuklangan vaqt

2025-02-25

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

3

Faytl hajmi

16,7 KB


 
 
 
 
 
 
Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва 
ривожланиши 
 
Режа: 
1. Paleografiyaning fan sifatida shakllanishi 
2. Piktografiya, Ideografiya 
3.  Manbalarni tashqi tahlil etish 
 
 
Таянч тушунча ва иборалар: Пиктография, идеография, “ребус” услуби, 
Бернар де Монфокон,  И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, 
С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике,  Г. Нойман, И. Гросс 
 
Палеография — ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг 
ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография 
тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди; амалий 
ва тавсифий палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганини, 
уни ёзган ёки кўчирган шахснинг иштирокини ҳамда котибларнинт иш 
ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлезмаларнинг 
индивидуал (ўзига хос) жиҳатларини ўрганади. 
Палеография 
мустақил 
фан 
сифатида 
дипломатика 
(қадимги 
ҳужжатлар, ёрлиқлар ва ёзма манбаларнинг ҳақиқийлигини аниқловчи 
соҳа)дан ажралиб чиққан. 
Палеографиянинг асосий вазифаси — санаси кўрсатилган қўлёзмалар 
ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва тартибга 
солиш ва шу асосда муайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи
Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши Режа: 1. Paleografiyaning fan sifatida shakllanishi 2. Piktografiya, Ideografiya 3. Manbalarni tashqi tahlil etish Таянч тушунча ва иборалар: Пиктография, идеография, “ребус” услуби, Бернар де Монфокон, И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике, Г. Нойман, И. Гросс Палеография — ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди; амалий ва тавсифий палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганини, уни ёзган ёки кўчирган шахснинг иштирокини ҳамда котибларнинт иш ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлезмаларнинг индивидуал (ўзига хос) жиҳатларини ўрганади. Палеография мустақил фан сифатида дипломатика (қадимги ҳужжатлар, ёрлиқлар ва ёзма манбаларнинг ҳақиқийлигини аниқловчи соҳа)дан ажралиб чиққан. Палеографиянинг асосий вазифаси — санаси кўрсатилган қўлёзмалар ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва тартибга солиш ва шу асосда муайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи
 
 
кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита ма’лумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг 
ҳам даври ва жойини аниқлашдир. 
Палеография адабиёт ёдгорликларидан ташқари дипломатик ёзувлар, 
танга, муҳрлар, тош ёки қаттиқ жисмларга туширилган ёзувларни ҳам 
ўрганади, тасвирий сан’ат ёдгорликларини ҳам қамраб олади. Палеография 
алоҳида фан сифатида Европада, дастлаб Францияда  XVIII асрнинг 
биринчи ярмида вужудга келди ва ривожлана бошлади. Бошқа 
мамлакатларда эса палеографиядан турли ёзувларни ўқиш, ўрганиш, 
ҳужжатларни аниқлашда фойндаланилди, холос. 
XVIII аср охири-XIX асрнинг бошларидан палеография Европа, Осиё, 
Америка мамлакатларида ривожлана бошлади, йирик илмий муассасалар 
очилди. Бу даврда И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, С. 
Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике,  Г. Нойман, И. Гросс каби йирик 
палеографлар етишиб чиқди. 
Пиктография - расмлардан иборат бўлган ёзув. Ҳозирги ёзувга 
ўтишда янги қадам бўлди. Расмлардан иборат ёзувнинг хусусияти шуки, 
бунда фикр айрим тушунчаларга ажратиб эмас, балки тўла ифодаланади. 
Пиктограмма ҳаракатни, воқеа-ҳодисани тасвирлайди, лекин оғзаки тилни, 
буюмларнинг номларини мутлақо акс эттирмайди. Пиктограмма нимани 
тасвирласа ўшани ифодалайди, унда символика йўқ. 
Пиктография дастлаб ибтидоий сан’ат сифатида вужудга келган. 
Археологлар энг қадимги тош даври (палеолит)га мансуб қоя тош 
суратларини топганлар. Бу давр одамлари турли ҳайвон, қуш, одамларнинг 
тасвирини тошга туширганлар. 
 Пиктографик ёзув неолит даврида (эрамиздан аввалги 5-8 минг 
йилликлар ораси) тўлиқ шаклланган.Пиктографик белгилардан ҳозир ҳам 
кенг фойдаланилмоқда. 
Идеография. Жумлаларнинг айрим тушунчаларга, сўнгра сўзларга 
бўлиниши - идеография ҳозирги ёзувга олиб келадиган йўлдаги 
босқичлардан 
бири 
бўлди. 
Пиктограмма 
алоҳида 
элементларга
кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита ма’лумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг ҳам даври ва жойини аниқлашдир. Палеография адабиёт ёдгорликларидан ташқари дипломатик ёзувлар, танга, муҳрлар, тош ёки қаттиқ жисмларга туширилган ёзувларни ҳам ўрганади, тасвирий сан’ат ёдгорликларини ҳам қамраб олади. Палеография алоҳида фан сифатида Европада, дастлаб Францияда XVIII асрнинг биринчи ярмида вужудга келди ва ривожлана бошлади. Бошқа мамлакатларда эса палеографиядан турли ёзувларни ўқиш, ўрганиш, ҳужжатларни аниқлашда фойндаланилди, холос. XVIII аср охири-XIX асрнинг бошларидан палеография Европа, Осиё, Америка мамлакатларида ривожлана бошлади, йирик илмий муассасалар очилди. Бу даврда И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике, Г. Нойман, И. Гросс каби йирик палеографлар етишиб чиқди. Пиктография - расмлардан иборат бўлган ёзув. Ҳозирги ёзувга ўтишда янги қадам бўлди. Расмлардан иборат ёзувнинг хусусияти шуки, бунда фикр айрим тушунчаларга ажратиб эмас, балки тўла ифодаланади. Пиктограмма ҳаракатни, воқеа-ҳодисани тасвирлайди, лекин оғзаки тилни, буюмларнинг номларини мутлақо акс эттирмайди. Пиктограмма нимани тасвирласа ўшани ифодалайди, унда символика йўқ. Пиктография дастлаб ибтидоий сан’ат сифатида вужудга келган. Археологлар энг қадимги тош даври (палеолит)га мансуб қоя тош суратларини топганлар. Бу давр одамлари турли ҳайвон, қуш, одамларнинг тасвирини тошга туширганлар. Пиктографик ёзув неолит даврида (эрамиздан аввалги 5-8 минг йилликлар ораси) тўлиқ шаклланган.Пиктографик белгилардан ҳозир ҳам кенг фойдаланилмоқда. Идеография. Жумлаларнинг айрим тушунчаларга, сўнгра сўзларга бўлиниши - идеография ҳозирги ёзувга олиб келадиган йўлдаги босқичлардан бири бўлди. Пиктограмма алоҳида элементларга
 
 
бўлинмасдан, фақат тугалланган фикрнигина ифода этарди. Идеография эса 
бутун сўз ёки тушунчани ифодаловчи тасвир бўлди. Илк қулдорлик 
давридан бошлаб идеография Миср, Шумер, Хитой, Крит ороли ва 
Месопотамияда ривожланди. 
Идеографик ёзув ахборот мазмунини баён қилиши билан бирга 
тилнинг луғавий таркибини ҳам белгилаб берди. Бу эса ма’носи аниқ ва 
тасвирланиши осон бўлган сўзлар учун белги — идеограммалар 
яратилишига олиб келган. Идеографик шакл барча тилларда ўз мазмунини 
сақлаб қолган. Математика, физика, химия фанларидаги ҳозирги вақтгача 
сақланган қоида ва белгилар шулар жумласига киради. 
Идеографик шакллар мавҳум тушунчаларни белгилар билан ифодалаб 
берса-да, аммо сўзлар орасидаги боғлиқликни келтириб чиқара олмайди. 
Бир неча минг белги мавжудлиги эса уни ўрганишни мушкуллаштирган. 
Жамият тараққиёти идеографик белгилар ўрнига осон ўрганиш 
мумкин бўлган содда ёзувни вужудга келтиришни тақозо этган. Натижада 
айтилган фикрларни эшитилиши бўйича ёзишга ўтила бошланди. 
Эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларда Шумер ҳукмдорлари ҳарбий 
юришларнинг якунлари тўғрисида ма’лумотни (шаҳар, қишлоқ номлари, 
шахслар) “ребус” услубида ёзиб қолдирганлар.
бўлинмасдан, фақат тугалланган фикрнигина ифода этарди. Идеография эса бутун сўз ёки тушунчани ифодаловчи тасвир бўлди. Илк қулдорлик давридан бошлаб идеография Миср, Шумер, Хитой, Крит ороли ва Месопотамияда ривожланди. Идеографик ёзув ахборот мазмунини баён қилиши билан бирга тилнинг луғавий таркибини ҳам белгилаб берди. Бу эса ма’носи аниқ ва тасвирланиши осон бўлган сўзлар учун белги — идеограммалар яратилишига олиб келган. Идеографик шакл барча тилларда ўз мазмунини сақлаб қолган. Математика, физика, химия фанларидаги ҳозирги вақтгача сақланган қоида ва белгилар шулар жумласига киради. Идеографик шакллар мавҳум тушунчаларни белгилар билан ифодалаб берса-да, аммо сўзлар орасидаги боғлиқликни келтириб чиқара олмайди. Бир неча минг белги мавжудлиги эса уни ўрганишни мушкуллаштирган. Жамият тараққиёти идеографик белгилар ўрнига осон ўрганиш мумкин бўлган содда ёзувни вужудга келтиришни тақозо этган. Натижада айтилган фикрларни эшитилиши бўйича ёзишга ўтила бошланди. Эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларда Шумер ҳукмдорлари ҳарбий юришларнинг якунлари тўғрисида ма’лумотни (шаҳар, қишлоқ номлари, шахслар) “ребус” услубида ёзиб қолдирганлар.