Топонимика. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Режа:
1. Toponimika maxsus tarix fanining maqsad va vazifalari
2. Toponimik va geografik nomlar
3. Antroponimika
Таянч
тушунча
ва
иборалар:
Топонимика,
этнонимика,
антропонимика, Географик номлар, тилшунослик фанлари, географик
қонуниятлар ҳамда тушунчаларни (релеф шакллари, ўсимлик ва ҳайвон
номларини, қазилма бойликларни) акс этиши
Ҳар қандай географик об’ектнинг (дарё, жилға, чўққи, тоғ, жар,
сойлик, шаҳар, қишлоқ ва ҳоказоларнинг) ўз номи бор. Бу номлар турли
замонларда кишилар томонидан берилган бўлиб, муайян ма’нони англатади.
Лекин ба’зан ма’носини тушуниш қийин бўлган номлар ҳам учрайди. Улар
қадимий халқлар томонидан қўйилган, биз ҳали тушуниб етмаган ёки
талаффузи бутунлай ўзгариб кетган номлардир.
Жой номлари, я’ни топонимларнинг қачон ва қандай пайдо
бўлганини, этимологиясини (келиб чиқишини), уларни классификация
(тасниф) қилишни топонимика фани ўрганади.
Топонимика грекча икки сўздан, я’ни топос – “жой” ва онома (ёки
онима) – “ном” сўзларидан таркиб топган бўлиб, жой номлари тўғрисидаги
фандир.
Топонимика шаҳарлар, қишлоқлар, дарёлар, кўллар, тоғлар каби
географик номларни, уларнинг келиб чиқишини, тарихини ўрганар экан, бу
фан географларга ҳам, тарихчиларга ҳам бой илмий ма’лумот беради.
Халқлар бирор ҳудуддан турли сабабларга кўра кўчиб кетишса ҳам,
дарёлар кўллар, шаҳарларга улар берган номлар сақланиб қолган.
Топонимика халқларнинг қайси миллатга тегишли эканини аниқлаб беради.
Географик номлар картанинг энг муҳим элементи бўлиб, бирор мамлакат
ёки ўлка табиатининг хусусиятларини акс эттиради. Шу билан бирга жой
номлари жамият тарихи билан чамбарчас боғлиқ.
Жойга номни кишилар берадилар. Ҳар бир жойнинг бир неча
хусусияти бўлиши мумкин. Ана шу хусусиятлардан қайси бирини танлаш
жамиятнинг талабига, унинг тараққиёт даражасига боғлиқ.
Халқлар турли жойларга кўчганларида янги яшаш жойларига ўз
номларини берадилар, кўпроқ ўзлари олдин истиқомат қилган жойларининг
номини янги яшаш жойларига ҳам берадилар. Топонимларнинг ана шу
муҳим хусусиятларидан бири бири уларнинг такрорланиб туришидир. Бу
ҳолни биз АҚШ шаҳарларининг Европанинг турли давлатлари шаҳарлари
номи билан аталганлигида кўришимиз мумкин. Масалан, АҚШнинг
биргина ўзида 8 та Москва, бир неча Одесса деган шаҳар ва аҳоли
масканлари бор. Дунёда 10 га яқин Самарқанд бўлганлиги ма’лум.
Зарафшон водийсида бир неча Тошкент қишлоғи бўлган. Номлар “кўчиб”
юради.
Ўзбекистонда
такрорланадиган
номлар
жуда
кўп.
Уларнинг
ҳаммасини ҳам бошқаларга нисбат бериб қўйилган номлар дейиш хато.
Агар бирор қишлоқ номи кўп ерларда учраса, у аввало этноним, я’ни бирор
миллат, уруғ, қабиланинг номи бўлади. Масалан, Қўнғирот, Манғит,
Урганжи, Митан Араб номли қишлоқлар этнотопонимлардир. Атамалар ҳам
жой номлари таркибида такрор-такрор учрайди. Работ, булоқ, қудуқ, сой,
сув, қум, тош, газа, танги, қопчиғай, тоғ, даҳана, арна, тепа каби атамалар
ана шулар жумласидандир. Топонимларнинг ана шундай такрорланиб
туриши уларни таснифлаб ўрганиш ишини осонлаштиради.
Жой номларини турлича тасниф қилиш мумкин. Агар топонимларни
этимологияси жиҳатдан тасниф қилсак, 1) этимологияси ҳаммага равшан
бўлган топонимлар (Учқудуқ, Бешариқ, Навоий, Пахтакор ва ҳоказолар); 2)
ма’носи этимологик тадқиқотлар ёрдамида очиб бериладиган топонимлар
(Жиззах, Шопурком, Бухоро, Норин ва ҳоказолар); 3) мазмунини ҳозирча
изоҳлаб бериш қийин бўлган топонимларга (Арсиф, Зомин ва ҳоказолар)
ажратиш мумкин.
Кўпинча бирон бир ҳудуддаги барча жой номларини ҳам топонимика
деб атайдилар, чунончи, Ўзбекистон топонимикаси; кейинги вақтларда эса
жой номлари йиғиндисини топонимика фанидан фарқ қилиш учун
топонимия атамасини кўпроқ ишлатмоқдалар.
Топонимика деганда жой номларини ўрганадиган фанни, топонимия
деганда эса географик номлар йиғиндисини назарда тутиш керак.
Географик номлар, я’ни топонимлар тил луғат таркибининг бир қисми
бўлиб, тил қонуниятларига бўйсунади; шунга кўра топонимика тилшунослик
фанлари қаторига киради. Бироқ жой номлари бошқа сўзлардан фарқ қилади
ва муайян ҳудудда таркиб топади ва бинобарин географик қонуниятлар
ҳамда тушунчаларни (релеф шакллари, ўсимлик ва ҳайвон номларини,
қазилма
бойликларни)
акс
эттиради;
шунга
кўра
топонимика
географиянинг ажралмас қисмидир. Географик номлар узоқ яшайди, улардаги
тарихий шахс номлари, ҳар хил тарихий воқеалар, халқ-элат, уруғ номлари
акс этган бўлади, шу нуқтаи назардан қараганда топонимика тарих
фанлари жумласига киради.
Топонимика икки об’ектдан: микро ва макро топонимикалардан
иборат бўлиб, микро топонимика-грамматик жиҳатдан майда, об’ектларни,
я’ни «турдош отларни», микро об’ектларнинг номларни, макротопонимика
эса атоқли отларни, я’ни йирик об’ектларнинг номларини тадқиқ қилади.
Ҳозирги вақтда топонимика фақат катта ва йирик об’ектларнинг тоғлар,
ўрмонлар, водийлар, воҳалар, шаҳарларнинг номларигина эмас, балки
кичик об’ектларнинг-маҳаллалар, даралар, жарликлар, анҳорлар, дарё
ирмоқлари, ариқлар ва кўлларнинг номларини ҳам ўрганмоқда.
Топонимика фани – қандай об’ектларнинг номлари эканлигига қараб
қуйидаги турларга бўлинади:
1. Гидронимлар-дарёлар, сойлар, кўллар, океанлар, денгизлар,
ботқоқликларнинг атоқли отлари;
2. Оронимлар-тоғлар, чўққилар, тепаликлар, даралар, жарлар,
сойликларнинг атоқли отлари;
3. Ойконимлар-шаҳарлар, қишлоқлар, овуллар, хуторлар, ва бошқа
аҳоли пунктларини атоқли отлари.
Топонимиканинг тилшунослик, тарих, география, археология ва
бошқа
фанларга
алоқадорлиги
унинг
муҳим
ҳусусиятларидир.
Топонимикага оид текшириш натижаларига айниқса, археологияга оид
текшириш натижаларига суянган ҳолда иш кўриш зарур.
Географик номлар ижтимоий ходиса бўлиб, жамият тараққиёти билан
мустаҳкам боғлиқдир. Ма’лум бўлишича, ҳар бир туман топонимикаси
мураккаб тарихий жараён билан боғлиқ бўлиб, ер остида кўплаб маданий
қатламлар мавжудлиги уни синчиклаб тадқиқ қилишни талаб этади.
Топонимика методологиясига мувофиқ уни фан сифатида ўрганиш учун
топонимларнинг пайдо бўлиши доир ма’лумотлардан фойдаланиш,
номларнинг мавжуд бўлган барча формаларини аниқлаш, ном ва
атамаларини ўша жой билан боғлиқ ҳолда танлаш ва энг муҳимларини
ўрганиш зарур.
Топонимик асосларга вақт, манбалар ва йўналишлар бўйича жойларга
аҳолини кўчишини ўрганиш киради. Топонимлар, аниқ тарихий жараён
бўлиб, у аҳолининг кўчиши, маданий-иқтисодий ва тил муносабатлари
билан вужудга келди, сўнг тарқала бошлади. Топонимика жамиятнинг
муомала воситаси бўлган тилни, унинг иқтисодиётини, маданиятини ва
тарихий тараққиётини ўрганиш жараёнида ўсиб, ривожланиб боради.
Топонимикада ҳам, моддий ва маданий ёдгорликлар ўрганилганидек,
оддийдан мураккабга я’ни, бугунги кундан асрлар ичкарисига кириб бориш
зарур. Билими мураккаб деалектик жараёнидир. Чунки, бу усул билан
маданий қатламларнинг энг қадимийсидан бошлаб, то навқиронигача
номларнинг манбаи аста-секинлик билан очилади ва номларнинг «ёши»
аниқланади. Ўз навбатида топонимик номлар тарих учун ҳам бебаҳо
манбадир. Географик номлар узоқ муддатли бўлиб, ма’лум ҳудуддаги у ёки
бу халқнинг тили ҳақида гувоҳлик беради.
Номлар ма’лум бир аҳолининг ҳамжиҳатлиги ёки тарқоқлигига ҳам
боғлиқдир. Диалектологиядан фарқли ўлароқ, топонимикага оид ма’лумот
тўплашда, жойларнинг номларини ўрганишда аҳолидан ёппасига сўраш
услуби қўлланилади. Фақат шундай услуб билангина турли даралар кичик
сой ва анҳорлар, жарликлар, кўллар ва бошқа шунга алоқадор бўлган
номларнинг миқдорини аниқлаш мумкин холос. Топонимиканинг энг катта
хизмати шундаки, у ҳужжатхона ҳужжатларини синчиклаб ўрганиш, халқ
оғзаки ижоди асосидаги айрим томонлар ва ниҳоят ҳеч қандай манбаларда
акс эттирлган нома’лум жойларни бизга ма’лум қилади.
Топонимикага оид ма’лумотлар йиғишда ва жой номларининг келиб
чиқишини ўрганишда этнография ҳам катта рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда
топонимистлар
жой
номларини
фақат
этимологик
ва
семонтик
жиҳатидангина эмас, балки сўз ясалиши жиҳатидан ҳам таҳлил
қилмоқдалар.
Антротопоним кишининг исми, фамилияси, лақабани (Масалан:
Маҳмуд Қошғарий, Мунис Хоразмий), антротопонимика киши исми, шаҳар,
қишлоқ, овул ва шу каби жойларнинг номидан топонимларни (Масалан:
Тошкентбой, Қўқонбой) этнотопоним эса қабила уруғ-аймоқ номига
қўйилган номларни (Масалан: қозоқбой, ўзбекбой, қирғизбой).
Шундай қилиб топонимика уч принсипга асосланади:
1. Топонимларни пайдо бўлиш тарихини ўрганиш;
2. Топонимларни географияга оид ма’лумотларни аниқлаш;
3. Асосий қадрланаётган топонимларнинг, барча номдагиларни илмий
асосда алоҳида ўрганиб, хулоса чиқариш.
2.
Ўзбекистон
топонимикасига
оид
атамаларнинг
ёзма
манбаларда қайд этилиши. Географик номларини, уларнинг келиб
чиқиши ва тарихи билан боғлиқ ҳолда ўрганиш, уларни классификация
қилиш нисбатан яқин вақтларда бошланган. Бу соҳада атоқли топонимикачи
А.Х.Востоковнинг хизмати каттадир. У Россиядаги дарё номларини,
уларнинг охирги қўшимчаларига қараб гуруҳларга бўлади ва бу
қўшимчалар ҳозир бирор ма’нони англатмаса ҳам қадимги халқлар тилида
ма’лум ма’нони билдирган бўлса керак, деб тўғри хулосага келади.
А.Х.Востоковнинг фикри ХIХ аср охири ХХ аср бошларидаги ба’зи бир
топонимикачиларнинг асарларида ўз ривожини топди.
ХХ аср бошларида топонимик тадқиқотлар анча кенг қулоч ёйди.
Иккинчи жаҳон урушидан олдинги даврда олимлардан А.И. Соболевский,
Н.Я. Марр, С.В. Веселовский, В.В. Бартолд, В.П. Семёнов-Тяншанский, В.Г.
Шостакович топонимика соҳасида айниқса самарали ишлар қилдилар.
Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистон топонимикасини ўрганиш соҳасида
В.В. Бартолднинг хизматларини алоҳида қайд қилиб ўтиш керак. Бартолд
(Василий Владимирович 1869-1930 йй.) рус шарқшуноси, академик (1913)
Петербург университети Шарқ тиллари факултетини тамомлаган (1891).
1901 йилда профессор унвонини олган. 1910 йилда Фанлар Академиясининг
мухбир а’зоси қилиб сайланди. Яқин, Ўрта Шарқ, айниқса Марказий Осиё
ва Араб халифалиги, ислом тарихи, турк, мўғул халқлари тарихи,
филологияси ва этнографияси, Афғонистон, Эрон, Кавказорти (Закавказе)
ва қисман Хитой тарихига оид асарлар ёзган. Унинг нашр қилган 685
асаридан, 320 таси Ўрта Осиё тарихига бағишланган.
В.П. Семёнов-Тяншанскийнинг «Аҳоли пунктларининг маҳаллий
номларида географик манзара қандай акс этади» асари топономик жиҳатдан
ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Бу асарда муаллиф географик
номларнинг пайдо бўлишида табиий шароитнинг та’сири ҳақида ёзган.
Урушдан кейинги йилларда топонимика ривожида катта бир ўсиш
даври бўлди. Эндиликда топонимика соҳасида айрим олимларгина эмас,
балки бутун-бутун олимлар жамоаси иш олиб бормоқдалар.
Эндиликда ўлкамизда топонимик тадқиқотлар авж олдирилмоқда.
Топонимикага, унинг назариясига доир кўпгина асарлар яратилди. Бир неча
ёш олимлар ҳам топонимика соҳасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Т. Нафасов «Қашқадарё топонимикаси», Ш. Қодирова «Тошкент
микротопонимикаси», Э. Бегматов эса антротопонимика – киши номларини
ўрганиш соҳасида иш юритишмоқдалар.
Ўрта Осиё жумладан, Ўзбекистон топонимикасини ўрганиш ҳам узоқ
тарихга эга. Ўзбекистон топонимикасини ўрганишда машҳур рус
шарқшунос олимлари ҳамда тарихчилари: В.Л. Вяткин, Н.Ф. Ситяковский,
Л.Н. Соболев, В.В. Бартолд, С.П. Толстов, П.П. Иванов, М.Е. Массон, О.А.
Сухарева ва бошқалар бу соҳада жуда катта ишларни амалга оширдилар.
Республика жой номларининг келиб чиқиш тарихини ва миллат,
қабила, эллат уруғ-аймоқ номларининг келиб чиқиш тарихини ҳамда
географияга оид атамаларни ўрганишда Я.Ғ. Ғуломов, Р.Н. Набиэв, А.Р.
Мухаммаджонов, Ф. Абдуллаэв, С. Иброҳимов, Ўзбекистонда биринчи
картотека тузишда иштирок этган Х.Т. Зарифов; этнонимлар – Э. Фозилов,
географлардан Х. Хасанов, С. Қориэв кабиларнинг ишлари диққатга
сазовордир.
Ўзбекистонда топономикани ривожлантиришда Х.Х. Хасановнинг
(1919-1985) хизматлари катта. Унинг топонимакага оид фикр, мулоҳаза ва
ма’лумотлари «Ўрта Осиё жой номлари тарихидан» (1965), «Географик
номлар имлоси» (1962), «Ер тили» (1977), «Географик номлар сири» (1985)
асарларида ва кўпдан-кўп мақолаларида ўз аксини топган. Бу олимнинг
топономикага оид китобларининг иккинчи қисми изоҳли луғатлардан
иборат бўлиб, бу мазкур асарларнинг қийматини яна ҳам оширади.
Ўзбекистон топонимларини тадқиқ этган яна бир тадқиқотчи С.
Қориэвдир. Бу тадқиқотчи топонимларнинг этимологиясига оид анча иш
қилган. У топонимларни, хусусан этнотопонимларини чуқур ўрганган.
Унинг илмий хулосалари «Географик номлар ма’носи» (1978), «Географик
номлар ма’носини биласизми?» (1970), «Тошкент топонимлари» (1991)
китобларида баён этилган.
3. Ўлка тарихини ўрганишда топонимикага оид ма’лумотлар
тўплаш ва улардан фойдаланиш. Топонимикани ўрганиш ма’лумот
тўплашдан бошланади. Бу иш одатда ўлкашунослик бўйича тадқиқот олиб
борилаётган махалла, қишлоқ, овул, ҳудудларида кейинчалик ма’мурий
туман ҳамда вилоят ва ниҳоят ўлка миқиёсида амалга оширилади.
Топонимик ма’лумот йиғиш ишини бошлашдан аввал, иш режаси ва
дастурини ишлаб чиқариш зарур. Далада тадқиқот ишларини амалга
ошириш жараёнида аҳолидан эшитган ҳикоя, афсона, ўтмиш ҳақидаги
суҳбатларини ҳамда бошқа материалларни мунтазам ёзиб борадиган махсус
дафтар бўлиши шарт. Шундан сўнг суриштириш ва суҳбат натижасида
олинган ма’лумотларни тадқиқ қилишда топонимик тоифалар бўйича
махсус картотекалар тузилади. Кейин шу асосда луғатлар тузилади. Тадқиқ
қилинган ва тўпланган топонимик ма’лумотлар ўлкашунослик музейларида
аниқланади. Шунингдек, бу ма’лумотлар махсус кутубхоналарда алоҳида
бўлим қилиб сақланади.
Топонимик ма’лумотлар тўплаш кўпинча шу ўлка тарихини ўрганиш
иши билан параллел ҳолда олиб борилади. Туристик саёҳатларда ва
походларда,
илмий
сафарларда
қатнашган,
шунингдек,
музейлар,
археологик ёдгорликлар, таркибий обидалар ва архитектура ёдгорликларига
борган ўлкашунослар археологик, этнографик ма’лумотлар билан бир
қаторда топонимик ма’лумот ҳам тўплайдилар.
В.А. Никоновнинг «Введениэ в топонимику» (М.: 1965) асарида
топонимика бўйича тадқиқотлар қандай олиб бориш, уни нималардан ва
қачон қаэрдан бошланишининг услуби ва усуллари аниқ кўрсатиб берилган.
Топонимлардан ном олган буюмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар шу қадар
кўпки, ба’зан ҳатто уларнинг этномологияси тўғрисида ўйлаб ҳам
ўтирмаймиз. Қўқон арава, Бухорои қовун, Чуст пичоғи каби сўзларда ўша
жой номлари ҳамон эсга келиши мумкин.
Академия ( Африка яқинидаги чангалзор), Вулкан (Туррин
денгизидаги Вулкано орол номидан), Жерси (Нормандиядаги шаҳар), Кафе
(Африкадаги Каффа ўлкаси номидан), Олимпиада (Гресиядаги энг баланд
Олимп тоғи номидан) каби сўзлар ҳам топонимлар гуруҳига киради.
Топонимлар минераллар орасида айниқса кўп учрайди. Буни қуйидаги
мисоллардан кўриш мумкин: австралит минерал (Австралия) агат (ўзбек
тилида ариқ дейилади) қимматбаҳо тош, алебастр-оқ чипс (Мисрдаги
Алебастр шаҳри ва тоғи номидан) туя муюнит-менирал (Фарғона
водийсидаги туя мўйин кони).
Газламаларда ҳам топоним номлар бор: Жерси-Нормандия,
Франсия қирғоғи яқинидаги Саропта деган номдан келиб чиққан.
Озиқ-овқат номлари. Лағмон (хитойча) «лағ» узун, «ман» хамир,
узун-хамир деган ма’нони билдиради. Бутерброд (немсча) «гўшт» ва «нон»
ёки «нон ва ёғ» деган ма’ноларни билдиради. Пирог – қорақалпоқдаларда
«бурек», татарларда эса «чебурек» ҳар иккисида ҳам «гўштли пирог» деган
ма’но бор. Бу сўзнинг ўзаги «бур» ўрамоқ, чулғамоқ ма’ноларини
билдирувчи фе’лдан ясалган, русча сўздан пирог сўзи шундан келиб чиққан.
Сув билан боғлиқ номлар (гидронимлар). Океан, денгиз, дарё, кўл,
музлик, булоқлар номлари гидронимлар дейилади. Гидронимлар ҳам
сувнинг хусусиятларига кўра турлича бўлади. Дарё, кўл, булоқ ва қудуқлар
сувининг ранги, шўрлиги, тоза (тиниқ)лиги, чуқурлиги ва бошқа
хусусиятларига қараб хар хил.
Ер ости сувларидан, сизот сувлардан хосил бўлган дарёлар Қорасув,
Қорадарё деб, тоғлардаги қор ва музлардан сув олувчи дарёлар кўпинча
Оқдарё деб, суви тиниқ, тоза бўлса Кўксув деб, лойқа сувли дарёлар
Сарисув, Хуанхе (Сариқ дарё) деб ном олган. Тиниқ ва тоза сувли кўллар
Ойнакўл, Кўккўл, лойқа сувли бўлса Айронкўл, шўр бўлса Шўркўл,
Аччиқкўл, Аччикўл деб номланади.
Ўсимликларга боғлиқ номлар (фитонимлар). Ўсимликларга боғлиқ
ҳолда
пайдо
бўлган
жой
номлари
мамлакатимизда
хам,
бошқа
мамлакатларда ҳам кўп учрайди. Ўсимликлар билан боғлиқ номлар ба’зан
аниқ миқдорини билдиради. Ўрикзор, Бодомзор, Чилонзор, Теракзор,
Қатортол
номлари
ўша
жойларда
шу
тур
ўсимликларнинг
кўп
тарқалганлигини билдирса, Яккатут, Қўшчинор, Қўштут каби номлар бу тур
ўсимликлар камлигини билдиради. Ёнғоқ, Кўктерак, Толдиқўрғон,
Буковина, Берёзовка, Арчақишлоқ каби номларда ноаниқликлар бор. Шу
жойда ёнғоқ биттами ёки кўпми аниқ эмас. Ўсимликлар билан боғлиқ пайдо
бўлган номларга Европадаги Шварсвалд (қора ўрмон), Африкадаги Дракон
тоғлари (дракон-дарахт номи), Америкадаги Флорида (ўсимлик, кўкламзор),
Осиёдаги Кокос ороллари номларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ўсимликлар билан боғлиқ жой номлари микротопонимларда айниқса кўп
учрайди. Тошкентдаги Олмазор, Себзор, Қорақамиш, Ўрикзор, Бодомзор,
Олчазор, Олчали, Қоратол, Еттитерак, Боғкўча, Чилонзор шулар
жумласидандир.
Ҳайвонларнинг номи билан боғлиқ жой номлари (зоонимлар). Дунё
харитасида ҳайвонларга боғлиқ ҳолда вужудга келган номлар кўп учрайди.
Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган бундай номларни тахлил қилиш билан
қадимда айрим хайвонлар тарқалган жойларни ҳам аниқлаш мумкин.
Амударё бўйида Термиз яқинидаги Маймунтўқай, Тошкент вилоятидаги
Ғазалкент (ғизол-кийик), Боғистон (аслида буғистон сўзидан), Сўқоқ (оқ
кийик), Илонлисой, Каптархона, Куркулдак (қуш), Тошкент шаҳридаги
Бўрижар, Қурбақаобод ва бошқалар мазкур жойларда қадимда шундай
ҳайвонлар кўп бўлганидан далолатдир.
Аҳолининг касб-хунаридан олинган номлар. Касб-ҳунар билан
боғлиқ холда пайдо бўлган географик номлар ўрта ва айниқса кичик (микро)
топонимлар орасида кўп учрайди. Москва яқинидаги Химки шаҳарчаси,
Сирдарё
вилоятидаги
Пахтакор
тумани,
Қашқадарёдаги
Чироқчи,
Деҳқонобод шаҳарлари, Бухоро вилоятидаги Қоравулбозор шаҳри шулар
жумласидандир. Тошкентда Эгарчи, Ўқчи, Пичоқчилик, Заргарчилик,
Чопонбозор, Қаландархона, Шифокорлар шаҳарчаси ва бошқалар бор.
Ўрда, Хонақо, Маҳкама, Қозикўча каби топонимлар ма’муриятга тегишли
ташкилотлар номидан пайдо бўлган.
Шахсларнинг
исм-шарифлари,
тахаллусларига
қўйилган
географик номлар (антропонимлар). Дунё харитасида бундай номлар
тилга кирганда сайёҳ ва географлар, янги ер очувчи, нома’лум ўлкаларга
бориб, жонини гаровга қўйган тадқиқотчи олимлар, уларнинг қилган
ишлари, ёзилган асарлари, қахромонликлари ҳақида кўп билиб олардик.
Афсуски, хариталар гапирмайди. Лекин бундай топонимларда ана шундай
кишиларнинг номлари мангу сақланади. Ана шунинг учун ҳам жой
номларини ўзгартирганда шу номлар эгаларининг кимлигини билмасак, кўп
шошмаслигимиз зарур. Дунё харитасидаги Кук, Беринг, Магеллан, Колумб,
Гудзон,
Ливингистон,
Миклухо-Маклай,
Баренс,
Лаптевлар,
Басс,
Флиндерс, Шоколский номлари ана шундай номлардандир. Жаҳон фани,
маданияти, ма’навияти тараққиётида буюк хисса қўшган алломаларнинг,
ватан озодлиги, мустақиллиги учун курашган, жонини фидо қилган
ватанпарварларнинг номлари ҳам жой номларида мангу сақланади. Бундай
номларга Беруний, Навоий, Улуғбек, Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Ал-
Фарғоний, Форобий, Пушкин, Вашингтон, Жалолиддин Мангуберди каби
номларни киритиш мумкин.
Булардан ташқари республикамизнинг барча овул, қишлоқ, посёлка,
водийлари ва воҳалари ҳамда вилоятлари номлари ҳам топонимлар бўлиб
уларнинг кўпчилиги ҳали тўла ўрганилмаган.
4. Фарғона водийсидаги қишлоқ, шаҳар номларининг келиб
чиқиш тарихини дарс жараёнида ўрганиш. Кўпгина кўҳна ва янги
қишлоқлар, туманлар ва шаҳарларнинг номлари шу жойларнинг ўртаси ёки
ёнидан оқиб ўтувчи ариқ, канал, сой ва дарёлар номини олганлиги азалдан
ма’лум. Масалан: Шаҳрихонсой Фарғона водийсининг деярли кўп қисми
сув билан та’минлайди.
Бу сой бир қанча шаҳар ва туманларнинг экин майдонларини
суғоради. Ана шу улкан сой соҳилида қад кўтарган шаҳар Шаҳрихон шу сой
номи билан аталади. Қувасой ҳам шу водийнинг, хусусан Фарғона
вилоятининг кўпгина туманларини суғорадиган сув артерияларидан
биридир.
Бу сой соҳилида бунёд этилган шаҳар ҳам шу сой номи билан Қувасой
шаҳри деб номланган. Бундай топоним номлар жуда кўп бўлиб, энг муқобил
бўлган айрим номларинигина топонимикасига тўхталиб ўтамиз:
Андижоннинг Андижон деб номланиши худди шаҳар тарихи сингари
мозийнинг энг олис қатламрига бориб тақалади. Унинг нима учун бундай
деб аталиши барчани бирдек қизиқтириши табиий, албатта. Келинг, дастлаб
Андижон номининг келиб чиқишини асрлар оша тилдан-тилга ўтиб келган
афсона ва ривоятлар асосида кўриб чиқсак, сўнг ёзма манбаларга, тарихчи
олимларимизнинг илмий хулосаларига э’тиборни қарацак.
Юқорида айтганимиздек, халқ орасида Андижон атамасининг келиб
чиқиши билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар мавжуд. Улар турли
даврларда яратилган бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгариб, асл моҳиятини
йўқота бошлаган. Ана шундай афсоналардан бирида Андижон номининг
келиб чиқиши афсонавий Турон подшоси Афросиёбга бориб тақалади.
Унинг оғир хасталанган қизи Одинажон Тахти Сулаймон этагидаги тоғли
водийга келиб дарддан халос бўлади. Қизининг шифо топгани шарафига
Афросиёб Ўш сойининг қуйи оқимидага ушбу мўзикор гўшада ўрда барпо
этиб, атрофини боғу-роғлар билан ўрайди. Одинажонни узоқ муддат бу
диёрда қолдирган Афросиёб «Қолди анда жоним менинг» деган экан.
Кейинчалик Одинажон исми халқ тилида Андижон атамасига айланиб
қолган деган тушунча мавжуд.
Яна бир ривоятда Андижон топонимининг келиб чиқиши қадимда бу
ерда яшаган «Анд» қабиласи, я’ни ҳиндлар билан боғланса, бошқа бир
ривоятда шаҳар номи унга илк пойдевор қўйган шахс-Анди исмидан келиб
чиққан дейилади.
Турли даврларда тарихчи олимлар, мутафаккирлар, географлар
томонидан Андижон топонимикасининг келиб чиқиши бўйича қатор
тадқиқотлар олиб борилган. Масалан, чоризмнинг Ўрта Осиёга қилган
харбий юришларида қатнашган рус тарихчиси Владимир Петрович
Наливкин «Андижон» сўзи ҳозирги шаҳар ҳудудида яшаган «анди»
қабиласи номидан олинган деб кўрсатади. У «Анди» сўзига «гон»
қўшимчасининг қўшилиши билан «Андигон» ясалган ва кейинчалик бу
Андижонга айланиб кетган деган нақлни келтиради. Бироқ 92 та ўзбек уруғи
рўйхатида «Анди» деб номлангани учрамайди.
Андижон илк бор ёзма манбаларда араб сайёҳлари Ибн Хавқал ва
Муқаддасий асарларида Андукан шаклида қайд этилган. Жумладан Х асрда
яшаб ўтган араб географи ва сайёҳи Ибн Ҳавкал Андижон шаҳри тўғрисида
шунда ёзган: «Деҳқончилиги ривожланган шаҳар, иқтисодий ва сиёсий
жиҳатдан ҳам ривожланган, катта ҳунармандлар шаҳри Андукан».
Демак, Андижон араб халифалиги даврида Андукан деб аталган.
Андижон шаҳрининг қадимийлиги ва унинг топоними хусусида Ибрат
юқорида қайд этилган «Тарихи Фарғона» асарида қуйидаги фикрларни
илгари суради: «Андижон аввалда Андигон бўлиб, арабийга олганда
Андижон бўлур, чунончи, «қофи» форсий арабда «жим» ўқилур. Мана,
фаранги лафзи арабда афранжи, бангни банч. Кофи форси арабда «ж» бўлиб,
Андигон араб лафзаларида Андижон бўлган бўлса керак. Озарбойгон арабда
Озарбайжон ёзиладур ва ўқиладур. Шунга ўхшаш Андижон лафзи асли
Андигон бўлса керак.»
Машҳур тарихчи, шарқшунос, академик Василий Владимирович
Бартолд кўплаб қўлёзма асарларни чуқур таҳлил қилиб Андижон ҳақида
шундай ёзади: «ХII аср охири - ХIII асрда Фарғона водийсининг янги
пойтахти Тува ва Ҳайду томонидан бунёд этилган Андижондир. Шаҳар араб
географлари томонидан Андукан деб номланиб... бошқа бир уйғур
ҳужжатида Султон Умаршайх даврида Андиган деб номланган».
Яна бир таниқли тарихчи олим А. Набиэв ўз тадқиқотларида IV асрдан
В асргача Андукан, ХII асрдан то ХIХ асргача Андижон деб юритилади,
деган хулосага келган.
Ўрта асрлар (IХ-ХVI) даври тарихини ёритувчи бир неча ёзма
манбалар бор. Шаҳар номи Х асрдан кейинги ёзма манбаларда «Андукан»,
«Андуган», «Андиган», «Андикан» кўринишларида учрайди. Андижон
топономикаси хусусида кўплаб фикр ва мулоҳазалар бор. Маҳмуд
Қошғарийнинг «Девони луғат ут-турк» асарида «Азғиш(Адғиш)» жой номи
дейилган. Буларнинг барчасида «ад» ўзаги бўлиб, у «адоқ», «азоқ»
ма’носидаги ўзбекларнинг 92 уруғидан бирининг қадимги туркча номидан
келиб чиққан, деб ёзилади. Таниқли тилшунос олим, Андижон фарзанди
профессор Собиржон Иброхимов 1967 йили «Фан» нашриётида чоп этилган
«Ўзбек
тилининг
Андижон
шеваси»
(Фонетика
ва
морфология)
биринчилардан бўлиб Андижоннинг номланишини ҳақида шундай ёзган:
«Маҳмуд Қошғарий Қадимги Фарғонада, жумладан, Ўзган шаҳрида яшовчи
туркий аҳолининг этник таркиби чигиллардан иборатлигини ёзганда Ўзганд
ва унга яқин Азғиш шаҳарларида арғулар ҳам яшашларини кўрсатган. У
даврларда Ўзгандга яқин шаҳарлар Ўш ва Андугон эди. Азғишнинг Ўш
бўлиши мумкин эмас. Шайхи Сулаймони Бухорий ўзнинг ( «Луғоти
чиғатойи ва турки усмони») номли луғатида (1881 йил) Адоқ сўзига:
«Туркистонда воқи’ Андижон шаҳрининг номи қадимийсидир» деб изоҳ
берган. Профессор С. Иброхимов шундай ёзган: «Топономик номларда
бундай фонетик ўзгариш кўп учрайди: Гуруч мозор (асли Гуроф номли бир
рус мутахассисининг қабри), Ҳакан (Хоқон), Жалавек (Жалолбек),
Оламайдон (Алимайдон) каби. Булар Андижон атрофидаги қишлоқ, жой
номларидир...» С.Иброхимов шундай ёзади: «Бунда Адоқ билан Азғиш,
Адғишнинг Ад ўзаклари бир-бирига муносабатли кўринади. Шунга кўра
Маҳмуд Қошғарий айтган Азғиш шаҳри Андижон (Андугон бўлмоғи,
А(н)дгон) А(н)ди ёки А(н(ду)гон ўша Аз(Ад)ғишнинг фонетик варианти
бўлиши мумкин.»
Орадан 26 йил ўтиб тарих фанлари номзоди, Андижон давлат
университети фаҳрий профессори С.Жалилов 1993 йили «Бобур ва
Андижон» рисоласида, 38 йил ўтиб эса 2005 йилда «ХV-ХVI аср бошларида
Фарғона ва Андижон. Маданият ва ма’навий ҳаёт» китобида айнан
С.Иброхимов фикрларини такрорлаган. Масалан, С.Жалилов: «Шаҳарнинг
Андижон ёки Андигон деб аталиши масаласига қайцак, бу атама қабила,
уруғ номидан олинмай, балки бошқа бирон қадимий жойнинг ёки ма’лум
касбдаги кишилар гурухининг номи бўлиши мумкин, деган мулоҳазада жон
бор» – дея шундай ёзади: «1881 йили Истанбул шаҳрида Шайх Сулаймон
Афанди Ўзбакий-Бухорийнинг «Луғоти чиғатойи ва турки усмони» номли
луғати нашр этилиб, унда «Адоқ» сўзига шундай та’риф берилган: «Адоқ–
Туркистонда воқе’ Андижон шаҳрининг номи қадимийсидир».
Сўнг ушбу сўз та’рифига қуйидаги ше’рий мисол келтирилган.
Юз-икки юзча киши бирла қазоқ,
Ки бири Хоразм эрди, бири Адоқ.
Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит турк» асарида «Азғиз»(ёки
«Адғиш») жой номига изоҳ берилиб, у Ўзганнинг ғарб томонида, дейилади.
Тил тарихи тадқиқотчилари бу сўзларнинг барчасида битта ад ўзаги бўлиб,