ТАЪЛИМ ВА ФАН СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ.
Режа:
1. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими.
2. Таълим тизимини бошқариш.
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
б) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. Таълим Ўзбекистон
Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилингандир.
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя
этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган
бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни
таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти
қурмоқда.
Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс
манфаатларини
рўёбга
чиқаришнинг
шароитларини
ва
таъсирчан
механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг
андозаларини
ўзгартириш
республикада
амалга
оширилаётган
ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой
интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий
маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида
кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон
тараққиётининг
муҳим
шартидир.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 41-моддасига кўра «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари
давлат назоратидадир». 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг
«Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул
қилиниб
ҳаётга
жорий
этилди.
«Таълим
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикасининг қонуни фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар
ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим
олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган бўлиб,
ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг
асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
мажбурийлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки
касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун
очиқлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйгунлаштириш.
Ўзбекистон Республикасида билим олиш ҳуқуқи давлат ва нодавлат
таълим муассасаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришдан ажралган ва
ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш
давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида
шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш, барча турдаги таълим
муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига
киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, оилада ёки ўзи мустақил равишда билим
олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат
тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Ўзбекистон
Республикасида
таълим
қуйидаги
турларда
амалга
оширилади:
мактабгача таълим; умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими; олий таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; мактабдан ташқари таълим.
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга
тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти
ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар бошқа
таълим муассасаларида олиб борилади.
Умумий ўрта таълим босқичлари қуйидагича:
бошланғич таълим (I-IV синфлар);
умумий ўрта таълим (I-IX синфлар).
Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган
саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир.
Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилинади.
Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил
фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини
ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг
навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.
Болаларнинг
қобилияти,
истеъдодини
ривожлантириш
учун
ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши мумкин.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта
таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг
йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга. Академик лицейлар ва
касб-ҳунар коллежлари эгалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини
берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш
учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради.
Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал
ўстиришни,
уларнинг
чуқур,
табақалаштирилган
ва
касб-ҳунарга
йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус
ўқув юртидир.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва
малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир
неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув
юртидир.
Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида
(университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим
муассасаларида) ўрта махсус касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий
маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва
магистратурага эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим
берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида
икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома
асосида олишга ҳақлидирлар.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-
педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Олий
ўқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
муассасаларида
(аспирантура,
адъюнктура,
докторантура,
мустақил
тадқиқотчилик) олиниши мумкин.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари
ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини қондириш,
уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари,
жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар
маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда
мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти
саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт
мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар,
соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.
Давлат оилада таълим олишга ва мустақил равишда таълим олишга
кўмаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустақил равишда таълим олиш
тегишли таълим муассасаларининг дастурлари бўйича амалга оширилади.
Таълим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий,
маслаҳат ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатилади.
Таълим тизимини бошқариш. Ўзбекистон Республикаси «Таълим
тўғрисида»
ги
қонуннинг
25-моддасига
биноан
Ўзбекистон
Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси таълим тизимини бошқариш
бўйича қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;
таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
тартибини белгилаш;
таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни
аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
бошқа
давлатларнинг
таълим
муассасаларига
Ўзбекистон
Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи рухсатномалар бериш;
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
хорижий
давлатларнинг
таълим
тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг эквивалент
эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш;
давлат таълим стандартлари тасдиқлаш;
давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги
ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
давлат грантлари миқдори ва таълим муассасаларига қабул қилиш
тартибини белгилаш;
давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;
таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан
бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Шунингдек, қонуннинг 27-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ҳам ваколатлари берилган бўлиб, унга кўра маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
эҳтиёжларига
мувофиқлигини
таъминлайдилар; таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил
этадилар ва тугатадилар, (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан
мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар; ўз ҳудудларидаги
таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва
имтиёзларни белгилайдилар; таълим сифати ва даражасига, шунингдек
педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя
этилишини
таъминлайдилар;
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
бошқа
ваколатларни ҳам амалга оширадилар.
Таълим муассасасини унинг раҳбари бошқаради. Таълим муассасаларида
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви
органлари ташкил этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат
берилган давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлиги фаолият юритади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимига раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. 2004 йил
20 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини
такомиллатириш тўғрисида” ги 341-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу
қарорга кўра Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг кадрлар
тайёрлаш,
профессор-ўқитувчилар
малакасининг
талаб
этиладиган
даражасини таъминлаш, ўқитишнинг инновация усулларини жорий этиш,
молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда талаба ёшлар ўртасида
тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалаларидаги
фаолияти устидан назорат бўшаштириб юборилганлигини, бу мутахассислар
тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
фаолиятини
такомиллаштириш,
мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш
ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида қуйидагилар Вазирликнинг асосий
вазифалари этиб белгиланди:
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-
ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор
шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб
олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона
давлат сиёсатини амалга ошириш;
илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта
масхус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш
миллий дастурида мўлжалланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар
республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига
ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар
фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда
давлат таълим стандартлари
талаблари ҳамда таълим даражаси ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий
тайёргарлиги
сифатига
қўйиладиган
бошқа
талаблар
бажарилишини
таъминлаш;
мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли
йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар
томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг
қондирилишини таъминлаш;
ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан
масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш;
узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш
концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар
яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг
самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг
жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро
ҳамкорлигини таъминлаш;
барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим
муассасалари
даромадлари
шакллантирилиши
ва
улардан
самарали
фойдаланилиши устидан назорат қилиш.
Вазирлик
ўз
фаолиятида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасига ҳисоб беради.