ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎЗИГА ХОС ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ
Yuklangan vaqt
2024-10-22
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
24
Faytl hajmi
35,1 KB
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎЗИГА ХОС ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁТ
ЙЎЛИ
Режа
1.Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. Тараққиётнинг
“Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
2.Ўзбекистоннинг
ижтимоий-сиёсий
ривожланиш
стратегияси:
янгиланиш ва тараққиёт йўли.
3.Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган
стратегия асослари.
4.Мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши.
5. Янги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
6.Давлат рамзлари.
Тарихдан маълумки, ўз мамлакати миллий манфаатларини ҳисобга
олмай, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш мумкин эмас. Турли
хорижий мамлакатлар тараққиёт моделига кўр-кўрона таяниб, иш тутган МДҲ
доирасидаги айрим мамлакатларда ислоҳотларда депсиниш ҳоллари, ташқи
қарзга ботиш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида очилиб, ўзининг
заиф томонларини кўрсатди. Дунёда ХХ асрнинг бошларида мамлакатлар
иқтисодий ривожланишининг Америка ва Европа моделлари, Иккинчи жаҳон
урушидан кейин эса ўзига хос Германия ва Япония моделлари шаклланди.
Кейинчалик ўзини тўлиқ оқлаган Жанубий Корея, Жануби-Шарқий Осиё
мамлакатларида тараққиёт моделлари юзага келди. Шунингдек, мустақилликка
эришган Осиё ва Африка мамлакатларида кўпроқ бошқа моделлардан андоза
олинган йўллар танланди.
Лекин ушбу давлатлар тажрибаси бирон бир давлатнинг ривожланиш
йўлини тўғридан-тўғри қабул қилиб бўлмаслигини амалда исботлади. Юқорида
кўриб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари барча
мамлакатларни битта манзилга – эркин бозор иқтисодиёти тизимига олиб келади.
Аммо, бозор муносабатлари шаклланишининг ижтимоий-иқтисодий, тарихий,
миллий ва халқаро шароити ҳар хил бўлганлиги туфайли, унга ўтишнинг миллий
хусусиятлари ҳам мавжуд бўлади. Шу нуқтаи назардан бирор мамлакатнинг
тараққиёт йўлини ёки тараққиёт моделини борлигича қабул қилиб бўлмайди.
Францияда чоп этиладиган «Либерасьон» газетаси мухбирининг «Туркия
модели» хусусида берган саволига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов қуйидагича жавоб берган эди: «Туркия бозор
муносабатлари йўлига ўтиб эришган туб ўзгаришлари билан ҳам ҳурматга
лойиқдир. Бироқ, мустақил Ўзбекистон Туркия йўлидан кўр-кўрона нусха
кўчирмоқчи эмас.
Одамзод бировнинг бўйига қараб ўзига тўн бичмайди». Жорий йилнинг 8
сентябрида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович
Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги
нутқида
хақли
равишда
таъкидлаганидек:
«Замонавий
Ўзбекистоннинг тарихи - бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш
йўлида Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта
мураккаб ва оғир курашлар тарихидир».
Чорак
аср
мобайнида
умрбоқий
моделга
айланиб
улгурган,
жамиятимизни
ислоҳ
этиш,
демократлаштириш
ва
либераллаштириш,
мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда туб таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш бўйича пухта ўйланган, дунёда «ўзбек модели» номи билан тан олинган
тараққиёт стратегиясини амалга ошириш орқали Ўзбекистон замонавий жадал ва
барқарор ривожланиб бораётган давлатга айланди.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли назарий ва
амалий жиҳатдан белгилаб олинди. Амалий ислоҳотлар жараёнида, хусусан ХХI
аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш
стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги
фаолиятимизни жадаллаштириш мақсадида бу тамойиллар Олий Мажлиснинг
ХIV сессиясида (1999-йил 14- апрел) қуйидаги олтита устувор йўналиш билан
тўлдирилди:
1. Мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини
янада эркинлаштириш.
2. Жамият маънавиятини янада юксалтириш.
3. Кадрлар масаласи
4. Халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши, аҳолини янада
кучли ижтимоий ҳимоя қилиш.
5. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш.
6. Жамиятдаги барқарорлик тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро
тотувликни
сарҳадларимиз
дахлсизлигини,
малакатимиз
яхлитлигини
таъминлаш.
Янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят
масъулиятли ва мураккаб вазифа–иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб
чиқилди. Иқтисодий стратегиянинг бошланғич нуқтаси ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олишдан иборатдир. Бу вазифа
марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор
муносабатларига, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтишдан
иборатдир.
Бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастурига кўра устувор вазифалар
босқичма-босқич ҳал қилинади.
Биринчи
босқичда
тоталитар
тузумдан
ҳозирги
замон
бозор
муносабатларига ўтиш давридаги бир-бирига боғлиқ икки вазифани бир вақтда
ҳал қилишга тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимининг оғир
оқибатларини
тугатиб,
иқтисодни
барқарорлаштириш
ва
бозор
муносабатларининг негизини шакллантириш. Бу босқич жараёнида иқтисодий
ислоҳотнинг асосий йўналишлари Ўзбекистоннинг Биринчи Пезиденти
томонидан белгилаб берилди:
-ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг
қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
-қишлоқ
хўжалигида
мулкчиликнинг
янги
шаклларини
вужудга
келтириш;
-ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш.
Дастлабки вақтнинг ўзида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий
негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун хужжатлари қабул қилинган
бўлиб, уларни мазмун-моҳияти жиҳатидан қуйидаги йўналишларга бўлиш
мукин:
1.
Мулкчилик
муносабатлари
ва
кўп
укладли
иқтисодиётни
шакллантирувчи қонунлар. Бу йўналиш доирасида мулчилик тўғрисида, мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида, ер тўғрисида,
ижара тўғрисида, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида ва бошқа
қонунлар қабул қилинди.
2.
Хўжалик
юритишни
тартибга
солувчи
қонунлар,
яъни
хусусийлаштириш, мулкчилик, тадбиркорлик, корхоналар, фермер хўжалиги,
деҳқон хўжалиги, ширкат хўжалиги тўғрисида қонунлар қабул қилинди. Бозор
инфратузилмасини яратувчи ва унинг фаолиятини тартибга солиб турувчи
банклар ва банк фаолияти, пул тизими, тадбиркорлик, суғурта, биржалар ва
биржа фаолияти тўғрисида, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида ва
бошқа қонунлар қабул қилинди. Корхона билан давлат ўртасидаги, корхоналар
ўртасидаги муносбатларни тартибга солувчи, солиқ кодекси, божхона кодекси,
монополистик фаолиятни чеклаш, корхоналарнинг банкрот бўлиши ҳақидаги
қонунлар қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини белгилаб берувчи ҳуқуқий
нормалар яратилди. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида қабул қилинган
қонунлар, халқаро пакт ва битимлар, уларнинг Ўзбекистон томонидан
белгиланиши мамлакатимиз ташқи алоқаларининг ривожланиши тарихида янги
саҳифа очди.
Ўзбек моделининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши юртимизнинг иқтисодий
ва ижтимоий қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Бугун Ўзбекистон
иқтисодиёти изчил, барқарор ва жадал ўсаётган жаҳондаги жуда кам сонли
мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олди. Ижтимоий, маданий соҳаларда
эришилаётган улкан ютуқлар нуфузли халқаро ташкилот ва экспертлар
томонидан кенг эътироф этилиб, юксак баҳоланмоқда.
Тараққиётнинг
ўзбек
модели
юксак
замонавий
техника
ва
технологиянинг мавжудлиги, ишлаб чиқаришнинг индустриал тавсифи,
ривожланишда ахборот технологияларининг ўрни ва аҳамиятининг юқорилиги,
хизмат кўрсатиш соҳасининг муттасил ўсиб бориши, иқтисодий ўсишнинг
интенсив йўли устуворлиги, иқтисодиётнинг очиқлиги, давлат тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштириш,
рақобат
муҳитини
яратиш,
эркин
тадбиркорликка кенг йўл очиш орқали бозор муносабатларини чуқурлаштириш,
иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, халқ фаровонлигининг изчил
юксалиши,
миллий
иқтисодиётнинг
глобал
иқтисодиёт
билан
интеграциялашувининг кучайиши тенденциялари билан тавсифланмоқда.
Тараққиётнинг ўзбек модели қотиб қолган статик тушунча эмас, албатта.
Унинг характери ва шакл-шамойилини белгилайдиган асосий тамойиллар
сақланиб қолган ҳолда доимо янги вазифа ва қоидалар билан бо-йитилиб,
такомиллаштирилиб борилмоқда. Зеро, ҳаёт барча тартиб қоидаларга ўз
тузатишларини киритиб бораверади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларини
модернизациялаш,
ишлаб
чиқаришнинг
таркибий
тузилишини
диверсификациялаш, инновацион технологияни изчил ривожлантириш, саноат
маҳсулотлари етказиб беришни янада кенгроқ маҳаллийлаштириш — «ўзбекча
тараққиёт»нинг мантиқий давомидир.
Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги давлатимиз
раҳбари маърузасида Ўзбекистонни жорий йилда ривожлантиришнинг 6 та энг
муҳим устувор йўналиши орасида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини
модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш,
ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш марказий ўринга қўйилди. Шу
мақсадда 370 дан ортиқ стратегик лойиҳани кўзда тутадиган инвестиция дастури
ишлаб чиқилган. Барча инвестицияларнинг тўртдан уч қисми ички манбалар
ҳисобидан молиялаштирилиб, улар янги қувватларни яратиш, реконструкция ва
модернизация қилишга йўналтирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда
миллий иқтисодиётимиз ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтариш, ўзбек моделининг ҳаётбахш кучини бутун дунёга яна бир бор намойиш
этиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни устувор вазифалардан бири сифатида
белгилаб олди. Бу эса олиб борилаётган ислоҳотларнинг аввало инсон
манфаатларига хизмат қилишининг ёрқин далили эканлигини исботлайди. Дунё
эътироф этган бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойилнинг айнан бири ҳам
кучли ижтимоий ҳимояга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаб
ўтганларидек,
«Бозор
механизмларини жорий этишдан олдин инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тадбирлари амалга оширилмоғи лозим. Давлат ўз аҳолисини ҳимоя қила олган
тақдирдагина, инсонпарвар ҳисобланади»69 дейилган.
Шу мақсадда ҳар йили ижтимоий ҳимоя тизимига ажратиладиган
сарамояларнинг кўлами ортиб бормоқда. Масалан, 2006 йилда бюджет
маблағларининг 51,9% и 2008 ―Ижтимоий ҳимоя йили Давлат дастури
доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимоясига 484 млрд, сўмдан ортиқ (53,8%),
«Ёшлар йили» да 1,5 трлн. сўмдан ортиқ (54,6%), «Баркамол авлод йили»
доирасида 1 триллион 700 миллиард сўм, «Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик» йилида 2 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. 2016 йил –
Соғлом она ва бола йилида мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий
диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш учун 80 миллион доллар
қийматидаги кредит ва грант маблағлари йўналтирилди, фарзанд кўриш ёшидаги
аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турганидек аҳолининг ижтимоий
ҳимоясига йўналтирилган маблағларнинг миқдори йилдан-йилга ортиб
бормоқда ва бу бошқа соҳаларга нисбатан ҳам кўпни ташкил қилади.
Шундай экан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолининг кам
таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб
қувватлашнинг қонунчилик тизими изчил шакллана борди. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида: «Ҳар бир шахс
қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат ижтимоий таьминотини
олишга ҳақли» деб мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасида имконияти
чекланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш пенсия, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий
хизмат кўринишларда намоён бўлади. Ижтимоий ҳимоянинг бир кўриниши
сифатида пенсия 3 хил тоифадаги фуқароларга берилади.
1. Ёшга доир
2. Ногиронлик
3. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан бериладиган пенсия
сифатида таъминланади.
1997 йилда ижтимоий-маданий тадбирларни молиявий таъминлаш учун
давлат бюджетидан 123 миллиард сўм ёки бюджет харажатларининг 40 фоизи
ажратилди. Шу жумладан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича 30млрд
сўм соғлиқни сақлаш, газлаштириш, сув таъминоти ва жтимоий соҳанинг бошқа
объектлари қурилиши учун 34 млдр сўм ажратилди. Йил давомида 6.7
млн.кв.метр уй-жой ишга туширилди. 16 ёшгача фарзанди бор бўлган оилаларга
нафақа тўлаш учун 9.6 млрд. Сўм сарфланди.
Аҳолининг кам таъминланган қатламларининг давлат томонидан моддий
таъминлаш доимий равишда такомиллаштирилиб бормоқда. 1997 йил сентябрь
ойидан бошлаб, хар йили 1 синф ўқувчиларига бепул ўқув анжомлари,
дарсликларни бериш жорий этилди кам таъминланган оилаларнинг бошлангич
синфларда уқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимлар бериш йулга
қуйилди. Серфарзанд ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш
тизими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кам таъминланган оилаларга ва кўп
болали муҳтож оилаларга моддий ёрдам тўловларини молиялаштиришнинг
асосий манбаси Республика ва махаллий бюджет воситаларидир. Кам
таъминланган оилаларга 1998 йилда туланган нафақаларнинг умумий миқдори 3
млрд. сўмни ташкил қилди, 16 ёшгача бўлган фарзандли оилаларга тўланган
нафақалар - 15,6 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам тизимини кучайтириш
мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 декабрдаги қарори билан 2000-
2005 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя
қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганларидек, «Ногиронлик гуруҳини аниқлаш ҳамда протез-ортопедия
ва реабилитация техника воситалари билан таъминлашда тиббий-маслаҳат
комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятида бюрократик
тартиб тамойиллар бартараф этилмаган.
Ҳар йили давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий
ҳимоя қилиш учун миллярдлаб маблағ ажратилади. Масалан, «2007-2010
йилларда ёлғиз кексалар, пенсинерлар ва ногиронларни аниқ манзилли
ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизмат тизимини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Дастурининг мантиқий давоми сифатида қабул
қилинган 2011 йил 30 майдаги «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар,
пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ногиронларни
реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказинининг 150 ўринга
мўлжалланган даволаш корпуси таъмирланди. Самарқанд вилояти ногиронлар
учун ребилитация марказида эса 75 ўринли янги реабилитация биносини қуриш
ишлари якунланди90. Кексалар ва ногиронлар истиқомат қиладиган «Саҳоват»
ва «Мурувват» уйларида ҳам ёлғиз қария ва ногиронлар учун уйидагидек шароит
яратиш мақсадида 2012 йилда 9573,0 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш
ишлари амалга оширилди.
2011 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз
фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш
тўғрисида»93 ги Буйруғига асосан ижтимоий хизмат ходимларининг асосий
вазифалари тизими ишлаб чиқилди. Унга кўра ижтимоий хизмат ходимлари
томонидан ногиронлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини уйига етказиб
бериш, кийимлари ва уй анжомларини тозалаб бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш
каби вазифалар юкланган ва улар аҳолининг ишсиз қатламидан саралаб олинади.
Туман бадликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари
томонидан ижтимоий хизмат ходимларининг фаолияти мониторинг қилиб
борилади ва ҳар ҳафталик натижага кўра унинг фаолиятига баҳо берилади.
Лекин, меҳрибонлик уйлари, болалар уйларига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва
ҳимоя қилиш Республика реабилитация марказида бор-йўғи бир неча олий
маълумотли ижтимоий хизматчи лавозими жорий этилган. Яъни, Республика
бўйлаб атиги 40 та профессионал ижтимоий хизматчи лавозими мавжуд.
Манзилли
ижтимоий
ҳимояни
кучайтириш,
ижтимоий
қўллаб
қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламларининг турмуш даражаси сифатини
ошириш, 2008-2013 йилларда Ўзбекистонда ногиронлар жамияти таркибидаги
вилоят туман ногиронлар жамиятлари жисмоний имкониятлари чекланган турли
ёшдаги аҳоли қатламларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган 135 дан ортиқ
лойиҳа учун 1 млард 614,5 млн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини (2012 йил) амалга ошириш доирасида
ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини аҳолининг ижтимоий
кўмакка муҳтож қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатишга янада кенг жалб
қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш йўлида
жамоат фонди ва парламент комиссияси ўз тажрибасида давлат гранти ажратиш
бўйича биринчи марта қўшма танлов ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ―Уй-
жойлар қуришни ривожлантириш бўйича мақсадли Дастурларини самарали
амалга ошириш тўғрисида‖ги ПҚ-3480 сонли қарорига асосан 2018 йил
Дастурига 22 145 та янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар
қурилиши белгиланган.
2019 йилларда ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотин-қизларга
жами 3 мингта уй берилиши режалаштирилган, шундан 1 минг 640 таси
сентябр ойигача берилиши мўлжалланган бўлиб, шу кунгача жами 1 минг 691
нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жой
ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
апрелдаги ―Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни,
ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фарзандларини тўлиқсиз оилада
тарбиялаётган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйларни
бериш тўғрисидаги 285-сон қарорига мувофиқ, Хотин-қизлар қўмитаси
қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўлаб қувватлаш жамоат фонди орқали
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 1207 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш
шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун жами 47,7 млрд. сўмлик
бошланғич тўлов миқдори тўлаб берилди. Умумий қилиб олганда, Ўзбекистон
Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс
тизими яратилди.
Умумий қилиб олганда, Республика бўйича ҳар йили 100 минг нафардан
ортиқ фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун 150 миллиард сўм
миқдоридаги маблағ ажратилади. Биргина Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида
95 мингдан ортиқ кекса ва ногиронлар ижтимоий ёрдам олишади. Шулардан 30
минг нафари соғломлаштириш масканларида, 17 минги реабилитация
марказларида, 16 мингига уйда ижтимоий хизмат кўрсатилади, 12 мингига ҳар
йили
протез-ортопедия
маҳсулотлари
тақдим
қилинади.
Ўзбекистон
Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс
тизими яратилди.
2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий суръати
тубдан ўзгарди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ривожланиш,
аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган мутлақо
янги босқичга ўтди. Амалга оширилган барча ислоҳотлар ―Инсон манфаатлари
ва фаровонлиги ҳамма нарсадан устун деган тамойилга асосланди. Бу борада, энг
аввало, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш,
қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта ва ички бозордаги
нархлар барқарорлигини таъминлаш, солиқ-бюджет ислоҳотларини олиб
боришга асосий эътибор қаратилди.
Валюта
бозорини
либераллаштириш
бўйича
аниқ
мақсадга
йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва 2017 йил 5
сентябрдан миллий валютамиз – сўмнинг эркин айирбошланиши таъминланди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз валюта ресурсларини эркин тасарруф
этишлари йўлидаги барча сунъий тўсиқлар бартараф этилди ва улар томонидан
валюта тушумларини сотиш мажбуриятлари бекор қилинди. Юридик шахслар
учун маҳсулотларни импорт қилишда чет эл валютасини эркин харид қилиш ва
чет эл инвесторларининг фойдани эркин олиб чиқиш имконияти яратилди.
Фуқароларга чет элда таълим олиш ёки даволаниш, туризм, бизнес ва бошқа
мақсадлар учун валюта маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз қонуний сотиб
олиши ва сотиш имконияти яратилди. Мазкур ислоҳотлар дунёнинг етакчи
молия институтлари, шу жумладан, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва
Осиё таррақиёт банки томонидан эътироф этилди. Инфляция даражаси ҳамда
ички бозорда истеъмол товарлар нархларининг барқарорлигини назорат қилиш
кучайтирилди. Ушбу мақсадда, ресурс базаси 100 миллион долларга тенг ички
истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди.
Ҳаёт учун зарур бўлган дори-дармонларни сотиб олиш учун қўшимча 70
миллион доллар ажратилди. Ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор
бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона тўловлари ставкалари икки
баравар пасайтирилди. Ички бозор учун зарур бўлган 8 минг турдан зиёд импорт
товарлари учун божхона тўловлари кескин пасайтирилди, жумладан, импорт
божи бўйича 3 550 та ва акциз солиғи бўйича 1 122 та маҳсулотларга нисбатан
ноль даражали ставкалар белгиланди. Халқаро андозаларга мос равишда,
ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк томонидан
макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва
олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий
маълумотларни доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилди.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши,
бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда хусусий
секторнинг
ўрни
ва
аҳамиятини
оширишдир.
Бунда,
энг
аввало,
хусусийлаштирилган
корхоналар
билан
ишлаш,
уларнинг
фаолияти
самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари
тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди: биринчидан,
корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлашнинг янги
амалиёти жорий этилди, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш
бўйича
инвестиция
лойиҳаларини
ишлаб
чиқишда
давлат
томонидан
кўмаклашиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига фаолият юритмаётган
ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар майдонларида янги ишлаб
чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти берилди. Бу эса, юқори
қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб иш ўринларини ташкил
этиш имкониятини берди. Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш махсус жамғармаси ташкил
этилди ва ушбу жамғарма томонидан тегишли кредит линиялари очилди.
Мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия
бозорида
1
миллиард
долларлик
облигацияларини
муваффақиятли
жойлаштирди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан
Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда
биринчи марта яхшиланди.
Энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув
хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда
чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида
модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга
оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди.
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга
кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард
долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди.
Учинчидан,
фаолият
юритмаётган,
бўшаб
ётган
ва
самарали
фойдаланилмаётган йирик объектлар ва ер участкаларида йил давомида 45 та
янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 75 тага
етказилди. Уларда юқори талабга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб
чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринларини
ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устувор
мақсад этиб белгиланди.
Эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат ҳудудларининг
ташкил қилиниши тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги
юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ҳудудларнинг табиий-
иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий омили бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини
янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан
яқиндан танишиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул қилиш мақсадида 2017 йилнинг
ўтган даври мобайнида республиканинг барча минтақаларига, айримларига эса
такрор ташриф буюрдилар. Ҳар бир ташриф натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар
тасдиқланди.
Миллий валютанинг тезкор ўзгаришининг салбий оқибатларини
юмшатиш мақсадида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарига
молиявий ёрдам бериш бўйича тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Хусусан, нефть ва газ, кимё ва энергетика тармоқлари корхоналарининг йиллар
мобайнида тўпланиб қолган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари
камайтирилди, нефть маҳсулотлари бўйича ҳисобланган акциз солиғи нефтни
қайта ишлаш заводларига қолдирилди, Ўзбекистон тикланиш ва таррақиёт
жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилди. Янги
ташкил этилган саноат корхоналарида етти мингдан ортиқ ишлаб чиқариш
қувватлари фойдаланишга топширилди, юздан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада қайта ишлаш саноатининг жами
саноатдаги улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил этди, меҳнат унумдорлиги қарийб
6 фоизга ошди. Маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори
технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган йирик
инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши қарийб 67,4 триллион сўмлик
капитал қўйилмаларни ўзлартириш имконини берди.
Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш мамлакат экспорт ҳажмини
баоқарорлигини ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришиш
муҳим омилга айланиб, экспорт таркибида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар
улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2017-2021 йилларга
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича дастурда
―Саноатни
ривожлантиришга
алоҳида
эътибор
қаратиш,
инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишга янгича ёндашув чора тадбирлари белгилаб
берилган.
Биринчидан, ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан
муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди. Олий даражадаги ташрифлар чоғида,
Хитой Халқ Республикаси, Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Қозоғистон ва
Қирғизистон
билан
савдо-иқтисодий
ва
инвестициявий
алоқаларни
ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар имзоланди.
Европа тикланиш ва тарраққиёт банки билан тўлақонли муносабатлар тикланди,
банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 190 миллион АҚШ
доллари миқдорида кредит линияси ажратилди. Турли йўналишларда 20 дан
ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди. Европа инвестиция банки, Франция
ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон янги тузилган
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига
айланди.
Иккинчидан, ташқи савдо фаолиятидаги барча сунъий тўсиқлар олиб
ташланди. Хусусан, олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз
экспорт қилиш тартиби жорий этилди. Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи
талаблар бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш
механизмлари
соддалаштирилди.
Амалга
оширилган
чора-тадбирлар
натижасида экспорт ҳажми 11,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва
олдинги йил шу давр кўрсаткичига нисбатан 126 фоизга ошди. Ташқи савдо
сальдоси 519,5 миллион долларни ташкил этди. МДҲ давлатлари ичида маҳсулот
экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия, Қозоғистон,
Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар – Хитой, Туркия,
Афғонистон, Эрон, Корея Республикаси ва Франция давлатларини киритиш
мумкин. Барча қайд этиб ўтилган мамлакатлар бўйича экспортнинг ўсиш
динамикасига эришилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, ҳуқуқий жамият ва
демократик давлат барпо этиш йўлида сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни
кун тартибидаги долзарб масала сифатида белгилаб олди.
Ўзбекистонда давлат бошқарувининг Президентлик шакли замонавий
тизим ўзагини ташкил этади. 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш VIII-сессиясида
“Президент сайловлари тўғрисида” Қонун ва “Президент сайловини тайинлаш
тўғрисида” Қарор қабул қилинди.
Бу қонунга кўра, Президент лавозимига 35 ёшга тўлган, давлат тилини
биладиган, сайловгача камида 10 йил Ўзбекистонда муқим яшаётган Ўзбекистон
фуқароси сайланиши мумкин.
Президент 7 (5) йил муддатга сайланади, бир шахс сурункасига икки
муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас, Президент сайлашнинг
асосий принциплари: умумий, тенг, тўғридан тўғри, яширин овоз бериш билан,
фуқароларнинг сайловда ихтиёрий қатнашиши, сайлов кунигача 18 ёшга тўлган
фуқароларнинг сайловда қатнашиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий мақоми
республика
Конституциясининг
19-бобида
аниқ
белгилаб
қўйилган.
Конституциянинг 89-моддасида Президент давлат бошлиғи ва давлат
органларининг фаолиятини таъминлаши қайд этилган. Президентнинг шахси
дахлсиз бўлиб, у қонун билан муҳофаза этилади дея, белгилаб қўйилган.
Конституциянинг 93-моддасида Президентнинг вазифалари, унинг ваколатига
кирадиган масалалар доираси белгиланган.
Президент бир вақтнинг ўзида Конституция, инсон ва фуқаро
ҳуқуқларининг кафили бўлиб, давлат ҳокимият органлари фаолиятини
таъминлайди, қонунлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади. Президент бир
вақтнинг ўзида Қуролли кучлар Олий бош қўмондони, Хавфсизлик кенгашининг
раиси бўлиб ҳам ҳисобланади. Ваколати тугагач, истеъфога чиққан Президент
умрбод парламент юқори палатаси - сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Президент ваколат муддати 2007 йил
декабрда тугаши муносабати билан 2007 йил 23 декабрда навбатдаги Президент
сайлови ўтказилди. ХДПдан А.Рустамов, Адолат СДПдан Д.Тошмуҳаммедова,
сайловчилар ташаббускор гуруҳи (СТГ)дан А.Саидов, ЛДП дан И.Каримов
номзоди кўрсатилди. Сайловда рўйхатга олинган 16.297.000 сайловчидан 90,6
%и қатнашди. И.Каримов учун сайловчиларнинг 88,1 %и овоз берди. 2007 йил
27 декабрда бўлган Марказий сайлов комиссияси мажлисида И.Каримов
Президент лавозимига сайланди деб қарор қилинди.
2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси
Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Конституцияга
киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ислом Каримов 5 йиллик муддатга
мамлакатнинг олий лавозимига сайланди.
Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш,
демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз
тараққиётининг асосий йўналишини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи
йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб
борди.
Мана
шундай
буюк
ишларни
амалга
оширган
Ўзбекистон
Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил
2 сентябрь куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. У 2016 йил 3 сентябрь
куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимида жаҳоннинг 17 та
мамлакатидан делегациялар, давлат раҳбарлари, кўплаб расмий доира
вакиллари, республиканинг кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этдилар.
2016 йил 8 сентябръ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик
палатаси
ва
Сенатининг
қўшма
мажлисида
парламент
палаталарининг
қўшма
қарорига
мувофиқ
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон
Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов
комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2016 йил 4 декабръ куни бўлиб
ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461
минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини
аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини
ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра,
Сарвар Саъдуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз
беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди,
Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар
сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61
фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187
нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг
972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва
уни ўтказиш жараёнини бешта халқаро ташкилот – европада хавфсизлик ва
ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича
бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти,
Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан
ҳамда Америка, европа, Осиё ва Африканинг 46 та давлатидан 600 нафарга яқин
кузатувчи кузатиб боргани сиёсий кампания демократия талаблари асосида очиқ
ва ошкора ўтганининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг
қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчи ҳам фаол иштирок
этди.
Мажлисда қайд этилганидек, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон
Республикаси Президенти сайлови мамлакат ўз олдига қўйган буюк мақсадлар
йўлида – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш,
мамлакатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқ учун
эркин, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир улкан қадам
қўйганини, таъбир жоиз бўлса, мустақил тараққиётининг янги даврига кириб
бораётганини яққол намойиш этди.
2016 йил 4 декабръ куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича
сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Шавкат Миромонович Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда
расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ўтган қисқа вақт давомида Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида
юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини
олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг
шаҳар
ва
туманлари,
айниқса,
узоқ
қишлоқ
туманларини
комплекс
ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан
яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга
оширилмоқда.
Ш.М.Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир
қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида
ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга этишлари учун
муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш
устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва
обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини
демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини
мустаҳкамлаш,
миллий, маънавий
қадриятларни
эъзозлаш
ва
изчил
ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.
Шу билан бирга, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда
хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия
институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали
мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат
қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилмоқда.
Давлат ҳокимияти олий органларининг тузилиши, ҳокимиятларнинг
бўлиниш тамойили Конституцияда келтирилган. Давлат ҳокимиятининг ҳар
бири мустақил фаолият юритувчи 3 ҳокимиятга: қонун чиқарувчи; ижро этувчи;
суд ҳокимиятига бўлиниши қонунлаштирилган. Конституциянинг 76-моддасига
кўра Олий давлат вакиллик органи бўлган – Олий Мажлис қонун чиқарувчи
ҳокимиятни амалга оширади. Бу вазифани бажарувчи вакиллик органлари
парламент деб ҳам юритилади.
Олий Мажлис 1995-1999 йиллар давомида 10 та кодекс, 2 та миллий
дастур, 145 та қонун, 452 та қарор қабул қилди, қонунларга эса 216 та қўшимча
ва ўзгаришлар киритилди. 70 та халқаро шартнома ратификация қилинди,
халқаро конвенцияларга қўшилиш тўғрисида 58 та қарор қабул қилинди.
Шубҳасиз, юқорида қайд қилинган рақамлар республика парламентининг 90-
йиллардаги ҳали сақланиб қолаётган нисбатан мураккаб иқтисодий аҳвол,
ижтимоий ҳаётдаги қатор муаммолар даврида бундай самарали фаолияти изсиз
кетмади. Қонунларнинг изчиллиги ва ҳаётбахшлиги, демократик руҳ ва
замонавийлик билан суғорилганлиги натижасида мавжуд муаммоларнинг аста-
секин бартараф этилиши бошланди.
1999 йил декабрда бўлган сайловлар натижасида 250 депутатдан иборат
парламентнинг янги таркиби шаклланди.
Қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида Олий Мажлис қўмиталарининг
бутун таркиби иштирок этади. Қонун лойиҳаларини тайёрлашда махсус ишчи
гуруҳлари тузилиб, унда олимлар ва мутахассисларни кенгроқ жалб этиш каби
халқаро тажрибадан фойдаланилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил институти
Олий Мажлис Кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият олиб
бормоқда.
“Ўзбекистоннинг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг қабул
қилиниши Конституциявий суд, Олий ва Хўжалик судлари таркибини сайлаб,
суд
тизимини
вужудга
келтириш
жараёнини
ниҳоясига
етказди.
Конституциянинг 8-боб, 34-моддасида фуқароларнинг сиёсий партияларга
уюшиш ҳуқуқи кафолатланган. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун 1996 йил
26 декабрда, 7-сессияда қабул қилинди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши
ижтимоий-сиёсий
ҳаёт
бобида
кўпфикрлилилик,
турли
қарашлар
ва
муносабатларнинг демократик дунё талабларига биноан шаклланишига туртки
бўлиб хизмат қилди. Зеро, жамият ижтимоий ҳаётида кўп партиявийликнинг
тадбиқ этилиши шубҳасиз, турли салбий иллатларга ғов бўлиши, жамиятнинг
маънавий жиҳатдан соғломлашиши муаммоларнинг тезкор бартараф этилиши,
қонунларнинг устуворлиги ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя этилиши
борасида муҳим қадам эди.
Мустақилликнинг дастлабки даврида қонун чиқарувчи ва ижро
ҳокимиятида изчилликни таъминлаш, ислоҳотларни мутаносиб равишда амалга
ошириш мақсадида Президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси Раиси
лавозимини ҳам бажарди.
Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ, давлат бошқаруви соҳасида,
тегишли соҳалар бўйича ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Шу боисдан
ҳам тез орада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муҳим ўрин тутувчи идоралар
хусусан, Давлат режа қўмитаси ўрнига Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат таъминот
қўмитаси ўрнида республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси,
Давлат нарх қўмитаси ўрнига Молия вазирлиги таркибида нархларни назорат
қилувчи махсус бошқармалар тузилди. Республикада молия ва банк тизими ҳам
тубдан ўзгариб, Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантириш билан
бир қаторда, давлат солиқ ва молия сиёсатини белгилаши ва валюта ишларини
бошқариши белгилаб қўйилди.
Фуқаролар ҳуқуқини акс эттирувчи, ҳимоя қилувчи, фаолиятини тартибга
солувчи 500 дан ортиқ қонун ва Парламентнинг қонунга тенглаштирилган
қарорлар тизими, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
қабул қилинди. Фуқароларнинг динга бўлган муносабати “Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар тўғрисида”ги (1998) Қонун билан тартибга солиниб,
дахлсизлиги таъминланди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига
оид қатор халқаро шартномаларига қўшилган. Ўзбекистон 1996 йил апрелда
БМТ комиссиясига сиёсий ва инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро пакт
нормаларини бажариш борасида миллий маъруза матнини тақдим этди. “Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва халқаро ҳужжатлар асосида 1991 йил 4-
сессияда “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, 1996 йил “Сиёсий партиялар
тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази
Президентнинг 1996 йил октябрдаги Фармони билан ташкил этилди. Миллий
Марказ ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 ноябрдаги қарори
билан тасдиқланган Низомга кўра фаолият олиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда 1997 йил 26 апрелдаги
“Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги
Қонун алоҳида аҳамиятга эга. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
Вакили (Омбудсман) мансабдорлар, тадбиркорлар ва давлат органларининг
инсон ҳуқуқи, эрки ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш
мақсадида фаолият кўрсатади.
Зеро, инсон ҳуқуқларига оид 2017-2019 йиллар мобайнида қатор фармон
ва ҳукумат қарорлари чиқди. 2018 йил ноябрда Самарқандда ўтказилган инсон
ҳуқуқлари бўйича “Осиё форуми” Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларига бўлган
муносабатнинг долзарблигини ва янгича ечимини намоён этди.
Ҳаракатнинг асосий мақсади - кўп миллатли мамлакатда халқлар
бирлигини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
мустаҳкамланган барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини тўла-тўкис
амалга ошириш ва фуқаролик, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришдан
иборат.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида яратилган бошқарув тизими
ва унинг қонунчилик асослари, фуқаролик жамияти мамлакатда инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этилганлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистоннинг янги конституциясини ишлаб чиқиш ғояси аслида
республика Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлган 2-сессиясида илгари
сурилган эди. Бу борадаги ишлар деярли 2,5 йил давом этди. Уч гуруҳдан иборат
комиссия бу борада тегишли фаолият кўрсатиб унинг 149 та моддадан иборат
янги вариантини 1992 йил баҳорда ишлаб чиқди. 1992 йил 26 сентябрда эса
умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа таклиф ва
мулоҳазалар асосида қайта тузатилиб 1992 йил 21 ноябрда иккинчи маротаба
матбуотда эълон қилинди. 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг 12-чақириқ,
11-сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат конституция
қабул қилинди.
Конституция
Ўзбекистон
Республикасининг
мустақил
тараққиёт
йўлидаги, замонавий демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишдаги асосий
ҳуқуқий ҳужжат бўлиб шаклланди. У ўз мазмун-моҳиятига кўра, жаҳондаги энг
илғор ва демократик жиҳатларни ўз ичига сингдирган. Кейинчалик жамиятни
янада эркинлаштириш ва демократиялаш, икки палатали парламент тузиш
заруриятидан келиб чиққан ҳолда Конституцияга тегишли ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилди.
Конституциянинг Олий Мажлис ваколатларига доир 76-88-моддаларга,
Президент ваколатлари ва вазифаларига доир 89, 90, 93, 95, 96, 97 - моддаларига
ҳам ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган
Қонунга биноан Конституциянинг айрим моддаларига, хусусан Президент
ваколатларига доир 89, 93-модда 15-банди, 102-модда 2-қисми ўзгартирилди.
Конституциявий тизимнинг принциплари қуйидагилардан иборатдир:
1) Давлат ҳокимиятини ташкил қилиш асослари.
2) Ижтимоий ҳокимиятни ташкил қилиш.
3) Фуқаролик жамияти турмушини ташкил қилиш.
Ўзбекистон ўзмустақиллигини қўлгакиритишидан анча олдин
республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзларини
тайёрлаш ва қабул қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Хусусан, 1991 йил 15
февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши ― Ўзбекистоннинг давлат рамзлари
тўғрисида махсус қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб
ўтган VIII сессияси Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида
Қонун қабул қилди Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг
рамзи бизнинг мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли
салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда
республиканинг табиатига хос бўлган хусусиятларни, халқимиз миллий ва
маданий соҳалардаги ўзлигини акс эттиради. Мамлакатимиз Давлат байроғи
юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзидир.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х
сессиясида ―Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида Қонун
қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг 1992 йил 10 декабрда
бўлиб ўтган XI сессияси томонидан Ўзбекистон биринчи Конституциясининг
қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа бўлди.
Ушбу сесссияда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси
тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул килинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва
бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Президентининг 1994 йил 16 июнидаги Фармонига мувофиқ
1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий
валютаси - сўм муомалага киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари тўғрисида
Бирингчи Президент И.Каримов: - Миллий валюта, байроқ, герб, мадҳия,
Конституция каби давлат ва халқнинг рамзи, мустақилликнинг муқаддас
белгисидир! - деб таъкидлаган.
Таянч сўз ва иборалар:
Ўзбек модели, бозор иқтисодиёти, ваучер, миллий валюта, солиқ,
бозор инфраструктураси, иқтисодиётни эркинлаштириш, ташқи иқтисодий
фаолият, кичик ва ўрта бизнес, хусусийлаштириш, автомобил ишлаб чиқариш.