ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ЎЗГАРИШЛАР

Yuklangan vaqt

2024-10-22

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

16

Faytl hajmi

30,5 KB


 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ 
ЎЗГАРИШЛАР 
 
 
Режа 
1. 
Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши. 
2. 
Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари. 
3. 
Аҳолини турмуш даражасини юқори даража таъминлаш. 
4. 
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти. 
 
 
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг аҳоли турмуш 
даражасини юқори даража таъминлаш, инсон манфаатларини рўёбга чиқариш 
ва уни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 
ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга 
эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш 
мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ушбу 
мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки 
давридаёқ, давлат ижтимоий сиёсатининг асослари яратилиб, амалга оширила 
бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат устувор йўналиш ҳисобланади ва 
у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг 
ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: 
♦ 
Ижтимоий 
сиёсатии 
ўтказишда 
давлатнинг 
бошқариш 
функциясига эгалиги; 
♦ 
Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ЎЗГАРИШЛАР Режа 1. Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши. 2. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. Аҳолини турмуш даражасини юқори даража таъминлаш. 4. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти. Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг аҳоли турмуш даражасини юқори даража таъминлаш, инсон манфаатларини рўёбга чиқариш ва уни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки давридаёқ, давлат ижтимоий сиёсатининг асослари яратилиб, амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: ♦ Ижтимоий сиёсатии ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги; ♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги;
 
 
♦ 
Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл 
қўймаслик; 
♦ 
Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали 
аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш; 
♦ 
Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини 
яратиш. 
 Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий 
вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: 
♦ 
Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; 
♦ 
Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини 
шакллантириш; 
♦ 
Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқёсда қондириш ва унинг 
ўсишини таъминлаш; 
♦ 
Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин 
табақалашувининг олдини олиш; 
♦ 
Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. 
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган 
ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат 
ижтимоий сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда: 
♦ 
Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан 
жамиятнинг 
ҳар 
бир 
аъзосининг 
фойдаланишини 
кафолатлайдиган 
қонунларни қабул қилиш; 
♦ 
Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил 
этиш; 
♦ 
Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат 
томонидан бериладиган имтиёзлар; 
♦ 
Иш 
ҳақи 
ва 
пенсия 
минимумининг 
давлат 
томонидан 
кафолатланиши; 
♦ 
Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар; 
♦ 
Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
♦ Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик; ♦ Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш; ♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: ♦ Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; ♦ Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш; ♦ Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқёсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш; ♦ Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш; ♦ Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда: ♦ Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш; ♦ Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш; ♦ Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиёзлар; ♦ Иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши; ♦ Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар; ♦ Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
 
 
♦ 
Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш; 
♦ 
Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари; 
♦ 
Ишсизлик нафақаси; 
♦ 
Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган 
нархларда сотилишини таъминлаш; 
♦ 
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги 
фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш; 
♦ 
Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, 
таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. 
Демак, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик 
жамият барпо этишга қаратилган. Буни ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни 
амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг 
ривожланганлик даражаси ижтимоий масалаларнинг қай даражада ҳал 
этилаётганига боғлиқ. Ижтимоий масалалар мамлакат тараққиётининг муҳим 
омили сифатида иқтисодий ривожланишга таъсир этади. Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистон 
Республикасида 
давлат 
ижтимоий 
сиёсати 
ижтимоий 
ислоҳотларни давомли амалга ошириб бориш орқали аҳоли турмуш 
даражасини барқарор ўстириб боришдан иборатдир. Мамлакатимизда аҳоли 
даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий 
сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли жон бошига ўртача тўғри 
келган пул даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар ўсишининг ижобий 
динамикаси вужудга кела бошлади. Аҳолининг даромадлар таркибида 
ёлланма ишчиларнинг даромадлари улуши 2010-2017 йилларда 45,0% дан 
34,3% га камайди, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар 
улуши 25,0% дан 34,5% га ўсди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ- 
4848-сонли 
“Тадбиркорлик 
фаолиятининг 
жадал 
ривожланишини
♦ Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш; ♦ Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари; ♦ Ишсизлик нафақаси; ♦ Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш; ♦ Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш; ♦ Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. Демак, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият барпо этишга қаратилган. Буни ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг ривожланганлик даражаси ижтимоий масалаларнинг қай даражада ҳал этилаётганига боғлиқ. Ижтимоий масалалар мамлакат тараққиётининг муҳим омили сифатида иқтисодий ривожланишга таъсир этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида давлат ижтимоий сиёсати ижтимоий ислоҳотларни давомли амалга ошириб бориш орқали аҳоли турмуш даражасини барқарор ўстириб боришдан иборатдир. Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли жон бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар ўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади. Аҳолининг даромадлар таркибида ёлланма ишчиларнинг даромадлари улуши 2010-2017 йилларда 45,0% дан 34,3% га камайди, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар улуши 25,0% дан 34,5% га ўсди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ- 4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини
 
 
таъминлашга, 
хусусий 
мулкни 
ҳар 
томонлама 
ҳимоя 
қилишга 
ва 
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Давлат харидлари 
тўғрисида”, “Давлат ва хусусий сектор шериклиги тўғрисида”ги қонун 
лойиҳалари ҳамда 30 дан зиёд қонун ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш 
ва тасдиқлаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. 
Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва 
ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши. 
Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал 
даромадларини 
изчил 
ошириб 
бориш, 
соғлиқни 
сақлаш 
тизимини 
такомиллаштириш, 
хотин-қизларнинг 
ижтимоий-сиёсий 
фаоллигини 
ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, таълим, 
маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, 
ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Нодавлат нотижорат 
ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя ва манзилли ижтимоий ёрдамни амалга 
оширишдаги иштироки. 
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонуннинг 
мазмун-моҳияти, 
аҳолининг 
ҳуқуқий 
онги 
ва 
ҳуқуқий 
маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз 
муносабатни шакллантириш.  
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 24 январда Олий 
Мажлисга йўллаган мурожаатномасида камбағалликка қарши кураш 
иқтисодий ривожланиш сиёсатимизда устувор вазифа этиб белгиланди. 
Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам 
таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва 
бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари 
у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни
таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Давлат харидлари тўғрисида”, “Давлат ва хусусий сектор шериклиги тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳамда 30 дан зиёд қонун ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик- коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя ва манзилли ижтимоий ёрдамни амалга оширишдаги иштироки. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида камбағалликка қарши кураш иқтисодий ривожланиш сиёсатимизда устувор вазифа этиб белгиланди. Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни
 
 
ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига 
эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим 
эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан 
бири ҳисобланади. 
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси 
давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш 
ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, бу йилги байрам 
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам 
этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-
ташвиқот ишлари дастури асосида амалга ошириляпти. Чунки Қарорда ушбу 
Дастурни 
2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат 
дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган 
эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани 
ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган: 
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва 
реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини 
сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий 
фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, 
муҳандислик-коммуникация 
ва 
ижтимоий 
инфратузилмаларни 
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни 
амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт 
соҳаларини 
ривожлантириш, 
ёшларга 
оид 
давлат 
сиёсатини 
такомиллаштириш”. 
Ўтиш даврининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом 
Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном 
қозонган бешта тамойилнинг тўртинчиси айнан аҳолининг мураккаб 
демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат 
юритишдан иборат қилиб белгиланган эди. Ҳатто, мамлакатимизда амалга
ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, бу йилги байрам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот- ташвиқот ишлари дастури асосида амалга ошириляпти. Чунки Қарорда ушбу Дастурни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган: “Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”. Ўтиш даврининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном қозонган бешта тамойилнинг тўртинчиси айнан аҳолининг мураккаб демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритишдан иборат қилиб белгиланган эди. Ҳатто, мамлакатимизда амалга
 
 
оширилган ислоҳотлар моҳияти халқаро экспертлар тарафидан айнан 
“ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш” деб ҳам номланди. Бу 
бежиз эмас эди. 
Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга 
моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша 
мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. 
Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш 
тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, 
уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка 
эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари 
эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари 
асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг 
ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир. 
Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга 
муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими 
яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. 
Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди. 
Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон 
тажрибаларини мужассамлаштирган бу тараққиёт модели негизида кучли 
ижтимоий сиёсат юритиш мақсади ҳам ётади. 
Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан 
бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро 
зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо 
мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири 
бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан 
ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб 
келиняпти. 
Биринчи Президент И. Каримовнинг 1993 йили чоп этилган “Ўзбекистон 
- бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” китобида мазкур беш 
тамойилдан ҳар бирини шарҳлаш учун биттадан махсус боб ажратилади.
оширилган ислоҳотлар моҳияти халқаро экспертлар тарафидан айнан “ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш” деб ҳам номланди. Бу бежиз эмас эди. Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир. Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди. Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган бу тараққиёт модели негизида кучли ижтимоий сиёсат юритиш мақсади ҳам ётади. Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб келиняпти. Биринчи Президент И. Каримовнинг 1993 йили чоп этилган “Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” китобида мазкур беш тамойилдан ҳар бирини шарҳлаш учун биттадан махсус боб ажратилади.
 
 
Жумладан, “Кучли ижтимоий сиёсат - иқтисодий ўзгартиришларнинг 
ишончли кафолати” деб номланган еттинчи бобда тўртинчи тамойил ҳар 
тарафлама ва батафсил таҳлил этиб берилган. 
Бу беш тамойил Биринчи Президент И. Каримов таълимотида ўз-ўзидан 
ёки бирданига шаклланиб қолмаган. Бу - унинг давлатчилик борасидаги 
тадрижий тафаккури маҳсули янглиғ юзага келди. Бунинг исботи шуки, унинг 
1992 йили ёзилган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида 
илгари сурилган айрим қатъий позицияларнинг ана шу тамойиллар билан 
бевосита алоқадорлиги бор. 
Демак, ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, 
фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ишлари 
билан фаол шуғулланиши, умрни унумли ўтказиши, турмуш мазмунининг 
бойишига эришишдан иборат. 
1997 йилдан йилларни муайян йўналиш бўйича номлаш анъанаси йўлга 
қўйилди. Ўша йили “Инсон манфаатлари йили” бўлган. Инсон манфаатлари 
деганда эса, аввало, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш маъноси кўзда 
тутилган. Эътибор қилинса, ўшандан буён ҳар бир йилнинг йўналишида у ёки 
бу тарзда айнан ижтимоий масала ўртага қўйилади.  2007 йил эса махсус 
равишда “Ижтимоий ҳимоя йили” бўлди. 
 Истиқлол йилларида ижтимоий муҳофаза муайян тизимга айланди. 
Муҳтож қатлам ва гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос, яъни 
милий механизми ишлаб чиқилди. Буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, 
овул 
ва маҳалла 
фуқаролар йиғинларининг 
масъулияти оширилди. 
Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат 
бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб 
бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ва жамоат ташкилотлари 
тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли-турли шакллари пайдо 
бўлди ва бу жараён тобора такомиллашиб боряпти. 
2017 йилнинг айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” 
деб номланиши амалда давлат сиёсатининг изчиллигидан далолат беради.
Жумладан, “Кучли ижтимоий сиёсат - иқтисодий ўзгартиришларнинг ишончли кафолати” деб номланган еттинчи бобда тўртинчи тамойил ҳар тарафлама ва батафсил таҳлил этиб берилган. Бу беш тамойил Биринчи Президент И. Каримов таълимотида ўз-ўзидан ёки бирданига шаклланиб қолмаган. Бу - унинг давлатчилик борасидаги тадрижий тафаккури маҳсули янглиғ юзага келди. Бунинг исботи шуки, унинг 1992 йили ёзилган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида илгари сурилган айрим қатъий позицияларнинг ана шу тамойиллар билан бевосита алоқадорлиги бор. Демак, ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ишлари билан фаол шуғулланиши, умрни унумли ўтказиши, турмуш мазмунининг бойишига эришишдан иборат. 1997 йилдан йилларни муайян йўналиш бўйича номлаш анъанаси йўлга қўйилди. Ўша йили “Инсон манфаатлари йили” бўлган. Инсон манфаатлари деганда эса, аввало, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш маъноси кўзда тутилган. Эътибор қилинса, ўшандан буён ҳар бир йилнинг йўналишида у ёки бу тарзда айнан ижтимоий масала ўртага қўйилади. 2007 йил эса махсус равишда “Ижтимоий ҳимоя йили” бўлди. Истиқлол йилларида ижтимоий муҳофаза муайян тизимга айланди. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос, яъни милий механизми ишлаб чиқилди. Буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъулияти оширилди. Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ва жамоат ташкилотлари тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли-турли шакллари пайдо бўлди ва бу жараён тобора такомиллашиб боряпти. 2017 йилнинг айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши амалда давлат сиёсатининг изчиллигидан далолат беради.
 
 
 
Бугунга келиб мамлакатимиз ўз тараққиётининг муҳим босқичига кирди. 
Ижтимоий сиёсат борасида истиқлол йилларидаги катта тажрибаларга 
суянган, мавжуд анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда янги-янги қадамлар 
ташланяпти. 
Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган 
ишлар кўлами эса ҳар кандай кишини мамнун этади. “2017 - 2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Президент Фармойишида муайян маънода ҳозиргача амалга 
оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. 
Жумладан, ижтимоий соҳадаги энг муҳим ишлар ҳам ўз аксини топган. 
Унда қайд этилишича, “фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг 
километр автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 минг 300 та иш 
ўрни яратилди. 2017 - 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор 
арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга 
оширилмокда, унинг доирасида 50 минг 286 та хонадондан иборат 1 минг 136 
та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ 
жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”. 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат 
сиёсатини 
янада 
такомиллаштири 
ва 
меҳнат 
органлари 
фаолияти 
самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05) 
Фармони қабул қилинди. 
Шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республика 
Президентининг 
“Аҳоли 
бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва 
самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий 
комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш 
чора тадбирлари тўғрисида” (06.05), “Касаначиликни янада ривожлантириш 
учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05), “Маданият 
санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари
Бугунга келиб мамлакатимиз ўз тараққиётининг муҳим босқичига кирди. Ижтимоий сиёсат борасида истиқлол йилларидаги катта тажрибаларга суянган, мавжуд анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда янги-янги қадамлар ташланяпти. Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами эса ҳар кандай кишини мамнун этади. “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармойишида муайян маънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, ижтимоий соҳадаги энг муҳим ишлар ҳам ўз аксини топган. Унда қайд этилишича, “фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг километр автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 минг 300 та иш ўрни яратилди. 2017 - 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмокда, унинг доирасида 50 минг 286 та хонадондан иборат 1 минг 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштири ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05) Фармони қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” (06.05), “Касаначиликни янада ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05), “Маданият санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари
 
 
фаолиятини 
янада 
ривожлантириш, 
соҳа 
ходимлари 
меҳнатини 
рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида” (14.08), “2018 - 2019 йиллар, туризм соҳасики ривожлантириш 
бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” (16.08) ва бошқа 
Қарорлари чиқди. 
 
Айниқса, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини 
такомиллаштириш бўйича ҳам кўп иш қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (16.03), “Уй-жой 
коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштири 
чора-тадбирлари тўғрисида” (18.04), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат 
инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” (18.04), “Экология ва атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш 
тўғрисида” (21.04), “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.06) ва бошқа Фармонлари 
қабул қилинди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни 
сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” (01.04), “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш 
тўғрисида” (04.04), “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни 
ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва 
аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирри 
тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва 
канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация 
қилиш дастури тўғрисида” (20.04), “2018 - 2022 йилларда иссиқлик таъминоти 
тизимини ривожлантир дастури тўғрисида” (20.04), “2017 - 2021 йилларда кўп 
хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада
фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08), “2018 - 2019 йиллар, туризм соҳасики ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” (16.08) ва бошқа Қарорлари чиқди. Айниқса, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам кўп иш қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (16.03), “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида” (18.04), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” (18.04), “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” (21.04), “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.06) ва бошқа Фармонлари қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.04), “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” (04.04), “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирри тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида” (20.04), “2018 - 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантир дастури тўғрисида” (20.04), “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада
 
 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.04), “2017 - 2021 йилларда 
ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва 
ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.05), 
“Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни 
бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги 
учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида” (06.06), “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 - 
2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.06), “Аҳолини дори 
воситалари 
ва 
тиббиёт 
буюмлари 
билан 
таъминлаш 
тизимни 
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (17.07) бошқа 
Қарорлари ҳамда “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.08) 
Фармойиши чикди. 
Арзон уй-жойлар барпо этиш мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга 
оширилаётган ишларнинг инсонпарварлигини кўрсатиб турибди. Уй-жойлар 
арзон нархларда қурилса, уни сотиб олувчилар сони кўпаяди. Энг муҳими, бу 
биринчи галда аҳолининг уй-жойга ўта муҳтож қатламининг манфаатларини 
ўйлаган ҳолда йўлга қўйилди. 
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз барча минтақаларида икки сотихли 
намунали қишлоқ уйларини, шунингдек, икки-уч хонали кўп қаватли уйларни 
қуриш жадал давом эттириляпти. Бу борада, айниқса, имтиёзли кредитлар 
жорий этилганидан аҳоли бағоят миннатдор. 
Бугунги кунда пойтахтимиз катта уй-жой курилиши майдонига айланди. 
Хусусан, Сергели тумани ҳудудида жадал суръатлар билан бунёд этилаётган 
ҳар тарафлама шинам, замонавий қулайликларга эга арзон кўп қаватли уйлар 
пешма-пеш битказипяпти. 
Йўл-транспорт, 
муҳандислик-коммуникация 
ва 
ижтимоий 
инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.04), “2017 - 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.05), “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” (06.06), “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 - 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.06), “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (17.07) бошқа Қарорлари ҳамда “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.08) Фармойиши чикди. Арзон уй-жойлар барпо этиш мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг инсонпарварлигини кўрсатиб турибди. Уй-жойлар арзон нархларда қурилса, уни сотиб олувчилар сони кўпаяди. Энг муҳими, бу биринчи галда аҳолининг уй-жойга ўта муҳтож қатламининг манфаатларини ўйлаган ҳолда йўлга қўйилди. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз барча минтақаларида икки сотихли намунали қишлоқ уйларини, шунингдек, икки-уч хонали кўп қаватли уйларни қуриш жадал давом эттириляпти. Бу борада, айниқса, имтиёзли кредитлар жорий этилганидан аҳоли бағоят миннатдор. Бугунги кунда пойтахтимиз катта уй-жой курилиши майдонига айланди. Хусусан, Сергели тумани ҳудудида жадал суръатлар билан бунёд этилаётган ҳар тарафлама шинам, замонавий қулайликларга эга арзон кўп қаватли уйлар пешма-пеш битказипяпти. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича
 
 
мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишига ҳам жиддий эътибор 
бериляпти. 
Сергели туманини шаҳарнинг асосий қисми билан боғлашга хизмат 
қилиши мўлжалланган ер усти метросининг қурилаётганига ҳаммамиз 
гувоҳмиз. Метрога параллел равишда Сергелини метронинг Олмазор бекатини 
боғлайдиган автомобиль йўли ҳам курилади. Шунингдек, Сергелини бир 
томони шаҳар катта Ҳалқа йўлига боғлайдиган, иккинчи томони эса Бектемир 
тарафга йўналган янги магистраль йўлга улайдиган йўл қурилиши ҳам 
жадаллик билан давом эттириляпти. Шаҳримизнинг йўл ва кўчаларига 
янгидан асфалът ётқизиляпти. 
Таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини 
ривожлантириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишини ташкил этади. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим 
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.04), 
“2017/2018 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим 
муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” (05.05), “Жисмоний тарбия ва 
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (03.06), 
“Маъданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот 
воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини 
рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида” (14.08) ва бошқа Қарорлари чиқарилганини алоҳида кайд этиш 
лозим. 
Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида туб бурилиш 
юз берди. 
2017 йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV 
қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатини 
чуқур таҳлил этиб, бу борада янгича ишлаш принципларини баён қилиб берди. 
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ёшлар иттифоқига айлантирилди. 
Бундан буён 30 июнь Ёшлар куни сифатида байрам қилинадиган бўлди.
мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишига ҳам жиддий эътибор бериляпти. Сергели туманини шаҳарнинг асосий қисми билан боғлашга хизмат қилиши мўлжалланган ер усти метросининг қурилаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Метрога параллел равишда Сергелини метронинг Олмазор бекатини боғлайдиган автомобиль йўли ҳам курилади. Шунингдек, Сергелини бир томони шаҳар катта Ҳалқа йўлига боғлайдиган, иккинчи томони эса Бектемир тарафга йўналган янги магистраль йўлга улайдиган йўл қурилиши ҳам жадаллик билан давом эттириляпти. Шаҳримизнинг йўл ва кўчаларига янгидан асфалът ётқизиляпти. Таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишини ташкил этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.04), “2017/2018 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” (05.05), “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (03.06), “Маъданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08) ва бошқа Қарорлари чиқарилганини алоҳида кайд этиш лозим. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида туб бурилиш юз берди. 2017 йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатини чуқур таҳлил этиб, бу борада янгича ишлаш принципларини баён қилиб берди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ёшлар иттифоқига айлантирилди. Бундан буён 30 июнь Ёшлар куни сифатида байрам қилинадиган бўлди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати 
самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги (05.07. 2017) Фармони қабул қилинди. Бошқа 
кўп қонуности ҳужжатларида ҳам ёшларни ижтимоий фаолликка ундайдиган, 
улар ҳаётини яхшилашга қаратилган тартиб-қоидалар белгиланди. 
Сиёсатдаги барқарорлик ва изчиллик ҳар қандай давлатда ижтимоий-
иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. 
Пойтахтимизнинг  маҳаллаларида, аҳолининг бахтли яшаши учун қулай 
шароитлар яратишга киришилганига гувоҳ бўласиз. Кўп қаватли уйларнинг 
фасадлари таъмирланяпти. Бу уйлар орасидаги йўл ва йўлакларга цемент 
ётқизиляпти. Болалар учун ўйингоҳлар янгидан жиҳозланяпти. Шаҳарнинг 
бўш турган иншоотларида янги-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
шохобчалари бунёд этиляпти. Бу кўплаб янги иш ўринларини ташкил этиш 
имконини беряпти. 
Буларнинг бари - ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш 
даражасини кўтаришни кўзлаб амалга ошириляпти. 
Ўзбекистонда охирги уч йил мобайнида камбағалликни камайтиришга 
қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига реал жами даромад 
43,9 фоизга, ўртача ҳисобланган номинал ойлик иш ҳақи 79,7 фоизга ёки 2016 
йилдаги 1293,8 минг сўмдан 2019 йилда 2324,5 минг сўмга ошди. 
Жаҳон банкининг «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси 
доирасида, уй хўжаликлари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 
2020 йилнинг январь-март ойлари учун ўртача камбағал хонадоннинг ойлик 
даромади тахминан 1,5 миллион сўмни ташкил этиб, таққослама нархларда бу 
кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган. 
Мазкур муаммони ҳал қилишга ҳукумат томонидан катта ҳажмдаги саъй-
ҳаракатлар қаратилган. Жумладан, мамлакатда камбағалликка қарши 
курашиш учун зарур институтлар яратилди. Бу авваламбор Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши, 
камбағалликка қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги (05.07. 2017) Фармони қабул қилинди. Бошқа кўп қонуности ҳужжатларида ҳам ёшларни ижтимоий фаолликка ундайдиган, улар ҳаётини яхшилашга қаратилган тартиб-қоидалар белгиланди. Сиёсатдаги барқарорлик ва изчиллик ҳар қандай давлатда ижтимоий- иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Пойтахтимизнинг маҳаллаларида, аҳолининг бахтли яшаши учун қулай шароитлар яратишга киришилганига гувоҳ бўласиз. Кўп қаватли уйларнинг фасадлари таъмирланяпти. Бу уйлар орасидаги йўл ва йўлакларга цемент ётқизиляпти. Болалар учун ўйингоҳлар янгидан жиҳозланяпти. Шаҳарнинг бўш турган иншоотларида янги-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этиляпти. Бу кўплаб янги иш ўринларини ташкил этиш имконини беряпти. Буларнинг бари - ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришни кўзлаб амалга ошириляпти. Ўзбекистонда охирги уч йил мобайнида камбағалликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига реал жами даромад 43,9 фоизга, ўртача ҳисобланган номинал ойлик иш ҳақи 79,7 фоизга ёки 2016 йилдаги 1293,8 минг сўмдан 2019 йилда 2324,5 минг сўмга ошди. Жаҳон банкининг «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида, уй хўжаликлари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-март ойлари учун ўртача камбағал хонадоннинг ойлик даромади тахминан 1,5 миллион сўмни ташкил этиб, таққослама нархларда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган. Мазкур муаммони ҳал қилишга ҳукумат томонидан катта ҳажмдаги саъй- ҳаракатлар қаратилган. Жумладан, мамлакатда камбағалликка қарши курашиш учун зарур институтлар яратилди. Бу авваламбор Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши, камбағалликка қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини белгилаб беради.