Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти

Yuklangan vaqt

2024-10-22

Yuklab olishlar soni

2

Sahifalar soni

30

Faytl hajmi

43,2 KB


 
 
 
 
 
 
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти 
 
 
 
 
1. 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор 
тамойиллари. 
2. 
Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши ҳамда жаҳон 
ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши. 
3. 
Ўзбекистоннинг 
Европа 
Иттифоқи 
мамлакатлари 
билан 
истиқболли ҳамкорликлари. 
4. 
Ўзбекистоннинг ШҲТ билан алоқалари. 
5. 
Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва Марказий Осиё давлатлари 
билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари. 
 
 
ХХ асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар 
даври бўлиб кирди, чунки ер юзида вазият, кучлар нисбати кескин ўзгариб, 
бир-бирига қарама-қарши бўлган СССР ва АҚШ етакчилик қилган икки 
ижтимоий-сиёсий 
тузум, 
икки 
ҳарбий-сиёсий 
блок 
барҳам 
топди. 
Социалистик тузум емирилиши билвосита бутун мамлакатлар тақдирига 
таъсир этди. Дунё янгиланиши жараёнида ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами 
билан жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун ҳаракат бошлади. 
Шулар қатори Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш 
мақсадида ўзининг ижтимоий-сиёсий янгиланиш дастурини ишлаб чиқди. 
Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт истиқболлари учун қулай жўғрофий-сиёсий
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти 1. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари. 2. Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши. 3. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан истиқболли ҳамкорликлари. 4. Ўзбекистоннинг ШҲТ билан алоқалари. 5. Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари. ХХ асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар даври бўлиб кирди, чунки ер юзида вазият, кучлар нисбати кескин ўзгариб, бир-бирига қарама-қарши бўлган СССР ва АҚШ етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок барҳам топди. Социалистик тузум емирилиши билвосита бутун мамлакатлар тақдирига таъсир этди. Дунё янгиланиши жараёнида ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами билан жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун ҳаракат бошлади. Шулар қатори Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш мақсадида ўзининг ижтимоий-сиёсий янгиланиш дастурини ишлаб чиқди. Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт истиқболлари учун қулай жўғрофий-сиёсий
 
 
имкониятларга эга эканлиги ҳам мустақил ташқи сиёсат юритиш, жаҳон 
ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш 
учун имкон берди. Хусусан, 
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги ўрни, бу худудда истиқомат 
қиладиган халқларнинг қадимдан ҳамфикр бўлиб келгани Марказий Осиё 
минтақасида ташқи сиёсат юритишда ижтимоий зарурат ҳисобланиб 
келинмоқда.  
Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ташқи сиёсатда бошқа 
давлатлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконидан маҳрум бўлиб, 
республиканинг ўрни фақат қоғозларда федерация субъекти сифатида 
мустаҳкамланган эди, холос. Ўзбекистон ўз имкониятларини дунё миқёсида 
кўрсатишдан ажраб қолган, хориж билан халқаро алоқалар фақат марказнинг 
рухсати билан амалга оширилар эди.  
Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда халқаро 
ташкилотларнинг 
фаолиятини 
ўрганиш, 
хорижий 
давлатлар 
билан 
дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва бу ишларда фаолият 
юритиш учун юқори малакали миллий кадрлар этиштириш эҳтиёжи келиб 
чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бу ишларни режали тарзда 
амалга оширди. 
 “Халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон 
Республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ 
субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, 
қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни 
ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар 
ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл 
қўймасликдан иборат”, - деб 1991 йил 31 августда Олий Кенгаш VI сессиясида 
қабул қилинган “Мустақиллик ҳақидаги Баёнот”да ўз ташқи сиёсатининг 
асосий йўлини белгилаб олган Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 8 декабрда 
қабул қилинган Конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни қонун билан 
мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор 
тамойиллари қуйидагиларни ташкил этади:
имкониятларга эга эканлиги ҳам мустақил ташқи сиёсат юритиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун имкон берди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги ўрни, бу худудда истиқомат қиладиган халқларнинг қадимдан ҳамфикр бўлиб келгани Марказий Осиё минтақасида ташқи сиёсат юритишда ижтимоий зарурат ҳисобланиб келинмоқда. Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ташқи сиёсатда бошқа давлатлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконидан маҳрум бўлиб, республиканинг ўрни фақат қоғозларда федерация субъекти сифатида мустаҳкамланган эди, холос. Ўзбекистон ўз имкониятларини дунё миқёсида кўрсатишдан ажраб қолган, хориж билан халқаро алоқалар фақат марказнинг рухсати билан амалга оширилар эди. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва бу ишларда фаолият юритиш учун юқори малакали миллий кадрлар этиштириш эҳтиёжи келиб чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бу ишларни режали тарзда амалга оширди. “Халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл қўймасликдан иборат”, - деб 1991 йил 31 августда Олий Кенгаш VI сессиясида қабул қилинган “Мустақиллик ҳақидаги Баёнот”да ўз ташқи сиёсатининг асосий йўлини белгилаб олган Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни қонун билан мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор тамойиллари қуйидагиларни ташкил этади:
 
 
 
миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиёсатда 
давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш; 
 
умумбашарий 
қадриятларни 
устун 
қўйган 
холда 
низоли 
можароларни тинч йўл билан ҳал этиш; 
 
ташқи сиёсатдаги тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликни 
ўрнатишда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик  
 
барча тинчликсевар давлатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга 
интилиш; 
 
халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган холда жаҳон ҳамжамиятида 
халқаро талабларга риоя қилиш; 
 
ташқи сиёсатда кўп томонлама алоқаларни ўрнатишда халқаро 
ташкилотлар доирасида алоқаларни кенгайтириш масалалари киритилди.  
Ўзбекистон Республикаси бутун жаҳон жамоатчилиги олдида халқаро 
ҳуқуқнинг умумжаҳон эътироф этган нормаларига содиқлигини Конституция 
даражасида ҳам мустаҳкамлади. Ҳалқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва 
нормаларининг бутун бу мажмуи Конституцияга БМТ Уставидан, Инсон 
ҳуқуқлари умумий декларациясидан ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа ҳалқаро 
ҳуқуқ битимлардан, Хельсинки битими, Париж ва Мадрид хартияларига 
асосланди. 
Шунингдек, 
асосий 
қонунга 
киритилган 
қонунларни 
ривожлантириш мақсадида “Дипломатик муносабатларни ўрганиш тартиби”, 
“Ўзбекистонда халқаро шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш” 
ҳақида актлар ҳам қабул қилинди. Уларда ташқи сиёсатнинг ҳар томонлама 
асосланган тамойиллари ўз аксини топди.  
Шу ўринда айтиб ўтмоқ лозимки, бу тамойиллар ёш суверен давлатнинг 
асосий ташқи сиёсий доктринасини ифода этиш билан бирга давлатлараро 
муносабатлар йўналишларининг ривожланиши ва кенг доирадаги ташқи 
муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Мамлакатимизни жаҳон халқлари 
тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ташқи 
сиёсати унинг жаҳон миқёсида мустақил давлат сифатида тезда тан
 миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиёсатда давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш;  умумбашарий қадриятларни устун қўйган холда низоли можароларни тинч йўл билан ҳал этиш;  ташқи сиёсатдаги тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликни ўрнатишда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик  барча тинчликсевар давлатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга интилиш;  халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган холда жаҳон ҳамжамиятида халқаро талабларга риоя қилиш;  ташқи сиёсатда кўп томонлама алоқаларни ўрнатишда халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни кенгайтириш масалалари киритилди. Ўзбекистон Республикаси бутун жаҳон жамоатчилиги олдида халқаро ҳуқуқнинг умумжаҳон эътироф этган нормаларига содиқлигини Конституция даражасида ҳам мустаҳкамлади. Ҳалқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва нормаларининг бутун бу мажмуи Конституцияга БМТ Уставидан, Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясидан ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа ҳалқаро ҳуқуқ битимлардан, Хельсинки битими, Париж ва Мадрид хартияларига асосланди. Шунингдек, асосий қонунга киритилган қонунларни ривожлантириш мақсадида “Дипломатик муносабатларни ўрганиш тартиби”, “Ўзбекистонда халқаро шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш” ҳақида актлар ҳам қабул қилинди. Уларда ташқи сиёсатнинг ҳар томонлама асосланган тамойиллари ўз аксини топди. Шу ўринда айтиб ўтмоқ лозимки, бу тамойиллар ёш суверен давлатнинг асосий ташқи сиёсий доктринасини ифода этиш билан бирга давлатлараро муносабатлар йўналишларининг ривожланиши ва кенг доирадаги ташқи муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Мамлакатимизни жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳон миқёсида мустақил давлат сифатида тезда тан
 
 
олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатдаги 
йўналишларини демократик приципларга асосланган ҳолда олиб борар экан, 
1991 йил декабрдан 1992 йил июль ойигача бўлган давр ичида республикани 
111 давлат, 2015 йилга қадар эса Ўзбекистон мустақиллигини 180 дан ортиқ 
давлат тан олди. 2018 йилга келиб, уларнинг 134 таси билан дипломатик, 
сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. 
Тошкентда АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, 
Ҳиндистон, Покистон ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг элчихоналари 
очилди. Пойтахтда 44 та давлат дипломатик миссияси аккредитациядан ўтди. 
Шунингдек, Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакатлар ва халқаро 
ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг 
ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг 
элчилари дунёдаги 46 та давлатларда фаолият кўрсатмоқдалар.  
Мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосини очиқ-ойдинлик, тенг 
ҳуқуқлик, демократик приципларига содиқлик, умуминсоний қадриятларини 
улуғлаш, республика ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнга таъсир қилиш 
кабилар ташкил этади ва Республика ташқи сиёсати тинчлик ва хавфсизлик 
учун умумжаҳон эътироф этган очиқ якдиллик талабларига асосланади. 1992 
йил 2 мартда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти 
сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиб дунё миқёсида тан 
олинди. Бу воқеа Республиканинг мустақил давлат сифатида халқаро 
ҳамжамиятда муносиб ўрин олишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 1993 йил 
февраль ойига келиб Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Холид Малик 
БМТнинг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди.  
Ўзбекистон 
БМТнинг 
тўлақонли 
аъзоси 
сифатида 
Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг йиғилишларида иштирок этиши билан ўзининг 
халқаро ҳамжамиятга кириш жараёнини давом эттирди. Ўзбекистон 
раҳбариятининг дунёдаги глобал муаммоларга жаҳон миқёсида эътиборини 
қаратиши Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда тутган аниқ ўрнини белгилаб 
берди. Чунончи, 1993 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатдаги йўналишларини демократик приципларга асосланган ҳолда олиб борар экан, 1991 йил декабрдан 1992 йил июль ойигача бўлган давр ичида республикани 111 давлат, 2015 йилга қадар эса Ўзбекистон мустақиллигини 180 дан ортиқ давлат тан олди. 2018 йилга келиб, уларнинг 134 таси билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг элчихоналари очилди. Пойтахтда 44 та давлат дипломатик миссияси аккредитациядан ўтди. Шунингдек, Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг элчилари дунёдаги 46 та давлатларда фаолият кўрсатмоқдалар. Мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосини очиқ-ойдинлик, тенг ҳуқуқлик, демократик приципларига содиқлик, умуминсоний қадриятларини улуғлаш, республика ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнга таъсир қилиш кабилар ташкил этади ва Республика ташқи сиёсати тинчлик ва хавфсизлик учун умумжаҳон эътироф этган очиқ якдиллик талабларига асосланади. 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиб дунё миқёсида тан олинди. Бу воқеа Республиканинг мустақил давлат сифатида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин олишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 1993 йил февраль ойига келиб Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Холид Малик БМТнинг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди. Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йиғилишларида иштирок этиши билан ўзининг халқаро ҳамжамиятга кириш жараёнини давом эттирди. Ўзбекистон раҳбариятининг дунёдаги глобал муаммоларга жаҳон миқёсида эътиборини қаратиши Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда тутган аниқ ўрнини белгилаб берди. Чунончи, 1993 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
 
 
Ассамблеясининг 48-сессиясидаги маърузасида Ўзбекистон Республикаси 
Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг илгари сурган биринчи халқаро 
ташаббуси Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги адолатпарвар сиёсатидан 
дарак берди.  
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 1995 йил 
БМТнинг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус 
тантанали йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам асосий эътиборни бу 
ташкилотнинг фаолиятини янада кенгайтириш билан бир қаторда яна 
минтақавий 
хавфсизлик 
ва 
барқарорлик, 
экстремизм, 
терроризм, 
наркобизнесга қарши кураш масалаларига қаратди. Президент муайян “оловли 
нуқталар” деб аталаётган минтақаларда биргалашиб ҳаракат қилиб, тинчлик 
ва барқарорликка эришиш лозимлиги ҳақидаги аниқ таклифларни киритди ва 
Ўзбекистон “оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни таъминлаш 
бўйича керакли халқаро кафолатларни қабул қилишни, ядро синовларини 
бутунлай тўхтатиш хақидаги шартноманинг тезда тузилиши тарафдори” 
эканлигини ҳам кўрсатиб ўтди.  
Ушбу йиғилишда Орол денгизи қуриши билан боғлиқ бўлган глобал 
муаммо ҳам кўтарилди. Президент И.А.Каримов “Орол денгизининг қуриши 
билан боғлиқ экологик фожеа, бутун ер юзини қамраб оладиган биосфера, 
ўнлаб миллион кишиларнинг ҳаёт шароитлари, саломатлиги, наслига 
ҳалокатли таъсир кўрсатувчи глобал муаммо” эканлигини кўрсатиб, бугунги 
кунда БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз бу муаммони ҳал этиш мумкин 
эмаслигини ҳам асослаб берди.  
1995 йил 16 сентябрда Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда 
хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-кенгаши иш 
бошлади. Дунёнинг кўп давлатлари иштирок этган бу семинарда Ўзбекистон 
раҳбарининг сўзлаган нутқи бош ҳужжат сифатида қабул қилинди.  
Халқаро муносабатлар равнақи мамлакатимизда хавфсизлик ва 
барқарорликнинг, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг ўзига хос 
кафолати эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳам Ўзбекистон
Ассамблеясининг 48-сессиясидаги маърузасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг илгари сурган биринчи халқаро ташаббуси Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги адолатпарвар сиёсатидан дарак берди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 1995 йил БМТнинг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус тантанали йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам асосий эътиборни бу ташкилотнинг фаолиятини янада кенгайтириш билан бир қаторда яна минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, экстремизм, терроризм, наркобизнесга қарши кураш масалаларига қаратди. Президент муайян “оловли нуқталар” деб аталаётган минтақаларда биргалашиб ҳаракат қилиб, тинчлик ва барқарорликка эришиш лозимлиги ҳақидаги аниқ таклифларни киритди ва Ўзбекистон “оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни таъминлаш бўйича керакли халқаро кафолатларни қабул қилишни, ядро синовларини бутунлай тўхтатиш хақидаги шартноманинг тезда тузилиши тарафдори” эканлигини ҳам кўрсатиб ўтди. Ушбу йиғилишда Орол денгизи қуриши билан боғлиқ бўлган глобал муаммо ҳам кўтарилди. Президент И.А.Каримов “Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожеа, бутун ер юзини қамраб оладиган биосфера, ўнлаб миллион кишиларнинг ҳаёт шароитлари, саломатлиги, наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи глобал муаммо” эканлигини кўрсатиб, бугунги кунда БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз бу муаммони ҳал этиш мумкин эмаслигини ҳам асослаб берди. 1995 йил 16 сентябрда Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-кенгаши иш бошлади. Дунёнинг кўп давлатлари иштирок этган бу семинарда Ўзбекистон раҳбарининг сўзлаган нутқи бош ҳужжат сифатида қабул қилинди. Халқаро муносабатлар равнақи мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликнинг, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг ўзига хос кафолати эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳам Ўзбекистон
 
 
раҳбариятининг ташқи сиёсатда минтақавий барқарорликни сақлаб қолиш 
мақсадида илгари сурган ташаббуслари кўпгина давлатлар ва БМТ томонидан 
доимо тасдиқланиб келинди. БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида, 
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидаги йиғилишларда 
Ўзбекистон 
президентининг 
киритган 
аниқ 
ташаббуслари, 
минтақа 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифи, БМТ бошчилигидаги “6+2” 
гуруҳининг тузилишига асос бўлган эди. (Ўзбекистон, ХХР, Россия, Эрон, 
Покистон, Тожикистон, кузатувчи сифатида БМТ, Бирлашган фронт ва 
“Толибон” ҳаракати) Ушбу гуруҳнинг    1999 йил июль ойида Тошкентда 
ўтказган учрашуви муҳим халқаро воқеа бўлдики, бу учрашув минтақанинг 
ўзида 
бўлиб 
ўтди. 
Учрашувнинг 
якуни 
сифатида 
19 
июль 
куни 
“Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг асосий 
прициплари тўғрисидаги” тарихий ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжат 
БМТнинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон 
раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. 2017 йил 4-6 
декабрь кунлари Афғонистон Президентининг мамлакатимизга расмий 
ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очди. Музокаралар якуни 
бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга оид қатор 
ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон томони Афғонистонда тинчлик ва 
барқарорликни ўрнатиш йўлида эътиборга молик ташаббуслар билан чиқди. 
Хусусан, Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг 26-27 
март кунлари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва 
минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги 
Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда 20 дан ортиқ 
давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этди. 
2010 йил сентябрда бўлиб ўтган БМТнинг инсоният ривожланиш 
мақсадларига бағишланган “Минг йиллик” саммитида Ўзбекистон ушбу 
нуфузли халқаро ташкилот томонидан қўйилган ижтимоий дастурларни 
бажариш борасидаги эътирофга молик мулоҳазалар билан чиқди.
раҳбариятининг ташқи сиёсатда минтақавий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида илгари сурган ташаббуслари кўпгина давлатлар ва БМТ томонидан доимо тасдиқланиб келинди. БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидаги йиғилишларда Ўзбекистон президентининг киритган аниқ ташаббуслари, минтақа хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифи, БМТ бошчилигидаги “6+2” гуруҳининг тузилишига асос бўлган эди. (Ўзбекистон, ХХР, Россия, Эрон, Покистон, Тожикистон, кузатувчи сифатида БМТ, Бирлашган фронт ва “Толибон” ҳаракати) Ушбу гуруҳнинг 1999 йил июль ойида Тошкентда ўтказган учрашуви муҳим халқаро воқеа бўлдики, бу учрашув минтақанинг ўзида бўлиб ўтди. Учрашувнинг якуни сифатида 19 июль куни “Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг асосий прициплари тўғрисидаги” тарихий ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжат БМТнинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. 2017 йил 4-6 декабрь кунлари Афғонистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очди. Музокаралар якуни бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга оид қатор ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон томони Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида эътиборга молик ташаббуслар билан чиқди. Хусусан, Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг 26-27 март кунлари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда 20 дан ортиқ давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этди. 2010 йил сентябрда бўлиб ўтган БМТнинг инсоният ривожланиш мақсадларига бағишланган “Минг йиллик” саммитида Ўзбекистон ушбу нуфузли халқаро ташкилот томонидан қўйилган ижтимоий дастурларни бажариш борасидаги эътирофга молик мулоҳазалар билан чиқди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 
сентябрда бўлган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, 
замонавий дунёдаги маълум глобал муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг 
эътиборини қаратди. Жумладан, Президент ўз нутқида Афғонистонда тинчлик 
ўрнатиш, Орол фожеаси, ёшлар таълим-тарбияси, маърифат, бағрикенглик 
масалаларига алоҳида тўхталди. Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан 
“Маърифат ва диний бағрикенглик” тамойилини халқаро ташкилот томонидан 
қабул қилиниши тўғрисидаги таклиф давлат раҳбарлари ва делегациялари 
ўртасида юксак эътирофга сазовор бўлди. Ушбу тамойил 50 дан зиёд 
давлатнинг қўллаб-қувватлаши натижасида 2018 йил 12 декабрь куни БМТ 
томонидан қабул қилинди. БМТ Бош котиби А.Гутерриш билан Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 июнда Самарқанд 
шаҳридаги учрашуви ва кейинги бир қатор учрашувлар халқаро нуфузли 
ташкилотнинг 
Ўзбекистоннинг 
жаҳонда 
тинчлик 
ва 
барқарорлик, 
ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатига 
берилган юқори баҳосидан дарак беради.  
Ўзбекистоннинг 
ташқи 
сиёсатида 
минтақалараро 
хавфсизликни 
таъминлашда халқаро ташкилотлар фаолиятидан, уларнинг дастурларидан 
ҳам кенг фойдаланиши истиқболли натижаларни кўрсатди. Кўпгина 
минтақавий ташкилотлар, чунончи, НАТО, ЭКО, Ислом конференция, 
Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорликлар йўлга 
қўйилди. 1994 йил июль ойида Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлидаги 
ҳамкорлик” Дастурига қўшилди. Бу дастурга кўра, Ўзбекистон ҳарбий 
қисмлари Шимолий Королина (АҚШ)даги Кемп Лежюп денгиз пиёдалари 
полигонида 
ўтказилган 
ҳарбий 
машқларда, 
Ўзбекистон 
худудида 
америкаликлар билан ўтказилган десантчиларнинг “Ультрабаланс 96” ҳарбий 
машқларида қатнашдилар. Шунингдек республика ҳарбий билим юрти 
талабалари 1997 йил Норвегияда ўтказилган “Кооператив банкерс-97” 
машқларида ҳам қатнашдилар. Бу каби ҳамкорликлар жангчиларимиз учун 
ўзига хос маҳорат мактаби, тажриба бўлиб, уларнинг жанговарлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил сентябрда бўлган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, замонавий дунёдаги маълум глобал муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратди. Жумладан, Президент ўз нутқида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, Орол фожеаси, ёшлар таълим-тарбияси, маърифат, бағрикенглик масалаларига алоҳида тўхталди. Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” тамойилини халқаро ташкилот томонидан қабул қилиниши тўғрисидаги таклиф давлат раҳбарлари ва делегациялари ўртасида юксак эътирофга сазовор бўлди. Ушбу тамойил 50 дан зиёд давлатнинг қўллаб-қувватлаши натижасида 2018 йил 12 декабрь куни БМТ томонидан қабул қилинди. БМТ Бош котиби А.Гутерриш билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 июнда Самарқанд шаҳридаги учрашуви ва кейинги бир қатор учрашувлар халқаро нуфузли ташкилотнинг Ўзбекистоннинг жаҳонда тинчлик ва барқарорлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатига берилган юқори баҳосидан дарак беради. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида минтақалараро хавфсизликни таъминлашда халқаро ташкилотлар фаолиятидан, уларнинг дастурларидан ҳам кенг фойдаланиши истиқболли натижаларни кўрсатди. Кўпгина минтақавий ташкилотлар, чунончи, НАТО, ЭКО, Ислом конференция, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорликлар йўлга қўйилди. 1994 йил июль ойида Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” Дастурига қўшилди. Бу дастурга кўра, Ўзбекистон ҳарбий қисмлари Шимолий Королина (АҚШ)даги Кемп Лежюп денгиз пиёдалари полигонида ўтказилган ҳарбий машқларда, Ўзбекистон худудида америкаликлар билан ўтказилган десантчиларнинг “Ультрабаланс 96” ҳарбий машқларида қатнашдилар. Шунингдек республика ҳарбий билим юрти талабалари 1997 йил Норвегияда ўтказилган “Кооператив банкерс-97” машқларида ҳам қатнашдилар. Бу каби ҳамкорликлар жангчиларимиз учун ўзига хос маҳорат мактаби, тажриба бўлиб, уларнинг жанговарлик
 
 
қобилиятини оширишларига ёрдам берди. Ўзбекистоннинг “Тинчлик йўлида 
ҳамкорлик” Дастурида иштироки Марказий Осиё минтақасида коллектив 
хавфсизлик ва барқарорликнинг кенг тизимини вужудга келтиришни 
режалаштиришда Ўзбекистоннинг иштирокини кафолатлади. НАТО Бош 
котиби Х.Солана ва АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Р.Хантернинг 
Ўзбекистонга ташрифлари Ўзбекистон ва мазкур ташкилот ўртасидаги 
тинчлик йўлидаги сиёсатининг ҳамоҳанг эканлигини ҳам кўрсатди.  
Ўзбекистон БМТга аъзо бўлиб кирган йиллари Европа хавфсизлик ва 
ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) катта мансабдор ходимлари қўмитасининг 
Прагадаги йиғилишида МДҲ таркибидаги давлатларни ушбу ташкилотга аъзо 
бўлиб кириши масаласи кўтарилди. 1992 йил 26 февралга келиб Ўзбекистон 
ҳам бу ташкилот кенгашининг якунловчи ҳужжатига имзо чекди. Мазкур 
ҳужжат имзоланган вақтдан бери Ўзбекистоннинг Европа хавфсизлик ва 
ҳамкорлик ташкилоти бўлинмаларидаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда. 
ЕХҲТнинг Марказий Осиё билан алоқалари бўйича Бюроси минтақада 
барқарорликни таъминлаш мақсадида минтақадаги республикалар билан 
ҳамкорликни йўлга қўйиб олгани қувонарли ҳолдир. Ушбу бюронинг 
ташаббуси билан Тошкентда ЕХҲТнинг “Инсон хуқуқлари бўйича миллий 
институтлар”, “Оммавий ахборот воситалари демократлаштириш шароитида” 
мавзусидаги бир қатор анжуманлари ўтказилди. Семинарлар Марказий ва 
Шарқий Европада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини 
ривожлантириш, халқ таълими ва оммавий ахборот воситаларининг инсон 
ҳуқуқлари соҳасидаги роли масаласини кўриб чиқди. Бундай йиғилишларда 
Ўзбекистоннинг иштироки танчликпарвар ташқи сиёсат юритишида асосий 
омил бўлиб қолди. Ўзбекистоннинг 1996 йил Лиссабон Саммитида иштироки 
республика раҳбариятининг хавфсизлик доирасига кирувчи қарашларини баён 
этишга ҳам имкон берди.  
1999 йил 18-19 ноябрь кунлари 54 мамлакат раҳбарларининг Туркиянинг 
Истамбул шаҳрида Олий даражадаги учрашуви бўлиб, мазкур анжуманда анча 
долзарб муаммолар, жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорликни
қобилиятини оширишларига ёрдам берди. Ўзбекистоннинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” Дастурида иштироки Марказий Осиё минтақасида коллектив хавфсизлик ва барқарорликнинг кенг тизимини вужудга келтиришни режалаштиришда Ўзбекистоннинг иштирокини кафолатлади. НАТО Бош котиби Х.Солана ва АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Р.Хантернинг Ўзбекистонга ташрифлари Ўзбекистон ва мазкур ташкилот ўртасидаги тинчлик йўлидаги сиёсатининг ҳамоҳанг эканлигини ҳам кўрсатди. Ўзбекистон БМТга аъзо бўлиб кирган йиллари Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) катта мансабдор ходимлари қўмитасининг Прагадаги йиғилишида МДҲ таркибидаги давлатларни ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши масаласи кўтарилди. 1992 йил 26 февралга келиб Ўзбекистон ҳам бу ташкилот кенгашининг якунловчи ҳужжатига имзо чекди. Мазкур ҳужжат имзоланган вақтдан бери Ўзбекистоннинг Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бўлинмаларидаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда. ЕХҲТнинг Марказий Осиё билан алоқалари бўйича Бюроси минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида минтақадаги республикалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олгани қувонарли ҳолдир. Ушбу бюронинг ташаббуси билан Тошкентда ЕХҲТнинг “Инсон хуқуқлари бўйича миллий институтлар”, “Оммавий ахборот воситалари демократлаштириш шароитида” мавзусидаги бир қатор анжуманлари ўтказилди. Семинарлар Марказий ва Шарқий Европада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ривожлантириш, халқ таълими ва оммавий ахборот воситаларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги роли масаласини кўриб чиқди. Бундай йиғилишларда Ўзбекистоннинг иштироки танчликпарвар ташқи сиёсат юритишида асосий омил бўлиб қолди. Ўзбекистоннинг 1996 йил Лиссабон Саммитида иштироки республика раҳбариятининг хавфсизлик доирасига кирувчи қарашларини баён этишга ҳам имкон берди. 1999 йил 18-19 ноябрь кунлари 54 мамлакат раҳбарларининг Туркиянинг Истамбул шаҳрида Олий даражадаги учрашуви бўлиб, мазкур анжуманда анча долзарб муаммолар, жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорликни
 
 
мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган эди. Йиғилишда 
Ўзбекистон 
раҳбарининг 
маърузаси 
дунё 
мамлакатлари 
иқтисодий 
тараққиётини, фуқароларнинг 
ижтимоий 
турмуш 
тарзини 
фақатгина 
хавфсизликни таъминлагандагина амалга ошириш мумкинлигига қаратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти йиғилишда глобал аҳамиятга 
эга бўлган терорризмга қарши марказ тузиш ҳақидаги таклифини киритди ва 
турли қабиҳ ниятдагиларга ёрдам бераётган ташкилотларни илдизи билан 
йўқотиш орқалигина мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини 
алоҳида таъкидлади. ХХ аср охири ХХI аср бошлари халқаро терроризмга 
қарши кескин кураш даври бўлди. Бу курашга Ўзбекистон ўзининг катта 
ҳиссасини қўшмоқда. Буни АҚШ сенаторларидан бири бўлган Либерман 
тасдиқлаб, қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Ўзбекистонсиз бизнинг 
Афғонистондаги аксилтеррорчиларга қарши курашимиз муваффақиятли 
бўлмас эди”, - дейди.  
Бу ўринда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги 
масаласига ҳам тўхтаб ўтмоқ жоиз. Мазкур иттифоқ билан ҳамкорлик учун 
тузиладиган битим бўйича ишлар республикада 1995 йилдан бошланган 
бўлиб, бу музокаралар 1996 йилга қадар давом этди. Бу музокараларнинг 
натижаси ўлароқ Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги битим 1996 
йил 21-22 июнь кунлари Италиянинг Флоренция шаҳрида Европа Иттифоқи 
давлатлари 
раҳбарларининг 
йиғилишида 
имзоланди. 
Флоренциянинг 
“Фортезза де бассо” қалъасида Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар ва 
ҳукумат 
бошлиқларининг 
навбатдаги 
учрашуви-саммитда 
имзоланган 
шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги бу ҳужжат Ўзбекистоннинг жаҳон 
ҳамжамиятига дадил кириб боришида ўз ўрни ва овозига эга бўлишида катта 
аҳамият касб этди. 2017 йил ноябрида Европа Иттифоқи делегациясининг 
Самарқандга ташрифи ўзаро ҳамкорлик борасида янги саҳифани очди.  2018 
йил 23 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи 
давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида бир қатор долзарб 
масалаларга эътибор қаратилди.
мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган эди. Йиғилишда Ўзбекистон раҳбарининг маърузаси дунё мамлакатлари иқтисодий тараққиётини, фуқароларнинг ижтимоий турмуш тарзини фақатгина хавфсизликни таъминлагандагина амалга ошириш мумкинлигига қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти йиғилишда глобал аҳамиятга эга бўлган терорризмга қарши марказ тузиш ҳақидаги таклифини киритди ва турли қабиҳ ниятдагиларга ёрдам бераётган ташкилотларни илдизи билан йўқотиш орқалигина мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини алоҳида таъкидлади. ХХ аср охири ХХI аср бошлари халқаро терроризмга қарши кескин кураш даври бўлди. Бу курашга Ўзбекистон ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Буни АҚШ сенаторларидан бири бўлган Либерман тасдиқлаб, қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Ўзбекистонсиз бизнинг Афғонистондаги аксилтеррорчиларга қарши курашимиз муваффақиятли бўлмас эди”, - дейди. Бу ўринда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги масаласига ҳам тўхтаб ўтмоқ жоиз. Мазкур иттифоқ билан ҳамкорлик учун тузиладиган битим бўйича ишлар республикада 1995 йилдан бошланган бўлиб, бу музокаралар 1996 йилга қадар давом этди. Бу музокараларнинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги битим 1996 йил 21-22 июнь кунлари Италиянинг Флоренция шаҳрида Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг йиғилишида имзоланди. Флоренциянинг “Фортезза де бассо” қалъасида Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар ва ҳукумат бошлиқларининг навбатдаги учрашуви-саммитда имзоланган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги бу ҳужжат Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига дадил кириб боришида ўз ўрни ва овозига эга бўлишида катта аҳамият касб этди. 2017 йил ноябрида Европа Иттифоқи делегациясининг Самарқандга ташрифи ўзаро ҳамкорлик борасида янги саҳифани очди. 2018 йил 23 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида бир қатор долзарб масалаларга эътибор қаратилди.
 
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Ислом 
конференцияси 
ташкилоти”, 
“Қўшилмаслик ҳаракати” каби минтақавий ташкилотлар билан ҳам самарали 
алоқалар ўрнатди. Булар орасида, айниқса, 1985 йилда тузилган, юздан ортиқ 
аъзога эга “Қўшилмаслик ҳаракати” томонидан олиб борилаётган сиёсат 
Ўзбекистон 
ташқи 
сиёсатининг 
асосий 
тамойилларига, 
халқаро 
келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш, турли ҳарбий-сиёсий 
блоклар фаолиятида қатнашмаслик, тинчликсеварлик каби йўналишларга тўла 
мос келади. Ўзбекистон бу ташкилотга 105-аъзо бўлиб кирди. 
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи 
сиёсатида жахон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан 
сиёсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар 
ўрнатиш масалалари долзарб вазифалар қаторига кирди. Шу боис Ўзбекистон 
жаҳон иқтисодиётида интеграциялашиш йўлидан бориб, Жаҳон банки, 
Халқаро Валюта фонди, Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиётга 
кўмаклашув ташкилоти ва бошқа молиявий иқтисодий ташкилотларга аъзо 
бўлиб кирди ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олди. Шу билан бирга 
Ўзбекистон БМТ доирасидаги ихтисослашган муассасалар - Жаҳон соғлиқни 
сақлаш ташкилоти, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк 
ташкилоти, БМТнинг болалар фонди, Халқаро почта иттифоқи, Електр 
алоқаси бўйича халқаро иттифоқ, Жаҳон метеорология ташкилоти, Халқаро 
олимпиада қўмитаси, Халқаро автомобилчилар иттифоқи ва бошқа 
ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни тиклаб олди. Уларнинг ваколатхоналари 
Республикамизда очилди ва фаолият кўрсатмоқда. БМТнинг таълим, илм-фан 
ва маданият масалаларига ихтисослашган ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳам 
Республикамиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари шу кунларда муҳим 
аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон 1993 йил ЮНЕСКОга аъзо бўлган 
эди.  
1994 йилга келиб эса Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари 
бўйича 
Миллий 
комиссияси 
ташкил 
этилди 
ва 
бу 
ҳам 
ўзаро 
ҳамкорлигимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. 1996
Ўзбекистон Республикаси “Ислом конференцияси ташкилоти”, “Қўшилмаслик ҳаракати” каби минтақавий ташкилотлар билан ҳам самарали алоқалар ўрнатди. Булар орасида, айниқса, 1985 йилда тузилган, юздан ортиқ аъзога эга “Қўшилмаслик ҳаракати” томонидан олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойилларига, халқаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш, турли ҳарбий-сиёсий блоклар фаолиятида қатнашмаслик, тинчликсеварлик каби йўналишларга тўла мос келади. Ўзбекистон бу ташкилотга 105-аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиёсатида жахон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан сиёсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифалар қаторига кирди. Шу боис Ўзбекистон жаҳон иқтисодиётида интеграциялашиш йўлидан бориб, Жаҳон банки, Халқаро Валюта фонди, Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашув ташкилоти ва бошқа молиявий иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олди. Шу билан бирга Ўзбекистон БМТ доирасидаги ихтисослашган муассасалар - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, БМТнинг болалар фонди, Халқаро почта иттифоқи, Електр алоқаси бўйича халқаро иттифоқ, Жаҳон метеорология ташкилоти, Халқаро олимпиада қўмитаси, Халқаро автомобилчилар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни тиклаб олди. Уларнинг ваколатхоналари Республикамизда очилди ва фаолият кўрсатмоқда. БМТнинг таълим, илм-фан ва маданият масалаларига ихтисослашган ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳам Республикамиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари шу кунларда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон 1993 йил ЮНЕСКОга аъзо бўлган эди. 1994 йилга келиб эса Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ташкил этилди ва бу ҳам ўзаро ҳамкорлигимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. 1996
 
 
йилга келиб Тошкентда ЮНЕСКОнинг ваколатхонаси очилди. Шу ўтган 
вақтдан бери Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ташкилоти ўртасидаги алоқалар 
йилдан-йилга кенгайиб борди.  
1996 йил Ўзбекистон Президенти ҳам ЮНЕСКО қароргоҳига расмий 
ташриф билан борди. Бу ташриф чоғида И.А.Каримов ЮНЕСКО Ижроия 
кенгашининг 149-сессиясида нутқ сўзлади. ЮНЕСКОнинг Бош директори ва 
Франция Президенти иштирокида ЮНЕСКО қароргохида “Темурийлар 
даврида фан, маданият ва маърифатнинг гуллаб-яшнаши” кўргазмасини очди.  
Ўзбекистон 
билан 
ЮНЕСКОнинг 
ўзаро 
ҳамкорлиги 
кенгайши 
натижасида ЮНЕСКО иштирокида Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро 
институти очилди, 2000 йил 28 декабрда эса Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКО 
рўйхатига киритилди. Шахрисабз бу рўйхатга киритилган республикамиздаги 
учинчи шаҳар бўлди. Бундай алоқалар ўз навбатида муносабатларимизни 
янада юқори поғонага кўтариб, ҳамкорлигимиз соҳаларини кенгайтирди. 
Мустақиллик йиллари республикада ўтказилган барча тадбирларда ЮНЕСКО 
иштирок этмоқда. Хусусан, Амир Темур таваллуд топган кунининг 660 
йиллиги, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом ал-Бухорий, Жалолиддин Мангуберди 
каби буюк шахсларнинг юбилей тантаналари, Бухоро ва Xива шаҳарларининг 
2500 йиллиги, Самарқандда шаҳрининг 2750 йиллиги, Тошкент шаҳрининг 
2200 йиллиги, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги, “Алпомиш” достонининг 
1000 йиллиги каби тадбирлар бевосита ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтказилди. 
Кейинги йилларда бу алоқалар янада кенгаймоқда.  
Хусусан, 2018 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев Франция давлатига бўлган расмий ташрифи чоғида ЮНЕСКО 
Бош директори Одри Азуле билан учрашиб, биргаликда Ўзбекистон билан 
ЮНЕСКО 
алоқаларини 
ривожлантиришга 
қаратилган 
2021 
йилгача 
ҳамкорлик дастурини имзоладилар. 2019 йил август ойининг охирги ўн 
кунлигида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Самарқанд шаҳрида бўлиб 
ўтган XII халқаро “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида бевосита иштирок 
этди.
йилга келиб Тошкентда ЮНЕСКОнинг ваколатхонаси очилди. Шу ўтган вақтдан бери Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ташкилоти ўртасидаги алоқалар йилдан-йилга кенгайиб борди. 1996 йил Ўзбекистон Президенти ҳам ЮНЕСКО қароргоҳига расмий ташриф билан борди. Бу ташриф чоғида И.А.Каримов ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 149-сессиясида нутқ сўзлади. ЮНЕСКОнинг Бош директори ва Франция Президенти иштирокида ЮНЕСКО қароргохида “Темурийлар даврида фан, маданият ва маърифатнинг гуллаб-яшнаши” кўргазмасини очди. Ўзбекистон билан ЮНЕСКОнинг ўзаро ҳамкорлиги кенгайши натижасида ЮНЕСКО иштирокида Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти очилди, 2000 йил 28 декабрда эса Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Шахрисабз бу рўйхатга киритилган республикамиздаги учинчи шаҳар бўлди. Бундай алоқалар ўз навбатида муносабатларимизни янада юқори поғонага кўтариб, ҳамкорлигимиз соҳаларини кенгайтирди. Мустақиллик йиллари республикада ўтказилган барча тадбирларда ЮНЕСКО иштирок этмоқда. Хусусан, Амир Темур таваллуд топган кунининг 660 йиллиги, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом ал-Бухорий, Жалолиддин Мангуберди каби буюк шахсларнинг юбилей тантаналари, Бухоро ва Xива шаҳарларининг 2500 йиллиги, Самарқандда шаҳрининг 2750 йиллиги, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги, “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги каби тадбирлар бевосита ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтказилди. Кейинги йилларда бу алоқалар янада кенгаймоқда. Хусусан, 2018 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Франция давлатига бўлган расмий ташрифи чоғида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашиб, биргаликда Ўзбекистон билан ЮНЕСКО алоқаларини ривожлантиришга қаратилган 2021 йилгача ҳамкорлик дастурини имзоладилар. 2019 йил август ойининг охирги ўн кунлигида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган XII халқаро “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида бевосита иштирок этди.
 
 
Мустақил Ўзбекистон 2001 йилнинг июнь ойида “Шанхай бешлиги” деб 
юритилган халқаро ташкилотнинг ХХРни Шанхай шаҳрида чақирилган 
Саммитида бу ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1998 йили ташкил 
этилган “Шанхай бешлиги”да Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва 
Тожикистон Республикалари аъзодир. Шундан кейин “Шанхай ҳамкорлик 
ташкилоти” номи билан юритилиб бош мақсад ҳар томонлама ҳамкорлик 
ўрнатишдан иборат бўлиб, айни бир вақтда халқаро терроризм ва 
экстремизмга қарши курашни ташкилотнинг фаолият марказида турадиган 
бўлди. Терроризмга қарши кураш қароргоҳи (штаби) Бишкекдан Тошкентга 
кўчирилди. Ташкилотнинг аниқ вазифаларини ташқи ишлар, мудофаа 
вазирликларининг кенгашларида ҳал қилинади.  
2005 йилнинг 2 июль куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “Шанхай 
ҳамкорлиги” ташкилотининг ўнинчи марта учрашуви ўтди. Саммитда доимий 
аъзо давлат раҳбарларидан ташқари Мўғулистон Республикасининг вакили 
кузатувчи сифатида қатнашди. Кенгаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон 
давлатларини ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилинган эди. 2016 йил 
июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ йиғилишидаПокистон ва 
Ҳиндистон ташкилотнинг тенг аъзоси сифатида қабул қилинди. Астана 
учрашуви қатнашчилари “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш 
концепцияси”ни якдиллик билан қабул қилди. Ўзаро иқтисодий алоқаларни 
кенгайтириш тўғрисида ҳужжатларни имзолади. Ташкилотнинг фаолият 
кўламини кенгайтириш мақсадида 2005-2006 йилларда ШҲТнинг Банклараро 
бирлашмаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Форуми ташкил қилинди. 
2017 йил 9 июнда Астанада бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари йиғилишида 
иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаёт бобидаги қатор масалалар бўйича фикр 
алмашилиб, умумий хулосаларга келинди. 
2018 йил 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай 
ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Аъзо 
давлатлар раҳбарлари 2017 йилги Астана саммити якунларининг ижросини 
ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар асносида ШҲТни
Мустақил Ўзбекистон 2001 йилнинг июнь ойида “Шанхай бешлиги” деб юритилган халқаро ташкилотнинг ХХРни Шанхай шаҳрида чақирилган Саммитида бу ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1998 йили ташкил этилган “Шанхай бешлиги”да Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари аъзодир. Шундан кейин “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” номи билан юритилиб бош мақсад ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатишдан иборат бўлиб, айни бир вақтда халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашни ташкилотнинг фаолият марказида турадиган бўлди. Терроризмга қарши кураш қароргоҳи (штаби) Бишкекдан Тошкентга кўчирилди. Ташкилотнинг аниқ вазифаларини ташқи ишлар, мудофаа вазирликларининг кенгашларида ҳал қилинади. 2005 йилнинг 2 июль куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “Шанхай ҳамкорлиги” ташкилотининг ўнинчи марта учрашуви ўтди. Саммитда доимий аъзо давлат раҳбарларидан ташқари Мўғулистон Республикасининг вакили кузатувчи сифатида қатнашди. Кенгаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон давлатларини ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилинган эди. 2016 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ йиғилишидаПокистон ва Ҳиндистон ташкилотнинг тенг аъзоси сифатида қабул қилинди. Астана учрашуви қатнашчилари “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш концепцияси”ни якдиллик билан қабул қилди. Ўзаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тўғрисида ҳужжатларни имзолади. Ташкилотнинг фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида 2005-2006 йилларда ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Форуми ташкил қилинди. 2017 йил 9 июнда Астанада бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари йиғилишида иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаёт бобидаги қатор масалалар бўйича фикр алмашилиб, умумий хулосаларга келинди. 2018 йил 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар раҳбарлари 2017 йилги Астана саммити якунларининг ижросини ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар асносида ШҲТни
 
 
янада ривожлантиришга доир биринчи галдаги вазифаларни кўриб чиқдилар. 
Томонларнинг ўзаро келишилган позицияси қабул қилинган Циндао 
декларациясида ўз ифодасини топди. 
Аъзо давлатлар ШҲТ Хартиясининг мақсад ва принципларига риоя 
этган ҳамда “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда ШҲТни 2025 йилгача 
мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил 
амалга ошираётганлари қайд этилди. Бугунги кунда ШҲТ ноёб, нуфузли ва 
обрўли минтақавий бирлашма сифатида қарор топгани, Ташкилотга 
Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлгандан сўнг унинг салоҳияти сезиларли 
даражада ошгани таъкидланди. 
Мустақил Ўзбекистон Республикаси дунё мамлакатлари билан кўп 
томонлама алоқалар ўрнатиш билан бир вақтда тараққий этган давлатлар ва 
қўшни мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантирди.  
Кейинги йилларда ёш мустақил давлатлар ичида Марказий Осиё 
давлатлари учун дини, урф-одатлари ва анъаналари яқин бўлган Шарқ 
мамлакатлари билан ўзаро алоқалар олиб бориш имкониятлари бу 
мамлакатлар 
ўртасидаги 
муносабатларни 
кенгайтирди. 
Шунингдек, 
Ўзбекистон 1992 йил 6 февралда Туркия, Покистон, Эрон томонидан тузилган 
иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди ва 1992 йил Эрон, 
Туркия, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари 
билан имзоланган “Транс-Осиё” темир йўл алоқасини тиклаш мақсадида 
Тажан-Серахс-Машҳад йўли қурилиши ҳақидаги битимда фаол иштирок этди. 
Бу Ўзбекистон учун денгиз йўлларига, халқаро транспорт тармоғига, товар ва 
капитал халқаро бозорига чиқиш имкониятини берди. Араб мамлакатлари 
билан олиб борилган алоқалар маданий ва диний томондан ҳам узвий боғлиқ 
бўлди. 
Бу 
йўлдаги 
ҳаракатлар 
натижасида 
савдо-сотиқ, 
туризмни 
ривожлантириш ва кадрларни ўқитиш имкониятларига йўл очилди.  
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий 
алоқаларида Қозоғистон алоҳида ўрин эгаллайди. 2018 йилга келиб 
Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларига оид 170 дан зиёд ҳужжатлар
янада ривожлантиришга доир биринчи галдаги вазифаларни кўриб чиқдилар. Томонларнинг ўзаро келишилган позицияси қабул қилинган Циндао декларациясида ўз ифодасини топди. Аъзо давлатлар ШҲТ Хартиясининг мақсад ва принципларига риоя этган ҳамда “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда ШҲТни 2025 йилгача мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошираётганлари қайд этилди. Бугунги кунда ШҲТ ноёб, нуфузли ва обрўли минтақавий бирлашма сифатида қарор топгани, Ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлгандан сўнг унинг салоҳияти сезиларли даражада ошгани таъкидланди. Мустақил Ўзбекистон Республикаси дунё мамлакатлари билан кўп томонлама алоқалар ўрнатиш билан бир вақтда тараққий этган давлатлар ва қўшни мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантирди. Кейинги йилларда ёш мустақил давлатлар ичида Марказий Осиё давлатлари учун дини, урф-одатлари ва анъаналари яқин бўлган Шарқ мамлакатлари билан ўзаро алоқалар олиб бориш имкониятлари бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтирди. Шунингдек, Ўзбекистон 1992 йил 6 февралда Туркия, Покистон, Эрон томонидан тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди ва 1992 йил Эрон, Туркия, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан имзоланган “Транс-Осиё” темир йўл алоқасини тиклаш мақсадида Тажан-Серахс-Машҳад йўли қурилиши ҳақидаги битимда фаол иштирок этди. Бу Ўзбекистон учун денгиз йўлларига, халқаро транспорт тармоғига, товар ва капитал халқаро бозорига чиқиш имкониятини берди. Араб мамлакатлари билан олиб борилган алоқалар маданий ва диний томондан ҳам узвий боғлиқ бўлди. Бу йўлдаги ҳаракатлар натижасида савдо-сотиқ, туризмни ривожлантириш ва кадрларни ўқитиш имкониятларига йўл очилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларида Қозоғистон алоҳида ўрин эгаллайди. 2018 йилга келиб Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларига оид 170 дан зиёд ҳужжатлар
 
 
имзоланган бўлиб, улар орасида “Абадий дўстлик” ва “Стратегик шериклик” 
тўғрисидаги шартномалар алоҳида ўрин эгаллайди. Охирги йилларда бу 
ҳамкорлик алоқаларига катта аҳамият берилиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон 
давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги бир қатор учрашувлар бўлиб 
ўтди. 
Хусусан, 
2017 
йил 
март 
ойида 
бўлиб 
ўтган 
Президент 
Ш.М.Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи яхши қўшничилик 
алоқаларини янада ривожлантиришда янги саҳифани очди. Ўзбекистонда 
қозоғистонлик инвесторлар иштирокида 260 та корхона фаолияти йўлга 
қўйилган бўлса, қўшни давлатда юртимиз ишбилармонлари иштирокида 105 
та бизнес субъекти фаолият олиб бормоқда. 2017 йил Остона ва Тошкент 
шаҳарларида бўлиб ўтган бизнес-форумлар натижаси бўйича умумий қиймати 
1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги келишувларга эришилди. Сиёсий 
жабҳадаги мулоқотлар ривожи иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш 
учун қулай муҳит яратади. Бу нафақат савдо айланмаси ва сармоялар ҳажмини 
кенгайтиришга хизмат қилади, балки маданий-гуманитар алоқалар ривожини 
ҳам кафолатлайди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида икки давлат раҳбарлари 
2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ҳамда 2019 йилда Ўзбекистонда 
Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олган эди.  Қозоғистон Республикаси 
2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилди. Бу қозоқ эли ва 
Қозоғистон давлатининг ўзбек халқига ҳурмати, юртимизга юксак эҳтироми 
рамзидир. Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб Тожикистон, Туркманистон, 
Қирғизистон, Афғонистон давлатлари билан ҳам ўзаро ҳамкорликни янги 
босқичга олиб чиқиш масаласида қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилди. 
Аъзо давлатлар раҳбарлари 2017 йилги Остона саммити якунларининг 
ижросини ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар 
асносида ШҲТни янада ривожлантиришга доир биринчи галдаги вазифаларни 
кўриб чиқдилар. Томонларнинг ўзаро келишилган позицияси қабул қилинган 
Циндао декларациясида ўз ифодасини топди. 
Аъзо давлатлар ШҲТ Хартиясининг мақсад ва принципларига риоя 
этган ҳамда “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда ШҲТни 2025 йилгача
имзоланган бўлиб, улар орасида “Абадий дўстлик” ва “Стратегик шериклик” тўғрисидаги шартномалар алоҳида ўрин эгаллайди. Охирги йилларда бу ҳамкорлик алоқаларига катта аҳамият берилиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Хусусан, 2017 йил март ойида бўлиб ўтган Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи яхши қўшничилик алоқаларини янада ривожлантиришда янги саҳифани очди. Ўзбекистонда қозоғистонлик инвесторлар иштирокида 260 та корхона фаолияти йўлга қўйилган бўлса, қўшни давлатда юртимиз ишбилармонлари иштирокида 105 та бизнес субъекти фаолият олиб бормоқда. 2017 йил Остона ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтган бизнес-форумлар натижаси бўйича умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги келишувларга эришилди. Сиёсий жабҳадаги мулоқотлар ривожи иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш учун қулай муҳит яратади. Бу нафақат савдо айланмаси ва сармоялар ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади, балки маданий-гуманитар алоқалар ривожини ҳам кафолатлайди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида икки давлат раҳбарлари 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ҳамда 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олган эди. Қозоғистон Республикаси 2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилди. Бу қозоқ эли ва Қозоғистон давлатининг ўзбек халқига ҳурмати, юртимизга юксак эҳтироми рамзидир. Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон давлатлари билан ҳам ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласида қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилди. Аъзо давлатлар раҳбарлари 2017 йилги Остона саммити якунларининг ижросини ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар асносида ШҲТни янада ривожлантиришга доир биринчи галдаги вазифаларни кўриб чиқдилар. Томонларнинг ўзаро келишилган позицияси қабул қилинган Циндао декларациясида ўз ифодасини топди. Аъзо давлатлар ШҲТ Хартиясининг мақсад ва принципларига риоя этган ҳамда “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда ШҲТни 2025 йилгача
 
 
мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил 
амалга ошираётганлари қайд этилди. Бугунги кунда ШҲТ ноёб, нуфузли ва 
обрўли минтақавий бирлашма сифатида қарор топгани, Ташкилотга 
Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлгандан сўнг унинг салоҳияти сезиларли 
даражада ошгани таъкидланди. 
Ўзбекистоннинг АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, 
Ҳиндистон, Япония, Германия, Туркия, Италия, Буюк Британия, Корея 
Республикаси  билан алоқалари кенгайиб, бу давлатлар билан ўзаро манфаатли 
ҳамкорлик бир-бирининг ишига аралашмаслик, халқаро ҳуқуқ нормаларида 
белгиланган қоидаларга ва тамойиллара асосланди.  
Ҳеч бир мамлакат иқтисодий ҳамкорликсиз ривожлана олмаслигини 
ҳозирги кун воқелиги исботлаб турибди. Ўзбекистон раҳбариятининг бу 
вазиятга 
чуқур 
йўндошиши 
орқали 
ташқи 
иқтисодий 
алоқаларда 
Республикамиз иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этишга катта 
аҳамият берилди. Иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этишда 
Ўзбекистон қуйидаги тамойилларга амал қилади:  
- Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш; 
- Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармоядорларни кенг жалб 
қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий, иқтисодий шарт-шароитлар 
яратиш, ташкилотлар ва муассасалар тузиш; 
- Илғор технологиянинг кириб келишига, хўжалик таркибини 
замонавийлашига кўмаклашадиган хорижий сармояларга нисбатан “очиқ 
эшиклар” сиёсатини ўтказиш;  
- Республика мустақиллигини таъминлайдиган ўта муҳим соҳаларни 
ишлаб чиқариш воситалар билан таъминлаш ҳамда рақобат бардош маҳсулот 
ишлаб чиқаришга қаратиш; 
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ва бу 
алоқаларни 
эркинлаштиришида 
ҳуқуқий 
жиҳатдан 
таъминловчи 
қонунларнинг аҳамияти катта бўлди. “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, 
“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ва “Хорижий инвесторлар ва
мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошираётганлари қайд этилди. Бугунги кунда ШҲТ ноёб, нуфузли ва обрўли минтақавий бирлашма сифатида қарор топгани, Ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлгандан сўнг унинг салоҳияти сезиларли даражада ошгани таъкидланди. Ўзбекистоннинг АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Германия, Туркия, Италия, Буюк Британия, Корея Республикаси билан алоқалари кенгайиб, бу давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бир-бирининг ишига аралашмаслик, халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоидаларга ва тамойиллара асосланди. Ҳеч бир мамлакат иқтисодий ҳамкорликсиз ривожлана олмаслигини ҳозирги кун воқелиги исботлаб турибди. Ўзбекистон раҳбариятининг бу вазиятга чуқур йўндошиши орқали ташқи иқтисодий алоқаларда Республикамиз иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этишга катта аҳамият берилди. Иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этишда Ўзбекистон қуйидаги тамойилларга амал қилади: - Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш; - Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармоядорларни кенг жалб қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий, иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, ташкилотлар ва муассасалар тузиш; - Илғор технологиянинг кириб келишига, хўжалик таркибини замонавийлашига кўмаклашадиган хорижий сармояларга нисбатан “очиқ эшиклар” сиёсатини ўтказиш; - Республика мустақиллигини таъминлайдиган ўта муҳим соҳаларни ишлаб чиқариш воситалар билан таъминлаш ҳамда рақобат бардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратиш; Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ва бу алоқаларни эркинлаштиришида ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи қонунларнинг аҳамияти катта бўлди. “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ва “Хорижий инвесторлар ва
 
 
инвестицияларга кафолат бериш тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги 
қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар шулар жумласига киради. Шу қаторда 
республика чет эл инвестицияларини ишончли суғурта билан ҳимоялашни ҳам 
таъминлади. 
Бу 
ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
ташқи 
иқтисодий 
фаолиятни 
кенгайтириш, халқаро шартномалар тузиш ва уларни бажариш учун шарт-
шароитлар яратди. Амалдаги қонунлар чет эллик инвесторлар учун 
кафолатлар билан бир қаторда солиқ соҳасида кенг имтиёзлар берди. Биринчи 
навбатда Ўзбекистон иқтисодига умумий ҳажми 50 миллион доллардан ортиқ 
миқдорда қилинадиган инвестициялар бож тўлашдан озод қилинди. Бу 
инвестицияларнинг давлат инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларда 
иштироки натижасида етти йил мобайнида фойдадан солиқ тўлашдан ва 
корхоналар даромадларининг ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва технология 
билан қайта жиҳозлашга сарфланадиган қисми ҳам солиқ тўлашдан озод 
қилинди. Ишлаб чиқарилган товарларни импорт ва экспорт қилиш учун 
божхона тўловлари анча камайтирилди.  
Бу ўринда шуни айтиб ўтмоқ лозимки, чет эллик инвесторларга ёрдам 
кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар ва 
муассасалар тармоғи ташкил этилди. Булар қаторида “Ўзбекинвест” Миллий 
экспорт-импорт суғурта компанияси, чет эл инвестициялари бўйича агентлик, 
товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси катта аҳамиятга эга 
бўлди.  
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонга 12 
миллиард америка доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди. 
Ўзбекистонга киритилган чет эл капитали ёрдамида республика ҳудудида қайд 
қилинган қўшма корхоналарнинг сони эса шу кунларгача 1810 тага этди.  
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларда ўз мавқеига эга бўлиб 
бориши қувонарли ҳолдир. Бу ўринда мустақилликнинг дастлабки кунларидан 
бошлаб АҚШ билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бу икки давлат ўртасидаги 
иқтисодий алоқаларни кенг миқёсда олиб борилиши хусусида тўхтаб ўтмоқ 
лозим. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан АҚШ билан
инвестицияларга кафолат бериш тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар шулар жумласига киради. Шу қаторда республика чет эл инвестицияларини ишончли суғурта билан ҳимоялашни ҳам таъминлади. Бу ҳуқуқий ҳужжатлар ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, халқаро шартномалар тузиш ва уларни бажариш учун шарт- шароитлар яратди. Амалдаги қонунлар чет эллик инвесторлар учун кафолатлар билан бир қаторда солиқ соҳасида кенг имтиёзлар берди. Биринчи навбатда Ўзбекистон иқтисодига умумий ҳажми 50 миллион доллардан ортиқ миқдорда қилинадиган инвестициялар бож тўлашдан озод қилинди. Бу инвестицияларнинг давлат инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларда иштироки натижасида етти йил мобайнида фойдадан солиқ тўлашдан ва корхоналар даромадларининг ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва технология билан қайта жиҳозлашга сарфланадиган қисми ҳам солиқ тўлашдан озод қилинди. Ишлаб чиқарилган товарларни импорт ва экспорт қилиш учун божхона тўловлари анча камайтирилди. Бу ўринда шуни айтиб ўтмоқ лозимки, чет эллик инвесторларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар ва муассасалар тармоғи ташкил этилди. Булар қаторида “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси, чет эл инвестициялари бўйича агентлик, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси катта аҳамиятга эга бўлди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонга 12 миллиард америка доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Ўзбекистонга киритилган чет эл капитали ёрдамида республика ҳудудида қайд қилинган қўшма корхоналарнинг сони эса шу кунларгача 1810 тага этди. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларда ўз мавқеига эга бўлиб бориши қувонарли ҳолдир. Бу ўринда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб АҚШ билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенг миқёсда олиб борилиши хусусида тўхтаб ўтмоқ лозим. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан АҚШ билан
 
 
Ўзбекистон ўртасида имзоланган ўзаро манфаатли шартномалар асосида 
Ўзбекистонга АҚШнинг сармоялари кириб келди. Бу сармоялар иштирокида 
республикада қўшма корхоналар ташкил топиб фаолият кўрсатиб турибди. 
Ўзаро тузилган шартномаларга кўра, АҚШ Ўзбекистондаги бепоён ер ости ва 
ер усти бойликларини ўзлаштириш учун катта сармоя маблағларни 
ажратишни ўз зиммасига олди, натижада республикага Американинг 
замонавий техникаси кириб келди. Ўзбекистонда Американинг “Нюмонт-
Майнинг” компанияси билан ҳамкорликда олтин қазиб оладиган “Зарафшон-
Нюмонт” қўшма корхонаси қуриб ишга туширилди.   
Шунингдек, 
хоржий 
сармоялар 
натижасида 
Ўзбекистонда 
“СамКучавто”, “УзДЭУавто”, Кўкдумалоқ компрессор станцияси, Бухоро 
нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқалар қурилди.  
Корея Республикаси сармоядорлари билан “ЎзДЕУавто”, “ЎзДЕУ 
электроникс” ҳиссадорлик бирлашмалари кенг фаолият натижаси ўлароқ 
Ўзбекистон жаҳондаги автомобил ишлаб чиқарувчи 28 мамлакат қаторидан 
ўрин эгаллади ва юқори баҳоларга сазовор бўлди. Бу мамлакат билан 
ҳамкорликда телефон тармоқлари янгиланди.  
1991 йил 8 декабрда Минск шаҳри яқинида собиқ иттифоқнинг барҳам 
топиши муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига асос солинди. 
МДҲнинг вужудга келиши ҳақидаги ҳужжатга дастлаб Россия Федерацияси, 
Украина ва Белорусия давлатлари имзо чекдилар. 13 декабрда Ашхободда 
ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республика раҳбарларининг кенгашида 
ҳамдўстликни кенгайтириш зарур деб топди. Натижада шу йили 21 декабрда 
Алматида ўтган учрашувда жами 11 давлат МДҲга аъзо бўлиб кирди. Улар бу 
битимда давлатларнинг ҳудудий бутунлигини тан олиш, амалдаги чегаралар, 
уларнинг очиқлиги, фуқароларнинг ҳаракати эркинлигига, халқаро тинчлик ва 
хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ҳаракат ва қурол-яроғ тарқатишнинг 
олдини олишда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.  
МДҲ аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатларига қуйидаги вазифалар 
киритилди:
Ўзбекистон ўртасида имзоланган ўзаро манфаатли шартномалар асосида Ўзбекистонга АҚШнинг сармоялари кириб келди. Бу сармоялар иштирокида республикада қўшма корхоналар ташкил топиб фаолият кўрсатиб турибди. Ўзаро тузилган шартномаларга кўра, АҚШ Ўзбекистондаги бепоён ер ости ва ер усти бойликларини ўзлаштириш учун катта сармоя маблағларни ажратишни ўз зиммасига олди, натижада республикага Американинг замонавий техникаси кириб келди. Ўзбекистонда Американинг “Нюмонт- Майнинг” компанияси билан ҳамкорликда олтин қазиб оладиган “Зарафшон- Нюмонт” қўшма корхонаси қуриб ишга туширилди. Шунингдек, хоржий сармоялар натижасида Ўзбекистонда “СамКучавто”, “УзДЭУавто”, Кўкдумалоқ компрессор станцияси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқалар қурилди. Корея Республикаси сармоядорлари билан “ЎзДЕУавто”, “ЎзДЕУ электроникс” ҳиссадорлик бирлашмалари кенг фаолият натижаси ўлароқ Ўзбекистон жаҳондаги автомобил ишлаб чиқарувчи 28 мамлакат қаторидан ўрин эгаллади ва юқори баҳоларга сазовор бўлди. Бу мамлакат билан ҳамкорликда телефон тармоқлари янгиланди. 1991 йил 8 декабрда Минск шаҳри яқинида собиқ иттифоқнинг барҳам топиши муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига асос солинди. МДҲнинг вужудга келиши ҳақидаги ҳужжатга дастлаб Россия Федерацияси, Украина ва Белорусия давлатлари имзо чекдилар. 13 декабрда Ашхободда ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республика раҳбарларининг кенгашида ҳамдўстликни кенгайтириш зарур деб топди. Натижада шу йили 21 декабрда Алматида ўтган учрашувда жами 11 давлат МДҲга аъзо бўлиб кирди. Улар бу битимда давлатларнинг ҳудудий бутунлигини тан олиш, амалдаги чегаралар, уларнинг очиқлиги, фуқароларнинг ҳаракати эркинлигига, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ҳаракат ва қурол-яроғ тарқатишнинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар. МДҲ аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатларига қуйидаги вазифалар киритилди:
 
 
- ташқи сиёсий фаолиятларни мувофиқлаштириш, мудофаа сиёсати ва 
ташқи чегарани мухофаза қилиш; 
- умумий иқтисодий муҳитни ривожлантириш ва Умумевропа, 
ЕвроОсиё бозорини шакллантириш; 
- иқтисодий ислоҳот ўтказиш; 
- божхона сиёсатини бирга олиб бориш; 
-транспорт, алоқа, энергетика тизимларини ривожлантириш; 
- экологик, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш; 
- уюшган жиноятчиликка қарши курашиш; 
Умуман 
айтганда, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ташқи 
сиёсатида 
Ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш 
ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият берди.  
Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликка катта эътибор бериб, унинг 
иштироки қуйидаги ҳолатларда белгилаб берилди:  
- янги мустақил давлатларнинг кўп йиллар мобайнида таркиб топган 
муносабатлари чуқурлашиши ҳалқаро майдонда вазиятни чигаллаштиришга 
олиб келиши мумкинлиги;  
- республика иқтисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга 
бўлган собиқ умумиттифоқ иқтисодий макони доирасида шаклланганлиги, 
мустақиллик йилларида бўлса, МДҲ доирасидаги давлатларнинг ўзаро 
алоқаларини узиб қўйиши ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиб кетишига 
олиб келиши мумкинлиги; 
- МДҲ доирасидаги давлатларда чегараларнинг очиқлигини сақлаб 
қолиш республикада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ва миллатлараро 
муносабатларда тотувликни таъминлашда муҳим роль ўйнаши; 
- мустақил давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги халқаро мақомда ўз 
мавқеини сақлаб қолиши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланиши; 
1991-2000 йилларда МДҲ давлатлари бошлиқларининг 30 га яқин 
кенгашлари бўлиб ўтди ва муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида 
хавфсизлик масалалари, тинчликни сақлаш, иқтисодий ҳамкорликни йўлга
- ташқи сиёсий фаолиятларни мувофиқлаштириш, мудофаа сиёсати ва ташқи чегарани мухофаза қилиш; - умумий иқтисодий муҳитни ривожлантириш ва Умумевропа, ЕвроОсиё бозорини шакллантириш; - иқтисодий ислоҳот ўтказиш; - божхона сиёсатини бирга олиб бориш; -транспорт, алоқа, энергетика тизимларини ривожлантириш; - экологик, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш; - уюшган жиноятчиликка қарши курашиш; Умуман айтганда, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида Ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият берди. Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликка катта эътибор бериб, унинг иштироки қуйидаги ҳолатларда белгилаб берилди: - янги мустақил давлатларнинг кўп йиллар мобайнида таркиб топган муносабатлари чуқурлашиши ҳалқаро майдонда вазиятни чигаллаштиришга олиб келиши мумкинлиги; - республика иқтисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга бўлган собиқ умумиттифоқ иқтисодий макони доирасида шаклланганлиги, мустақиллик йилларида бўлса, МДҲ доирасидаги давлатларнинг ўзаро алоқаларини узиб қўйиши ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкинлиги; - МДҲ доирасидаги давлатларда чегараларнинг очиқлигини сақлаб қолиш республикада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ва миллатлараро муносабатларда тотувликни таъминлашда муҳим роль ўйнаши; - мустақил давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги халқаро мақомда ўз мавқеини сақлаб қолиши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланиши; 1991-2000 йилларда МДҲ давлатлари бошлиқларининг 30 га яқин кенгашлари бўлиб ўтди ва муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида хавфсизлик масалалари, тинчликни сақлаш, иқтисодий ҳамкорликни йўлга
 
 
қўйиб олиш учун давлатлаларо иқтисодий қўмита тузиш, иқтисодий 
интеграцияни тўлақонли амалга ошириш, божхона ва иттифоқ тўлови 
масалаларини изга солиб олиш кабилар муҳим ўрин эгаллади. Ўзбекистон 
МДҲ доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳалар бўйича шартнома ҳамда 
келишувларни 
Россия, 
Украина, 
Белоруссия, 
Молдавия 
ва 
бошқа 
мамлакатлари билан имзолаб ўзаро манфаатли ҳамдўстлик алоқалари учун 
мустаҳкам асос яратди. 
Айни вақтда Ўзбекистон 1996 йил Венада собиқ иттифоқдош давлатлар 
Грузия, Украина, Озарбайжон, Молдова давлатлари асос солган ўзига хос 
тузилмага ҳам 1999 йил апрель ойида аъзо бўлди. Натижада, бу тузилма унга 
уюшган давлатларнинг номидан олинган бош ҳарфлар асосида ГУУАМ деб 
юритила бошланди. Мазкур тузилма минтақавий ҳамкорлик доирасидаги 
Осиё-Кавказ-Европа 
транспорт 
йўлагини 
ривожлантириш, 
иқтисодий 
ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилиб олди. 2001 йил июнь ойида ана шу 
ташкилотга аъзо давлатларнинг учрашуви бўлиб, унда Ўзбекистон ҳам 
иштирок этди. Ялтада бўлиб ўтган саммитда ҳамкорликни мустаҳкамлашга 
доир айрим масалалар кўриб чиқилди.  
Сўнгги йилларда ГУУАМ давлатларининг кўпчилигида ички ва ташқи 
сиёсатида юз берган кескин ўзгаришлар юз бериши оқибатида Ўзбекистон бу 
ташкилотга аъзолигини бекор қилди.  
Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида бўлаётган ўзаро 
манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераётганини таъкидлаб 
ўтмоқ жоиздир. Бу икки мамлакат ўртасидаги 1992 йил ўрнатилган 
дипломатик алоқалардан сўнг сиёсий, иқтисодий соҳаларда 150 дан ортиқ 
шартномалар имзоланди.  
2003 йилнинг августида икки мамлакат Президентларининг навбатдаги 
учрашуви Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Россиянинг “Газпром” ва “Лукойл” 
компанияларининг Ўзбекистонда нефть ва газ манбаларини қидирув 
ишлаётган корхоналарни техника жиҳатидан қайта қуриш масалаларини 
муҳокама қилди. Икки давлат ўртасидаги товар алмашув 2002 йили бир
қўйиб олиш учун давлатлаларо иқтисодий қўмита тузиш, иқтисодий интеграцияни тўлақонли амалга ошириш, божхона ва иттифоқ тўлови масалаларини изга солиб олиш кабилар муҳим ўрин эгаллади. Ўзбекистон МДҲ доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳалар бўйича шартнома ҳамда келишувларни Россия, Украина, Белоруссия, Молдавия ва бошқа мамлакатлари билан имзолаб ўзаро манфаатли ҳамдўстлик алоқалари учун мустаҳкам асос яратди. Айни вақтда Ўзбекистон 1996 йил Венада собиқ иттифоқдош давлатлар Грузия, Украина, Озарбайжон, Молдова давлатлари асос солган ўзига хос тузилмага ҳам 1999 йил апрель ойида аъзо бўлди. Натижада, бу тузилма унга уюшган давлатларнинг номидан олинган бош ҳарфлар асосида ГУУАМ деб юритила бошланди. Мазкур тузилма минтақавий ҳамкорлик доирасидаги Осиё-Кавказ-Европа транспорт йўлагини ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилиб олди. 2001 йил июнь ойида ана шу ташкилотга аъзо давлатларнинг учрашуви бўлиб, унда Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Ялтада бўлиб ўтган саммитда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир айрим масалалар кўриб чиқилди. Сўнгги йилларда ГУУАМ давлатларининг кўпчилигида ички ва ташқи сиёсатида юз берган кескин ўзгаришлар юз бериши оқибатида Ўзбекистон бу ташкилотга аъзолигини бекор қилди. Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида бўлаётган ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераётганини таъкидлаб ўтмоқ жоиздир. Бу икки мамлакат ўртасидаги 1992 йил ўрнатилган дипломатик алоқалардан сўнг сиёсий, иқтисодий соҳаларда 150 дан ортиқ шартномалар имзоланди. 2003 йилнинг августида икки мамлакат Президентларининг навбатдаги учрашуви Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Россиянинг “Газпром” ва “Лукойл” компанияларининг Ўзбекистонда нефть ва газ манбаларини қидирув ишлаётган корхоналарни техника жиҳатидан қайта қуриш масалаларини муҳокама қилди. Икки давлат ўртасидаги товар алмашув 2002 йили бир
 
 
миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2003 йили бу кўрсаткич 25 
фоизга ошди.   
2004 йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яна ҳам 
мустаҳкамланди. Шу йили икки давлат Президентлари жами етти марта 
учрашди. Ўзбекистонда 32 маротаба Россия ҳукумати делегациялари ташриф 
буюрди, шу жумладан, Россия давлати хавфсизлик кенгашининг раиси, 
Мудофаа, Ташқи ишлар, Транспорт вазирлари Ўзбекистонлик давлат 
раҳбарлари билан муҳим масалалар бўйича битимлар тузди. Шу йили 16 
июнда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим тузилди. 
Бунда сиёсий, ҳарбий, ҳарбий-техника, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа 
масалалар бўйича алоҳида битимлар имзоланди.  
Ўзбекистонда 350 корхона Россия инвестицияси асосида ишлаб, шундан 
300 таси қўшма корхоналарда, Россияда эса 100 дан ортиқ Ўзбекистон-Россия 
қўшма корхоналари ишга тушди.  
Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин Ўзбекистон билан ўзаро 
муносабатларга тўхталиб: “...биз ҳар хил соҳаларда муносабатларни 
ривожлантиришдан манфаатдормиз” - деган эди.  
Бундай учрашувлар нафақат Россия Федерацияси билан, балки Украина 
билан ҳам кенг йўлга қўйилди. 1994 йили Украина Президенти Леонид Кучма 
давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Ўзбекистон ва Украина давлат 
раҳбарларининг 
ўртасидаги 
ўзаро 
мулоқотда 
иқтисодий 
ҳамкорлик, 
транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, минерал хом ашё қазиб олиш, фан 
тахника тараққиётидаги ютуқларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича 
тузилган битимларни амалга ошириш билан алоқадор бўлган масалалар 
асосий ўрин эгаллади. Нафақат иқтисодий, балки маданий алоқалар ҳам йўлга 
қўйилди. Леонид Кучма ўзининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон 
байналминал маданий марказида ҳам бўлди. Ўз навбатида Ўзбекистон 
Президенти ҳам Украинага уч маротаба сафар қилди. Бу икки давлат 
ўртасидаги алоқалар ҳозирги кунга қадар давом этиб, товар айирбошлаш 
ҳажми 300 миллион АҚШ долларидан ошди. Ўзбекистон Украинага рангли
миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2003 йили бу кўрсаткич 25 фоизга ошди. 2004 йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яна ҳам мустаҳкамланди. Шу йили икки давлат Президентлари жами етти марта учрашди. Ўзбекистонда 32 маротаба Россия ҳукумати делегациялари ташриф буюрди, шу жумладан, Россия давлати хавфсизлик кенгашининг раиси, Мудофаа, Ташқи ишлар, Транспорт вазирлари Ўзбекистонлик давлат раҳбарлари билан муҳим масалалар бўйича битимлар тузди. Шу йили 16 июнда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим тузилди. Бунда сиёсий, ҳарбий, ҳарбий-техника, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа масалалар бўйича алоҳида битимлар имзоланди. Ўзбекистонда 350 корхона Россия инвестицияси асосида ишлаб, шундан 300 таси қўшма корхоналарда, Россияда эса 100 дан ортиқ Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналари ишга тушди. Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларга тўхталиб: “...биз ҳар хил соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз” - деган эди. Бундай учрашувлар нафақат Россия Федерацияси билан, балки Украина билан ҳам кенг йўлга қўйилди. 1994 йили Украина Президенти Леонид Кучма давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Ўзбекистон ва Украина давлат раҳбарларининг ўртасидаги ўзаро мулоқотда иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, минерал хом ашё қазиб олиш, фан тахника тараққиётидаги ютуқларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тузилган битимларни амалга ошириш билан алоқадор бўлган масалалар асосий ўрин эгаллади. Нафақат иқтисодий, балки маданий алоқалар ҳам йўлга қўйилди. Леонид Кучма ўзининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон байналминал маданий марказида ҳам бўлди. Ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ҳам Украинага уч маротаба сафар қилди. Бу икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳозирги кунга қадар давом этиб, товар айирбошлаш ҳажми 300 миллион АҚШ долларидан ошди. Ўзбекистон Украинага рангли
 
 
металл, газлама ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб берган бўлса, 
Украинадан Ўзбекистонга техника асбоб-ускуналари келтирилди. Бугунги 
кунда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ ўзбек-украина қўшма корхоналари ишлаб 
турибди.  
2001 йил МДҲ ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан 
Россия давлати пойтахтида МДҲ давлатлари раҳбарлари иштирокида саммит 
ўз ишини бошлади. Саммитда ўтган вақт мобайнида қилинган ишлар сарҳисоб 
қилинди ва ўзаро савдодаги чеклашларни бартараф этиш, товарлар ва 
хизматлар оқимини кўпайтириш учун ахборот-маркетинг марказларини 
тузиш, таълим, маданият, солиқ, божхона соҳаларида фаолият кўрсатувчи 
муассасалар, хўжалик судлари ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари 
муҳокама этилди.  
2017 йилдан бошлаб, МДҲ давлатлари билан ўзаро муносабатлар янги 
сифат поғонасига кўтарилди. Хусусан, МДҲ давлатлари билан ўзаро савдо-
иқтисодий алоқалар ҳажми 20 % га кўтарилди. МДҲ давлатларининг 2017 йил 
11 октябрдаги Сочи саммитида унга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 
“Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш 
бўйича” баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-
1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги 
йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳамдўстлик 
мамлакатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва 
қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, коррупцияга қарши 
курашиш соҳаларидаги ҳамкорлигига доир концепциялар маъқулланди. 
Шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга 
қаратилган яна қатор ҳужжатлар қабул қилинди. 
Ўзбекистон қўшни Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро иқтисодий, 
савдо алоқаларни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик муносабатларини 
ривожлантириш тарафдори.  
1993 йил Марказий Осиё раҳбарларининг Алматида бўлиб ўтган 
учрашувидан сўнг Марказий Осиё ҳамдўстлигига асос солинди. Ҳамдўстликка
металл, газлама ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб берган бўлса, Украинадан Ўзбекистонга техника асбоб-ускуналари келтирилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ ўзбек-украина қўшма корхоналари ишлаб турибди. 2001 йил МДҲ ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан Россия давлати пойтахтида МДҲ давлатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўз ишини бошлади. Саммитда ўтган вақт мобайнида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди ва ўзаро савдодаги чеклашларни бартараф этиш, товарлар ва хизматлар оқимини кўпайтириш учун ахборот-маркетинг марказларини тузиш, таълим, маданият, солиқ, божхона соҳаларида фаолият кўрсатувчи муассасалар, хўжалик судлари ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 2017 йилдан бошлаб, МДҲ давлатлари билан ўзаро муносабатлар янги сифат поғонасига кўтарилди. Хусусан, МДҲ давлатлари билан ўзаро савдо- иқтисодий алоқалар ҳажми 20 % га кўтарилди. МДҲ давлатларининг 2017 йил 11 октябрдаги Сочи саммитида унга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг “Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича” баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941- 1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳамдўстлик мамлакатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлигига доир концепциялар маъқулланди. Шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган яна қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон қўшни Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро иқтисодий, савдо алоқаларни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш тарафдори. 1993 йил Марказий Осиё раҳбарларининг Алматида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг Марказий Осиё ҳамдўстлигига асос солинди. Ҳамдўстликка
 
 
аъзо бўлган давлатларга миллий мудофаани кафолатлашга, илмий техника 
тараққиёти ютуқлари ва алоқа воситалари, янги технологияга эришиш, 
хорижий 
давлатлардан 
маҳсулот 
ташиш, 
зарур 
хом-ашё 
ва 
тайёр 
маҳсулотларни келтириш ҳамда ўз маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиш, 
табиий офатлар оқибатини тугатиш, экология соҳасида тадбирларни 
биргаликда ўтказиш учун имкониятлар яратилди.  
Дин, эътиқод, тил бирлиги, азалий қардошлик муносабатлари бу 
давлатлар иқтисодий тараққиётида шубҳасиз катта аҳамият касб этади. Айни 
пайтда ўзига рухан, урф-одатлари ва анъаналари билан яқин мамлакатлар 
билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш суверен Ўзбекистоннинг ташқи 
сиёсатидаги 
муҳим 
йўналишлардан 
биридир. 
Бу 
ишлар 
Туркистон 
халқларининг асосий манфаатларини ифодалагани учун, улар орасида 
қадимий дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий 
муаммоларни ечиш, миллий-маданий алоқаларни тиклаш учун жуда қулай 
шароит яратиб, кишилар қалбида меҳр-оқибат, биродарлик туйғуларини, 
уйғотиб келмоқда.  
1994 йил 10 январда Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти 
Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Марказий Осиё ҳамдўстлигига 
амалий пойдеворни қўйди. Унда иккала мамлакат раҳбарлари “Ягона 
иқтисодий ҳудуд” барпо этиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу 
шартномада Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида товарлар, хизматлар, 
сармоялар ва ишчи кучларининг эркин ўтиб туришини назарда тутувчи ҳамда 
ўзаро келишилган кредит, ҳисоб-китоб, бюджет, солиқ, нарх, бож ва валюта 
сиёсатини таъминловчи ягона иқтисодий маконни ташкил этиш кўзда тутилди. 
Фан, маориф, соғлиқни сақлаш йўлида имзоланган ҳужжатлар бўлса ўзаро 
ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи омил бўлиб қолди. Бу 
шартномага Қирғизистон кейинчалик Тожикистоннинг ҳам кириши Марказий 
Осиё минтақасида иқтисодий интеграция жараёнининг чуқурлашувига катта 
имконият яратди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Президентларининг 
бу олий даражадаги учрашувининг янги нуқтаси 1994 йил Алмати шаҳрида
аъзо бўлган давлатларга миллий мудофаани кафолатлашга, илмий техника тараққиёти ютуқлари ва алоқа воситалари, янги технологияга эришиш, хорижий давлатлардан маҳсулот ташиш, зарур хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни келтириш ҳамда ўз маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиш, табиий офатлар оқибатини тугатиш, экология соҳасида тадбирларни биргаликда ўтказиш учун имкониятлар яратилди. Дин, эътиқод, тил бирлиги, азалий қардошлик муносабатлари бу давлатлар иқтисодий тараққиётида шубҳасиз катта аҳамият касб этади. Айни пайтда ўзига рухан, урф-одатлари ва анъаналари билан яқин мамлакатлар билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш суверен Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги муҳим йўналишлардан биридир. Бу ишлар Туркистон халқларининг асосий манфаатларини ифодалагани учун, улар орасида қадимий дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий муаммоларни ечиш, миллий-маданий алоқаларни тиклаш учун жуда қулай шароит яратиб, кишилар қалбида меҳр-оқибат, биродарлик туйғуларини, уйғотиб келмоқда. 1994 йил 10 январда Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Марказий Осиё ҳамдўстлигига амалий пойдеворни қўйди. Унда иккала мамлакат раҳбарлари “Ягона иқтисодий ҳудуд” барпо этиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу шартномада Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида товарлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучларининг эркин ўтиб туришини назарда тутувчи ҳамда ўзаро келишилган кредит, ҳисоб-китоб, бюджет, солиқ, нарх, бож ва валюта сиёсатини таъминловчи ягона иқтисодий маконни ташкил этиш кўзда тутилди. Фан, маориф, соғлиқни сақлаш йўлида имзоланган ҳужжатлар бўлса ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи омил бўлиб қолди. Бу шартномага Қирғизистон кейинчалик Тожикистоннинг ҳам кириши Марказий Осиё минтақасида иқтисодий интеграция жараёнининг чуқурлашувига катта имконият яратди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Президентларининг бу олий даражадаги учрашувининг янги нуқтаси 1994 йил Алмати шаҳрида