ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ

Yuklangan vaqt

2025-02-25

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

18

Faytl hajmi

37,1 KB


 
 
 
 
 
 
 
ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ 
 
 
Р е ж а : 
1.Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари. 
2.Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва жаҳон   инфратузилмаси. 
Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш. 
4.Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари ва объектив 
асослари. 
5.Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва ташқи  
иқтисодий фаолияти
ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ Р е ж а : 1.Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари. 2.Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва жаҳон инфратузилмаси. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш. 4.Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари ва объектив асослари. 5.Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ва ташқи иқтисодий фаолияти
 
 
 
Таянч иборалар: жаҳон хўжалиги, байналминаллашув, халқаро меҳнат 
тақсимоти, глобаллашув, халқаро иқтисодий муносабатлар, капиталнинг 
халқаро 
ҳаракати, 
ишчи 
кучининг 
халқаро 
миграцияси, 
эмиграция, 
иммиграция, халқаро иқтисодий интеграция, эркин савдо ҳудудлари, божхона 
иттифоқи, тўлов иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий ва валюта иттифоқи: 
мутлоқ устунлик, қиёсий устунлик, Хекшер-Олин-Самуэльсон модели, 
Леонтьев парадокси, ишчи кучи малакаси модели, Г.Хаберлернинг муқобил 
харажатлар модели, Р.Верноннинг товарнинг ҳаётий цикли назарияси, 
экспорт, импорт, реэкспорт, реимпорт, халқаро валюта тизими, валюта 
курси, тўлов баланси, иқтисодий битимлар 
 
1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари. 
 
Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос 
хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари 
ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади. 
Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда 
иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот 
чиқарадиган 
корхоналарни 
қўллаб-қувватлашни 
кучайтириш, 
фермер 
хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларнинг экспорт 
фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият 
касб этади.1 
Жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб 
келди. Манбаларда унинг тўртта босқичи ажратиб кўрсатилади: 
Биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда 
вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ёки қабилалари 
ўртасида пайдо бўлган савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб 
                                                          
 
1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тўғрисидаги ахборот. Халқ сўзи, 
2016 йил 16 январь.
Таянч иборалар: жаҳон хўжалиги, байналминаллашув, халқаро меҳнат тақсимоти, глобаллашув, халқаро иқтисодий муносабатлар, капиталнинг халқаро ҳаракати, ишчи кучининг халқаро миграцияси, эмиграция, иммиграция, халқаро иқтисодий интеграция, эркин савдо ҳудудлари, божхона иттифоқи, тўлов иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий ва валюта иттифоқи: мутлоқ устунлик, қиёсий устунлик, Хекшер-Олин-Самуэльсон модели, Леонтьев парадокси, ишчи кучи малакаси модели, Г.Хаберлернинг муқобил харажатлар модели, Р.Верноннинг товарнинг ҳаётий цикли назарияси, экспорт, импорт, реэкспорт, реимпорт, халқаро валюта тизими, валюта курси, тўлов баланси, иқтисодий битимлар 1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади. Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларнинг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади.1 Жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб келди. Манбаларда унинг тўртта босқичи ажратиб кўрсатилади: Биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ёки қабилалари ўртасида пайдо бўлган савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тўғрисидаги ахборот. Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.
 
 
чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий 
товар алмашуви – халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб 
келди. 
Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри келиб, 
йирик 
машиналашган 
ишлаб 
чиқаришнинг 
вужудга 
келиши 
ва 
тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли 
барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши 
натижасида XVIII-XIX асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди.  
Учинчи босқич XIX-XX асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон 
хўжалиги тизими шаклланди. 
Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб 
мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан озод бўлиши натижасида 
замонавий 
жаҳон 
иқтисодиётида 
ижобий 
ўзгаришларнинг 
янги 
тенденцияларини 
пайдо 
бўлиши 
билан 
боғлиқ. 
Бу 
тенденциялар 
қуйидагилардан иборат: 
- иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик; 
- ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви; 
- жаҳон миқёсидаги бозор маконларининг кенгайиши; 
- жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши.  
Демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб 
чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли 
мамлакатлар хўжаликлари тизимидир. 
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:  
-   ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат; 
трансмиллий корпорациялар; 
халқаро ташкилот ва институтлар; 
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари 
таркибидаги фирмалар. 
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг 
мавжудлиги 
билан 
фарқланади. 
Жаҳон 
бозорининг 
амал 
қилишига
чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий товар алмашуви – халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри келиб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши натижасида XVIII-XIX асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди. Учинчи босқич XIX-XX асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон хўжалиги тизими шаклланди. Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан озод бўлиши натижасида замонавий жаҳон иқтисодиётида ижобий ўзгаришларнинг янги тенденцияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу тенденциялар қуйидагилардан иборат: - иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик; - ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви; - жаҳон миқёсидаги бозор маконларининг кенгайиши; - жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши. Демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир. Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат; трансмиллий корпорациялар; халқаро ташкилот ва институтлар; - миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари таркибидаги фирмалар. Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига
 
 
ривожланган 
мамлакатларнинг 
иқтисодий 
сиёсати 
аҳамиятли 
таъсир 
кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти жаҳон нархлари ва халқаро 
рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади.  
Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги нархлар 
ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт имкониятидан тортиб дунё 
иқтисодиётидаги 
таркибий 
силжишлар 
ва 
халқаро 
монополиялар 
фаолиятигача) дунёдаги барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. 
Мамлакатнинг савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон 
тамойилларига боғлиқлик объектив реаллик ҳисобланади. Ҳозирги даврда ҳар 
қандай мамлакатни унинг иқтисодиёти қандай ривожланган бўлишидан 
қатъий назар, жаҳон хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли 
иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин эмас. 
Шу сабабли Президентимиз И.Каримов «Мамлакатнинг жаҳон хўжалик 
алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқёсда иштирок этиши очиқ 
турдаги иқтисодиётни барпо этишнинг асосидир»1, деб таъкидлайди. 
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва 
хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини 
ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари 
устун 
даражада 
экспортга 
йўналтирилган 
халқаро 
ихтисослашган 
тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан 
табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат 
тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият 
касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, 
уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб 
топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий 
тизимларни ўз ичида олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда. 
Иқтисодий 
ҳаётнинг 
байналминаллашуви 
билан 
бир 
қаторда 
глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро 
                                                          
 
1 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.: «Ўзбекистон», 1998. 267-бет.
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги нархлар ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт имкониятидан тортиб дунё иқтисодиётидаги таркибий силжишлар ва халқаро монополиялар фаолиятигача) дунёдаги барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. Мамлакатнинг савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон тамойилларига боғлиқлик объектив реаллик ҳисобланади. Ҳозирги даврда ҳар қандай мамлакатни унинг иқтисодиёти қандай ривожланган бўлишидан қатъий назар, жаҳон хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин эмас. Шу сабабли Президентимиз И.Каримов «Мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқёсда иштирок этиши очиқ турдаги иқтисодиётни барпо этишнинг асосидир»1, деб таъкидлайди. Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз ичида олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро 1 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.: «Ўзбекистон», 1998. 267-бет.
 
 
боғлиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга 
эришиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради. 
Байналминаллашув – бу жаҳон хўжалигининг бир неча субъектлари 
ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки 
босқичидир. 
Глобаллашув 
(лотинча 
globus 
– 
ер 
курраси) 
жаҳон 
хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона 
тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. 
Глобаллашув жарарёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин.    
Биринчи йўналиш – мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. 
Ҳозирда мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, 
кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй берувчи кўринишлари амал 
қилмоқда. Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек ТМКнинг 
халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин. 
Иккинчи йўналиш – кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан 
юқори даражасига ўтиш. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар 
ҳозирги замон мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган хўжалик ўзаро 
алоқаларининг жуда катта тармоғига киришиб кетганлар. Энг мукаммал 
техника воситаларини яратишда турли мамлакатлардан етказиб берилувчи 
кўплаб бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ “Боинг” 
самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва деталларни мингга яқин 
хорижий фирмалардан олади.  
Учинчи йўналиш – хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги 
шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Жаҳонда хўжалик 
алоқаларини ташкил этиш шаклларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан 
ахборот тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, янги 
асримизнинг дастлабки даври учун қуйидаги жараёнлар хос бўлади: а) бутун 
жаҳонни тўлиқ компьютерлаштиришни тақозо этувчи глобал ахборот 
тизимлари (Интернет сингари) янада ривожланади; б) сунъий йўлдошлар 
имкониятларидан фойдаланишнинг янги тизими уяли телефон алоқасидан
боғлиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради. Байналминаллашув – бу жаҳон хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки босқичидир. Глобаллашув (лотинча globus – ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Глобаллашув жарарёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи йўналиш – мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви. Ҳозирда мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй берувчи кўринишлари амал қилмоқда. Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек ТМКнинг халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин. Иккинчи йўналиш – кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар ҳозирги замон мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган хўжалик ўзаро алоқаларининг жуда катта тармоғига киришиб кетганлар. Энг мукаммал техника воситаларини яратишда турли мамлакатлардан етказиб берилувчи кўплаб бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ “Боинг” самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва деталларни мингга яқин хорижий фирмалардан олади. Учинчи йўналиш – хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Жаҳонда хўжалик алоқаларини ташкил этиш шаклларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан ахборот тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, янги асримизнинг дастлабки даври учун қуйидаги жараёнлар хос бўлади: а) бутун жаҳонни тўлиқ компьютерлаштиришни тақозо этувчи глобал ахборот тизимлари (Интернет сингари) янада ривожланади; б) сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланишнинг янги тизими уяли телефон алоқасидан
 
 
йўлдошлар орқали таъминланувчи глобал алоқага ўтиш имконини беради; в) 
инсоният очиқ ахборотлашган жамият томон интилади; г) Интернет орқали 
савдо тизими кенг ривожланади. 
Тўртинчи йўналиш – халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга 
солувчи роли ривожланади. Жаҳон хўжалиги субъектларининг ўзаро алоқаси 
ҳамда ўзаро боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни ҳал 
этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини тақозо этади. Бу 
муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал 
этилишида ҳукуматлараро ва ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва 
фирмалар, илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) 
халқаро иқтисодий ташкилотларининг фаолиятини заруриятга айлантиради. 
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли 
томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан 
иборат: 
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда 
бормаслиги; 
2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши; 
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши;  
4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши. 
Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқёсида юз бераётган 
глобаллашув жараёни ўзининг ижобий йўналишлари ва зиддиятларига эга 
бўлиб, бу жиҳатларнинг нисбатини тартибга солишда дунёнинг барча 
мамлакатларининг фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади.   
 
2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва жаҳон 
инфратузилмаси. 
 
Халқаро иқтисодий муносабатлар (баъзида уларни ташқи иқтисодий 
алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам юритилади) – бу жаҳоннинг 
турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
йўлдошлар орқали таъминланувчи глобал алоқага ўтиш имконини беради; в) инсоният очиқ ахборотлашган жамият томон интилади; г) Интернет орқали савдо тизими кенг ривожланади. Тўртинчи йўналиш – халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланади. Жаҳон хўжалиги субъектларининг ўзаро алоқаси ҳамда ўзаро боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни ҳал этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини тақозо этади. Бу муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этилишида ҳукуматлараро ва ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва фирмалар, илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) халқаро иқтисодий ташкилотларининг фаолиятини заруриятга айлантиради. Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги; 2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши; 3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши; 4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши. Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқёсида юз бераётган глобаллашув жараёни ўзининг ижобий йўналишлари ва зиддиятларига эга бўлиб, бу жиҳатларнинг нисбатини тартибга солишда дунёнинг барча мамлакатларининг фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади. 2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва жаҳон инфратузилмаси. Халқаро иқтисодий муносабатлар (баъзида уларни ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам юритилади) – бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
 
 
Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 
1) товар ва хизматларнинг халқаро савдоси; 
2) капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати; 
3) ишчи кучи миграцияси; 
4) ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси; 
5) фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш; 
6) валюта-кредит муносабатлари. 
Халқаро миқёсида катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми 
рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш 
якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича 
дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой 
олгани,албатта барчамизга мамнуният етказади.2 
Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда 
жойлаштирилиши ва ҳаракат қилишидир. У чет элга қуйидаги шаклларда 
чиқарилади: 
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро 
ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида 
ажратилади; 
пул ва товар шаклида сқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида; 
ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал 
қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда 
келтиради.  
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири 
ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи 
кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида 
бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. 
                                                          
 
2 И.А. Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
якунлари ва 2016 йилга  мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” 2016 
йил 16 январь.
Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 1) товар ва хизматларнинг халқаро савдоси; 2) капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати; 3) ишчи кучи миграцияси; 4) ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси; 5) фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш; 6) валюта-кредит муносабатлари. Халқаро миқёсида катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани,албатта барчамизга мамнуният етказади.2 Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилишидир. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади: - хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади; пул ва товар шаклида сқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида; ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. 2 И.А. Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” 2016 йил 16 январь.
 
 
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: 
эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш 
жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб 
келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация – яъни 
фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини 
ҳам ўз ичига олади. 
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор 
шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, 
фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни 
лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-
техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз 
ичига олади. Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири 
халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат 
томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва 
қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда 
инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади. 
Жаҳон инфратузилмаси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий воситаларнинг 
миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати бутун жаҳон 
инфратузилмасининг ривожланиши ва такомиллашувини тезлаштиради. 
Муҳим транспорт тизими (денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл транспорти) билан бир 
қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот коммуникациялар 
тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб умумжаҳон 
инфратузилмаси 
бўлмаса, 
ҳозирги 
ишлаб 
чиқарувчи 
кучларнинг 
б
а
й
н
а
л
м
и
н
а
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо 
бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар олишга 
ва уларни ишлаб чиқишга имкон берувчи энг янги техник воситалар билан 
жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда кенг тармоқли ахборот мажмуаси 
                                                          
 
3 Principles of Marketing- Philip Kotler, Gary Armstrong. (335p).
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация – яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади. Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан- техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади. Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади. Жаҳон инфратузилмаси. Товарлар, ишчи кучи, молиявий воситаларнинг миллий чегаралар орқали тўхтовсиз ўсиб борувчи ҳаракати бутун жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши ва такомиллашувини тезлаштиради. Муҳим транспорт тизими (денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл транспорти) билан бир қаторда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ахборот коммуникациялар тармоғи тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб умумжаҳон инфратузилмаси бўлмаса, ҳозирги ишлаб чиқарувчи кучларнинг б а й н а л м и н а Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо бирлашмалари мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар олишга ва уларни ишлаб чиқишга имкон берувчи энг янги техник воситалар билан жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда кенг тармоқли ахборот мажмуаси 3 Principles of Marketing- Philip Kotler, Gary Armstrong. (335p).
 
 
ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва 
соҳаларига ёйилмоқда. 
Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахборотлар айниқса қимматлидир. 
Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар банклари» 
ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур 
ахборотни қидириб топишни анча енгиллаштиради. Ҳисоб-китобларга кўра 
ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ЯИМнинг 46 фоизини ташкил қилади. 
3. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш. 
Бутун жаҳон хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви давлатлараро 
хўжалик алоқаларни тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига 
олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал 
қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. 
Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида Халқаро валюта фонди 
(ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), жаҳон савдоси 
соҳасида - Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК)ни кўрсатиш 
мумкин.  
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий-ташкилий 
шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашув жараёни 
дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса 
давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди. 
Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни 
меъёрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб чиқаришни 
ёки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонлар 
зиммасига мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул қилинган 
андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз навбатида 
миллий татибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин.  
Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган 
бўлсада (Миллатлар лигаси - 1919 йил, Халқаро ҳисоб-китоблар банки - 1929 
йил), халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга 
солувчи тузилмалар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади.
ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларига ёйилмоқда. Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахборотлар айниқса қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур ахборотни қидириб топишни анча енгиллаштиради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ЯИМнинг 46 фоизини ташкил қилади. 3. Жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш. Бутун жаҳон хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви давлатлараро хўжалик алоқаларни тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), жаҳон савдоси соҳасида - Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК)ни кўрсатиш мумкин. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий-ташкилий шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашув жараёни дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди. Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни меъёрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб чиқаришни ёки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонлар зиммасига мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул қилинган андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз навбатида миллий татибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин. Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган бўлсада (Миллатлар лигаси - 1919 йил, Халқаро ҳисоб-китоблар банки - 1929 йил), халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга солувчи тузилмалар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади.
 
 
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар – Халқаро валюта 
фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки (ХТРБ) ташкил 
топди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот 
ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта муносабатлари 
соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-қоидаларини аниқлаб 
беради. Урушдан кейинги даврда тузилган Тарифлар ва савдо бўйича бош 
келишув (ТСБК), Европа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИХТ), 
НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК) 
халқаро иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш даврига тўғри келди. 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – 
бу 
валюта-молия 
соҳасидир. 
Халқаро 
молиявий 
муносабатларни 
уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш 
ташкилоти (ИҲРТ), халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий 
корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилади. Ғарбдаги етти 
етакчи мамлакатларнинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим роль ўйнайди. 
 Валюта–молиявий соҳани халқаро уйғунлаштиришнинг кучайиши кўп 
жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. У ўзининг низомига мувофиқ 
валюта курслари ва аъзо мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, 
кўп томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар ташқи 
қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатларга уларнинг валюта-молия 
муаммоларини ҳал қилиш учун кредит беради. 
 Ривожланаётган 
мамлакатларда 
таркибий 
қайта 
қуришларни 
молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга 
жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), 
Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион объектларни ўрта 
ва узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг молиявий-
иқтисодий 
асосларини 
тайёрлайди, 
ривожланаётган 
мамлакатлардаги 
таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар – Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки (ХТРБ) ташкил топди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта муносабатлари соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-қоидаларини аниқлаб беради. Урушдан кейинги даврда тузилган Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК), Европа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИХТ), НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК) халқаро иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш даврига тўғри келди. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси – бу валюта-молия соҳасидир. Халқаро молиявий муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилади. Ғарбдаги етти етакчи мамлакатларнинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим роль ўйнайди. Валюта–молиявий соҳани халқаро уйғунлаштиришнинг кучайиши кўп жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. У ўзининг низомига мувофиқ валюта курслари ва аъзо мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, кўп томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар ташқи қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатларга уларнинг валюта-молия муаммоларини ҳал қилиш учун кредит беради. Ривожланаётган мамлакатларда таркибий қайта қуришларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион объектларни ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг молиявий- иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган мамлакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
 
 
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир 
кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил Европа тикланиш ва 
тараққиёт банки (ЕТТБ) тузилди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини хақаро 
тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради. 
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари ва 
объектив асослари. 
 
Халқаро иқтисодий интеграция – бу турли мамлакатлар иқтисодий 
алоқаларининг 
барқарорлашиб, 
чуқурлашиб 
ривожланиши, 
улар 
хўжаликларининг чамбарчас бирлашиш жараёнларидир.  
Микродаражада бу жараён ҳудуд жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатлар 
алоҳида фирмаларининг ўзаро таъсири орқали, улар ўртасидаги турли туман 
иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шу жумладан чет эллардаги 
филиалларини ташкил этиш асосида боради. Давлатлараро даражада 
интеграция давлатлар иқтисодий бирлашмаларининг шаклланиши ҳамда 
иқтисодий сиёсатларнинг келишуви асосида амалга ошади.   
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар: 
эркин савдо ҳудудлари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли 
бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо 
чеклашлари бекор қилинади. Эркин савдо ҳудудларининг ташкил этилиши 
ички бозорда миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги 
рақобатни кучайтириб, бу бир томондан, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг 
банкрот бўлиши хавфини кучайтирса, бошқа томондан ишлаб чиқаришни 
такомиллаштириш ва янгиликларни жорий этиш учун рағбат яратади. Бунга 
Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим 
мисол бўла олади; 
божхона иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо 
ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари 
ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) тузилди. Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини хақаро тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради. 1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари ва объектив асослари. Халқаро иқтисодий интеграция – бу турли мамлакатлар иқтисодий алоқаларининг барқарорлашиб, чуқурлашиб ривожланиши, улар хўжаликларининг чамбарчас бирлашиш жараёнларидир. Микродаражада бу жараён ҳудуд жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатлар алоҳида фирмаларининг ўзаро таъсири орқали, улар ўртасидаги турли туман иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шу жумладан чет эллардаги филиалларини ташкил этиш асосида боради. Давлатлараро даражада интеграция давлатлар иқтисодий бирлашмаларининг шаклланиши ҳамда иқтисодий сиёсатларнинг келишуви асосида амалга ошади. Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар: эркин савдо ҳудудлари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Эркин савдо ҳудудларининг ташкил этилиши ички бозорда миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, бу бир томондан, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг банкрот бўлиши хавфини кучайтирса, бошқа томондан ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиликларни жорий этиш учун рағбат яратади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади; божхона иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати
 
 
юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин 
мисолдир; 
тўлов иттифоқи. Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб-
китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа 
ҳамжамияти, Жануби-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи 
пировард мақсаддир; 
умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, 
унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо тарифи билан 
бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро келишилган 
иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий иттифоқи ёки 
Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида 
барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа 
мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил тартибга солинади, 
пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади 
ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат ўтказилади; 
иқтисодий ва валюта иттифоқи. Бу давлатлараро иқтисодий интеграциянинг 
энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб 
чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш 
билан бирга уйғунлашади. 
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив тавсифдаги бир 
қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни 
эгаллайди: 
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви; 
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; 
- умумжаҳон фан-техника революцияси; 
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши. 
Интеграция жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири – 
миллий иқтисодиёт очиқлик даражасининг ошишидир. Очиқ иқтисодиётнинг 
ўзига хос белгиси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин мисолдир; тўлов иттифоқи. Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб- китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа ҳамжамияти, Жануби-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи пировард мақсаддир; умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо тарифи билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил тартибга солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат ўтказилади; иқтисодий ва валюта иттифоқи. Бу давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади. Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив тавсифдаги бир қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни эгаллайди: - хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви; - халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; - умумжаҳон фан-техника революцияси; - миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши. Интеграция жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири – миллий иқтисодиёт очиқлик даражасининг ошишидир. Очиқ иқтисодиётнинг ўзига хос белгиси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
 
 
- мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига 
чуқур киришганлиги; 
- товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги 
тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши; 
- миллий валюта конвертациясининг таъмнланганлиги.   
Шундай қилиб, интеграция миллий даражадаги иқтисодий ўсиш 
жараёнларининг ўзаро бирикиш орқали тавсифланиб, бунинг натижасида 
ягона хўжалик организми шаклланади.  
Давлатлараро иқтисодий интеграциянинг ривожланишида қуйидаги бир 
қатор шарт-шароитларнинг мавжудлиги таъсир кўрсатади: 
- интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий 
тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши ҳамда бир турдаги хўжалик 
тизимларига эга бўлиши; 
- уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтақада жойлашганлиги 
ва умумий чегарага эгалиги; 
- уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам 
иқтисодий алоқаларга эгалиги; 
- иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал 
этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.к.   
Бугунги кунда ташкил этилган ва фаолият юритаётган минтақавий 
интеграцион тузилмалар уларга кирувчи мамлакатлар ўртасида қонуний 
келишув ва ўзаро шартномалар асосида амал қилади. Турли минтақалардаги 
асосий интеграцион гуруҳлар сифатида қуйидаги тузилмаларни кўрсатишимиз 
мумкин: 
-  Ғарбий Европада – Европа Иттифоқи (ЕИ); 
-  Шимолий Америкада – Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка 
битими (НАФТА); 
- Осиё-Тинч океани минтақасида – Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари 
ассоциацияси (АСЕАН).
- мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига чуқур киришганлиги; - товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши; - миллий валюта конвертациясининг таъмнланганлиги. Шундай қилиб, интеграция миллий даражадаги иқтисодий ўсиш жараёнларининг ўзаро бирикиш орқали тавсифланиб, бунинг натижасида ягона хўжалик организми шаклланади. Давлатлараро иқтисодий интеграциянинг ривожланишида қуйидаги бир қатор шарт-шароитларнинг мавжудлиги таъсир кўрсатади: - интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши ҳамда бир турдаги хўжалик тизимларига эга бўлиши; - уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтақада жойлашганлиги ва умумий чегарага эгалиги; - уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эгалиги; - иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.к. Бугунги кунда ташкил этилган ва фаолият юритаётган минтақавий интеграцион тузилмалар уларга кирувчи мамлакатлар ўртасида қонуний келишув ва ўзаро шартномалар асосида амал қилади. Турли минтақалардаги асосий интеграцион гуруҳлар сифатида қуйидаги тузилмаларни кўрсатишимиз мумкин: - Ғарбий Европада – Европа Иттифоқи (ЕИ); - Шимолий Америкада – Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка битими (НАФТА); - Осиё-Тинч океани минтақасида – Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (АСЕАН).