СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ.
Режа:
1. Соғлиқни сақлаш соҳасини бошқарувчи давлат органлари ва уларнинг ҳуқуқий
мақоми.
2. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат назорати.
3. Давлат санитария назорати.
Соғлиқни сақлаш соҳасини бошқарувчи давлат органлари ва уларнинг
ҳуқуқий мақоми. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг соғлиғини
сақлаш: соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши;
аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши;
профилактика чора-тадбирларининг устунлиги; соғлиғини йўқотган тақдирда
фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши; тиббиёт фанининг амалиёт билан
бирлиги каби асосий принципларга таянган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида дахлсиз
ҳуқуққа эгадирлар. Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга
муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий
мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи
назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу
қоидани бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда
жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг соғлиқни
сақлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига
мувофиқ кафолатланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи
фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномаларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, соғлиқни
сақлашда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг ҳуқуқдан
фойдаланадилар.
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва
бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал
қилади. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш
органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Ушбу республика
соғлиқни сақлаш органларининг ягона тизимини ташкил этади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимига давлат мулки бўлган ва давлат
соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларига бўйсунувчи даволаш-
профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика
ходимлари тайёрлайдиган ҳамда уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган
ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-
профилактика муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари, тиббий
дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда
асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ бошқа корхона,
муассаса ва ташкилотлар киради.
Илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари, вазирликлар, идоралар,
давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари барпо этадиган даволаш-
профилактика ва дорихона муассасалари давлат соғлиқни сақлаш тизимига
киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини;
соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари
тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланишини;
соғлиқни сақлаш давлат тизимини бошқаришни;
санитария-эпидемиология
хотиржамлигини
таъминлаш
устидан
назоратни;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг
соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирлари кўрилишини, фуқароларни
фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан
хабардор қилишни;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида статистика ҳисоби ва ҳисоботнинг
ягона тизими ўрнатилишини;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий суғуртасининг таянч
дастурларини тасдиқлашни;
фуқароларнинг айрим гуруҳларига тиббий ёрдам кўрсатишда ва уларни
дори-дармон билан таъминлашда имтиёзлар белгилашни;
давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги, оилани, оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни ва
назорат қилиб туришни;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қуйидагилар
киради:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
фуқаролар
соғлиғини
сақлаш
соҳасидаги
қонун
ҳужжатлари
бажарилишини таъминлаш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш,
унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш;
бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш,
улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тиббий ёрдам
сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат
қилиш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт
маҳсулотлари билан таъминлаш;
соғлиқни
сақлаш
харажатларини
молиявий
таъминлашнинг
ўз
манбаларини шакллантириш;
фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини
таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни
муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
атроф муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг
соғлиғини
муҳофаза
этиш
чора-тадбирларини
кўриш,
фуқароларни
фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан
хабардор қилиш;
мувофиқлаштириш
ҳамда
назорат
қилиш,
соғлиқни
сақлаш
муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат
қилиб бориш;
ногиронлар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-
қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини
таъминлаш;
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга
ошириш;
фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил
этиш;
соғлиқни
сақлашнинг
хусусий
ва
бошқа
хил
тизимларини
ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш; қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш
давлат бошқаруви марказий органи ҳисобланади ва у ўз фаолиятида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Соғлиқни
сақлаш вазирлиги ўз ишини республиканинг давлат бошқаруви бошқа
органлари, Қорақалпогғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижро
этувчи органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.
Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш
учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни
ривожлантиришни,
соғлом
турмуш
тарзини
кенг
оммалаштиришни
таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш; фуқароларнинг аҳолига
тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган
даражасида
ва
сифатда
малакали
тиббий
хизмат
олишга
бўлган
конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган
тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини
таъминлаш; Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепциясини амалга
ошириш, соғлиқни сақлашнинг нодавлат секторини, хусусий врачлик
амалиётини ривожлантириш ва тиббий хизматлар бозорини ташкил этиш;
тармоқни ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини яратиш, соғлиқни
сақлашни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш учун
шарт-шароитларни
ишлаб
чиқиш
ва
яратиш;
соғлиқни
сақлашни
бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига фавқулодда шошилинч тиббий
ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш; мамлакатимиз
тажрибасини ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт
фанини ривожлантириш стратегиясини ва прогнозлашни ишлаб чиқиш,
илмий-тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ва илғор
тажриба ютуқларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш; аҳоли
саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлашнинг мақсадли
дастурларини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш
учун
бюджетдан
ташқари
маблағларни,
хорижий
инвестицияларни ва халқаро ташкилотлар маблағларини жалб этиш даволаш-
профилактика муассасаларини ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга
босқичма-босқич ўтказишни таъминлаш, тиббий суғуртани ишлаб чиқиш ва
жорий этиш; соғлиқни сақлаш, шу жумладан тиббий ёрдам соҳасида
нормативлар ва стандартлар тизимини яратиш, дори-дармонлар, тиббиёт
буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларга риоя этишни
назорат қилиш; аҳолини санитария-эпидемиология жиҳатидан саломатлигини
ҳамда манфаатдор органлар билан биргаликда республика ҳудудини карантин
ва ўта хавфли инфекциялардан муҳофаза қилишни таъминлаш; олий ва ўрта
тиббий таълим тизимини, халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда
соғлиқни сақлаш соҳасида чет эл тажрибасидан жаҳон стандартларидан
фойдаланиш; истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш
учун жамоатчиликни жалб этиш.
Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан
лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган, кейинчалик
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тасдиқлаш учун тақдим
этиладиган Вазир бошчилик қилади. Вазир Вазирликка юкланган вазифалар
бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб
беради. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи
ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Вазирликда Вазир - ҳайъат раиси, лавозимига кўра вазир ўринбосарлари,
шунингдек Вазирлик ва унинг тизимининг бошқа раҳбаридан иборат таркибда
Ҳайъат
ташкил
этилади.
Вазирлик
ҳайъати
аъзолари
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, лавозимига кўра
унинг таркибига кирадиган шахслар бундан мустасно.
Ҳайъат маслаҳат органи ҳисобланади ҳамда ўз мажлисларида соғлиқни
сақлашни ривожлантиришнинг ва Вазирлик, соғлиқни сақлаш корхоналари,
муассасалари ва ташкилотлари фаолиятининг, кадрлар танлаш ва уларни жой-
жойига қўйиш, муҳим буйруқлар ва йўриқномалар лойиҳаларини тайёрлаш,
қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг асосий масалаларини
кўриб чиқади, Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, соғлиқни
сақлаш органлари ҳамда ўқув юртлари ва бошқа муассасалар раҳбарларининг
ахборотларини эшитади.
Ҳайъат қарори Вазирнинг буйруғи билан амалга оширилади. Вазир билан
ҳайъат аъзолари ўртасида англашилмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир
пайдо бўлган англашилмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига
ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари
ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум
қилишлари мумкин.
Соғлиқни сақлаш муаммоларини илмий таҳлил қилиш учун Вазирликда
илмий тиббиёт кенгаши ташкил этилади. Кенгаш таркибига етакчи олимлар ва
юқори малакали мутахассислар киради. Илмий тиббиёт кенгаши таркиби ва
унинг тўғрисидаги низом Вазир томонидан тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат назорати. Ушбу фаолият
Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлигининг
Назорат
инспекцияси томонидан амалга оширилади. Назорат инспекцияси Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади ва бевосита
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади. Унинг
Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида
ҳудудий бўлинмалари бўлади, улар бошқарувнинг вертикал тизимига эга
бўладилар ва ўз фаолиятида бевосита Назорат инспекцияси бошлиғига
бўйсунадилар.
Қуйидагилар Назорат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
соғлиқни сақлаш органлари, мулкчилик шаклларидан ва маблағ билан
таъминланиш манбаларидан қатъи назар, профилактика ва санитария
муассасалари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш
масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши
устидан назоратни амалга ошириш; даволаш-профилактика муассасалари
бошқарув органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан
коррупция ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини
кўриш; бюджетдан жалб этилган маблағлар билан таъминланадиган даволаш-
профилактика муассасаларида дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларини
харид қилиш, сотиш ҳамда улардан белгилаиган мақсадда фойдаланиш
устидан назоратни ташкил қилиш; амалдаги қонунчиликни бузишаётган
соғлиқни сақлаш тизими ходимларини маъмурий ва жиноий жавобгарликка
тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат
инспекцияси таркиби белгилаб қўйилади ҳамда олий юридик, тиббий,
фармацевтик ва иқтисодий маълумотга эга бўлган юқори малакали
мутахассислар билан бутланади. Назорат инспекциясини Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинлайдиган бошлиқ бошқаради.
Назорат
инспекцияси
ходимлари
инспекция
бошлиғининг
тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Давлат санитария назорати. Давлат санитария назорати- бу
санитария қонунларининг бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек
қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг фаолиятидир.
Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати
тўғрисида» ги қонуни билан тартибга солинади. Ушбу қонун санитария-
эпидемия
масалаларида
аҳолининг
ҳотиржамлигини
ва
радиация
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга
солади, одамнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда у билан
боғлиқ бошқа ҳуқуқларини ва уларни амалга ошириш кафолатларини
мустаҳкамлайди.
Давлат санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини
таъминлашни қуйидаги асосий принциплар асосида амалга оширади:
атроф муҳитни соғломлаштириш, овқатланишни, меҳнат, турмуш, дам
олиш,
таълим-тарбия
бериш
шароитларини
яхшилашга
қаратилган
қонунчилик, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши ташкилий
тадбирлар мажмуини амалга ошириш асосида одамнинг саломатлигини
сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқларини кафолатлаш;
халқ хўжалик объектлари, технология ускуналарини ва асбобларини,
транспорт воситаларини ривожлантириш, жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш
ва ишга тушуриш чоғида атроф муҳит омиллари аҳоли саломатлигига зарарли
таъсир
кўрсатишининг
олдини
олишга
қаратилган
фаолиятининг
устиворлигини таъминлаш;
аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;
санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб
чиқиш ва ижтимоий фаолиятнинг мажбурий қисми сифатида амалга ошириш;
мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария нормаларига,
гигиена нормативларига риоя қилмаслик ҳамда санитарияга доир ва
эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг
саломатлигига ва атроф муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
санитария нормалари, қоидаларига риоя этилиши ва санитария-гигиена
тадбирлари амалга оширилиши устидан давлат санитария назоратини амалга
ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария-эпидемиология хизмати
қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар,
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
жойлашган
давлат
идоралари,
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари,
қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат
санитария назоратини амалга оширади.
Санитария-эпидемиология станцияси Ўзбекистон республикаси «Давлат
санитария назорати тўғрисида» ги қонун ҳамда улар тўғрисидаги Низомга
мувофиқ иш кўрувчи тиббий профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга
доир
ва
эпидемияга
қарши
кураш
чора-тадбирларининг
мажмуини
уюштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда давлат санитария
назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликларининг,
Миллий
хавфсизлик
хизматининг
ва
Ўрта
Осиё
темир
йўлининг
ишлатилаётган ва қурилаётган объектларида идоравий санитария назоратини
тегишли вазирликлар ва идораларнинг санитария-эпидемиология станциялари
амалга оширадилар. Санитария милицияси Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
билан келишган ҳолда тасдиқлаган Низомга мувофиқ санитария текширувини
амалга оширади.
Давлат санитария-эпидемиология хизмати идоралари, муассасалари ва
мансабдор шахслари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, санитария-
эпидемиология
хизмати
фаолиятига
йўл-йўриқ
кўрсатиб
раҳбарлик
қиладилар, уни уйғунлаштириб ва текшириб борадилар.
Давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
давлат
санитария
врачи
ва
унинг
ўринбосарлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар бош давлат санитария
врачлари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.